Bayyina.uz
28.8K subscribers
4.11K photos
1.26K videos
11 files
10.4K links
Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot

Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.

Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.
Download Telegram
Ушбу оятдаги хитоб пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга аталган. Тафсир олимлари оятдаги «ато» ва «рози бўлурсан» калималари умумийлик яъни мутлоқ маънода келгани жиҳатидан, нафақат дунёдаги инъомларга тегишли эканини, балки Муҳаммад алайҳиссалом қиёматгача келадиган умматларининг ҳаққига қилган дуолари ва у кишининг охиратдаги шафоат мақомлари ҳам мукаммал тарзда ато этилади дея тафсир қилишган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг охиратдаги розиликлари албатта шафоат ва умматларининг тўлиқ жаннатга кириши билан бўлади. Ҳа, биз шундай пайғамбарнинг умматларимиз... соллаллоҳу алайҳи васаллам!

———
Bayyina.uz | #Кун_ояти
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҲАҚИҚАТЛАРИ (3-қисм)

УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ТОМОНЛАРИДАН БИДЪАТ ЭШИГИНИНГ ЁПИЛИШИ
Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида баъзи одамлар ражаб ойининг 27-куни рўза тутар эдилар. У киши розияллоҳу анҳуга бу ҳақда хабар борди. Диндан бир қадам ҳам силжиш мумкин бўлмаган ўша пайтда кишиларнинг ўша куни рўза тутишларидан хабар топган Умар розияллоҳу анҳу уйларидан шошиб чиқиб, баъзи кишиларнинг олдига бориб, зўрлик билан: «Рўза тутмаганингизни билишим учун менинг олдимда овқат енглар», дедилар. Кишилар орасида тарқаб қолган «Бу кунда тутилган рўза зиёда фазилатлидир», деган эътиқодни бекор қилиш учун Умар розияллоҳу анҳу қаттиқ туриб, ўша куни рўза тутганларни овқат ейишга мажбур қилдилар. Ражаб ойининг 27-куни тутиладиган рўзанинг фазилати ҳам бошқа кунларда тутиладиган нафл рўзанинг фазилати билан бир хил, деган эътиқод билан нафл рўза тутиш мумкин. Яхшилаб билиб олиш лозимки, икки нафл рўза орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Лекин Умар розияллоҳу анҳу бу ишга бидъат эшигини беркитиш ва кишилар томонидан динга қўшимча киритилишидан сақланиш мақсадида шундай қилдилар.

ЎША КЕЧАДА ТУРИШНИНГ ҚАНДАЙ ЁМОН ТОМОНИ БОР?
Баъзилар: «Ражаб ойининг 27-кечаси туриб, ибодат қилиш, кундузи рўза тутишнинг қандай ёмон томони бор? Ўғрилик қилдикми ёки шароб ичдикми ёки қароқчилик қилдикми? Кечаси ибодат қилиб, кундузи рўза тутсак, бунинг нимаси ёмон?» дейишлари мумкин.

ДИН – БУ ЭРГАШИШ
Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ таоло ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан буйруқ ва тавсия бўлмаган кунда ҳар ким ўзининг хоҳиши ва сохта эътибори билан рўза тутиши асл мусибатдир», деганлар.

Дин бу эргашиш ва итоат қилишдир, яъни Аллоҳ таолонинг амрига, Унинг ҳукмларига қулоқ тутиш ва итоат этишдир. Аллоҳ таоло рўза тутмасликда ҳам, рўза тутишда ҳам, намоз ўқимасликда ҳам, намоз ўқишда ҳам бир ҳукмни тайин қилгандир. У Зот бизга «Намоз ўқиманглар», деган ўринларда намоз ўқимаслик ибодатдир. Аллоҳ таоло «Рўза тутинглар» деган ўринларда рўза тутиш биз учун ибодатдир ва Аллоҳ таоло «Рўза тутманглар», деган ўринда рўза тутмаслигимиз ҳам ибодатдир. Агар Аллоҳ таоло «Рўза тутманглар», деган ўринларда рўза тутсак, «Намоз ўқиманглар», деган ўринда намоз ўқисак, динга хилоф иш қилган бўламиз. Билингки, диннинг асли эргашиш ва итоатдир. Агар Аллоҳ таоло шу гапларни дилимизга солса, барча бидъатлар ўз-ўзидан таг-томири билан йўқ бўлиб кетади.

ДИНГА ЗИЁДА ҚИЛИШ
Бир киши ражаб ойининг 27-куни рўзасига алоҳида эътибор қаратса, у шахс динга ўз томонидан бир қўшимча киритган бўлади. Шунинг учун ражаб ойида алоҳида эътибор билан рўза тутиш жоиз эмас. Ҳа, агар бошқа ойлар ва кунларда рўза тутиб юрган одам ражаб ойида ҳам рўза тутишни ирода қилса, ҳеч қандай муаммосиз рўза тутиши мумкин ва бундан қайтарилмайди. Лекин аксинча, ражаб ойида рўза тутиш фазилатли, деб тушуниб ёки суннат ёки мустаҳаб ёки зиёда ажру савобга ҳақли деб билиб рўза тутса ёки ражаб ойининг 27-кечасини алоҳида эътибор билан нишонласа, бидъат ишга қўл урган бўлади.

БИЗЛАР ХУРОФОТГА БОТИБ ҚОЛДИК
Бу нарсалар бизни хурофотга мубтало қилди. Бу ҳақда ушбу шеърий парчада шундай дейилади:
Ҳақиқатлар ривоятда қолиб кетди,
Бу уммат хурофотга ботиб кетди.


Борган сайин асли йўқ нарсалар ортидан изма-из, қадамма-қадам юриб борилмоқда-ю, ҳақиқати бор, амал қилишимиз лозим бўлган нарсалар четда қолиб кетмоқда. Буларнинг қайси бири ҳақиқию, қайси бири сохта экани ҳақида секин-аста дўстларимизга тушунтириб боришимиз лозим. Чунки аксарият халқ бу бидъат-хурофотларни билмай қилмоқда. Улар бу амалларни қайсарликлари сабабли эмас, балки билмаганликлари туфайли қилишмоқда. У бечораларда бундай амаллар ҳақида умуман маълумот йўқ. Улар ражаб ойида қилинадиган зиёфатни қурбонлик каби зарурий ва Қуръони карим ҳамда ҳадиси шариф билан собит бўлган амал деб тушунадилар. Шунинг учун бундай кишиларга бу ҳақда муҳаббат ва шафқат билан хабар бериш ва тушунтириш лозим.

Абудуманнон Қосимий
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram
| Instagram | YouTube
Иймоннинг шарт(рукн)лари нечта?
Anonymous Quiz
51%
5
6%
8
33%
7
10%
12
Умматнинг аминидан ҳазрати Умарга ёзилган хат
Азизхўжа домла Иноятов
Умматнинг аминидан ҳазрати Умарга ёзилган хат | 5.9 мб

YouTube: https://youtu.be/sSayaGTZrHY

тавсия
Оила қуришдаги тўртта набавий тавсияларни биласизми?

© Азизхўжа домла Иноятов
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram
| Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умматнинг аминидан ҳазрати Умарга ёзилган хат | Азизхўжа домла Иноятов

YouTube
: https://youtu.be/sSayaGTZrHY

тавсия
Оила қуришдаги тўртта набавий тавсияларни биласизми?

© Азизхўжа домла Иноятов
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram
| Instagram | YouTube
Bayyina.uz
Иймоннинг шарт(рукн)лари нечта?
Иймон шарт(рукн)лари

آمَنتُ بِٱللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَٱليَومِ ٱلأٓخِرِ وَٱلقَدَرِ خَيرِهِ وَشَرِّهِ مِنَ ٱللَهِ تَعَالَى وَ البَعثِ بَعدَ المَوتِ

Аманту биллаҳи ва малааикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал явмил аахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъала вал баъси баъдал мавт.

Маъноси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, қадарга (яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига) ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Audio
Мавзу: 16. Ҳабашистонга ҳижрат | 15.8 мб
Ўқиди: Шамс Солиҳ

Ушбу қисмда:
00:24 - Ҳабашистонга қилинган биринчи ҳижрат
03:17 - Мушрикларнинг мусулмонлар билан бирга сажда қилишлари
07:16 - Ҳабашистонга қилинган иккинчи ҳижрат
08:03 - Қурайшнинг Ҳабашистон муҳожирларига қарши макр қилиши
13:00 - Одил подшоҳ Асъҳама Нажоший

«Ар-Раҳиқул махтум»
Сафийюрраҳмон Муборакпурий


1-қисм | 2-қисм | 3-қисм | 4-қисм | 5-қисм | 6-қисм | 7-қисм | 8-қисм | 9-қисм | 10-қисм | 11-қисм | 12-қисм | 13-қисм | 14-қисм | 15-қисм
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram
| Instagram | YouTube
Forwarded from Bayyina.uz
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Мадраса манзили:
📍https://yandex.ru/maps/org/223470117041

Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини @Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taplink.cc/bayyinauz
2024-йил 9-февраль Жума куни Азизхўжа домла Иноятов сафардаликлари муносабати билан Жума намозини Тўймурод домла Сайлиев ўтказадилар.

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taplink.cc/bayyinauz
“УНГА БИРОР НАРСА БЕР!”.

Али ибн Аби Толиб розиёллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан Фотима розиёллоҳу анҳонинг қўлини сўради. Набий алайҳис салом бу никоҳга розилик билдириб Али розиёллоҳу анҳуга дедилар:
- Унга маҳрга бирор нарса бер!
Али розиёллоҳу анҳу деди:
- Менда ҳеч нарса йўқ!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Совутинг қаерда?
- Ўзимда!
- Ўшани Фотимага маҳр ўлароқ бер!

Эътибор беринг! Оламлар саййидининг қизи, дунё аёлларининг саййидаси бўлмиш Фотима розиёллоҳу анҳонинг маҳри совут. Аслида қизлар пулга сотиладиган мато эмас. Улар тижорат моли эмас. Маҳр фахрланиш боиси эмас. Фалончининг маҳри пистончиникидан қимматроқ экан деб фахрланиш керак эмас.
Бугун маҳрларини баланд айтаётган қизларимизнинг гувоҳи бўлаяпмиз. “Менга янги қурилган уй олиб берасиз”, “менга фалон маркадаги машина олиб берасиз”, “менга фалон минг доллар маҳр берасиз”...!
Турмуш қуриш бу пул ишлаб олиш воситаси эмас. Маҳрни енгиллатинг. Тўғри ҳаққингиз бор, аммо кўп қимматлаштирманг. Маҳрнинг озида барака бор. Кишилар кўтара олмайдиган, ёшларимизнинг турмуш қуришида тўсиқ бўладиган ишларни урфга киритманг. Жанжал эшигини очманг. Қолаверса қизлари борларнинг ўғли ҳам бор. Қизини олди-сотди тушунчаси асосида узатганлар эртага ўғлига олди-сотди шартномаси билан келин қилишга мажбур бўлишади.
Аёлларимиз бундан анча баланд туришади. Динимиз эса бағрикенг диндир.
Юмшоқроқ бўлаверинг!

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Тафсирчилар бу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида шундай ривоят қиладилар: Баъзи кофирлар ўзаро суҳбатларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши гапларни гапираётганларида, «Секинроқ гапиринглар, Муҳаммаднинг Худоси эшитиб қолмасин», – дер эканлар. Қуръони Карим уларнинг калтафаҳмлигини шу оят билан рад этган.
Аллоҳ таоло инсоннинг барча сирларини, жумладан, қалбидаги нарсаларни ҳам билиб туриши ҳақидаги бу тушунча инсон қалбига Аллоҳ таолодан қўрқиб туриш ҳиссини солади. Бу эса юқорида таъкидлаганимиздек, барча гуноҳлардан четда бўлишга чорлайди.

Тафсири Ҳилолдан
———
Bayyina.uz | #Кун_ояти
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Шаъбон ойининг фазилати

وَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: مَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَصُومُ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ إِلَّا شَعْبَانَ وَرَمَضَانَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ حَسَنٍ.

«Умму Салама розияллоҳу анҳо:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шаъбон ва Рамазондан бошқада икки ой кетма-кет рўза тутганларини кўрмадим», дедилар».
Термизий яхши санад билан ривоят қилган.

Шаъбон ва Рамазон ойлари кетма-кет келиши маълум, Пайғамбаримиз алайҳиссалом шу икки ойнинг рўзасини тутган эканлар. Демак, Шаъбон ойи рўзасининг фазилатли эканлиги, ушбу ойда кўпроқ ибодат қилиш лозимлиги маълум қилинмоқда.

Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини @Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Ражаб ҳосил экиш, Шаъбон уни суғориш ва Рамазон ҳосилни йиғиб-териш ойидир

Ражаб ойидаги “ҳосил экиш” тавбани таҳқиқ этиш, макруҳ амаллардан буткул узилиш ва хоссатан, ҳаром амаллардан тийилиш билан бўлиши лозим. Сўнгра уни Шаъбон ойида эса шавқ, муҳаббат ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотни кўп-кўп айтиш ила уларни “суғориш” лозимдир. Рамазон ойи келиб, ана ҳосил йиғиш фурсати келади (раҳмат, мағфират, дўзахдан озод бўлиш).
Аллоҳим, Ражаб ва Шаъбонда бизга барака бер ва Рамазонга етказгин. Бизга уйқулардан енгиллик билан беҳожат қил. Биз учун ва Ислом аҳли учун ушбу ойни баракотли ойлардан қилгин! Ушбу ойда мусулмонлар учун ютуқ ва нажот эшикларини очгин!

Ҳабиб Умар

Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини @Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Bayyina.uz | #Истилоҳ
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram
| Instagram | YouTube
Бир оят тафсири – Қуръони каримдаги энг умидбахш оят
Тўймурод домла Сайлиев
Бир оят тафсири – Қуръони каримдаги энг умидбахш оят | 09.02.2024 • 37.1мб

© Тўймурод домла Сайлиев
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram
| Instagram | YouTube
Гуноҳ аҳли учун шу дунёдаёқ покланиши имкони бор уч турли дарё бордир:
1. Насуҳ тавба дарёси.
2. Гуноҳларни ҳасанотларга айлантириш дарёси.
3. Гуноҳларни каффорат қилинишига сабаб бўлувчи мусибат дарёси.


Изоҳ:
«Насуҳ» луғатда «холис», «жазм», «содиқ», «насиҳат» деган маъноларни англатади. Истилоҳда холис қилинган тавба, содиқ тавба насуҳ тавба деб аталади. Ҳазрати Умар насуҳ тавбани «Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг уни абадий такрорламаслигидир», деб таърифлаганлар.

———
Bayyina.uz | #Кун_ояти
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Кўп китоб сотиб олиш билан кўп китоб ўқиш орасида боғлиқлик йўқ. Ўқий оладиганидан кўп миқдорда китоб сотиб олишга одатланган одамлар одатда ўша китобларни ўқимай ташлаб қўядилар, кутубхона ёки жавонларини безатиб қўядилар, холос. Бу феноменни японлар "Tsundoku" деб атайдилар.
Уйдаги кутубхона қандай ташкил топиши керак?.. Табиий равишда. Қизиққан ва ўқишни режалаштирган китобларингиз бор: улардан бирини биринчи ўринга қўясиз ва харид қилиб, ўқишни бошлайсиз. Ўқиб бўлгач, жавонингизга қўйиб қўясиз ва навбатдаги китобни оласиз ва уни ўқишни бошлайсиз. Жавон шу тариқа бойиб боради.
Китобларни битта-битта сотиб олинг. Шунда ўқиш эҳтимоли кўпаяди. Акс ҳолда бир дафъада кўп миқдорда китоб сотиб олсангиз психологик жиҳатдан ҳам уларни ўқишга бўлган эҳтиёж маълум маънода сўниб қолади, ўқиб тугатиш қийиндек туюлади. Қолаверса, мазкур китобларнинг аввалги жозибадорлиги ҳам камаяди.
Аввал битта китобни ўқиб тугатиб, кейин иккинчисига ўтинг. Ёки параллел равишда бир нечта китобни ўқийдиган бўлсангиз ҳам фақат ўқийдиган китобларингиз билан кифояланинг. Бу яхши натижа беради.

Алишер Султонходжаев
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram
| Instagram | YouTube
БИР ОЯТ

"Юсуф буни кўнглига тугиб қўйди. Уларга ошкор қилмади!".
Юсуф сураси 77-оят

Юсуф алайҳис салом ака-укалари Мисрга дон сўраб келишганда бир онадан туғилган укаси Биняминни ўзи билан олиб қолиш учун унинг юклари ичига сарой сув идишларидан бирини солиб қўйишни ходимларга амр қилади. Унинг юклари ичидан ҳалиги идиш чиққанида акалари шундай дейди:
"Агар бу ўғирлаган бўлса, бундан олдин бунинг (туғишган) акаси (Юсуф) ҳам ўғирлаган эди!".
Яъни, улар Юсуф алайҳис саломни ҳам ўғирлик қилганликда айблашади. Аммо Юсуф алайҳис салом буни ичига солиб уларга таъна қилмайди, буни яширади.

Тўғри, таъна қилиш гоҳида кишига юпанч бериб жароҳатларини тозалайди.
Жароҳатни тикишдан олдин тозаланса яхшироқ тузалади. Аммо ҳамма вақт ҳам таънага муносиб вақт топилавермайди. Гоҳида ҳамма нарсани тушуниб турган бўлсангда, ўзингни тушунмаганга олишингга тўғри келади. Гоҳида ҳамма нарсани кўриб турган бўлсангда, ўзингни кўрмаганга олишингга тўғри келади.
Иш гарчи кўзингизга бир онли зиён бўлиб кўринсада, билмасликка олаверинг.
Юсуф алайҳис салом камчиликлардан кўз юмиш буюклар ахлоқи бўлгани учун уларнинг бу ишини ичига олгани оятда айтилмоқда!

Абдулқодир Полвонов

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Рамазонда рўза тутиш ҳижратнинг ... йилида Шаъбон ойидан икки кеча ўтганидан сўнг душанба куни фарз қилинди. Рўза ҳижратнинг нечанчи йилида фарз қилинган?
Anonymous Quiz
17%
1
48%
2
27%
3
8%
4
Forwarded from Muslim.uz
🌙 SHA’BON OYIDAGI MUHIM VOQEALAR

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#shabon #voqea #infografika #pokiza #rasululloh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bayyina.uz | #Истилоҳ
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram
| Instagram | YouTube