Bankers.uz — Live
3.47K subscribers
1.15K photos
192 videos
22 files
1.53K links
@bankers_uz телеграм каналининг live-канали.

Қисқа ва тезкор хабарлар, журналист фикрлари, норасмий янгиликлар, репостлар, медиа-материаллар ва бошқа фойдали маълумотлар.

Мурожаат учун — @ism0il
Download Telegram
Жума кунидан (13.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 672,00 (+11,97) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Битта хусусий банкнинг раис қабулхонасига телефон қилиб, Раис вакцина олганми деб сўрасам, "расмий хат жўнатсангиз, жавоб берамиз" дейди. Э, ўлвор-э, катта-катта давлат банкларини раисларини ўзига тўғридан тўғри телеграмдан ёзсам, ҳеч қанақа расмиятчилик қилмасдан жавоб ёзди кеча. Сан кимсан, оддий битта "чўнтак банки" бўлсанг ўзи! 😒


@bankers_uz_live
Forwarded from bakiroo
Чорва учун имтиёзли кредит бериш оқибатлари: Бу ўзини қанчалик оқлади?

Шуҳрат Шокиржонов тизим иштирокчиларининг ҳаммаси норози бўлган имтиёзли кредитлаш ҳақид катта мақола тайёрлапти.

Айрим тезислар:

Вазият шундайки, кредит олган фуқаролар унинг суғуртаси учун тўловни қилишмаяпти. Аксарияти, умуман, кредитни банкка қайтаришни ўйлашмайди ҳам. Пул ундириш учун борган банкирларга қарата: «Молни менга президент берган, қаерга борсанг бор», деб молни аллақачон бозорга чиқариб сотиб юбориб, пулини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юбормоқда.

Четдан холис нигоҳ билан қараганда вазият имкон қадар бир-биридан кўпроқ юлиб қолишга ўхшамоқда. Ҳамма жабр кўрмоқда: аҳоли ҳам, банк ҳам, таъминотчи ҳам. Фақат илоннинг ёғини ялаган айрим учарлардан ташқари.

Имтиёзли кредитлаш — у қандай мақсадлардан эълон қилингани ва сиёсий самимият мавжудлигидан қатъи назар, фақат ўртакаш даллоллар ҳамда чайқовчилар манфаатларига хизмат қилади. Ҳозирги оилавий тадбиркорликни кредитлаш тизимидан ҳамма дод деяпти: банклар ҳам, кам таъминланганлар ҳам, таъминотчи корхоналар ҳам.

Кам таъминланганларга имтиёзли кредит ажратишнинг 4 йиллик тажрибаси кутилган натижани бердими? Ўтган даврда 300 мингдан ортиқ кам таъминланган дейилган фуқароларга мана шундай кредитлар ажратилди. Шулардан қанчаси ўртаҳолга айланди, кимдир буни ҳисоблаяптими?
Душанба кунидан (16.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 683,00 (+11,00) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Осиё бокс Конфедерацияси вице президенти Сакен Полатов "Дўстлик" ордени билан мукофотланибди.


@bankers_uz_live
Desk_Calendar_Mockup_OK_3.png
1.5 MB
"Рабочий стол"га фонга қўйвосанглар бўлади, икки ҳафтага! 😉


@bankers_uz_live
Сешанба кунидан (17.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 660,00 (-23,00) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Эртадан, чоршанба кунидан (18.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 652,31 (-7,69) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Эртадан — пайшанба кунидан (19.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 644,00 (-8,31) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбарига бўлаётган мурожаатларнинг 42 фоизи тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкалари ва муддати қисқалиги, умуман, кредитлар билан боғлиқ.

Ҳукумат масалага қандай ечим изламоқчи? Ҳукумат Марказий банкка асосий ставкани тушириш ҳамда кредитлашни кенгайтириш бўйича босим қиладими?

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаковнинг айтишича, ҳозирги кунда Марказий банк нафақат қоғозда, нафақат Контитуцияда, балки ҳаётда ҳам, амалда ҳам мустақил.

"Ҳеч қачон ҳукуматнинг айтган гапини қилмайди. Баъзи пайтлар афсус дегим келади бу нарсага, лекин бу ҳақиқат. Албатта, Марказий банкнинг ҳам катта масъулияти бор", дейди у.

Батафсил.
Давлат банклари томонидан эълон қилинган айрим йирик(роқ) суммадаги долзарб тендер ва танловлар:

ЎзМиллийбанк
:

1. Миллий валютадаги карталарга хизмат кўрсатувчи банкоматлар сотиб олиш — бошланғич суммаси 1 515 000 АҚШ доллари, муддат 16.09.2021 й.гача;

Асакабанк:

1. Турли ассортиментдаги мебеллар ва офис жиҳозлари харид қилиш — бошланғич суммаси 25 999 957 401,65 сўм, муддат 26.08.2021 й.гача.

ЎзСаноатқурилишбанк:

1. Microsoft Directory ва лицензияларни татбиқ қилиш учун дастурий таъминот ўрнатилган сервер ускуналари, маълумотларни сақлаш тизимларини сотиб олиш — бошланғич суммаси 1 200 000 000 сўм, муддат 20.08.2021 й.гача.

2. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ филиалларида мижозларга хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини аниқлаш, мижозлар билан ишлашда банкнинг кучли ва заиф томонларини максимал аниқлаш, шунингдек, мижозлар билан ишлаш сиёсати ва ёндашувини янада такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш хизмати — бошланғич суммаси 500 000 000 сўм, муддат 20.08.2021 й.гача;

3. Google, Yandex, DV360, Facebook, Instagram технологиялари ёрдамида Интернетда банк хизматларини оммалаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш, шунингдек, интернет баннерларини ишлаб чиқиш ва мослаштириш хизмати — бошланғич суммаси 330 000 000 сўм, муддат 25.08.2021 й.гача;

4. Валюта детекторлари (140 та) сотиб олиш — бошланғич суммаси 581 000 000 сўм, муддат 23.08.2021 й.гача;

5. Моноблок (347 та) сотиб олиш — бошланғич суммаси 3 712 900 000 сўм, муддат 25.08.2021 й.гача.

Қишлоқ қурилиш банк:

1. “Data Warehouse (Data Lake)” и “BI” технологиялари асосида маълумотлар омборининг ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш хизмати — бошланғич суммаси 1 130 000 000 сўм, муддат 24.08.2021 й.гача;

2. Банк ходимларига корпоратив форма тиктириш хизмати — бошланғич суммаси 279 000 000 сўм, муддат 27.08.2021 й.гача.

Турон банк:

1. Банк томонидан БҲХС (МСФО)га ўтиш учун консултация хизматидан фойдаланиш — бошланғич суммаси 1 200 000 000 сўм, муддат 26.08.2021 й.гача.


@bankers_uz_live
Эртадан — жума кунидан (20.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 632,00 (-12,00) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Душанба кунидан (23.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 640,60 (+8,60) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сешанба кунидан (24.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 641,14 (+0,54) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Марказий банк расмий телеграм канали ҳар кунлик валюта курслари бериб бориладиган шаблонини ўзгартирибди. Янги шаблонда валюта курслари бўйича аввалги ўзбек ва рус тиллардаги пост биттада мужассамлаштирилган. Янги постнинг ўзбекча қисми аввалги каби кирилл алифбосида эмас, лотинча графикда берилган. Янги пост дизайни анча чиройли бўлган.

@bankers_uz_live
Чоршанба кунидан (25.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 634,35 (-6,79) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Пайшанба кунидан (26.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 654,01 (+19,66) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram