Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
17.3K subscribers
6.48K photos
1.36K videos
7.81K links
Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
“Нобель эмас, Насруллоҳ”: Эронда муқобил мукофот таъсис этилиши мумкин

Эрон Экспертлар кенгаши раисининг ўринбосари Аббос Каабий Нобел мукофоти ўрнига исроил томонидан ўлдирилган "Ҳизбуллоҳ" шиалар ҳаракатининг собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ шарафига “Насруллоҳ мукофоти”ни таъсис этишни таклиф қилди.

Батафсил: https://azon.global/4671

©️Azon Global
😁12174👍31👏107😡6🤔4👀1🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қувонч кўз ёшлари: фаластинлик эгизаклар бир йиллик айрилиқдан сўнг учрашди

Босқинчи исроилнинг Ғазодаги геноциди даврида айрилишга мажбур бўлган фаластинлик эгизаклар ниҳоят бир йил ўтиб қайта учрашди.

Улар бир-бирини бағрига босиб қувончдан йиғлаб юборишди – бу уларнинг уруш бошланганидан бери илк бора кўришиши эди.

©️Azon Global
1😢3239346👍13🔥2😱1
Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда наркожиноятлар сони 103 фоизга ортган

Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда наркожиноятлар сони 103 фоизга кўпайган бўлса, синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи 80 баробарга ортган.

Батафсил: https://azon.global/4672

©️Azon Global
😢115🤬66👍1512😁10🤯96😱4🤔3👏2
Туркия қуролли кучлари Ғазода тинчликни сақлашга тайёр | Жараён

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/6UW3zJjp_T8

©️Azon Global
13679👍30😁202🫡1
Фикрни таъқиб қилишни тўхтатиш керак | «Бизнинг ракурс» кўрсатуви

Зиёли ким? Бугунги кун зиёлиларининг муаммолари нимада? Ҳукумат зиёлилар билан қандай муносабатда бўлиши керак?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/dan8lbZWAiY

©️Azon Global
121💯5227🤬4👍1
Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доирасида гуманитар ёрдам юкланган машиналар Ғазога етиб борди. Конвой таркибида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва ичимлик суви бўлган. Ёрдам тарқатиш чоғида кўп сонли фаластинлик йиғилган.

©️Azon Global
281👍70😢5021👏2
Орол денгизини қайта тиклаш дастурларига 33 млн доллар йўналтирганмиз – Путин

“Россия–Марказий Осиё” иккинчи саммити мажлисида РФ президенти бундай дастурлар қаторида Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг ҳолатини мониторинг қилиш, сувни тежаш ва қайта фойдаланиш технологияларини жорий этиш, шунингдек оролбўйи ҳудуди ҳамда Оролнинг қуриб қолган сарҳадларида тизимли кўчат экиш ишлари ҳам борлигини маълум қилди.

Батафсил: https://azon.global/4674

©️Azon Global
👍102😁95🤬361811🤔11😡11👀5
“Қувноқ Рожер” – дунёда Z авлоди намойишларининг рамзига айланди

Жакартадан Парижгача бўлган намойишларда Z авлоди кўтарган ягона байроқ тобора оммалаша бошлади: сариқ сомон шляпа кийган, тиржайиб турган бош суяк ва суяклар тасвири – омма устида ҳилпираётган байроқда акс этган.

Япониялик рассом Эйитиро Ода томонидан 1997 йилда чизилган “Улкан хазина” комикси (расмли ҳикояси) орқали дунёга келган “Қувноқ Рожер” – қароқчилар байроғи ҳукумат адолатсизликларига қарши чиқаётган ёш авлоднинг халқаро рамзига айланди.

©️Azon Global
👍6651😁1814🤬11🤔6🤯41🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асл террорчи ким: ҲАМАСми ёки исроил?

Сион-фашистлар фаластинлик маҳбусларга худди ҳайвонлардек муносабатда бўлади: уларни йўлаклар бўйлаб судрашади, даҳшатга солишга уринишади. Кўзлари боғланган, қўллари кишанланган, ҳолдан тойган ва озиб кетган маҳбусларни бошини эгишга мажбур қилишади.

ҲАМАСнинг исроиллик асирларни озод қилиш жараёни тасвирлари эса асл террорчи кимлигини фарқлашимизга ёрдам беради. Хўш, ҲАМАС ҳам сионистларга худди шундай тазйиқларни ўтказса нима бўларди? Ушбу ҳолатни ўз кўзи билан кўраётган дунё оммавий ахборот воситаларининг Фаластин озодлик ҳаракатини қоралаши, босқинчи исроилга келганда сукут сақлаши жуда ажабланарли ҳолат.

©️Azon Global
😢197💯12886🤬2915🔥3😁1
Афғонистон ҳукумати вакили 58 Покистон ҳарбийси йўқ қилинганини айтди

Афғонистон ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг маълум қилишича, 12 окябрга ўтар кечаси ўтказилган операцияда 58 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлган ва улардан 30 нафари жароҳатланган. Шунингдек, 20 та Покистон хавфсизлик пости вайрон қилинган.

Батафсил: https://azon.global/4673

©️Azon Global
🤬104😢4338🤔1710👍8😱1
ҲАМАС гаровдаги исроилликларнинг барчасини қайтарди

АҚШ воситачилигида тузилган сулҳ келишуви доирасида ҲАМАС Ғазода сўнгги 20 нафар тирик гаровдагиларнинг барчасини Халқаро Қизил Хоч ташкилотига топширди.

Улар икки босқичда босқинчи исроил томонига топширилди – аввал Ғазодан дастлабки етти киши олиб чиқилди, кейинроқ яна 13 нафари. Топшириш жараёни Ғазо секторининг жанубида жойлашган Хон-Юнус шаҳрида амалга оширилди.

Гаровдагилар озод этилиши жума куни кучга кирган исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувнинг муҳим босқичи бўлди. ҲАМАС уларни озод этганидан сўнг 20 нафар гаровдаги фуқаро ишғол ҳудудига қайтди. Бунинг эвазига босқинчи исроил душанба куни кечга бориб қарийб 2 минг нафар фаластинлик маҳбусни озод этиши кутилмоқда.

Аммо сулҳ битими урушни тўлиқ тугатмади. Энди Ғазода кейинги босқичда нима бўлиши ҳақида кўплаб саволлар очиқ қолмоқда. Ушбу масалалар бугун Мисрда ўтказилиши режалаштирилган Трамп ва бошқа жаҳон етакчилари иштирок этадиган саммитда муҳокама қилиниши кутилмоқда.

©️Azon Global
21022🤔196😡5🎉1
Яқин Шарқда янги тартибот ўрнатилмоқда – сиёсий таҳлилчи

Россиялик сиёсий таҳлилчи Максим Шевченконинг фикрича, Яқин Шарқда янги ўйинчилар пайдо бўлмоқда. Бу эса Нетаняхунинг "Буюк исроил" орзуси барбод бўлаётганидан даракдир.

Батафсил: https://azon.global/4675

©️Azon Global
1298💯32👍2120👏54🤩1
АЗОН ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ

Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар, азиз дўстлар! Бугун биз – “Азон Глобал” жамоаси муҳим бир баёнот билан сизга мурожаат қилмоқдамиз. Хабарингиз бор, “Азон” лойиҳалари асосчиси, таниқли уламо Устоз Мубашшир Аҳмад ҳозирда суд ҳукми билан ҳибсда сақланмоқдалар. Бу ишни бошидан бери кузатиб турганингиз учун тафсилотларга тўхталмоқчи эмасмиз.

Батафсил: https://azon.global/4676

©️Azon Global
6😢1.38K😡14213762🫡35🤯10👏9🤩9🤬8😱7🤔5