Forwarded from bakiroo
Мамлакатга очиқ бозор керак!
Янги тарихда биринчи марта ўзбек бизнеси тўғридан-тўғри давлат раҳбарига савол бериши мумкин. Бу бўйича саволлар ҳозирча жамланишда давом этмоқда.
Маълум бўлишича, кечаги кун ҳолатига келиб тушган 5 мингдан ортиқ саволларнинг 40%га ортиғи кредитлаш, 20%га яқини ер муносабатлари билан боғлиқ.
Эсингизда бўлса, бир ҳафта аввал бу ҳақда маълум қилганимизда, бу уникал имконият давлат раҳбаридан имтиёзлар ундириш, преференциялар олиш каби тор манфаатлар сўрови учун ишлатилмаслиги кераклиги ҳақида ёзган эдик.
Албатта, ўзбек тадбиркори, у каттами ё кичикми, Ходорковский эмас, аввало ўзи ҳақида, ўзининг тор қайғуси ҳақида йиғлайди ва имкон бўлса нимадир ундириб олиш ҳаракатида бўлади. Умуман олганда, бугунги етиб келган жойимизда бизнес кенг платформадаги муаммолар ҳақида баҳсга киришиши жуда қийин ҳам.
Ҳозир жуда кўп пиарчилар давлат раҳбарига мурожаатлар орасида кредит билан боғлиқ саволлар кўплигига эътибор қаратишмоқда, бундан ўзгача маънолар тўқишмоқда. Ҳа, ҳақиқатан ҳам шундай. Чунки Ўзбекистонда кредит бозори йўқ. Бозор йўқ жойда исталган одам маъмуриятга рўпара келганида илтимос билан арзонроқ кредитга эга чиққиси келади. Биз ўзимиз кейинги беш йилликда кредит бозорини яратамиз деб, амалда аксини қилмадикми? Вазиятни янада чигаллаштириб, арзон ва имтиёзли кредит олмаган, компенсацияга эга чиқмаган бизнес эгасини лох даражасига тушириб қўймадикми? Ер билан муносабатларда ҳам шундай. Ерни бозор нархида, аукциондан олган лох, орқа схемалар билан текинга эгаллаган омадли тадбиркорга айланмадими?
Эътибор беринг, давлат раҳбарига саволларда нақд пул муаммосини ҳал қилиб беринг, пулимни конвертация қилиб беринг, каби муаммолар йўқ. Чунки бу муаммолар бозор воситалари билан аллақачон ечилган. Бозор ишлаяпти.
Демак саволлар рўйхатидан чиқарадиган хулосамиз битта бўлиши керак:
Мамлакатга очиқ кредит бозори керак.
Мамлакатга шаффоф ер бозори керак.
Умуман олганда, мамлакатга бозор керак.
Тадбиркорларнинг саволларидан мен шуни уқдим.
@the_bakiroo

#ТАЪЗИЯ
Bankers.uz жамоаси "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Ахборот хизмати раҳбари — Бошқарув Раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Беҳзод Бозаровга волидаи муҳтарамаси Карима аянинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.
▪️➖▪️➖▪️➖▪️➖▪️
Bankers.uz жамоаси "Асакабанк" АЖ Чакана бизнес департаменти директори Бекзод Тангматовга падари бузруквори Олимжон отанинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.
Марҳумларнинг барча яқинларига сабр тилаймиз!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
@bankers_uz_live

2021_05_1_esg_factors_are_increasingly_influencing_banks_in_russia.pdf
877.1 KB
S&P Global рейтинг агентлигининг МДҲ мамлакатларидаги банкларга таъсир қилаётган экологик, ижтимоий ва бошқарув факторларига оид ҳисобот тайёрлади
С.С. Танишиб чиқиш тавсия этилади!
@bankers_uz_live
С.С. Танишиб чиқиш тавсия этилади!
@bankers_uz_live
Айни пайтда Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умрзаков ва бошқа тегишли масъул раҳбарлар иштирокида "Бизнес билан бевосита мулоқот - ишлабилармонлик муҳитини яхшилашнинг энг самарали воситаси" мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Матбуот анжуманини Facebook ва Instagram расмий саҳифалари ҳамда МТРК сайти орқали онлайн кузатишингиз мумкин.
@bankers_uz_live
Матбуот анжуманини Facebook ва Instagram расмий саҳифалари ҳамда МТРК сайти орқали онлайн кузатишингиз мумкин.
@bankers_uz_live
Forwarded from Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Халқ банки Бошқарув Раисига янги ўринбосарлар тайинланди
АТ "Халқ банки" Бошқарув Раисига бирданига 4 та ўринбосар тайинланган. Улардан 2 таси (Зафар Азимов ва Фаррух Рўзиев) Ўзсаноатқурилишбанкда, 2 таси (Тоҳир Раҳмонов ва Дилшод Кутлиев) Ипотека банкда фаолият юритиб келаётган раҳбар ходимлар эди.
Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/new_dcs_in_xalq_banki
Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram

Тижорат банкларида микрокредит олганларнинг 30 фоизидан ортиғи хотин-қизлар. 172 мингдан ортиқ хотин-қизларга 4,9 триллион сўм кредит ажратилган.
@bankers_uz_live
@bankers_uz_live