Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.8K subscribers
2.99K photos
241 videos
24 files
3.96K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди

🔸Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат ҳокимияти органлари, молия бозори ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

📝Тадбир давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъул бўлган ташкилотлар ўртасида соҳада учраётган тизимли муаммоларни ҳал қилиш ҳамда мазкур йўналишда меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

🤝Шу билан бирга, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ягона давлат сиёсатини юритиш лозимлиги алоҳида таъкидланди ҳамда келгусидаги режалар белгиланиб, ўзаро ҳамкорлик давом эттирилишига келишиб олинди.

————

Обсуждены вопросы защиты потребителей банковских услуг

🔸В круглом столе, организованном при участии Службы по защите прав потребителей банковских услуг Центрального банка и Агентства по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан, были обсуждены меры совершенствования механизмов взаимного сотрудничества в сфере защиты прав потребителей финансовых услуг между государственными органами, учреждениями финансового рынка и общественными организациями.

📝В ходе мероприятия организации, ответственные за защиту прав потребителей обменялись мнениями касательно решения системных проблем в данной сфере,
а также совершенствования нормативно-правовой базы в этом направлении.

🤝Вместе с тем, была отдельно отмечена необходимость проведения единой государственной политики защиты прав потребителей, достигнута договоренность о продолжении совместного сотрудничества, а также обозначены планы на будущее.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
​​Ўзсаноатқурилишбанк "Mastercard World" карталарини эмиссия қилишни бошлади.

"Mastercard World" қулай ва универсал карта тури бўлиб, "уй"да ва саёҳатда фойдаланувчиси учун ҳақиқий кўмакчига айланади. У орқали:

Ўзбекистоннинг исталган нуқтасида ўрнатилган терминаллар орқали товарлар ва хизматлар учун тўлаш;
Интернетда харидларни амалга ошириш (маблағлар хавфсизлиги 3D Secure орқали таъминланган);
JOYDA мобил иловасида ҳисобни тўлдириб, онлайн валюта айирбошлаш мумкин.

Карта афзалликлари:

Картани очиш ва хизмат кўрсатиш бепул бўлиб, контактсиз тўловларни ҳам амалга ошириш мумкин. Бундан ташқари миллий валютада ҳисобни тўлдириб, ҳам маҳаллий UzCard ва Humо терминалларида, ҳам хорижда ишлатиш мумкин — бунда картадаги маблағлар автоматик равишда фойдаланилаётган мамлакатнинг валютасига айирбошланади.

Батафсил маълумотни sqb.uz веб-сайтида ёки @sqbsupport ва 71 2004343 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.
Forwarded from bakiroo
“Банк сири тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритилмоқда

Маълум қилинишича, терговга қадар текширув материаллари ва жиноят иши доирасида Марказий банкнинг маълумотлар базасидан ҳисобварақалар ҳақидаги маълумотларни автоматлаштирилган режимда олиш тартиби кўзда тутилмоқда.

2021 йил март ойида Қонунга киритилаётган ўзгартиришлар лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Лекин бу ўзгаришлар мазмунида Марказий банкнинг маълумотлар базасидан ҳисобварақалар ҳақидаги маълумотларни автоматлаштирилган режимда олишни назарда тутилмаган.

Банк сирига оид маълумотларнинг автомат тарзда олиниши бизнесда ҳам, аҳолида ҳам қатор саволлар ва эътирозларни келтириши тайин. Бу масала камида экспертлар дааражасида муҳокама қилинишига арзийди.
Банклар бўйича турли "рейтинглар", ёхуд "чумчуқни қассоб сўйиши" зарурлиги ҳақида

Сўнгги пайтларда турли интернет-нашрлар ёки ташкилотлар томонидан банклар фаолияти (маҳсулотлари) борасида ҳар хил "экспертона" руҳда тайёрланган ўзига хос "рейтинглар" кўпайиб қолди. Банклар фаоллиги индекси, мобил иловалар рейтинги, банклар ижтимоий тармоқдаги фаоллиги рейтинги, колл-марказлар рейтинги ва ҳоказо рейтинглар шулар жумласидандир.

Албатта, бировнинг меҳнатини камситиш ниятим йўқ, бунинг устига эркин тадқиқот ўтказиш ҳамманинг ўзининг ҳуқуқи. Лекин айрим "рейтинглар" худди йўлни четида ўтирволиб, машиналарни тезлигини чамалаб ўтириб, анави 80 тезликда кетяпти, манави 90 кетяпти деяётганга ўхшатдим. А барака топгурлар, машинани тезлигини ўлчаш учун махсус мослама керак, уни сертификациядан ўтказиб, кейин ишлатиш керак, дейдиган одам йўқ. Ниманидир ҳисоблаб чиқаришдан олдин уни ҳисоблаш методикаси, критерийлари кўрсатилиб кейин эълон қилинмаса, уни объективлиги қағда қолади?

Ўзи бунақа оммага эълон қилинадиган маҳаллий рейтингларни объективлигини ўрганадиган, керак бўлса "рейтингни" эълон қилувчидан ўз рейтингини "ҳимоя қилишини" талаб қиладиган пайт келмадимикин?

Ҳурматли банкларимиз ҳам, бу борада ўз имижини, тегишли йўналиш бўйича қилган ва қилаётган меҳнатининг қадр-қийматини билиб, "экспертлардан" амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришни талаб қилишса, жуда бир авло иш бўлур эди.


@bankers_uz
"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ Бошқаруви раиси А.Муратов бир гуруҳ блогерлар билан учрашди.

Учрашувда, шунингдек, банк Бошқаруви раиси ўринбосари Б.Бобожонов, раис маслаҳатчиси Ш.Орипов, бир нечта телеграм каналлари, шу жумладан @bankers_uz вакиллари иштирок этишди.


@bankers_uz
Ер юзининг турли минтақалари банкларида капитал рентабеллиги (ROС) даражаси.


@bankers_uz
​​ANORBANK ўзининг "MASTERCARD - HUMO" кобейджинг картасини ишга туширди

Кобейджинг карта қуйидаги афзалликларга эга:

1. Тўловларни Mastercard орқали дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида чет эл валютасида, бутун Ўзбекистон бўйлаб хизматлар ва маҳсулотлар тўловини миллий валюта (сўм) да амалга ошириш имконияти мавжуд;

2. Исталган вақтда ўзингизга қулай бўлган усул орқали карта ҳисобини тўлдиришингиз мумкин. Бунинг учун банкка келиб, пул ўтказмалари тизими орқали пул юборишга ҳожат йўқ;

3. Хорижий валютани "қўлда" конвертация қилишнинг ҳам ҳожати йўқ, чунки тўловлар автоматик конвертация ёрдамида амалга оширилади;

4. Картада CVV-коди мавжудлиги ва барча хавфсизлик талабларига мувофиқлиги туфайли контактсиз тўловни амалга ошириш мумкин;

5. Пулни нақдлаштириш имконияти;

6. Ушбу картадан иш ҳақи тушувчи маош картаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин;

7. Пул ўтказмалари амалга ошириш имконияти;

8. Интернет-тўловнинг муаммосиз амалга оширилиши.

Алоқа маркази телефон рақами — 1290

ANORBANK — замон билан ҳамнафас!
Дмитрий Харченко: Халқ банки Ўзбекистоннинг етакчи молия муассасасига айланади!


Ўзбекистоннинг энг йирик инфратузилмаган эга банкларидан бири — Халқ банкида, мана иккинчи йилдирки бошқарув ислоҳотлари амалга оширмоқда. Шу мақсадда, банкка чет элдан мутахассислар ҳам жалб қилинган. Улар орасида эксперт Харченко Дмитрий Евгеневич ҳам бор. Мутахассис ўзи фаолият юритаётган банк ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/xalq-bank


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Ўзбекистон тижорат банкларида муаммоли кредитлар улуши ошишда давом этмоқда.

2021 йил 1 июнь ҳолатига
муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши 0,3 фоизга (1 трлн. 74 млрд. сўмга) ошиб, 4,7 фоизга ёки жами 14 трлн. сўмга етган.

Муаммоли кредитлар улушининг ошишига айрим йирик давлат банклари кўпроқ "ҳисса" қўшган. Шунингдек, Турон банк, Ипотека банк, Асака банк, Қишлоқ қурилиш банклар муаммоли кредитлар улушини бир оз бўлса-да пасайтиришга эришганлар.

Хусусий банклар бўйича умумий ҳолат ўзгармаган бўлса-да, айрим банклар (Савдогар банк, Туркистон банк, Ҳамкор банк, Универсал банк ва б.) бироз ижобий ўзгариш қайд этилган.

Қолган маълумотларни расмдаги жадвалдан кўриб олишингиз мумкин.


@bankers_uz
Бугун ойнинг, шунингдек 2021 йил 2-чоракнинг ҳамда ярим йилликнинг якуни

Ҳисобот санасига кўрсаткичларни "яхшилаш", хусусан молиявий ва баланс кўрсаткичлари, кредит портфели сифатини акс эттирувчи рақамларни ижобий кўринишга олиб келиш учун, катта эҳтимоллик билан кечгача ишлашга тўғри келади.

Барчага, айниқса хизмат юзасидан кўчага чиқишга мажбур бўладиганларга, шунингдек иш жойида хонани совитувчи мосламалари йўқ ходимларга ушбу аномал жазирама шароитида куч-қувват тилаб қоламиз!..


@bankers_uz
«Ипак Йўли» банки мижозлари МyID сервиси ёрдамида масофадан туриб идентификациядан ўтиши мумкин.

МyID саноқли сонияларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхалари ёки фотосуратларни тақдим этиш заруратисиз масофадан туриб идентификациядан ўтиш имконини беради.
Айни пайтда MyID орқали идентификациядан ўтиш тизими Android фойдаланувчилари учун бета-режимда йўлга қўйилган.

Ipak Yo'li Mobile иловасини юклаб олинг!

☎️ Қўшимча маълумотларни туну-кун ишлайдиган алоқа маркази орқали олиш мумкин:
+99878 1406900.
👉онлайн ёрдам - @IpakSupport
Деярли барча тижорат банкларида акциядорларнинг умумий йиғилишлари бўлиб ўтганлиги, ушбу йиғилишларда банкларнинг йиллик ҳисоботлари ва бошқа бир қанча ҳисоботлар тасдиқланганлиги, бундан ташқари, банк бошқарув органлари, хусусан банк кузатув кенгаши таркиби ҳам ўзгараётганлигига гувоҳ бўляпмиз.

Шундан келиб чиқиб, банкларнинг янгидан тасдиқланган кузатув кенгашлари таркиби ҳақидаги ахборотларни бериб боришга қарор қилдик.


@bankers_uz
"Равнақ банк" АЖ Кузатув кенгаши таркиби (14.06.2021 йилдан)


@bankers_uz
АТБ "Универсал банк" Кузатув кенгаши таркиби (24.06.2021 йилдан)


@bankers_uz
Қаердан Президент мактаблари кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун китобларни сотиб олиш мумкин?

"Azbobooks"da! Бу китоб айнан кимлар учун:

Президент мактабига киришни мақсад қилган барча ёшлар учун;
Танқидий фикрлаш (critical thingking) ва муаммони ҳал қилиш (problem solving) билимларини оширишни хоҳловчилар учун;
Фарзанди билан биргаликда дарс тайёрлашни ёқтирадиганлар учун;
Бошқа курсларга қатнашга кетадиган мунтазам харажатларини ва вақтини тежашни хоҳлаганлар учун;

Манзил: Тошкент шаҳар Заркент 1-тор кўчаси, 20

Етказиб бериш хизмати мавжуд!

Буюртма бериш: 👇

Телефон: +998 55 500 02 07
Админ: @azboboooks

Телеграм канали: @azbouzshop

реклама
"Капиталбанк" АТБ кузатув кенгаши аъзолари (23.06.2021 йилдан)


@bankers_uz
​​Соғлиқни пулга сотиб олиш мумкин эмас, лекин пулга даволаниш мумкин! Бу борада сизга Туронбанк ёрдам беради!

Туронбанкка мурожаат қилинг ва даволаниш учун кредит расмийлаштиринг.👌🏻

🔹 Кредит миқдори: 50 000 000 сўмгача.
🔹 Бошланғич бадал: 0%.
🔹 Муддат 3 йилгача.
🔹 Кредит пул ўтказиш йўли билан (даволаниш учун тиббиёт муассасасига ўтказиб) берилади.
🔹 Бутун Ўзбекистон бўйлаб клиника ва санаторийлар учун амал қилади.

1 июлдан бошлаб кредитни бутун республика бўйлаб Туронбанкнинг исталган филиали орқали расмийлаштириш мумкин! 🇺🇿

Энг муҳими – саломатлик!
Соғлиғингиз билан шуғулланишни эртага қолдирманг.☝️

Маълумот учун:

☎️ Қисқа рақам - 1220

Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
АТ "Алоқабанк" Кузатув кенгаши таркиби (28.06.2021 йилдан)


@bankers_uz
Мозийга назар: ўзбек сўмининг муомаладан чиққан банкнотлари

1 июль — ўзбек сўмининг "туғилган куни" ҳисобланади: бундан 27 йил олдин, 1994 йил 1 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўм бўлган банк қоғоз пуллари (банкнотлар) ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийин бўлган металл танга ҳолидаги нақд пуллар муомалага киритилган эди.

"Gazeta.uz" нашри ушбу сана муносабати билан ўзбек сўмининг эволюциясини расмлар орқали эслатиб ўтибди. Расмларда кўриб турганингиз — банкнотлар бугун муомалада йўқ. Юқоридаги банкнотларнинг энг охиргилари (200 сўмлик ва 500 сўмлик) 2020 йил 1 июлга қадар муомалада бўлган.


@bankers_uz