Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
2.96K photos
236 videos
24 files
3.93K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
🏦 12-14 ноябрь кунлари Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 OTP-Bank Ипотека банкни сотиб олиш бўйича музокараларни қайта бошлади;

🏦 "Туронбанк-интеллект" ўйинларининг Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудий босқичи бўлиб ўтди

🏦 Наманганда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди;

🏦 Бир нечта банклар, хусусан Агробанк, Алоқабанк, МКБ ва Асакабанк "Ўзэкспомарказ"да 14-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этишмоқда;

🏦 Ўзмиллийбанк бош офиси ходимлари ўртасида шахмат турнири бўлиб ўтди;

🏦 Асакабанк мижозлар ишончини аниқлаш ва коррупция ҳолатларини олдини олиш бўйича сўровнома ўтказмоқда;

🏦 Эртага соат 15:00 да АОКАда "Ўзсаноатқурилишбанк" тизимида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими таҳлили" мавзусида брифинг бўлиб ўтади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 16 сўм 84 тийинга пасайди ва 15 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 190 сўм 06 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 15 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи валютаси — сўм-купон муомалага киритилганига 29 йил бўлди;

🏦 Агробанк "Фермерлар мактаби"нинг икки ойлик ўқув курсида бугунги кунга қадар қарийб 700 нафар (596 та эркак, 100 та аёл) тингловчилар таҳсил олган;

🏦 Марказий банкда Халқаро валюта жамғармаси делегацияси билан миссия якунлари муҳокама қилинди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк АОКАда брифинг ўтказди;

🏦 Қишлоқ қурилиш банк QQB-Transfer пул ўтказмалари хизматини таклиф қилмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 19 сўм 41 тийинга пасайди ва 16 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 170 сўм 65 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 16 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 "Standard&Poor’s" халқаро рейтинг агентлиги илк бор Трастбанк рейтингини тасдиқлади;

🚓 Чилонзорда МЧЖ раҳбари корхонага ажратилган 1,3 млрд. сўмни талон-торож қилгани аниқланди;

👨‍💼 Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда;

🏦 "Микрокредитбанк" АТБ 2022 йил 6 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади;

🏦 Нурмухаммад Рахимов Ўзсаноатқурилишбанк Бунёдкор БХМ, Бехзод Хайдаралиев Хонобод БХМ бошқарувчиси лавозимига тайинланди;

🏦 Paynet тизимида "ИНН бўйича тўлов (УНИВЕРСАЛ)" янги хизмати таклиф қилинмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 14 сўм 11 тийинга ошди ва 17 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 184 сўм 76 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 17 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Марказий банк бош биноси томини қуёш панеллари билан қоплашни режалаштирмоқда;

🏦 Қозоғистон Халқ банки раҳбари Умут Шаяхметова Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида иштирок этди;

🏦 Алоқабанкда ислом молиясига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди;

🏦 Марказий банкда Moneycorp компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди;

🏦 Қишлоқ қурилиш банк бир қатор йўналишларда вакансия эълон қилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 23 сўм 42 тийинга кўтарилди ва 18 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 208 сўм 18 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 18 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Октябрь ойида пул массаси 2,9 трлн. сўмга камайган;

🏦 "Invest Finance Bank" АТБ 2022 йил 12 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади;

🏦 Марказий банк октябрь ойида аҳолининг даромадлар кесимида инфляция даражаси ва сезилган инфляция шарҳини тайёрлади;

🏦 Асакабанк 2 декабр куни бўладиган профессионал бокс турнирининг бош ҳомийсига айланди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 3 сўм 46 тийинга кўтарилди ва 21 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 211 сўм 64 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 19-21 ноябрь кунлари Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Октябрь ойида муомаладаги банк карталари сони 576 минг донага кўпайди;

🏦 Туркистонбанк омонатчиларининг маблағлари муддатидан аввал қайтарилади;

🏦 Ўзбекистонда коллекторлик хизматига рухсат берилиши мумкин;

🏦 Агробанк футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Ўзбекистонда трансляция қилиниши бош ҳомийсига айланди;

🏦 Бухоро шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди;

🚓 4 та ҳудудда 7,2 млрд. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

🏦 Навбатдаги "MKB-Erudit" интеллектуал ўйинлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтди;

🏦 Халқ банки бутун республикадаги инфратузилмаларини ягона МФОга ўтказади;

🏦 23-24 ноябр кунлари Ўзмиллийбанкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Фарғона вилоятлари бўйича барча бошқармаларида халқаро пул ўтказмалари бўйича операциялар вақтинча тўхтатилади;

🏦 Трастбанкда Тошкент молия институти талабалари учун сайёр дарс ўтказилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 8 сўм 97 тийинга пасайди ва 22 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 202 сўм 67 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 22 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Миллий ва хорижий валютадаги кредит фоиз ставкалари ўзгаришсиз қолди;

🏦 Марказий банкда Жаҳон савдо ташкилоти экспертлари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди;

🏦 Туронбанкнинг "My Turon" иловасининг янги версияси тест режимида тақдим этилди;

🏦 Агробанкнинг "Фермерлар мактаби" лойиҳасида саккизинчи мавсум ўқувлари бошланди;

🏦 Ўзмиллийбанк "Uzbek Leasing International A.O." АЖ акциядори сифатида 2,72 млрд. сўм миқдорида дивиденд сифатида олди;

🏦 Банклардаги депозит ставкалари ўсишни бошлаган;

🏦 ANORBANK "Shoshilmasdan 3.0" омонатини ишга туширди;

🏦 Tenge Bank тадбиркорларга мўлжалланган "Бизнес учун авто" маҳсулотини тақдим этди;

🏦 Трастбанк бош офисида банкнинг айрим филиалларида ўтказилган "Сирли мижоз" тадбирлари натижалари муҳокама қилинди;

🏦 Келес шаҳрида жойлашган MKBANK филиали тугатилади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 6 сўм 24 тийинга кўтарилди ва 23 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 208 сўм 91 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 23 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🚓 Тошкентда жами 4,4 млрд. сўм кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

🏦 Commerzbank AG'нинг Тошкентдаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Азия Альянс банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди;

🏦 Туронбанк хорижий валютадаги "Оптимум" омонатини таклиф қилмоқда;

🏦 Марказий банк пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024-2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларини ишлаб чиқди;

🏦 Тошкентдаги "Япон боғи"да Ўзсаноатқурилишбанк томонидан "Green banking" ("Яшил банк") бўйича тадбир бўлиб ўтди;

🏦 24 ноябрь куни АТ "Алоқабанк"нинг "Zoomrad" мобил иловасининг бугунги кундаги кўрсаткичлари ва янги имкониятларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади;

🏦 Марказий банкда ЕТТБ капитал ва молия бозори департаменти директори Алекс Пивоварский бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди;

🏦 Ориент Финанс банк VISA билан ҳамкорликда бош соврини Киа К5 автомашинаси бўлган акция ўтказмоқда;

🏦 Tenge Bank'нинг "Таассуротларга бой куз" акцияси ғолиблари аниқланди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 13 сўм 70 тийинга кўтарилди ва 24 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 222 сўм 61 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 24 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Микрокредитбанк Келес филиали тугатилиши ортидан келиб чиққан хабарларга муносабат билдирди;

🚓 Самарқандда банк юристи пора билан қўлга тушди;

🏦 АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" нинг "Perfect Insurance" суғурта компанияси акциялари биржа котировкаларига киритилди;

🏦 Агробанк юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун "Экспресс-авто" кредитларини таклиф қилмоқда;

🏦 Марказий банкда ХВЖ эксперти ҳамда Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди;

🏦🏦 "Йилнинг энг яхши иш берувчи ташкилоти" танловида Ўзсаноатқурилишбанк "Энг барқарор ташкилот" номинациясида, Агробанк "Энг яхши ўқув маркази" номинациясида ғолиб бўлди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 7 сўм 78 тийинга кўтарилди ва 25 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 230 сўм 39 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 25 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Октябрь ойида муаммоли кредитлар 968 млрд. сўмга камайди;

🏦 Гарантбанк йиллик 23 фоиз устама ҳисобланадиган "Янги ҳаёт" омонатини таклиф қилмоқда;

🚓 Боғот туманида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди;

🏦 Марказий банкда Deloitte халқаро компанияси билан ҳамкорликда санкциявий комплаенс масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди;

🏦 Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Туронбанк мурожаатига асосан олиб борилган текширув натижаларини эълон қилди;

🏦 MKBANK Чилонзорда Smart Office фаолиятини йўлга қўйди;

🏦 Ziraat Bank Uzbekistan Бошқарув раиси Тошкентдаги "Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда янги юксакликлар" мавзусидаги симпозиумда иштирок этди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 15 сўм 72 тийинга кўтарилди ва 28 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 246 сўм 11 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM