Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.7K subscribers
5.4K photos
1.04K videos
6.58K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Ғазо трибунали иш бошлади: илк очиқ мажлис Сараевода ўтади

Ғазодаги зўравонлик ва инсон ҳуқуқлари бузилишларини тергов қилиш мақсадида “Ғазо трибунали” деб номланган мустақил халқаро ташаббус ишга туширилди. Трибунал ўзининг илк очиқ мажлисларини 26–29 май кунлари Босния ва Герцеговина пойтахти Сараевода ўтказади.

Батафсил: https://azon.global/4091

©️Azon Global
Имом Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада вафот этди

2025 йил Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга элликбоши сифатида юборилган Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги "Ракат" жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди. Маълум қилинишича, у Саудия Арабистонида бетоб бўлиб, комага тушиб қолган ва 26 май куни тонгда вафот этган. Azon Global жамоаси домланинг яқинларига таъзия изҳор этади.

Батафсил: https://azon.global/4092

©️Azon Global
Испаниялик уч мусулмон отда Ҳажга етиб борди

Испаниянинг уч фуқароси – Абдулқодир Ҳарқасси, Абдуллоҳ Эрнандес ва Ториқ Родригес андалусияликлар 500 йил аввал босиб ўтган қадимий йўлни 7 ой давомида босиб ўтиб, Маккага етиб боришди. Улар 7 минг км масофа ҳамда 11 давлатни кесиб ўтган.

Батафсил: https://azon.global/4093

©️Azon Global
"Сўнгги қўнғироқ"да мактаб битирувчилари Қуръон тиловат қилишди, Доғистонда

Кеча, 25 май куни Доғистонда мактаб битирувчилари "Сўнгги қўнғироқ" маросимини Қуръон оятларини тиловат қилиб нишонлашди.

Ушбу маросим, республиканинг Цумадин туманидаги Хуштада қишлоғида жойлашган мактабда бўлиб ўтган. Мактаб ҳовлисида ўтказилган тадбирда битирувчилар Қуръон оятларини ўқиб, ўқув йилининг якунланишини исломий руҳда нишонлашган.

Бу ҳолат ҳатто Доғистон мактабларида ҳам миллий қадриятларга алоҳида эътибор мавжудлигини кўрсатади.

©️Azon Global
Башар Асад даврида миллионлаб сурияликлар кузатувда бўлган

Сурия собиқ президенти Башар Асад бошқаруви даврида махсус хизматлар тахминан саккиз миллион кишини кузатган, қидирган ёки улар ҳақида маълумот тўплаган. Бу кўрсаткич Сурия халқининг деярли учдан бир қисмини ташкил этади.

Батафсил: https://azon.global/4094

©️Azon Global
исроил*нинг Ғазодаги қатлиоми: ёнганларнинг аксари – болалар

Интернетда тарқалган видеоларда аксари болалардан иборат ёниб кетган жасадлар ва аланга ичидаги муҳитда ёрдам сўраётган одамлар кўринади.

Батафсил: https://azon.global/4095

©️Azon Global
Афғонистон Россия ва Хитой билан долларда эмас, ўз миллий валютасида савдолашмоқчи

Афғонистон ҳукумати Россия ва Хитой билан долларсиз, миллий валюталарда савдо қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Руслар билан музокаралар илғор босқичда. Ўзаро ҳисоб-китобларнинг рубль ва афғонийда амалга оширилиши механизмлари ишлаб чиқилмоқда. Хитой билан ҳам шунга ўхшаш таклифлар илгари сурилган ва Кобулдаги Хитой элчихонаси билан биргаликда ишчи гуруҳ тузилиб, вазиятни ўрганишга киришилган.

Батафсил: https://azon.global/4096

©️Azon Global
«Сен ва ўзимни жаннатда ўтирган ҳолда кўрибман. Дунёнинг маҳзун кунларини кулишиб эслаётган эканмиз…»

©️Суод Атийёт

Устоз Мубашшир Аҳмад таржимаси

Маҳбусликнинг 16-куни

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

©️Azon Global
Исроилнинг тонгги ҳужуми: ёнганларнинг аксари – болалар

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/9UOMQA-TTpY

©️Azon Global
Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир

Шарҳ сураси, 5-оят

©️Azon Global
Reuters: ҲАМАС АҚШнинг 70 кунлик ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлди

ҲАМАС Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткоффнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифига рози бўлди, деб ёзмоқда Reuters. Янги таклиф гаровга олинган ўн кишини озод қилиш ва 70 кунлик сулҳни кўзда тутади.

Батафсил: https://azon.global/4097

©️Azon Global
Ливерпулда машина одамлар устига ҳайдади, 47 киши яраланди

Ливерпул футбол клубининг Премьер-Лигадаги чемпионлик шарафига уюштирилган қутлов паради вақтида бир автомобиль одамлар орасига бостириб борди. Полиция 53 ёшли оқ танли инглиз эркакни қўлга олди. Ҳодиса теракт сифатида баҳоланмади.

Батафсил: https://azon.global/4098

©️Azon Global
АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилмоқда: бу нимани англатади?

Рубио томонидан эълон қилинган 180 кунлик воз кечиш Сезар қонунини бекор қилиш эмас, балки унинг ижросини вақтинча тўхтатишдир. Бу хорижий ҳукуматлар ва бизнесга қайта тиклаш ишларида иштирок этиш ва АҚШнинг санкцияларига дучор бўлмасдан Сурияга сармоя киритиш имконини беради.

Батафсил: https://azon.global/4099

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Қуддусга бориб, Ғарбий деворда ибодат қилди

Ушбу воқеа Вашингтондаги исроил элчихонаси ходимларининг отиб ўлдирилиши фонида содир бўлди.

©️Azon Global
Ҳаж учун 40 йил тайёрланди

Индонезияда кўча супурувчи бўлиб ишловчи Легиман Ҳажга бориш учун учун 1986 йилдан буён пул йиғди. "Ниҳоят, Каъбани ўз кўзим билан кўра олганимга ҳали ҳам ишонолмаяпман", дейди ҳозирда рафиқаси билан бирга Маккада бўлган Легиман.

Батафсил: https://azon.global/4100

©️Azon Global
Хитой Шарқий Туркистонни қандай талон-тарож қиляпти?

Хитой бугун дунёдаги муҳим минералларни етказиб берувчи асосий давлатга айланган: сабаби Шарқий Туркистоннинг табиий бойликлари Хитойнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Хитой режими маълумотларига кўра, Шарқий Туркистоннинг табиий бойликлари ниҳоятда катта бўлиб, у ерда 153 турдаги минераллар аниқланган. Шундан 103 тури бўйича тасдиқланган захиралар мавжуд.

Батафсил: https://azon.global/4101

©️Azon Global
Саудияда 73 йиллик тартиб – спиртли ичимликлар тақиқи бекор қилинадими?

Олдинроқ, Саудия Арабистони 2026 йилдан бошлаб мамлакатда 73 йилдан бери амал қилаётган алкогол тақиқларини қисман бекор қилишга қарор қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Маҳаллий нашрлар ушбу қарор фақат чет эллик сайёҳлар учун мўлжалланган танланган ҳудудларга тааллуқли экани ҳақида ёзишди. Аммо кутилмаганда Саудия Арабистони ҳукумати спиртли ичимликларга қўйилган тақиқ олиб ташланиши ҳақидаги хабарларни қатъий рад этди.

Батафсил: https://azon.global/4102

©️Azon Global
Бу воқеа барча нашрларнинг биринчи саҳифасида бўлиши керак

Британия парламенти аъзоси Зара Султон босқинчи исроилнинг Ғазодаги мактабга ҳужумини кескин танқид қилди.

У мактабга қилинган ҳужум пайти олов ичида қолган қиз суратини намойиш қилди.

Унинг Х саҳифасида ёзишича, ушбу сурат барча йирик инглиз нашрларининг биринчи саҳифасидан ўрин олиши керак. Аммо бўлмайди – чунки сиёсий доира каби улар ҳам шерик.

©️Azon Global