Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
2.92K photos
234 videos
24 files
3.88K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Ўзбекистон банк тизимида фаолият олиб бораётган ТОП аёллар
(Давлат банклари ва Марказий банк)

Bankers.uz Ўзбекистон банк тизимида фаолият юритаётган, хусусан юқори ва масъулиятли лавозимларда меҳнат қилаётган, шунингдек, ўз билими, тажрибаси ва профессионаллиги билан тизим жамоасида танилган аёл ходимларининг рўйхатини тузиб чиқди.

Дастлабки рўйхатимиздан давлат банклари ва Марказий банкда ишлаётган ана шундай аёл ходимлар жой олган.

Рўйхатни тузишда банклар тақдим этган ахборотлар, шунингдек, таҳририят кузатувларига кўра, "ТОП" дейишга лойиқ кўрилган аёллар жой олган.

Bankers.uz иш режими ва графиги қатъий бўлган, кун давомида рақамлар ва ҳисоботлар билан, бундан ташқари, мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнлари билан боғлиқ қийин ва масъулиятли меҳнат шароитида ишлаётган ҳар бир аёл ходим ушбу рўйхатдан жой олишга муносиб, деб ҳисоблайди.

Бироз муддатдан сўнг, Телеграм-канал орқали "Давлат улуши бўлмаган банкларда фаолият олиб бораётган ТОП-аёллар рўйхати" ҳам эълон қилинади.


@bankers_uz
InfinBANKʼдан баҳорий таклиф — "Nastarin" омонати

InfinBANK пул жамғармангизни кўпайтириш учун ажойиб — йиллик 22 фоизли "Nastarin" омонатини таклиф қилмоқда.

"Nastarin" муддатли омонати миллий валютада қўйилиб, жами 15 ойга мўлжалланган. Омонатни очиш учун минимал сумма 10 млн. сўмни ташкил этади, йиллик фоиз ставкаси эса 22 фоизга тенг. Фоизлар автоматик тарзда ҳисобланиб, мижознинг талаб қилиб олингунга қадар бўлган депозит ҳисобварағи ёки электрон ҳамён ҳисобварағига ўтказилади.

Омонат (депозит) муддати тугагунга қадар киритилган пул маблағларини, камида 10 млн. сўмга тенг қолдиқни сақлаш шарти билан, қисман ечиб олиш мумкин. Омонат белгиланган муддатдан олдин ёпилганда, ҳисобланган фоизлар тўлиқ ой учун тўлаб берилади. Шунингдек, мазкур омонатни ҳам илова ёрдамида, ҳам банк филиалига ташриф буюрган ҳолда очиш мумкин. Бу эса мижозга қўшимча қулайлик яратади.

Ҳамкорлик материали


@bankers_uz
Ўзбекистон банк тизимида фаолият олиб бораётган ТОП аёллар
(Давлат улуши мавжуд бўлмаган банклар)

Хабар берганимиздек, Bankers.uz Ўзбекистон банк тизимида фаолият юритаётган, хусусан масъулиятли лавозимларда меҳнат қилаётган, шунингдек, ўз билими, тажрибаси ва профессионаллиги билан тизим жамоаси орасида танилган аёл ходимларининг рўйхатини тузиб чиқди.

Бу сафарги рўйхатда давлат улуши мавжуд бўлмаган банкларда ишлаётган ана шундай аёл ходимлар жой олган.

Рўйхатни тузишда банклар тақдим этган ахборотлар, шунингдек, таҳририят кузатувларига кўра лойиқ топилган аёллар жой олган.

Bankers.uz ушбу рўйхатдан жой олмаган, банк тизимининг барча аёлларини ушбу рўйхатга муносиб, деб ҳисоблайди.

Давлат банклари ва Марказий банк бўйича тузилган рўйхат мана бу ерда.

Изоҳ: Аёлларнинг рўйхатдаги жойлашувида алоҳида қонуният йўқ.


@bankers_uz
Ўзбекистон банклари ўз мижозлари бўлмиш Visa ва Mastercard карталари эгаларини огоҳлантиришмоқда

Бугун кун давомида айрим йирик банклар, хусусан Ўзмиллийбанк, Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва InFinbank ўз расмий телеграм саҳифалари орқали мижозларига мурожаат қилиб, ушбу банклар томонидан эмиссия қилинган VISA ҳамда Mastercard карталари жорий йил 9 мартдан эътиборан Россия Федерацияси худудида ишламаслиги, шунингдек, Ўзбекистондан туриб Россия интернет-дўконларида тўловни амалга ошириб бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш бердилар.

Ўзбек банклари Ўзбекистонда очилган мазкур тўлов тизимлари карталарига эга бўлган ўз мижозларидан мазкур вазиятни инобатга олишини сўраб, тегишли чораларни кўришни тавсия этишмоқда.

Айрим банклар, Россияга саёҳат ёки хизмат сафарини режалаштирганлар ҳамда Россия интернет-дўконларидан савдони амалга оширмоқчи бўлганлар бошқа муқобил халқаро тўлов тизимлари карталаридан фойдаланиш мумкинлигини ҳам эслатиб ўтган.


@bankers_uz
Микрокредитбанкнинг Боёвут туман филиали янги бинода ўз фаолиятини бошлади

Бугун фойдаланишга топширилган банк биноси 4 млрд 200 млн сўм маблағ эвазига бунёд этилган бўлиб, унда мижозлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Сирдарё вилоятидаги мавжуд 3 та "Микрокредитбанк" АТБ филиаллари ичида Боёвут тумани филиалининг ўрни салмоқли бўлиб, у 1994 йилда ташкил этилган. Қарийб 30 йилдан буён банк мослаштирилган биноларда фаолият кўрсатиб келди. Янги бино қурилгунга қадар фойдаланиб келинган бинонинг жойлашуви ҳам банк мижозлари учун кўп ноқулайликлар туғдирар эди.

Муҳими янги бино маҳалланинг ички қисмида эмас, балки туман марказини Гулистон шаҳри билан боғлайдиган катта автомобиль йўли бўйида жойлашган. Бу эса туман аҳолиси ва қўшни Ховост тумани, шунингдек, Ширин ва Янгиер шаҳри аҳолиси учун ҳам қулайлик яратади.


@bankers_uz
🗓 7 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Бугун эрталабдан аксарият тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 10 960 сўмгача кўтарилди;

⭕️ Давлат банклари ҳамда Марказий банк тизимида фаолият олиб бораётган ТОП аёллар рўйхати эълон қилинди;

⭕️ UZCARD "МИР" тўлов тизими карталарини қабул қилиш қайта тиклангани ҳақида хабар берди;

⭕️ Ўзбекистон банклари ўз мижозлари бўлмиш Visa ва Mastercard карталари эгаларини огоҳлантиришмоқда;

⭕️ Микрокредитбанкнинг Боёвут туман филиали янги бинода ўз фаолиятини бошлади;

⭕️ Давлат улуши бўлмаган банклар тизимида фаолият олиб бораётган ТОП аёллар рўйхати эълон қилинди;

⭕️ Ўзбекистон банкларига Марказий банк томонидан бугун тушга яқин рубль учун яна коридор белгиланганлиги ҳақида хабар тарқалди;

⭕️ Туркистонбанк янги АБС тизимига ўтаётганлиги сабабли, 31 мартга қадар тизимда носозликлар бўлишини маълум қилди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 13 сўм 16 тийинга пасайди ва 9 мартдан бошлаб расмий курс 10 897 сўм 27 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Ўзбекистонда олтин қуймалар ва тангалар нархи сўнгги икки ҳафтада қарийб 10 фоизга кўтарилди

Охирги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда олтин қуймалар ва тангалар 9,6 фоизга қимматлашди. Бу вазиятга иқтисодчи Отабек Бакиров эътибор қаратган.

Масалан, 5 граммлик қуйманинг нархи ҳозир 3 миллион 755 минг сўмдан (24 февралда 3 миллион 495 минг сўм эди), 50 граммлик қуйма эса 37 миллин 550 минг сўмдан (24 февралда 34 миллион 250 минг сўм эди) этиб белгиланмоқда.

Олтин қуймалар ва тангалар нархининг дастлаб 24-25 февраль кунлари - Россия-Украина можароси бошланган кунларда ошган бўлса, март ойи бошидан бери олтин қуйма нарх муттасил кўтарилмоқда. Март ойининг дастлабки кунидан буён ўсиш даражаси 9,3 фоизни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолига эсдалик олтин тангаларни сотиш 2018 йилдан, олтин қуймаларни сотиш эса 2020 йилдан йўлга қўйилган.

Олтин қуймалар сотиб олиш мумкин бўлган банк шохобчаларининг манзиллари қуйидаги ҳаволада келтирилган.


@bankers_uz
Туронбанк барча филиаллари ва банк хизматлари офислари орқали автокредитларни таклиф этмоқда

Ўзбекистонда сотувда бўлган Chevrolet, KIA, Volkswagen, Škoda ҳамда Lada брендларининг барча модел қаторларидаги автомашиналарини кредит асосида ҳарид қилиш истагида бўлганлар учун Туронбанкнинг мамлакатимиз миқёсидаги барча филиал ва банк хизматлари офислари хизмат кўрсатмоқда.

Кредитни 48 ойгача бўлган муддатга, йиллик 22,9 фоиз тўлаш шарти билан расмийлаштириш мумкин.

Қайд этилишича, кредит фоиз ставкаси бошланғич тўлов миқдорига боғлиқ эмас, 20 фоиз бошланғич тўлов қилиб, кредит расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали ёки 1220 қисқа рақамидан олиш мумкин.

Филиал ва офислар манзиллари!

Банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Тошкентда кредит маблағлари эвазига криптовалюта сотиб олган фуқаролар аниқланди

Тошкент шаҳар Миробод туманида фуқаролар М.Н., М.Ш. ва М.Х.лар тумандаги тижорат банкидан ўзи ва танишлари номига 783,6 млн сўм кредит ажратишга эришиб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги маълум бўлди.

Департаментнинг Миробод туман бўлими хабарига кўра, 3 нафар фуқаро ўзи ва танишларининг номига 783,6 млн сўм кредит ажратишга эришиб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги, шунингдек, ушбу маблағ эвазига онлайн биржалардан бирининг иловаси орқали 36 000 АҚШ долларини “криптовалюта савдоси”га тиккан ҳамда “SPARK” ва “GENTRA” русумли автомашиналарни сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган мулкни легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@bankers_uz
Пластик карталардан пул ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар маҳкамаси томонидан киритилган "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев маълум қилди.

Қонун лойиҳаси ташаббускори — Ички ишлар вазирлиги билдиришича 2020 йилда банк пластик карточкаларидан ва банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларининг ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари бўйича ички ишлар органларига 965 та ва 2021 йилда 1601 та мурожаатлар келиб тушган.

2021 йил давомида банк пластик карточкаларидан пул маблағларини ўғрилик йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан жами 610 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, фуқароларга 4 млрд. 495,5 млн. сўм зарар етказилган.

Қонун лойиҳасига кўра эндиликда электрон тўлов тизимлар ёки ахборот технологияларига уланган ҳолда банк пластик карталаридан пул ўғирлаш жиноятларига жазо кучайтирилиш кўзда тутилмоқда.


@bankers_uz
🗓 9 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Ўзбекистонда олтин қуймалар ва тангалар нархи сўнгги икки ҳафтада қарийб 10 фоизга кўтарилди;

⭕️ Тошкентда кредит маблағлари эвазига криптовалюта сотиб олган фуқаролар аниқланди;

⭕️ Пластик карталардан пул ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади;

⭕️ Марказий банк бошқаруви асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича эртага бўлиши керак бўлган бошқарув йиғилишини 2022 йил 17 март санасига қолдирди;

⭕️ Халқ банкида бўлиб ўтган семинар-тренингда австриялик бизнес-коуч Др. Моника Пикер иштирок этди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 21 сўм 41 тийинга кўтарилди ва 10 мартдан бошлаб расмий курс 10 918 сўм 68 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Ўзбекистонда очилган қайси карталарни Россияда ишлатиш мумкин — кичик қўлланма

Аввал хабар берганимиздек, дунёнинг айрим етакчи тўлов тизимлари, шу жумладан, VISA ва Mastercard Россияда ўз фаолиятни тўхтатгани боис, Ўзбекистонда эмиссия қилинган VISA ёки Matercard карталари орқали Россия Федерациясида ва ушбу мамлакат интернет дўконларида ҳам тўлов қилиш имконсиз бўлиб қолди.

Айни вазиятдан келиб чиққан ҳолда Bankers.uz Ўзбекистонда эмиссия қилинган ва Россия Федерациясида ишлатса бўладиган, шу билан бирга Россия билан пул ўтказмаларида муаммоларга дуч келмаслик учун фойдаланса бўладиган банк карталари тўғрисида маълумот тайёрлади.

Бугунги кунда бир нечта банклар томонидан Хитойнинг UnionPay тизимида ишловчи карталар, шунингдек Россиянинг МИР тизимида ишловчи кобейж карталар эмиссия қилинаётган бўлиб, мазкур карталарни бир вақтнинг ўзида ҳам Ўзбекистонда ҳам Россияда (шу жумладан интернет дўконларда) ишлатиш мумкин.

Батафсил ўқиш


@bankers_uz
🗓 10 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Ўзбекистонда очилган қайси карталарни Россияда ишлатиш мумкин — кичик қўлланма;

⭕️ Микрокредитбанк 25 март куни Миллий матбуот марказида матбуот анжумани ўтказади;

⭕️ ANORBANK Play Market'даги, Bank Apelsin эса App Store'даги мобил иловасини янгилади;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк талабалар учун "Очиқ эшиклар куни" ўтказади;

⭕️ Ипотека-банкда бўлиб ўтган семинар-тренингда австриялик бизнес-коуч Др. Моника Пикер иштирок этди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси илк маротаба 10 950 сўмдан ошди. Жума кунидан (11.03.2022 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 957,36 (+38,68) сўм.


#дайжест
Аксарият банкларда АҚШ долларининг сотув курси 11 000 сўмдан ошди

Бир қанча банклар бугун эрталабдан АҚШ долларининг сотиш ва сотиб олиш курсини оширди.

Аксарият банклар валюта айирбошлаш шохобчалари орқали АҚШ валютасини 11 000 сўмдан, баъзилари эса 11 010 сўмдан сотмоқда. Аҳолидан валютани харид қилиш нархи эса 10 910 сўмдан 10 950 сўмгача.

Бироқ барча банкларда ҳам сотув курси 11 000 сўмга етган эмас. Масалан, АҚШ доллар харид қилмоқчи бўлганлар учун мақбул курс Асакабанк ва Содерот банкда (10970 сўм), шунингдек, Алоқабанк, Капиталбанк (10 980 сўм), Трастбанк, ANORBANK, Asia Alliance Bank, Туронбанк (10 990 сўм) да таклиф қилинмоқда.

Валютани банкда алмаштирмоқчи бўлганлар учун энг қиммат нархда КДБ Банк Ўзбекистон ва Савдогарбанк (ҳар бирида 10 950 сўмдан), шунингдек, Ўзмиллийбанк, Халқ банки, Hamkorbank, Инфинбанк, Трастбанк (ҳар бирида 10 940 сўмдан) лар сотиб олади.


@bankers_uz
Ўзбекистон ва ЕТТБ илк маротаба своп операциясини амалга оширди

Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси номидан Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки (ЕТТБ) билан жорий йилнинг 7 март куни илк синов своп операциясини амалга оширди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Своп битимлари молиявий рискларни бошқариш учун ишлатиладиган молиявий инструмент ҳисобланади. Валютавий своп битими своп турларидан бири бўлиб турли валютадаги қарзларни валюта рискидан ҳимоя қилиш учун фойдаланилади.

Ушбу операция Ўзбекистонга хорижий валютада кредит олишда валюта рискларини камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда. Банк бу орқали Молия вазирлиги томонидан маҳаллий деривативлар саноатини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган қадамларни қўллаб-қувватлайди.

Молия вазирлиги мазкур битимда Халқаро своп ва деривативлар ассоциацияси (ISDA) бош келишуви бўйича Dentons халқаро юридик компаниясидан ижобий ҳуқуқий хулоса олганини таъкидламоқда.

Батафсил


@bankers_uz
Январь-февраль ойларида 1,8 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

Марказий банк тақдим этган маълумотларга қараганда, 2022 йилнинг дастлабки икки ойида аҳолига 1,8 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган бўлиб, ипотека кредитлари портфели 37 трлн. сўмни ташкил қилмоқда.

2022 йилнинг январь ва февраль ойларида энг кўп ажратилган ипотека кредитлари Тошкент шаҳри (503,6 млрд. сўм), Фарғона (183,7 млрд. сўм), Самарқанд (174,5 млрд. сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Бу даврда ажратилган ипотека кредитларининг 88 фоизи бирламчи бозордан, 12 фоизи иккиламчи бозордан уйлар харид қилиш учун сарфланган. 2021 йилда иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитларнинг жами ипотека кредитларидаги улуши 25 фоизни ташкил қилган эди.

Ажратилган ипотека кредитлари, 1 трлн. 459,2 млрд. сўми Молия вазирлиги ресурслари, 261,5 млрд. сўми банкларнинг ўз маблағлари, 32,9 млрд. сўми Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси томонидан молиялаштирилди.

Батафсил


@bankers_uz
🗓 11 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Бугун эрталабдан аксарият банкларда АҚШ долларининг сотув курси 11 000 сўмдан ошди;

⭕️ Ўзбекистон ва ЕТТБ илк маротаба своп операциясини амалга оширди;

⭕️ Январь-февраль ойларида 1,8 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилди;

⭕️ АОКА томонидан республика миқёсидаги идора ва ташкилотлар, шу жумладан Марказий банк, шунингдек давлат банклари матбуот хизматлари фаолияти самарадорлиги баҳоланди;

⭕️ Марказий банкда Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув ўтказилди;

⭕️ Биржада "Ипак Йўли" банкининг 1,61 млрд. сўмлик акциялари сотилди;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанкнинг Тадбиркорлар мактабида навбатдаги мавсум якунланди;

⭕️ UZCARD ва "Innotech" KG Тошкентда “IT соҳасида карьерани қандай бошлаш керак?" мавзусида конференция ўтказади;

⭕️ АҚШ долларининг расмий курси ҳам 11 000 сўмга яқинлашди. Душанба кунидан (14.03.2022 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 998,06 (+40,70) сўм.


#дайжест