This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элликқалъа – маънавият бешиги, фаҳш майдонига айланмасин!
Элликқалъа азалдан юксак маънавият ва маданият ўчоғи бўлиб келган. Бу табаррук заминни Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф, Маҳмуд Тойир, Ошиқ Эркин, Матназар Абдулҳаким, Омон Матчон каби эл суйган шоирлар ўз шеърларида мадҳ этганлар. Бу ерда ўзбек санъатининг улуғ намояндаси, буюк ҳофиз Отажон Худойшукуров мангу қўним топган.
Бу тупроқ — қадимий қалъалари билан дунёга танилган Кўҳна Хоразм тарихининг бир бўлаги, Хоразмшоҳлар резиденцияси бўлмиш Тупроққалъа жойлашган муқаддас заминдир.
Видеодаги ҳолатни кўриб, ҳақли савол туғилади, шундай улуғ ва табаррук заминда миллий қадриятларимизга зид бўлган, очиқдан-очиқ беҳаёлик ва фаҳшни тарғиб қилувчи бундай «фестиваллар»ни ким ташкил этяпти?
Бошқалар жим томоша қилиб ўтириши мумкин, аммо мен шу заминда туғилиб ўсган, унинг тарихи ва эртасини қадрлайдиган инсон сифатида, Қорақалпоғистон Республикаси раҳбариятидан ушбу ҳолат юзасидан зудлик билан суриштирув ўтказиб, қатъий ва кескин чоралар кўришларини талаб қиламан!
Баҳодир Сапаев мактаб директори
https://t.me/baxasapaev

👍6😭2⚡1💯1🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ЯНГИ» Ўзбекистон эътиқодга тўсиқми ёки фаҳшга эркинлик?
Кўпдан бери мени бир савол, тўғрироғи ушалмаган эзгу бир орзу қийнайди, яъни маҳалламизда чиройли, файзли бир масжид қурилса-ю, одамларимиз имон-эътиқод, одоб-ахлоқдан сабоқ олса... Аммо бу ниятни амалга ошириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни кўриб, ҳафсаланг пир бўлади. Рухсат олиш, ҳужжатбозлик ва тинимсиз талаблар шу қадар кўпки, гўёки жараённи атайлаб қийинлаштиришгандек туюлади. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, бу ғирт «ИСЛАМОФОБИЯ». Лекин танганинг иккинчи томонига қарасак, тамомила бошқача манзарани кўрамиз. Масалан, яқиндагина Ақчакўлда содир бўлган воқеаларни олайлик. Миллий қадриятларимизга мутлақо зид бўлган, фаҳш ва беҳаёликни тарғиб қилувчи кўнгилочар тадбирлар, тунги клублар ва чилим (кальян) чекмаларини реклама қилиш учун негадир ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Уларга йўллар ланг очиқ, шароитлар муҳайё. Бундай рекламаларга қачондан бери рухсат берилди? Ким рухсат берди? Спиртли ичимликларни ва тамаки маҳсулотларини шундай очиқчасига реклама қилиш мумкинми?
Шу ўринда ҳақли савол туғилади, Давлат ва жамият масъулларининг бундай ёндашувини қандай тушуниш мумкин? Нима учун жамиятни маънан юксалтирадиган эътиқод масканлари учун бюрократик ғовлар қўйилади-ю, ёшлар онгини заҳарлайдиган, ахлоқни емирадиган фаҳш ва беҳаёлик учун эшиклар очиб берилади?
Агар мақсад соғлом, маърифатли ва одоб-ахлоқли авлодни тарбиялаш бўлса, сиёсат ва амалий ҳаракатлар ҳам шунга мос бўлиши керак эмасми? Жамият илм, маънавият, одоб-аҳлоқ ва иймон-эътиқод билан юксалади, енгил-елпи кўнгилхушлик ва ахлоқсизлик билан эмас.
Мутасадди ташкилотлардан бу каби номутаносибликларга эътибор қаратишларини ва миллий-диний қадриятларимиз ривожига ҳақиқий имконият беришларини сўраб қоламиз.
Баҳодир Сапаев

👍5🔥1💯1
Базар Петро-Александровск (г. Турткуль), 30 годы ХХ в. Каракалпакстан.jpg - Кара-калпаки - «Евразийский исторический север»
Расмнинг мақолага даҳли йўқ (изоҳ).
Кластерда фирибгарликнинг «инновацион» тури...
Айрим кластерларнинг калласи қинғирликка шунақа шўнғиб кетибдики, одам лол қолади. Содда халқни лақиллатиб, текин ишчи кучига айлантиришнинг янгича тизимини ўйлаб топишибди.
Ҳаммаси жуда оддий ва совуққонлик билан бошланади. Йиллар давомида қаровсиз ётган, чакалакзор бўлиб кетган тақир ерни кўрсатиб, соддагина деҳқоннинг ишончига киришади. «Мана сенга ер, маза қилиб фойдалан, деҳқончилигингни қил», дейишса, бечора ер соғинган одам суюниб кетади. Югуриб бориб ўша чакалакзорни одам қилиш учун кеча-ю кундуз тиним билмайди. Тош-касагини тозалайди, ерни юмшатади, ўғитлайди. Хуллас, миллионлаб маблағ, бутун бошли оиланинг машаққатли меҳнати ўша ерга тикилади.
Ниҳоят ер тилга кириб, экинлар яшнаб, кўкариб чиққан айни умидли пайтда ўйиннинг асл башараси очилади. Кластер жаноблари атайлаб юқоридан Пархот Ирмоннинг одамларини чақиради. Келган «катталар» эса ҳеч қандай гап-сўзсиз деҳқонни ердан ҳайдаб чиқаради, тамом-вассалом! Ер тайёр, ҳосил ям-яшил — кластер эса битта қўнғироқ билан тайёр ерга текинга эга чиқади-қолади.
Энг алам қиладигани — деҳқон сарфлаган миллионларига ҳам, соғлиғига ҳам куйиб қолаверади. Чунки ўртада кластер билан ҳеч қандай қонуний шартнома йўқ, ҳаммаси ширин ваъдаларга ишониб қилинган.
Айтмоқчи бўлганим, замон шундай бўлиб кетди, дўстлар. Ҳеч кимга, айниқса оғзаки ваъда берган «кластерчилар»га мутлақо ишонманг. Шартнома қонуний имзоланмадими — у ерга бир тийин ҳам пул тика кўрманг, куйиб қоласиз.
Мана шунақа гаплар...
Баҳодир Сапаев блогер
https://t.me/baxasapaev
👍3🔥1💯1
Forwarded from ANTIKORRUPSIYA расмий
Элликқалъада содир бўлган бир ғалати воқеа ҳақида қисқача гапириб бермоқчиман
Бир куни жаҳон чемпиони Шахзода Азатова устози Расулбек Болтаев билан мактабимизга келди.
деди.....
Ҳайрон бўлдим, доимий равишда Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида кўкка кўтариб юрган қизимиз, ватанимиз ифтихори, ҳаммамизнинг фахримиз бўлган бетакрор спортчи бизнинг оддийгина мактабимиздан иш сўраб келса-я... Менинг ўрнимда бўлган ҳар қандай инсон ҳам ҳайрон қолиши аниқ...
дедим ...
Шахзода майин табассум қилиб, миннатдорчилик билдириб устози билан тез кунларда қайтиб келишини айтиб, хайрлашиб кетди, аммо ҳалигача қайтиб келмади...
Фаҳмлашимча ўша пайтда олдинги иш жойида қандайдир зиддият юзага келган, доимий мусобақаларда, сафарда юрганлиги учун рахбарияти томонидан муаммо қилишган бўлса керак, балки бошқа сабаблар бўлгандир, кейин вазият яхшилашиб кетгандир, буни аниқ билмадим, аммо бундай буюк спортчини қадрига етмаганлар «кўр бўлиши» аниқ .... Шахзодадек инсонлар камдан кам топилади, улани эъзозланг, асраб авайланг... Қадрига етинг...
Баҳодир Сапаев оддий мактаб директори
Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇
t.me/antikorruz

Мени ишга оласизми, жисмоний тайёргарлик ўқитувчиси бўлиб ишламоқчиман
деди.....
Ҳайрон бўлдим, доимий равишда Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида кўкка кўтариб юрган қизимиз, ватанимиз ифтихори, ҳаммамизнинг фахримиз бўлган бетакрор спортчи бизнинг оддийгина мактабимиздан иш сўраб келса-я... Менинг ўрнимда бўлган ҳар қандай инсон ҳам ҳайрон қолиши аниқ...
Бемалол, синглим, Сизни ишга оламан, бу биз учун фаҳр, хужжатларни топширинг
дедим ...
Шахзода майин табассум қилиб, миннатдорчилик билдириб устози билан тез кунларда қайтиб келишини айтиб, хайрлашиб кетди, аммо ҳалигача қайтиб келмади...
Фаҳмлашимча ўша пайтда олдинги иш жойида қандайдир зиддият юзага келган, доимий мусобақаларда, сафарда юрганлиги учун рахбарияти томонидан муаммо қилишган бўлса керак, балки бошқа сабаблар бўлгандир, кейин вазият яхшилашиб кетгандир, буни аниқ билмадим, аммо бундай буюк спортчини қадрига етмаганлар «кўр бўлиши» аниқ .... Шахзодадек инсонлар камдан кам топилади, улани эъзозланг, асраб авайланг... Қадрига етинг...
Баҳодир Сапаев оддий мактаб директори
Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇
t.me/antikorruz
Telegram
ANTIKORRUPSIYA
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 82 моддаси
Мурожаат учун:
👇👇👇👇👇👇
@Antikorrmurojat_bot

👍2🔥2👏2
Қадрини топган истеъдод, Шахзода Азатова давлат мукофоти билан тақдирланди!
Ўтган йили (2025 йилнинг 15 августида) каналимда Элликқалъада содир бўлган бир воқеани — жаҳон чемпиони Шахзода Азатованинг оддий мактабимизга иш сўраб келгани ва ўшанда унинг қадрига етмаганлардан бироз хафа бўлиб, «Бундай инсонларни эъзозланг, асраб-авайланг, қадрига етинг» деб ёзган эдим. Бугун эса қалбим фахр ва қувончга тўлди! Давлатимиз раҳбарининг Ёшлар куни муносабати билан эълон қилинган Фармонига кўра, бетакрор спортчимиз, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали 5-курс талабаси Шахзода Алишер қизи Азатова юксак мукофот — «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди!
Шахзодани ва унинг устози Расулбек Болтабаевни ушбу юксак мукофот билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Бундан-да юксак чўққиларни забт этиб, юртимиз фахри бўлиб юришига тилакдошман.
Қадрланган инсон юксалаверади!
✍️ Баҳодир Сапаев
t.me/baxasapaev

Ҳақиқий истеъдод ва ватанпарвар ёшлар ҳеч қачон эътибордан четда қолмайди. Юрт байроғини кўкка кўтарган қизимизнинг меҳнатлари юксак баҳолангани, адолат ва қадр-қиммат жойига тушганидан жуда хурсандман.
Шахзодани ва унинг устози Расулбек Болтабаевни ушбу юксак мукофот билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Бундан-да юксак чўққиларни забт этиб, юртимиз фахри бўлиб юришига тилакдошман.
Қадрланган инсон юксалаверади!
✍️ Баҳодир Сапаев
t.me/baxasapaev
👍11❤🔥2👏2⚡1🔥1💯1🏆1
Ортингдан гапиришади, чунки улар ҳақиқатдан ҳам ортингдадир.
Ҳаётда ўз йўлига, аниқ мақсадларига эга бўлган ва тўғриликни шиор қилган инсонлар доимо диққат марказида бўлади. Сиз олдинга қараб интилар экансиз, ортда қолаётганларнинг шивир-шивирлари, ноўрин танқидлари ёки ғийбатлари қулоғингизга чалиниши табиий.
Бундай пайтда бир нарсани унутмаслик лозим: ортингиздан гапиришаётгани — сиз улардан анча илгарилаб кетганингизнинг энг биринчи исботидир.
Тўғри йўлдан чалғиманг, мақсад сари мардлик ва қатъият билан ҳаракат қилишда давом этинг. Зеро, ҳақиқий кучли инсонлар ортга қарамайди, улар фақат ўз йўли ва келажакни яратадилар!
👁 Бизни кузатишда давом этинг!!!
👉 https://t.me/baxasapaev
❤8👍5💯2⚡1👏1👌1🏆1
🌧 Вақт ва энергияни тежанг! Қадрлашмаса, хайрлашинг!
Ҳаёт жуда қисқа. Уни сизни тушунмайдиган, қадрингизга етмайдиган ва ҳар бир қадамингизни танқид қиладиган инсонлар билан баҳслашишга сарфлаш - бу энг катта хато.
Кўпинча биз «исботлашга» ҳаракат қиламиз. «Мен бунақа эмасман,» «Сиз нотўғри тушундингиз,» деб энергия сарфлаймиз, лекин аслида, сизни эшитишни истамаган одамга ҳеч нарсани тушунтириб бўлмайди. Улар ўзлари кўришни хоҳлаган нарсанигина кўришади, ва ўзлари эшитишни хоҳлаган нарсанигина эшитишади.
Баҳслашиш фақат чарчоқ олиб келади. Яхшиси, жимгина, чиройли тарзда хайрлашиш. Бу сизни заиф эмас, балки доно эканлигингизни кўрсатади. Ўз тинчлигингизни ва вақтингизни азиз билинг.
Сизни борингизча қабул қиладиган, тушунадиган ва қадрлайдиган инсонлар учун жой очинг. Улар сизни бахтли қиладиган, энергия берадиган инсонлардир.
Бизни кузатиб боринг
👇👇👇👇👇👇👇👇

🔥4👏3❤2⚡1👍1💯1🏆1
Шахсиятингизни камситган инсонлар ҳақида бир мулоҳаза.
Агар кимдир сизни шахсиятингиз учун ҳақорат қилса ёки камситишга уринса, бу энг аввало унинг тарбияси, дунёқараши ва ички ҳолати ҳақида ҳам маълумот беради. Инсоннинг муомаласи кўпинча унинг ўзи ким эканини, намоён қилади.
Албатта, ҳар қандай танқид ёмон эмас. Адолатли танқид инсонни ўсишга ундайди. Аммо ҳақорат, масхара ва шахсиятни поймол қилиш ҳақиқатни исботламайди — бу фақат мулоқот маданиятининг етишмаслигини кўрсатади.
Шунинг учун бундай инсонларга нафрат билан жавоб қайтариш шарт эмас. Баъзан сукут энг кучли жавоб бўлади. Чунки бақириқ билан эмас, хулқ билан устун келиш мумкин.
Энг муҳими, бошқаларнинг баҳоси сизга кимлигингизни белгилаб бермайди. Қадрингизни бировнинг оғзидан чиққан сўз эмас, ўзингизнинг виждонингиз, амалларингиз ва ҳаётда қолдираётган изингиз белгилайди.
Эсда тутинг! Ҳақоратни юракка яқин олманг. Адолатли танқиддан хулоса чиқаринг, асоссиз камситишни эса ортда қолдиринг. Ўзингизни қадрлайдиган ва ривожланишингизга ҳисса қўшадиган инсонлар билан бирга бўлинг.
Зеро, мевали дарахтга кўпроқ тош отилади. Аммо дарахт тошларга жавоб қайтармайди — у мева беришда давом этади.

👍7🔥2👏2
Курт Воннегутнинг «Cat's Cradle» романидаги бир ғоя асосида машҳур бўлган ҳикоя...
Бу ҳолат инсоният жамиятида ҳам тез-тез такрорланиб туради. Одамлар дини, миллати, ирқи, сиёсий қарашлари ёки ижтимоий мавқеи туфайли бир-бирлари билан урушишдан аввал, бир муҳим саволни беришлари керак:
Бир-биримизга ҳужум қилиш ва нафратланишдан олдин, бизни уруштириб, бундан манфаатдор бўлаётган асл кучларни кўра билиш — ҳақиқий донишмандликдир. Энг муҳими, сунъий чайқалишлар қурбонига айланмаслик лозим.
https://t.me/baxasapaev
«Агар бир банкага 100 та қизил ва 100 та қора чумолини солсангиз, улар ўртасида ҳеч қандай низо чиқмайди. Улар тинч-тотув яшайверадилар. Аммо кимдир банкани олиб, қаттиқ чайқатса, чумолилар бир-бирини қира бошлайди. Қоралар қизилларни, қизиллар эса қораларни ўзларининг ашаддий душмани деб ўйлайди. Аслида эса асл душман — банкани чайқатган одамдир!»
Бу ҳолат инсоният жамиятида ҳам тез-тез такрорланиб туради. Одамлар дини, миллати, ирқи, сиёсий қарашлари ёки ижтимоий мавқеи туфайли бир-бирлари билан урушишдан аввал, бир муҳим саволни беришлари керак:
❓ «Биз турган банкани ким чайқатяпти?»
Бир-биримизга ҳужум қилиш ва нафратланишдан олдин, бизни уруштириб, бундан манфаатдор бўлаётган асл кучларни кўра билиш — ҳақиқий донишмандликдир. Энг муҳими, сунъий чайқалишлар қурбонига айланмаслик лозим.
https://t.me/baxasapaev
👍6❤3🔥2❤🔥1👏1🙏1🍾1
Нима учун кучли инсонлар ҳеч қачон бошқаларни камситмайди?
Қачонки кимдир сизни ранжитишга, «жойингизни кўрсатиб қўйишга» ёки омма олдида устингиздан кулишга ҳаракат қилса, бир нарсани унутманг, ўша лаҳзада у инсон сиз ҳақингизда эмас, ўз ичидаги оғриқлари, ўзига бўлган баҳосини пастлиги ва қўрқувлари ҳақида гапираётган бўлади.
Кучли ва заиф шахс ўртасидаги асосий фарқ нимада?
Заиф шахс ҳар доим ўз қийматини ташқи дунёдан қидиради. Ўзини бир сония бўлса ҳам «юқорида» ҳис қилиши учун кимгадир паст назар билан қараши, кимнидир мағлуб этиши ёки камситиши шарт деб ўйлайди. Кучли шахс бўлса, унга на юқори кўтарилиш ва на кимнидир камситиш керак. У ўзини ҳеч ким билан солиштирмайди, ўз қадрини жуда яхши билади ва ҳамма билан — хоҳ катта раҳбар бўлсин, хоҳ оддий ишчи — мутлақо тенг муомала қилади.
Баҳодир Сапаев блогер
https://t.me/baxasapaev
Таҳқирлаш ва камситиш — бу заиф шахс бошқа бировнинг ҳисобига ўзини юқори кўрсатиш ва ўзини намоён қилиш учун фойдаланадиган энг оддий усулдир.
Қачонки кимдир сизни ранжитишга, «жойингизни кўрсатиб қўйишга» ёки омма олдида устингиздан кулишга ҳаракат қилса, бир нарсани унутманг, ўша лаҳзада у инсон сиз ҳақингизда эмас, ўз ичидаги оғриқлари, ўзига бўлган баҳосини пастлиги ва қўрқувлари ҳақида гапираётган бўлади.
Кучли ва заиф шахс ўртасидаги асосий фарқ нимада?
Заиф шахс ҳар доим ўз қийматини ташқи дунёдан қидиради. Ўзини бир сония бўлса ҳам «юқорида» ҳис қилиши учун кимгадир паст назар билан қараши, кимнидир мағлуб этиши ёки камситиши шарт деб ўйлайди. Кучли шахс бўлса, унга на юқори кўтарилиш ва на кимнидир камситиш керак. У ўзини ҳеч ким билан солиштирмайди, ўз қадрини жуда яхши билади ва ҳамма билан — хоҳ катта раҳбар бўлсин, хоҳ оддий ишчи — мутлақо тенг муомала қилади.
Ҳақиқий куч — бошқаларни эзишда эмас, балки ички хотиржамликни сақлаган ҳолда, атрофдаги ҳар бир инсоннинг шахсиятини ҳурмат қила олишдадир.
Баҳодир Сапаев блогер
https://t.me/baxasapaev
🔥4👏4💯3⚡1🍾1
РАСМИЙ МУНОСАБАТ БИЛДИРИШГА ҚИЙНАЛАЁТГАН КАДАСТР ХОДИМЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
📜 «Ким хатога йўл қўйса — у инсондир. Ким хатосида маҳкам туриб олса — у шайтондир».
Ҳаммамиз бандамиз, ҳаётда адашамиз, иш жараёнида ҳам хато қилиб туриш табиий ҳол. Ҳеч ким онадан ҳамма нарсани билиб туғилмайди. Кадастр ҳужжатида янглишиш, қонунни нотўғри тушуниш — айб эмас. Буни тўғри тушуниш мумкин, лекин асл муаммо бошқа нарсада! Асл айб — қилган хатосини кўриб, билиб туриб ҳам, «мен ҳамиша ҳақман» деб оёқ тираб туриб олишда! Жамоатчилик назорати вакилларининг ва халқнинг расмий сўровларига жавоб беролмай, сукут сақлаб масъулиятдан қочишда!
Мард ходим хатосини тан олади, камчилигини тўғирлайди ва халқнинг дуосини олади. Кибрли ходим мансабига бино қўйиб, хатосини яширишга уринади, сувдан қуруқ чиқиш пайида бўлади. Энг ёмони — бора-бора ўзининг ёлғонига ўзи ҳам ишониб қолади. Тан олинмаган, вақтида тузатилмаган ҳар бир кичик хато — эртага катта адолатсизликларга ва тизимли қонунбузарликларга йўл очади. Амалдорни амалдор қиладиган нарса — унинг креслоси ёки мутлақ хатосизлиги эмас, балки қонун ва адолат олдида бош эга олишга топган жасоратидадир! Масъулиятдан қочманг, саволларга очиқ ва қонуний жавоб беринг!
Баҳодир Сапаев ҳуқуқшунос ва иқтисодчи

👍5🔥3💯2❤1
Тизимда ишлаётган ҳамкасблар яхши билишади, бизга тез-тез юқори идоралар ёки ҳамкор ташкилотлардан «Фалон ишни вақтида бажаришга, пистончи модда билан жиноятчи бўлиб кетмасликка кафолат бераман» деган мазмундаги тилхатлар ёки «Кафолат хатлари» талаб қилиб турилади. Бугун бир ҳуқуқшунос ва раҳбар сифатида ушбу масаланинг нақадар мантиқсиз ва ҳуқуқий саводсизлик маҳсули эканлигини очиқ айтмоқчиман. Бундай хатларни ўйлаб топаётган ижрочилар аслида қандай кулгили ҳолатга тушиб қолишаётганини англаб етишлари фурсати келди.
Барчамизга маълумки, ҳар бир давлат хизматчиси, мактаб директори ёки идора раҳбари ўзига юклатилган вазифаларни, Вазирлар Маҳкамаси қарорларини ёки қонунларни ушбу хатга имзо чекишидан қатъи назар бажаришга мажбур. Қонунга риоя қилиш мажбурияти шахсий ваъда ёки тилхат билан кучга кирмайди, у қонун билан олдиндан белгилаб қўйилган. Унда ҳар бир хизмат вазифаси учун алоҳида хат олишдан қандай мантиқ бор? Эртага ўқитувчидан дарсга кечикмаслик, шифокордан беморни тўғри даволаш учун ҳам «кафолат хати» оламизми? Баъзи «шаблон» кафолат хатларида Жиноят кодексининг мансабдорлик моддаларини тиркаб, «айбланишим мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилдим» деган бандларни кўрамиз. Барака топгурлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига биноан, фуқароларни жиноий жавобгарликдан расмий огоҳлантириш ёки айблов эълон қилиш ваколати ФAҚAТГИНA ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга (прокуратура, ИИБ, ДХХ) тегишли. Бирорта вазирлик ёки туман бўлими Жиноят кодексига кураторлик қила олмайди, бу уларнинг ваколатига кирмайди. Бундай хатларнинг асл мақсади жуда оддий, яъни юқори турувчи тизим масъуллари эртага бирор техник хатолик ёки кўнгилсиз ҳодиса юз берса, «Биз айбдор эмасмиз, мана, директордан кафолат хати олиб қўйгандик, айб ўзида» деб масъулиятни ўзларидан соқит қилиш учун замин яратишади. Буни ҳуқуқ тилида масъулиятни сохталаштириш, халқ тилида эса «бюрократик қалқон» дейилади. Хурматли катталар, саааал ўйлаб топшириқ беринглар, ахир биз ҳуқуқий давлатда яшаяпмиз. Эски тузумдан қолган, ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмаган, шунчаки қоғозни исроф қиладиган бундай «абсурд» топшириқларни тўхтатиш керак. Раҳбар ёки ходим имзо чекса ҳам, чекмаса ҳам қонун олдида барибир бир хил жавобгар бўлаверади. Имзо чекиш масъулиятни ошириб қўймайди. Келинглар, сохта қоғозбозлик ва пўписалардан воз кечиб, ишни тизимли ташкил қилиш билан шуғулланайлик. Қонун ижроси кафолат хатлари билан эмас, реал меҳнат ва шароит яратиш билан таъминланади.

👍7
#пиво_фестивал
Бизни чалғитмоқчи бўлган «кучлар» кимлар?
Эътибор бераётган бўлсангиз, бугун ўзбек жамиятида жуда катта, аммо шовқин-суронсиз бир ғаройиб инқилоб юз бермоқда. Тўйхоналар, оилавий тадбирлар ва дўстлар даврасини кузатар эканмиз, бир вақтлар дастурхоннинг тўрида турган, кўплаб уруш-жанжал ва оилавий фожиаларга сабаб бўладиган заҳри қотил — спиртли ичимликларнинг кундан-кунга сиқиб чиқарилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Авваллари тўй базмини ароқсиз тасаввур қила олмаган бўлсак, бугун замонавий тўйларимизни ичкиликсиз, тинч ва файзли ўтказиш оддий бир нормага айланиб бормоқда. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, лекин бугун жамиятимизда алкоголь истеъмоли кескин камаймоқда. Хўш, бу кузатувлар ортида қандай сир бор? Нега янги авлод ичкиликдан юз ўгирмоқда?
Бугунги ўзбек ёшлари — бу бутунлай бошқача фикрлайдиган, ўз қадр-қимматини биладиган мустақил авлоддир. Улар учун ичкилик ичиш ва ундан мақтаниш аллақачон «замон орқасида қолиш» ва маданиятсизлик рамзига айланиб улгурди. Бугун ёшлар даврасида оғзидан спирт ҳиди келиб турган, ўзини бошқара олмай, гандираклаб юрган кимсаларга ҳавас билан эмас, жирканиш ва раҳмдиллик билан қаралади. Улар ичган одамларни заиф ва муваффақиятсиз шахслар деб билишади. Замонавий йигит-қизлар учун ўз иродасини йўқотиш, ақлни туманлаштириб, масхарабоз ҳолига тушиш — энг катта шармандаликдир. Ҳар бир қадам телефонларга муҳрланадиган бугунги замонда, ичкилик ичиб шаънини йўқотишдан ёшлар жиддий равишда ор қилишмоқда. Ҳозирги ёшлар кучлиликни ичкиликда эмас, балки спортда, илмда, стартаплар яратишда ва шахсий ривожланишда кўришмоқда. Улар учун соғлом ақл ва равшан фикр энг олий қадриятдир. Ёшлар дунёқарашининг ўсиши фақат психологик эмас, балки теран маънавий ва ҳаётий омилларга ҳам таянади. Бугун ёшлар орасида диний маърифат, ҳалол ва ҳаром тушунчалари жуда кучли ривожланди. Спиртли ичимликларнинг нафақат соғлиққа, балки инсоннинг охирати ва оилавий баракасига урган зарбасини ёшлар жуда яхши англаб етди. Бозорлардаги ва яширин цехлардаги қўлбола усулда тайёрланган, арзон ва ўта хавфли заҳарли ичимликлардан вафот этаётганлар ҳақидаги хабарлар ҳам ёшларни сергаклантирди. Улар ўз ҳаётларини арзон заҳар ва кимёвий аралашмаларга фидо қилишни исташмайди.
Айнан мана шундай маънавий юксалиш ва соғлом авлод шаклланаётган бир пайтда, айрим кучлар бу ижобий тенденциядан жиддий хавотирга туша бошлашди. Чунки тиниқ фикрлайдиган, алкоголдан узоқ ва маънан соғлом авлодни бошқариш, уларни чалғитиш қийин.
Сўнгги пайтларда гўёки «туризмни ривожлантириш» ёки «европача маданият» баҳонасида турли хил пиво фестиваллари ва кўнгилочар базмларни атайлаб ташкил қилиш ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Бу — соғлом йўлга тушаётган ёшларимизнинг маънавиятини атайлаб бузишга, уларни яна лоқайдлик, сохта қувноқлик ва ичкиликбозлик ботқоғига тортишга қаратилган сиёсий ва тижорий мақсадлар ортидаги кимсаларнинг яширин режасидир. Ичкилик устига қурилган ҳар қандай тадбир соғлом онгни ўлдириш ва миллий қадриятларимизни емириш учун хизмат қилади.
Бизнинг ёшларимиз ушбу сохта «маданият» ниқоби остидаги тузоқларга тушмасликлари, ўз келажакларига болта урмасликлари керак.
Азиз ёшлар!
Сиз — Ўзбекистоннинг буюк келажагисиз. Бугун сизнинг ичкиликдан узоқ туриб, илм ва соғлом турмуш тарзини танлаётганингиз халқимизнинг энг катта ютуғидир. Сохта фестиваллар, арзон кайф-сафолар ва ичкилик сотаётганларнинг яширин тарғиботларига алданманг.
Ичкиликбозликдан йироқ бўлиш — бу заифлик эмас, балки асл куч ва мардликдир. Ўз ота-онангизнинг юзини ерга қаратманг, ўз соғлиғингиз ва ақлингизни заҳарламанг. Сизнинг равшан ақлингиз, соғлом вужудингиз ва баланд маънавиятингиз бутун жамиятни қутқарадиган кучдир. Бу йўлдан ҳеч қачон чекинманг!

👍4🙏3🔥2👏2👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Обид кетмонлардан Сарой блогерларигача ижод устидаги соя ўзгардими?
Абдулла Қодирийнинг «Обид кетмон» қиссаси ахборот майдони ва сиёсат ўртасидаги мангу курашнинг тирик формуласидир. Ўша давр шўро ҳукумати ёзувчидан санъатни эмас, тизимнинг сиёсий буюртмасини бажаришни, яъни колхозлаштиришни мақтаб берувчи «итоаткор образ» яратишни талаб қилган эди. Орадан йиллар ўтди. Замон, шакл ва технология ўзгарди, аммо ўша сиёсатнинг мантиқий давоми бугун ҳам яшамоқда. Кеча адабиёт ва матбуот устида ўрнатилган назорат бугун блогосфера ва мустақил журналистика устига кўчди. Кеча ёзувчидан «идеал совет фуқароси» ҳақида ёзиш сўралган бўлса, бугун мустақил фикрли блогерлардан муаммоларни яшириш, сохта ижобийликни кўпиртириш ва тизимга керакли кун тартибини («тренд»ларни) жамиятга сингдириш талаб этилади. Асл ҳақиқатни гапирувчи эмас, «Сарой блогер» бўлиш рағбатлантирилади. Ижодкор ўз тамойилларидан воз кечиб, тизим айтган ёлғонни ёки сохта муваффақиятни тарғиб қила бошласа, у вақтинчалик фаровонлик, пул ёки хавфсизликка эришиши мумкин, аммо тарих исботлаган аччиқ ҳақиқат бор, яъни ижодкорнинг жамиятдаги мавқеи ва фаровонлиги ўша катта ёлғонга қанчалик ҳисса қўшгани билан ўлчанадиган бўлиб қолади. Бу эса ички руҳий изтироб ва виждон инқирозининг бошланишидир. Энг аянчли мантиқ шундаки, ижодкор ёки блогер тизимга қанчалик садоқат билан хизмат қилмасин, у барибир тизим учун «ўзиники» бўла олмайди. Мутлақ назоратга интилувчи кучлар блогердан ўз мақсади йўлида фойдаланади ва у кераксиз бўлиб қолган заҳоти ёки бирор марта хато қилиб асл ҳақиқатни гапириб қўйган лаҳзадаёқ уни четга улоқтиради.
Сиёсат адабиётни ҳам, блогосферани ҳам маълум бир муддат ўзига хизмат қилдириши, жиловлаши ва синдириши мумкин, лекин у ҳеч қачон озод фикрни ва халқ хотирасини бутунлай йўқ қила олмайди. Қодирий қисмати — тизимнинг вақтинчалик ғалабаси, аммо ҳақиқатнинг мангуликдаги тантанасидир. Бугунги ахборот майдонида ижод қилаётган ҳар бир инсон учун бу энг катта тарихий сабоқдир.
Баҳодир Сапаев блогер.
#Тарих #Адабиёт #Блогсфера #АбдуллаҚодирий #СўзЭркинлиги #Ҳақиқат

👍7❤3
Виждон ва маънавий уйғониш ҳақида Лев Толстойнинг «Тирилиш» романи
Лев Толстойнинг 1899 йилда ёзилган «Тирилиш» романи инсон руҳияти, жамият адолатсизлиги ва ахлоқий покланиш ҳақидаги чуқур фалсафий хулосадир. Асар мағзида аслзода ва бадавлат дворян Дмитрий Нехлюдов ёшлигида содда қиз Катюша Маслованинг ҳаётини барбод қилади. Орадан йиллар ўтиб, Нехлюдов судда қасамёдли вакил (присяжный) сифатида иштирок этаётганда, ноҳақ айбланаётган ўша Катюшани учратади. Ўз айби туфайли бир инсоннинг ҳаёти қай даражада жарга қулаганини англаган Нехлюдовнинг виждони уйғонади. У башанг ҳаёти ва бойлигидан воз кечиб, айбини ювиш ва Катюшанинг ортидан Сибирга кетишга қарор қилади. Нехлюдовнинг тирилиши - манманлик, бойлик ва юзаки ахлоқдан иборат ҳаётдан руҳий покланиш ва ҳақиқатга қайтиш билан кечади. Катюшанинг тирилиши — дунёдан нафратланган ва руҳан синган аёлнинг адолат ва инсонийликка қайта ишонч ҳосил қилиши билан тасвирланади.
Асар китобхонлар қўлига етиб бориши билан кўплаб шов-шувларга сабабчи бўлган. Сабаби, Толстой ушбу романда ўз даврининг суд тизимидаги бюрократияни, ижтимоий тенгсизликни ва расмийликка айланиб қолган муассасаларни кескин танқид остига олади. Мазкур асар нашр этилгач, адибнинг черковдан четлатилишига асосий омиллардан бири бўлган. Бу асар ҳар бир инсонни ўз ичига назар солишга, қилган хатолари ва бурчи ҳақида мушоҳада юритишга ундайди. Ҳақиқий ҳаёт ва маънавий уйғониш айнан ўз хатосини англашдан бошланади.
PS. Чин тавба ва виждон уйғониши ҳеч қачон кечикмайди — энг муҳими, ҳақиқатни тан олишга ва хатони тузатишга жасорат топа олиш. Ўз ички дунёси билан курашаётган ва виждони азобда бўлган замондошларимизга бу сатрларни улашиб қўйинг.
Баҳодир Сапаев ҳуқуқшунос
https://t.me/baxasapaev
«Инсон шундай яратилганки, у қай даражада тубанликка тушмасин, унда барибир виждон ва покликга қайтиш имкони қолади».

👍1
#Элликқалъа
Элликқалъа туманида ажойиб бир «қаҳрамон» пайдо бўлибди. Телефон рақами: +99899...0600.
Бу «устаси фаранг»нинг асосий «иш майдони» — ЙПХ ходимлари томонидан ўтказилаётган рейд тадбирлари атрофи. Қайсидир ҳайдовчи қоидабузарлик содир этса — маст ҳолда рулга ўтирганми, қизил чироқда ўтганми, ҳужжатсиз ёки рухсатсиз «тонировка»да ушланганми — фарқи йўқ. Тортишувли жараён бошланди дегунча, «халоскор» чаққонлик билан орага суқилиб киради ва дарҳол ўртакашликка ўтади.
Бир неча бор судланиб, «бой тажриба» орттирган бу жаноб шошиб қолган ҳайдовчининг ишончига осонгина кириб олади:
— деб ваъдаларни қалаштириб ташлайди.
Албатта, бу «хизмат» текинга эмас — доллар, сўм ёки бошқа моддий қимматликлар дарҳол шилиб олинади. Ҳайдовчи «ишим ҳал бўлди» деб хотиржам юрганда, кутилганидек, суд бўлиб ўтади ва қоидабузарга нисбатан тегишли маъмурий жазо қўлланилади. Лекин жаноби фирибгар бу ҳолатда ҳам таслим бўлмайди:
— деб, яна 500 ёки 1000 АҚШ долларини ундиради-да, жуфтакни ростлайди. Ажабланарли томони шундаки, ушбу «қаҳрамон»нинг қилмишларидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам яхши хабардор. Аммо негадир улар бу фирибгар олдида ожиздек... У эса ҳеч нарса кўрмагандай хотиржамлик билан ўз «ови»ни давом эттирмоқда.
Огоҳ бўлинг!
Ҳурматли ҳайдовчилар! Қоидабузарлик қилдингизми, қонуний тартибда жавоб беришга тайёр бўлинг. Кўчадаги «ўртакаш» ва фирибгарларнинг асоссиз ваъдаларига учиб, чўнтагингизни бўшатиб қўйманг. Муаммо қонун доирасида ҳал этилади, кўчада эмас!
©Баҳодир Сапаев ҳуқуқшунос

Ишингни енгил қилиб бераман, хавотир олма, судда ҳаммасини «беш» қиламиз!
— деб ваъдаларни қалаштириб ташлайди.
Албатта, бу «хизмат» текинга эмас — доллар, сўм ёки бошқа моддий қимматликлар дарҳол шилиб олинади. Ҳайдовчи «ишим ҳал бўлди» деб хотиржам юрганда, кутилганидек, суд бўлиб ўтади ва қоидабузарга нисбатан тегишли маъмурий жазо қўлланилади. Лекин жаноби фирибгар бу ҳолатда ҳам таслим бўлмайди:
Хавотир олманг, энди қарорни олинг, апелляция бериб ҳаммасини «беш» қиламиз!
— деб, яна 500 ёки 1000 АҚШ долларини ундиради-да, жуфтакни ростлайди. Ажабланарли томони шундаки, ушбу «қаҳрамон»нинг қилмишларидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам яхши хабардор. Аммо негадир улар бу фирибгар олдида ожиздек... У эса ҳеч нарса кўрмагандай хотиржамлик билан ўз «ови»ни давом эттирмоқда.
Огоҳ бўлинг!
Ҳурматли ҳайдовчилар! Қоидабузарлик қилдингизми, қонуний тартибда жавоб беришга тайёр бўлинг. Кўчадаги «ўртакаш» ва фирибгарларнинг асоссиз ваъдаларига учиб, чўнтагингизни бўшатиб қўйманг. Муаммо қонун доирасида ҳал этилади, кўчада эмас!
©Баҳодир Сапаев ҳуқуқшунос
https://t.me/baxasapaev
❤4
Лев Толстой ижодининг сирли ва буюк томони шундаки, у китобхонга ўз савияси ва интеллектуал салоҳиятига қараб эшик очади.
Лев Толстойнинг «Тирилиш» романини юзаки ўқиган одам суд аъзоси Матвей Никитичнинг хонага кириб келиши ва қадамларини санаши тасвирланган эпизодни эътиборсиз қолдириб, ўтиб кетиши мумкин. Аммо айнан шу микро-эпизод адибнинг даҳолигини ошкор этувчи энг ўткир кўзгудир.
Суд залига кириб келаётган судьянинг хаёлида нима бор деб ўйлайсиз? Панжара ортида турган, тақдири қил устида турган инсоннинг айбсизлик далилларими? Судланаётганнинг оиласи ва ҳаётими? Асло йўқ.
Судьяга ҳозирги бўлаётган жараён ва инсонлар тақдири мутлақо қизиқ эмас. У ўз муқаддас бурчи ва мажбуриятидан мутлақо оғиб, фақат шахсий муаммоси — меъда касали ва доктор тавсия этган янги даволаш усули ҳақида бош қотирмоқда. Энг даҳшатлиси, у ўз соғлиғини ҳам, одил судловни ҳам оддий ирим-сирим ўйинига айлантиради:
Судья хонага қараб юради ва кутилмаганда қадамлар сони 26 та (3 га бўлинмайдиган, салбий натижа) бўлиб қолаётганини англайди. Бу дегани — янги даволаш усули бекор, у даволанмайди. Аммо ичидан янги усулнинг ижобий натижа беришини жуда-жуда хоҳлаган судья атайлаб охирги қадамини қисқароқ қилиб ташлайди ва сунъий равишда қадамлар сонини 27 тага етказиб, хотиржам креслосига ўтиради!
27 сони 3 га қолдиқсиз бўлинади. Судья «хурсанд» ва хотиржам. Бу — ўзини, ўз иримларини ва адолатни алдашга уринаётган ўта кетган иккиюзламачи одамнинг образидир. У холис ҳақиқатни ёки реалликни қабул қилишни хоҳламайди. У ўзига керакли ва ўзи орзу қилган хулосага эришиш учун фактларни (қадам узунлигини) атайлаб ўзгартиради ва манипуляция қилади. Толстой атиги бир неча сатр орқали ўша давр суд-ҳуқуқ тизимининг нақадар худбин, юзаки ва ичидан емирилганини яққол кўрсатиб беради. Судья холис қарорга келиш ўрнига, фактларни ўзига маъқул келадиган шаклга сунъий мослаштираиган шахс образида гавдаланади. Жамият адолати ва инсон тақдири бундай судьянинг кичик ҳаловати ҳамда сохта хотиржамлиги олдида сариқ чақалик қийматга эга эмас.
PS:Орадан бир асрдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, бугунги жамиятда ҳам ўз «27-қадамини» атайлаб ташлаётган, реал фактларни ўз манфаатига мослаб сохталаштираётган «судьялар» ва мансабдорлар учраб турмаяптими? Суд ва ҳуқуқ тизимида инсон тақдиридан кўра шахсий манфаат ва формализм олий ўринга чиқиб қолмаяптими?
Толстой тасвирлаган ушбу психологик ҳолат — тизимнинг иллатими ёки инсон табиатидаги иккиюзламачиликнинг манзарасими?
Фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда кутиб қоламан.
Баҳодир Сапаев блогер
#Адолат #Тирилиш #ЛевТолстой #ИнсонТақдири #СудВаҲуқуқ #ЖамиятТаҳлили #Фалсафа

Агар кабинет эшигидан креслогача босган қадамимнинг сони учга қолдиқсиз тақсимланса, янги тартиб касалимни даволайди, агар тақсимланмаса, наф тегмайди...

❤1
⚖️ АДОЛАТ БИРГАЛИКДА ҚАРОР ТОПАДИ!
Ҳурматли ANTIKORRUPSIYA канали кузатувчилари ва муштарийлари!
Бизнинг холис мақолаларимиз, ҳуқуқий ва иқтисодий таҳлилларимизни кузатиб, билдираётган эътиборингиз ва юксак ишончингиз учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. Сўнгги пайтларда қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар ANTIKORRUPSIYA ОАВ фаолиятига оид ўзларининг ижобий ва танқидий муносабатларини билдирмоқдалар. Биз ҳар бир холис фикр ва конструктив савол учун ҳамиша очиқмиз! Мулоқотни янада яқин, шаффоф ва мазмунли қилиш, шунингдек билдирилган таклиф ҳамда эътирозларни бевосита муҳокама этиш мақсадида Баходир Сапаевнинг шахсий блоги фаоллаштирилган.
Мақола ва таҳлиллар бўйича ўз мулоҳазаларингизни эркин билдиринг. Вақтингизни «бировга тош отиб пиар қиладиган» фойдасиз негатив контентга эмас, аниқ савол ва таклифларга ажратинг — саволларингизга бевосита муаллифнинг ўзидан жавоб олинг. Жамиятдаги энг долзарб ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий мавзуларни биргаликда таҳлил қиламиз.
📲 Каналга обуна бўлинг ва холис мулоқотда иштирок этинг: 👉 t.me/baxasapaev
📩 Мурожаат ва муаммолар учун
Жамиятдаги адолатсизлик ва ҳуқуқбузарликларга дуч келдингизми? Сизни қийнаётган масалалар бўйича бевосита хабар йўллашингиз мумкин.
🤖 Махсус бот хизматингизда:
👉 @Antikorrmurojat_bot
Ҳурмат билан,
ANTIKORRUPSIYA ОАВ асосчиси
Баходир Сапаев

👍3🔥3👏1👌1💯1
Буюк рус ёзувчиси Михаил Булгаковнинг «Ит юрак» (Собачье сердце) асарида шундай эпизод бор: профессор Преображенский замонавий озиқ-овқатлар ва колбасалар ҳақида гапирар экан, уларнинг ичида аслида нималар яширинганини фақат уни ишлаб чиқарганларгина билишини киноя билан таъкидлайди. Бугунги кунга келиб бу киноя аччиқ ҳақиқатга айланди.
Биз ҳар куни дастурхонимизга тортаётган, эрталаб фарзандларимизга едираётган «колбаса» деб аталмиш маҳсулот — аслида гўшт эмас, балки айрим виждонсиз ишбилармонларнинг ўз чўнтагини қаппайтириш йўлида ўйлаб топган кимёвий ва иқтисодий «иллюзиясидир». Келинг, бу кўзбўямачиликни тиббий, иқтисодий ва ҳуқуқий томондан таҳлил қиламиз.
Замонавий колбаса ва сосискалар таркиби соғлиқ учун очиқчасига хавф солувчи бомбага айланган. Аксарият колбасаларга соф гўшт эмас, балки товуқ суякларидан олинган паста (ММО — мясо механической обвалки), тоғай ва тери қолдиқлари солинади. Колбасанинг оғирлигини ошириш ва арзонлаштириш учун унга жуда кўп миқдорда крахмал, соя ва ҳатто шакар қўшилади. Бу қондаги қанд миқдорини кескин кўтариб юборадиган, диабет ва семизликка тўғридан-тўғри етакловчи яширин углеводлардир. Колбасага иштаҳаочар пушти-қизил ранг бериш учун Нитрит натрий (Е250) консерванти қўшилади. Бу модда ошқозон-ичак тизими ва қон томирлари учун аста-секин таъсир қилувчи заҳардир. Бозорда 1 кг энг сифатли, лаҳм ва юмшоқ мол гўшти (вырезка) ўртача 120 000 — 140 000 сўм атрофида туради. Дўкондаги мақталган «элита» колбасаларнинг нархи ҳам шунга яқин.
Аммо фарқ шундаки, тадбиркор колбасанинг ичига кўпи билан 10–20% гўшт солади, қолган 80% ҳажмни эса арзон крахмал, ун, сув, соя ва сунъий ёғлар билан тўлдиради. Натижада, истеъмолчи 15 000 сўмлик арзон хамир ва кимёвий бирикмаларни 140 000 сўмга — яъни тоза гўшт нархида сотиб олмоқда! Бу ўта устамонлик билан йўлга қўйилган иқтисодий эксплуатация эмасми?
Колбаса қадоқларидаги катта ҳарфлар билан ёзилган «100% Ҳалол мол гўштидан» деган ёрлиқлар — бу очиқдан-очиқ манипуляция. Қонунчиликка кўра, маҳсулотнинг ҳақиқий таркиби ёзилиши шарт. Шунинг учун ишлаб чиқарувчилар ҳақиқий таркибни (суяк пастаси, Е250, крахмал) қадоқнинг орқа томонига, лупа билан ҳам ўқиб бўлмайдиган даражадаги микроскопик ҳарфларда ёзиб қўйишади. Бу «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун талабларини шаклан бажариб, мазмунан айланиб ўтишдир. Соғлиғимиз ва ҳамёнимизни бировларнинг бойиши учун қурбон қилмайлик. Энг оқилона ва тўғри йўл бозордан сифатли мол гўшти (лаҳм) сотиб олинг. Уни бутунлигича табиий зираворлар билан мириқиб қайнатинг. Совутиб, бўлакларга бўлган ҳолда музлатгичда сақланг. Ҳар тонг нонуштага ушбу табиий оқсилни (қайнатилган тухум ва пишлоқ билан) истеъмол қилинг. Уйда қайнатилган гўшт — қандни оширмайди, томирларни тозалайди ва энг асосийси, сизни алдашмайди. Одамлар иллюзияларга алданишни яхши кўради, чунки ҳақиқат кўпинча машаққат талаб қилади. Аммо соғлиқ масаласида ёлғонга ўрин йўқ. Ўзингиз ва оилангизни сунъий «кимёвий таомлар»дан асранг!

👍6🔥1🕊1💯1
Библиотаф — китобларни бошқалардан қизғаниб, уларни бировга бермаслик учун қатъий ҳимоя қиладиган ва китобларини худди яширин хазинадек асрайдиган инсон.
https://t.me/baxasapaev
https://t.me/baxasapaev
👍2❤1🔥1👏1