Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
2.92K photos
234 videos
24 files
3.88K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Зангиота туманида имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.” ва “L.C.” МЧЖ раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, тумандаги банк филиалидан енгил типдаги замонавий иссиқхона қуриш мақсадида 5,9 млрд сўм имтиёзли кредити ажратилишига эришиб, шундан 1,2 млрд сўмини биржа орқали 129,4 минг АҚШ долларига айирбошлаганлиги, 3,8 млрд сўмига жияни Н.нинг номига Қибрай туманида янги уй-жой қуриб, жиноий фаолиятдан олинган даромадини легаллаштирганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, банк ходимлари ажратилган кредит маблағларини мақсадли сарфланишини ўрганиш учун мониторинг ўтказмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖК 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@bankers_uz
UZCARD фаолиятида қисқа муддатли носозлик кузатилди

Бугун, 14 март куни 11:00 дан 11:20 гача UZCARD тўлов тизими орқали тўловларни амалга ошириш бўйича тўлов хизматлари ишида носозлик юзага келди.

Ягона умумреспублика процессинг марказининг хабар беришича, ушбу даврда “потенциал техник носозликлар аниқланганлиги муносабати билан жараёнларни оптималлаштириш бўйича ишлар тезкорлик билан бошланган”.

Айни пайтда “тўловлар тикланди ва одатдагидек ишламоқда”, “POS-терминаллар орқали тўловлар ва банкоматлардан нақд пул ечиб олиш ҳам одатдагидек амалга оширилмоқда”, — дейилади хабарда.


@bankers_uz
Марказий банкнинг Самарқанд ва Сурхондарё вилоят бош бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли буйруқларига асосан Марказий банкнинг иккита вилоят бўйича бош бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.

Хусусан, Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб Отабек Исламович Азимов тайинланган. О.Азимов бунга қадар Марказий банкнинг Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Марказий банкнинг Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб Азамат Бердимурадович Тўхтаев тайинланган. А.Тўхтаев шу кунга қадар Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туронбанкдан Ўзбекистонда сўм Россияда эса рублда ишловчи МИР кобейж карталари!

Айни вақтда VISA ва Mastercard Россияда ўз фаолиятини тўхтатганини инобатга олсак, Россияда ишлатиш (шу жумладан, ушбу мамлакат интернет-дўконларида фойдаланиш) учун энг оптимал танловлардан бири — бу Туронбанкнинг "МИР" кобейж картасидир.

У орқали сиз хоҳ Ўзбекистонда бўлсин, хоҳ Россияда, бемалол ҳар қандай харидларни амалга оширишингиз, турли хизматлар учун тўловлар қилишингиз ва банкоматлардан пулларни нақдлаштиришингиз ҳам мумкин.

Батафсил маълумот — 1220 қисқа рақамида.
Ўзбек сўми бир ҳафтада АҚШ долларига нисбатан 1,25 фоизга қадрсизланди

Республика валюта биржасида сўнгги бир ҳафта давомида АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 1,25 фоизга ёки 135,76 сўмга кўтарилди.

Ўтган ҳафта бошида — 7 март, душанба куни якунида Марказий банк томонидан 1 АҚШ доллари 10 897,27 сўм этиб белгиланган эди. Бугун, 14 март куни эртанги кун учун расмий курс 11 033,03 сўм деб эълон қилинди.

Ўтган ҳафтада бўлиб ўтган валюта биржаси савдоларида АҚШ доллари курси фақат кўтарилганини кузатиш мумкин. Кунлик энг юқори ўсиш 11 март, жума куни юз берди — 40,70 сўм.

Шунингдек, ўтган ҳафта якунида тижорат банкларида долларнинг сотиш курси 11 минг сўмдан ошган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил давомида ўзбек сўми долларга нисбатан 3,4 фоизга қадрсизланган эди.


@bankers_uz
Ориент Финанс банк Сбербанкдан пул ўтказмалари қабул қилишни бошлади

Ориент Финанс банк Россиянинг Сбербанкидан тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда банкнинг мобил иловаси орқали "push-хабарнома" да ҳамда банк расмий телеграм каналида эълон қилинди.

Хабарда "Россиянинг SBER мобил иловасидан пул ўтказмаларини қабул қилиш учун сўмда ОФБ ҳамён очиш" таклифи билдирилган.

Bankers.uz хабарга ойдинлик киритиш мақсадида банк вакиллари билан боғланди ва улар ҳозирда ушбу имконият тўлиқ йўлга қўйилганини тасдиқлади.

Пул ўтказмалари Россиядан рублда юборилади, Ўзбекистонда эса жўнатилаётган пайтдаги Ориент Финанс банкнинг рублни сотиш курси (ҳозирда 1 рубль 90 сўм) бўйича ҳисоблаб, сўмда тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг энг йирик банки ҳисобланган Сбербанк қисман ғарб санкцияларига тушган. Ҳозирда бир қатор ўзбек банклари Россиянинг банкларидан, жумладан Сбербанкдан ҳам пул ўтказмалари қабул қилишни вақтинча тўхтатганлар.


@bankers_uz
"Капиталбанк" акциядорларидан бири "FINANCE TCI"нинг эгалари ўзгарди

Аввалроқ А.Усмоновнинг USM Holdings компанияси "Капиталбанк" акцияларини сотгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, банк акциялари сотилмаган, бироқ банк акцияларига эгалик қилувчи корхоналарнинг эгалари ўзгарган.

Холдинг ўзининг иккита "Телекоминвест" (Россия) ва FINANCE TCI (Ўзбекистон) компаниялари орқали Капиталбанкнинг 64,51 фоиз акцияларига эгалик қилади. Бироқ, уларнинг иккови ҳам эндиликда USM’га тегишли эмас.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, "FINANCE TCI" МЧЖнинг 50 фоизи эндиликда Борис Добродеевга, яна 50 фоизи эса Ирина Лупичевага тегишли.

Ушбу жисмоний шахслар ҳам А.Усмоновнинг компанияларига алоқадор бўлиб, Добродеев USM Telecom’ни бошқариб келса, Лупичева "Металлинвест" директорлар кенгашининг аъзосидир. "Телекоминвест" бўйича маълумотлар ҳали янгиланмаган.

Аввалроқ, Европа Иттифоқи Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар жорий қилгани ҳақида хабар берилганди.


@bankers_uz
🗓 14 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️
Марказий банкнинг Самарқанд ва Сурхондарё вилоят бош бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди;

⭕️ UZCARD фаолиятида қисқа муддатли носозлик кузатилди;

⭕️ Зангиота туманида имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди;

⭕️ Ўзбек сўми бир ҳафтада АҚШ долларига нисбатан 1,25 фоизга қадрсизланди;

⭕️ Ориент Финанс банк Сбербанкдан пул ўтказмалари қабул қилишни бошлади;

⭕️ "Капиталбанк" акциядорларидан бири "FINANCE TCI"нинг эгалари ўзгарди;

⭕️ Андижонда банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди;

⭕️ Биржада Hamkorbank'нинг 217,81 млн. сўмлик акциялари сотилди;

⭕️ "Қишлоқ қурилиш банк" 300 миллиард сўмлик депозит сертификатларини сотувга чиқарди;

⭕️ “Асакабанк” АЖ Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича халқаро стандарт сертификатига эга бўлди;

⭕️ Asia Alliance Bank 24 мартдан бошлаб Россия ва Беларус банкларига Western Union орқали пул ўтказмаларини тўхтатади;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 34 сўм 97 тийинга кўтарилди ва 15 мартдан бошлаб расмий курс 11 033 сўм 3 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлади

Президент томонидан имзоланган 2022 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар ва дам олиш кунларини кўчиришни кўзда тутувчи фармонга мувофиқ, барча ходимлар учун 22 март — сешанба, 23 март — чоршанба куни дам олиш этиб белгиланган.

Шунга кўра, ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун:

19 март (шанба) — дам олиш куни;
20 март (якшанба) — дам олиш куни;
21 март (душанба) — дам олиш куни;
22 март (сешанба) — қўшимча ишланмайдиган кун;
23 март (чоршанба) — қўшимча ишланмайдиган кун бўлади.

Шу билан бирга, барча ходимлар учун: 11 июль — душанба, 2 сентябрь — жума, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 4 январь — сешанба, 4 май — чоршанба, 5 май — пайшанба, 12 июль — сешанба, 3 сентябрь — шанба ва 31 декабрь — шанба дам олиш куни этиб белгиланган.


@bankers_uz
Forwarded from Bankers.uz — Live
↗️ 💵 АҚШ долларининг расмий курси 117,09 сўмга қимматлади.

Чоршанба кунидан (16.03.2022 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 11 150,12 (+117,09) сўм.

#валютакурси


@bankers_uz_live
Оилавий тадбиркорлик бўйича ажратилган кредитларнинг қарийб 25 фоизи муаммоли — Ҳисоб палатаси

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича ажратилган кредитларнинг 2,8 трлн. сўмини муаммоли кредитлар ташкил қилади. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси Парламентга берган 2021 йил ҳисоботида айтилган, демоқда депутат Расул Кушербаев.

Марказий банкнинг 2021 йил якунлари бўйича берган статистикасида тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган кредитлар қолдиғи 11,3 трлн. сўмни ташкил қилади. Бундан "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-5041 сонли президент қарори доирасида ажратилган кредитларнинг 24,7 фоизини муаммоли кредитлар ташкил қилиши кўринади.

Шунингдек, Навоий вилоятида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 20 нафар жисмоний шахсга ажратилган 2,2 млрд. сўмлик муаммоли кредитлар ўрганилганда уларнинг 13 нафарига ажратилган кредитлар мақсадсиз ишлатилгани аниқланган.


@bankers_uz
🗓 15 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️
Аксарият банкларда бугун соат 11:00 дан бошлаб АҚШ долларининг сотув курси 11 200 сўмгача кўтарилди;

⭕️ Оилавий тадбиркорлик бўйича ажратилган кредитларнинг қарийб 25 фоизи муаммоли — Ҳисоб палатаси;

⭕️ Қишлоқ қурилиш банк 2022 йилда барча филиалларини ягона МФОга ўтказишни режалаштиряпти;

⭕️ ANORBANK иловасида техник профилактика ишлари олиб борилаётгани сабабли, унда мижозларнинг маблағларини кўрсатилиши борасида носозлик кузатилди;

⭕️ Бир қанча банклар 24 мартдан бошлаб Россия ва Беларусга Western Union орқали пул ўтказмалари тўхтатилишини билдириб, мижозларини огоҳлантирмоқда;

⭕️ Tenge Bank Чилонзорда "Magnum-Integro" банк хизматлари марказини очди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 117 сўм 9 тийинга кўтарилди ва 16 мартдан бошлаб расмий курс 11 150 сўм 12 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Forwarded from Bankers.uz — Live
↗️ 💵 АҚШ долларининг расмий курси 180,26 сўмга қимматлади.

Пайшанба кунидан
(17.03.2022 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 11 330,38 (+180,26) сўм.

#валютакурси


@bankers_uz_live
Қамашида мижозларга сохта квитанция тақдим этган банк ходими аниқланди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги банк филиалларидан бирининг собиқ ходими С.Т. фуқаро Ф.Н. билан ўзаро тил бириктириб 539 нафар фуқаронинг жами 216 млн. сўм миқдоридаги тўловларини нақд пулда қабул қилиб, эвазига банк муассасасининг сохта квитанцияларини тақдим этиб, талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича фирибгарлар ўзларини Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБда тўловларни қабул қилувчи ходим сифатида таништирган ва фуқаролардан нақд пулда тўловларни қабул қилиб, уларга сохта банк квитанциялари тақдим қилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қамаши туманида 3 та банк — Халқ банки, Агробанк ҳамда Микрокредитбанк филиаллари фаолият юритмоқда.


@bankers_uz
🗓 16 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️
Аксарият банкларда бугун соат 11:00 дан бошлаб АҚШ долларининг сотув курси 11 400 сўмгача кўтарилди, кун якунига бориб, биржада курс 180,26 сўмга ошди;

⭕️ Марказий банк эртанги Бошқарув йиғилиши бўйича матбуот анжумани ўтказмайди;

⭕️ Қамашида мижозларга сохта квитанция тақдим этган банк ходими аниқланди;

⭕️ Швейцария Миллий банки делегацияси Марказий банкка ташриф буюрди;

⭕️ ANORBANK мобил иловасида профилактика ишлари якунланди, банк шунингдек илова орқали сўмдаги омонатларни мақбул шартлар асосида АҚШ долларидаги омонатга ўткизиш имконият мавжудлигини маълум қилмоқда;

⭕️ Бугун "Туркистон" ХАТБ ташкил топганига 24 йил тўлди;


#дайжест
⚡️Марказий банк асосий ставкани 17 фоиз даражасига кўтарди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тафсилотлар билан яқин дақиқаларда эълон қилинадиган расмий пресс-релизда танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2020 йил сентябрь ойидан буён 14 фоиз даражасида эди.


@bankers_uz
Марказий банк асосий ставкани ошириш сабабларини маълум қилди

Бугун, 17 март куни Марказий банк бошқарувининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда регулятор томонидан асосий ставка 3 пунктга кўтарилиб, 17 фоиз этиб белгиланди.

"Ташқи иқтисодий шароитларда юзага келган юқори ноаниқлик ва кескинликлар фонида девальвацион ва инфляцион кутилмалар ўсишининг олдини олиш, миллий валютада жамғариш фаоллигини сақлаб қолиш ҳамда ташқи хатарларнинг иқтисодиётимизга ўтувчи таъсирини юмшатиш орқали мамлакатда макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 17 фоизга оширилди", - дейилади Марказий банк пресс-релизида.

Бунга сабаб қилиб регулятор асосий савдо-ҳамкор давлатларда кузатилаётган иқтисодий вазият, уларнинг валюта курсларидаги кескин тебранишлар, жаҳон хомашё ва энергия бозорларида нархларнинг ўсиши ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг девальвацион кутилмалари ўсганини кўрсатмоқда.

Батафсил


@bankers_uz
Forwarded from Bankers.uz — Live
↗️ 💵 АҚШ долларининг расмий курси 241,61 сўмга қимматлади.

Жума кунидан
(18.03.2022 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 11 571,99 (+241,61) сўм.

#валютакурси


@bankers_uz_live
Трастбанкнинг Наманган филиали янги бинода иш бошлади

Бугун, 17 март санасида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Наманган филиали янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ш.Абдураззоқов, “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви Раиси ўринбосари З.Курганов, молия муассасасининг мижозлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Наманган шаҳри “Нодира” кўчаси 8-уйда жойлашган филиалнинг янги биносида барча қулайликлар яратилган. Хусусан, юридик шахсларга алоҳида, жисмоний шахсларга алоҳида хизмат кўрсатиш хоналари яратилган. Бу эса мижозларнинг ортиқча оворагарчилигининг олдини олиш, уларнинг вақти тежалишига ҳам хизмат қилади.

Батафсил


@bankers_uz
⚠️ Диққат, тўғридан-тўғри эфирда овозли чат !

🎙Мавзу: Амалдаги кредит шартномаларида фоиз ставкалари ошадими?

📆 2022 йил, 18 март, жума
соат 20:00

Ушбу овозли чатда спикер сифатида "Ипотека банк" АТИБ Юридик Департаменти директори Хумоюн Муродов иштирок этади.

Суҳбат давомида Марказий банк асосий ставкани ошириши натижасида, банк мижозлари томонидан шу кунга қадар олинган кредитлар бўйича фоиз ставкалари ошиши ёки ошмаслиги борасида учраётган саволларга жавоб берилади.

Мавзуга доир саволларингизни ушбу манзилга юборишингиз мумкин.


@bankers_uz