Barhayot Meliyev
150 subscribers
2.05K photos
201 videos
1 file
476 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
#болалик_хотиралари

❇️ Ҳар гал болалик чоғларимни эслаганимда маҳалладош ошналарим, синфдош дўстларим билан боғлиқ ширин хотиралар ёдимга тушаверади.
Маҳалламиздаги ўйинқароқ болалар сингари кўчага турли халқона миллий ўйинлар сари югурганимда ортимдан онажоним ёпган иссиқ нон иси, кўча ҳовлиларга сув сепилган чоғи тупроқдан тараладиган бетакрор ифор ҳамда райҳонлар иси ҳаммаси бир бўлиб, димоғимга гуп этиб уриларди.
Мен эса бир зум тўхтаб, бу ёқимли ифорни тўйиб-тўйиб симириб, сўнг шўх-шодон оғайниларим томон шошилардим.

Шуларга ҳам анча йиллар бўлибди. Уларни ҳар сафар хотирлаганимда қалбимда болалик соғинчлари жўш уради.

📕Беғубор болаликнинг ҳар бир лаҳзаси жуда гўзал. Чунки, бола қалби булоқ сувидай тоза ва беғубор.
Фарзандларингизни асранг! Уларни тез-тез бағрингизга босиб, қанчалик яхши кўришингизни айтишдан ийманманг!

P.S. Яна бир гап. Унутманг, энг ишончли ва истиқболли инвестиция фарзандингиз келажаги, илм олиши, яхши ҳунарларни эгаллаши йўлида киритилган сармоядир!

t.me/Barhayot_Meliev