Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.4K subscribers
5.44K photos
1.04K videos
6.63K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Ҳаж мавсумида илк бор "ақлли" қутқарувчи дрондан фойдаланилади

Саудия Арабистонида жорий йилги Ҳаж мавсумида илк бор Falcon номли ўт ўчирувчи ва қутқарувчи дрон ишга туширилади. Сунъий интеллект билан жиҳозланган дрон баланд тоғларда ёки чеккароқ ҳудудларда ёнғинни ўчириш ва қутқарув ишларини олиб боришга мўлжалланган.

Батафсил: https://azon.global/4145

©️Azon Global
"Сўнгги қўнғироқ"ни Қуръон ўқиб нишонлаганлар жазоланди, Доғистонда

Олдинроқ, 25 май куни Доғистонда мактаб битирувчилари "Сўнгги қўнғироқ"ни Қуръон оятларини тиловат қилиб нишонлагани ҳақида хабар бергандик.

"КавказЦентр" хабарига кўра, тадбирдан кўп ўтмай мактабга ҳукумат комиссияси жўнатилган. Ўтказилган текширувлардан сўнг, тадбир ташкилотчилари ва Қуръон оятларини ўқиган ўқувчилар жавобгарликка тортилган.

Комиссия аъзолари маросимда қатнашганларнинг қандай жазога лойиқ кўрилганини ошкор этмаган. Айрим манбаларга кўра, ўқитувчи ва ўқувчиларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилган. Турли сўроқлар ҳамда босимлар бўлаётгани айтилмоқда.

Расмийлар ушбу маросимнинг диний мазмунга эга бўлишини таълимнинг дунёвийлигини бузиш, деб атамоқда. Аслида эса Россияда ҳам "дунёвийлик" баҳонасида минтақани мажбуран руслаштириш ҳамда мусулмонларнинг ўз динига амал қилишини чеклаш давом этаётгани сир эмас.

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазога турк қўшинларини жўнатинг – Булент Йилдирим

Туркиянинг IHH (Инсонпарварлик ёрдам фонди) раиси Булент Йилдирим: "Исроил аллақачон Туркияга уруш эълон қилган. Бизга уруш эълон қилганга уруш эълон қилинг. Меҳметчик (Турк аскари) Ғазога!"

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диплом эмас, ор-номус!

Қуддус учун дипломини йиртган жасорат эгасини эшитганмисиз? Бу - Абдулқодир Ҳусайний. У Фаластинда газета муҳаррири бўлиб ишлаган. Вақти келиб инглизларга ва сионистларга қарши курашиш учун бу лавозимидан воз кечган. Отаси билан бирга Қуддус ва Яфаъда инглиз мустамлакасига қарши оммавий норозилик намойишларига бошчилик қилган.

Унинг исми дунёга илк бор Қоҳирадаги Америка университетида, битирув маросимида танилди. Ўша куни у ректор томонидан дипломи топширилаётганда у дипломни қабул қилмай, барчанинг олдида шундай деди: “Бу диплом - менинг ҳалол меҳнатим. Сизлар эса Исломга қарши, босқинчилар ва масонларга ён босадиган одамларсиз.” Шу сўзлардан сўнг у дипломини барчанинг кўз ўнгида йиртиб ташлади.

©️Azon Global
Сибирни “ўзбекларнинг тарихий ватани” деган депутат партиядан чиқарилди

Россияда Ханти-Мансийск округи думаси депутати Холид Таги-Заде «Сибир – ўзбекларнинг тарихий ватани» деган баёноти ортидан Коммунистик партия сафидан чиқарилди.

Батафсил: https://azon.global/4147

©️Azon Global
Ғазода буйрак касаллигига чалинганларнинг 41 фоизи вафот этди

Сионистлар томонидан диализ марказларининг вайрон қилиниши туфайли буйрак етишмовчилигига чалинган фаластинликларнинг 41 фоизи ҳалок бўлган. Фаластин расмийлари исроил армиясининг Ғазодаги соғлиқни сақлаш марказлари ва инфратузилмаларини атайлаб нишонга олаётганини тез-тез таъкидлашмоқда.

Батафсил: https://azon.global/4148

©️Azon Global
Истанбул музокаралари: Украина-Россия нимага келишди?

Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Киев ва Москва оғир касал, ярадор ҳамда 18 дан 25 ёшгача бўлган асирларни алмашишга келишиб олишди. Шунингдек, томонлар ўлганларнинг жасадларини "6000 га 6000" форматида алмашишади.

Батафсил: https://azon.global/4149

©️Azon Global
Туркия: Дунёга тарқатилаётган миллионлаб қурбонликлар

Туркияда ҳар йили Қурбон ҳайити арафасида 4 миллионга яқин қўйлар қурбонлик қилинади.
Қурбонликларни эҳтиёжмандларга етказиш ишларига маҳаллий ҳокимиятлар ва ҳайрия ташкилотлари бош-қош бўлишади.
Туркия ўз қурбонлик ҳайрияларини дунёнинг ярмига улашади.
Жумладан, Туркиянинг Инсоний ёрдам ва Диёнат вақфлари 2024 йилда 80 га яқин мамлакатлардаги 30 миллионга яқин кишига қурбонлик гўштларини етказган.
Туркияда Қурбон ҳайити ва қурбонликлар ҳақида Истанбулдан тайёрланган видеолавҳамизда кўринг

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/8ns8Fj6wbOI

©️Azon Global
Қурбонлик тўғри бўлиши учун нималарга эътиборли бўлиш лозим?

Қурбонлик Аллоҳ таолонинг наздида мақбул бўлиши учун уни тўғри амалга оширишимиз лозим. Қурбонлик қилувчи мўмин ушбу амални йилда бир марта ва Роббининг розилиги учун амалга оширади. Шундай экан, ушбу ишни қабул қилувчи Зотга ярашадиган кўринишда бажаришда бизнинг самимийлигимиз ва ихлосимиз акс этади.

Батафсил: https://azon.global/4150

©️Azon Global
Миср Ғазодаги уруш ўзининг ҳудудига ўтишидан хавотирда

Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукри АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф билан телефон орқали мулоқот қилиб, Ғазодаги уруш кенг кўламли минтақавий можарога айланиб кетишидан хавотир билдирди.

Батафсил: https://azon.global/4151

©️Azon Global
Афғонистонда Қурбон ҳайити 7 июнда нишонланади

Афғонистондаги “Ҳилол кўриш қўмитаси” ҳеч бир вилоятда 28 май куни зулҳижжа ойи кўринмаганини маълум қилган. Аҳоли вакиллари ҳам ушбу ойни кўргани ҳақида шариат судларига гувоҳлик бермаган. Шундан келиб чиқиб, афғон ҳукумати 28 май зулқаъда ойининг сўнгги куни эканини айтиб, 7 июнни Қурбон ҳайити сифатида белгилаган.

Батафсил: https://azon.global/4152

©️Azon Global
"Агар ватанга наф тегиши билан динга хизмат килиш тўғри келиб қолса, диним туфайли ватанимни қурбон этаман, ёки аксини қиламан", дейишганини эшитамиз. Билингки, бу ҳолда дин маъноси ёки ватан манфаати каби тушунчалар нотўғридир. Чунки булар ҳеч қачон бир-бирига зид бўлмайди!

Шайх Ҳабиб Али Жифрий

Маҳбусликнинг 24-куни

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

©️Azon Global
Украина ва Россия нимага келишди? | Жараён

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/j17gsYj1DJg

©️Azon Global
Россиялик олимлар "чигиртка уни"дан нон ёпишни тавсия қилди

Жанубий Урал давлат университети олимлари оддий буғдой унига уваланган чигиртка хомашёсини қўшиш орқали янги нон ёпиш усулини ишлаб чиқди. Таъкидланишича, чигиртка унининг тахминан 60 фоизи оқсиллардан иборат. Шу билан бирга, бу каби уннинг эрувчанлик индекси уч баравар юқори, эмулсия ҳосил қилиш фаоллиги 55,2 фоизга етади. Кўпик ҳосил қилиш хусусияти эса 67,4 фоиз бўлиб, буғдой унидан тўрт баравар юқоридир.

Батафсил: https://azon.global/4153

©️Azon Global
Мусофир ҳамда вояга етмаганларга қурбонлик қилиш мумкинми?

Ҳанафий мазҳабига кўра, мусофир кимса учун қурбонлик сўйиш вожиб эмас. Чунки Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар сафардаликларида қурбонлик сўймас эдилар. Бу борада Алий розияллоҳу анҳу “мусофир кимса учун жума намози ҳам, қурбонлик сўйиш ҳам йўқ”, деб айтганлар. Чунки сафарда қурбонлик сўйиш инсонга бир қатор машаққатларни юклайди.

Батафсил: https://azon.global/4154

©️Azon Global
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Суҳбат давомида ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотлари ўзига тегишли эмаслигини ҳамда уни айтилган манзилга олиб кетаётганини билдирган. Гўшт маҳсулотлари Сирдарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси лабораториясига топширилган ва улар эшак гўшти экани тасдиқланган.

Батафсил: https://azon.global/4155

©️Azon Global
АҚШ Суриядаги ҳарбий базаларини ёпади

Вашингтон Суриядаги ҳарбийлари сонини ҳам қисқартиришни режалаштирган. Ҳозирда мамлакатда тахминан икки минг нафар америкалик аскар бор. Контингент қисқаришига ИШИДга қарши курашда сўнгги ўн йил ичида эришилган “сезиларли муваффақиятлар” сабаб қилиб кўрсатилган.

Батафсил: https://azon.global/4156

©️Azon Global
Қирғизистон собиқ президенти сиртдан 11,5 йилга қамалди

Бишкекнинг Первомайск туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбоевни қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, уни сиртдан 11,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Атамбоев Чуй вилояти Қўй-Тош қишлоғида ер участкаларини ноқонуний йўл билан олганликда, коррупцияга йўл қўйганликда, шунингдек, 2019 йил да оммавий тартибсизликларни уюштирганликда айбдор деб топилган.

Батафсил: https://azon.global/4157

©️Azon Global
Тошкентда 19 ёшли йигит қимор туфайли ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда 19 ёшли йигит онлайн қиморда катта миқдорда пул ютқазиб, ўзини дарахтга осиб ўлдиргани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратурага кўра, жорий йилнинг 31 май куни Яшнобод тумани Истиқлол кўчасидаги дарахтдан 2006 йилда туғилган, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Ф.Ў. исмли йигитнинг арқонга осилган жасади топилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Батафсил: https://azon.global/4158

©️Azon Global