Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
2.91K photos
232 videos
24 files
3.86K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида вужудга келиши мумкин бўлган кредит рисклари таъсирини юмшатиш чоралари юзасидан
________________________________________

Марказий банк коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида барча тижорат банкларига:

коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида пул оқимларининг камайиши юз берган ва лойиҳаларни ишга тушириш муддатлари кечикаётган корхоналар, шу жумладан, туризм ва халқаро юк ташиш соҳалари, асосий контрагентлари коронавирус инфекцияси энг кўп тарқалган давлатларда жойлашган корхоналар ҳамда Ўзбекистонда коронавирус профилактикаси чора-тадбирларининг амалга оширилиши бевосита фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган корхоналарга ажратилган кредитларни қайтариш имкониятларини тўлиқ ва пухта ўрганиш;

• ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, мижозларнинг реал пул оқимлари ва имкониятлари ҳамда лойиҳаларни ишга туширишнинг кутилаётган муддатларидан келиб чиқиб, кредитнинг асосий қарзини қайтариш бўйича 2020 йил 1 октябрига қадар имтиёзли давр бериш ҳамда якуний тўловлар муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтириш юзасидан кредит шартнома шартларига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқиш тавсия қилинади.

Бунда тижорат банкларига юқоридаги тавсияларга асосан шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар сифатининг таснифини ўзгартирмаслик ҳуқуқи берилади.

#регулятор
Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди

🔸Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат ҳокимияти органлари, молия бозори ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

📝Тадбир давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъул бўлган ташкилотлар ўртасида соҳада учраётган тизимли муаммоларни ҳал қилиш ҳамда мазкур йўналишда меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

🤝Шу билан бирга, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ягона давлат сиёсатини юритиш лозимлиги алоҳида таъкидланди ҳамда келгусидаги режалар белгиланиб, ўзаро ҳамкорлик давом эттирилишига келишиб олинди.

————

Обсуждены вопросы защиты потребителей банковских услуг

🔸В круглом столе, организованном при участии Службы по защите прав потребителей банковских услуг Центрального банка и Агентства по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан, были обсуждены меры совершенствования механизмов взаимного сотрудничества в сфере защиты прав потребителей финансовых услуг между государственными органами, учреждениями финансового рынка и общественными организациями.

📝В ходе мероприятия организации, ответственные за защиту прав потребителей обменялись мнениями касательно решения системных проблем в данной сфере,
а также совершенствования нормативно-правовой базы в этом направлении.

🤝Вместе с тем, была отдельно отмечена необходимость проведения единой государственной политики защиты прав потребителей, достигнута договоренность о продолжении совместного сотрудничества, а также обозначены планы на будущее.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin