Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.9K subscribers
5.35K photos
1.03K videos
6.53K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
исроил* элчихонаси ходимларини отиб ташлаган эркакка ўлим жазоси берилиши мумкин

АҚШ Адлия вазирлиги Вашингтондаги исроил элчихонасининг икки ходимини ўлдиришда гумонланаётган чикаголик Элиас Родригесга айблов эълон қилди: унга ўлим жазоси берилиши мумкин.

Батафсил: https://azon.global/4085

©️Azon Global
Саудия Арабистони спиртли ичимликлар сотувини қонунийлаштирмоқчи

Саудия Арабистони 2026 йилдан айрим туризм ва дипломатик зоналарда спиртли ичимликларни чекланган тарзда сотишга ва истеъмол қилишга рухсат бермоқчи. Янги қоидалар 600 та жойни қамраб олади.

Батафсил: https://azon.global/4086

©️Azon Global
Мусулмонлар ҳозир қуйидаги шиорни баланд кўтаришимиз керак:

Иттифоқ қилган ишларда ҳамкор бўламиз. ихтилоф қилганларимизда эса бир-биримизга узр излаймиз.

©️ Мубашшир Аҳмад

Маҳбусликнинг 14-куни

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

©️Azon Global
Афғонистонда мажбурий никоҳ ва оилавий зўравонликларнинг олди олинди

Афғонистонда 38 аёлнинг мажбурий никоҳланиши, 40 аёлнинг оилавий зўравонликларга дучор бўлишига чек қўйилди. 24 аёлнинг эса шариатга мувофиқ меросдан улуш олиши таъминланган. Олдинроқ, Афғонистон олий раҳбари Ҳайбатулла Оҳунзода аёллар ҳуқуқлари тўғрисида фармон чиқарганди. Фармонда раҳбарият барча тегишли мутасаддилар, дин уламолари ва оқсоқолларга аёлларнинг қуйидаги ҳуқуқларини рўёбга чиқариш бўйича жиддий чоралар кўришни топширган: вояга етган аёлни турмушга узатишда унинг розилиги талаб қилинади, ҳеч ким аёлларни турмушга чиқишга мажбурлай олмайди.

Батафсил: https://azon.global/4087

©️Azon Global
Стратегик иккиюзламачилик: Ғарбнинг терроризмга қарши танлаб олиб бораётган кураши

Бу иккиюзламачиликнинг илдизлари 1980-йилларга бориб тақалади. Ўшанда АҚШ Марказий разведка бошқармасининг "Циклон" операцияси орқали афғон мужоҳидларини, жумладан Гулбиддин Ҳикматёр ва Жалолиддин Ҳаққоний каби шахсларни қуроллантирган ва тайёрлаган. Покистоннинг ИСИ ташкилоти орқали молиялаштирилган бу "озодлик курашчилари" кейинчалик "Ал-Қоида" ва "Толибон"га айланди.

Батафсил: https://azon.global/4082

©️Azon Global
📌 исроил* элчихонаси ходимларини отиб ташлаган эркакка ўлим жазоси берилиши мумкин

📌 Туркияда биринчи исломофобияга қарши кураш маркази oчилди

📌 "Миллиардлаб пуллар оч-наҳор Ғазога эмас, Трампга ҳадя қилинди"

📌 Бельгия фуқароси Ҳажга велосипедда борди

📌 Афғонистонда 40 йил яшаган рус мусулмон бўлиб ватанига қайтди

📌 Фуқаролар рухсатисиз уларни тасвирга олиш тақиқланмоқда


Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/tJ_42r04whs

©️Azon Global
Такрорланаётган тарих: Кучлар мувозанатининг ҳал қилувчи палласи

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/k3YrQ6wA6oI

©️Azon Global
Ибодат учун:
ёшлигимизда ўйиндан бўшамас эдик..
улғайганимизда ишдан, ташвишдан бўшамадик..
кексайганимизда энди хасталикдан бўшамаяпмиз..

Ҳар вақтнинг ўз синови ва ўз баҳонаси бор. Алданиб қолманг!

©️ Мубашшир Аҳмад

Маҳбусликнинг 15-куни

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

©️Azon Global
Нетаняхунинг партиядоши: Катта душманларни қандай енгишни билардик, ҲАМАСни эса енголмаяпмиз

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг ҳокимиятдаги Ликуд партияси вакили Амит Ҳалеви ҳукуматни кескин танқид қилди. У «ҳукумат ҲАМАСни енголмаяпти, тузилган режалар етарли эмас», деди. У, шунингдек, мудофаа вазири Катз фаолиятини ҳам танқид остига олди.

Батафсил: https://azon.global/4088

©️Azon Global
Россия уруш бошланганидан буён Украинага энг йирик ҳаво ҳужумини амалга оширди: камида 12 киши ҳалок бўлди

Дам олиш кунлари Россия Украина минтақалари бўйлаб ҳар хил турдаги 367 та ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари билан ҳужум қилган. Бу ҳужумлар уруш бошланганидан бери украин шаҳарларига қилинган энг йирик ҳаво ҳужуми сифатида қайд этилган. 12 кишининг ҳалок бўлгани, 60 дан зиёд украиналик жароҳатланган.

Батафсил: https://azon.global/4089

©️Azon Global
Техас штатида мусулмонларга тегишли масжид ва марказларга ҳужум уюштирилди

АҚШнинг Техас штати Остин шаҳридаги Нуэсес масжиди, Исломий Аҳли Байт уюшмаси (IABA) ва Остин Дин ишлари марказига тегишли баннерлар ва кириш эшиклари атрофига Довуд юлдузи каби рамзлар чизиб кетилди.

Батафсил: https://azon.global/4090

©️Azon Global
Ғазо трибунали иш бошлади: илк очиқ мажлис Сараевода ўтади

Ғазодаги зўравонлик ва инсон ҳуқуқлари бузилишларини тергов қилиш мақсадида “Ғазо трибунали” деб номланган мустақил халқаро ташаббус ишга туширилди. Трибунал ўзининг илк очиқ мажлисларини 26–29 май кунлари Босния ва Герцеговина пойтахти Сараевода ўтказади.

Батафсил: https://azon.global/4091

©️Azon Global
Имом Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада вафот этди

2025 йил Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга элликбоши сифатида юборилган Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги "Ракат" жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди. Маълум қилинишича, у Саудия Арабистонида бетоб бўлиб, комага тушиб қолган ва 26 май куни тонгда вафот этган. Azon Global жамоаси домланинг яқинларига таъзия изҳор этади.

Батафсил: https://azon.global/4092

©️Azon Global
Испаниялик уч мусулмон отда Ҳажга етиб борди

Испаниянинг уч фуқароси – Абдулқодир Ҳарқасси, Абдуллоҳ Эрнандес ва Ториқ Родригес андалусияликлар 500 йил аввал босиб ўтган қадимий йўлни 7 ой давомида босиб ўтиб, Маккага етиб боришди. Улар 7 минг км масофа ҳамда 11 давлатни кесиб ўтган.

Батафсил: https://azon.global/4093

©️Azon Global
"Сўнгги қўнғироқ"да мактаб битирувчилари Қуръон тиловат қилишди, Доғистонда

Кеча, 25 май куни Доғистонда мактаб битирувчилари "Сўнгги қўнғироқ" маросимини Қуръон оятларини тиловат қилиб нишонлашди.

Ушбу маросим, республиканинг Цумадин туманидаги Хуштада қишлоғида жойлашган мактабда бўлиб ўтган. Мактаб ҳовлисида ўтказилган тадбирда битирувчилар Қуръон оятларини ўқиб, ўқув йилининг якунланишини исломий руҳда нишонлашган.

Бу ҳолат ҳатто Доғистон мактабларида ҳам миллий қадриятларга алоҳида эътибор мавжудлигини кўрсатади.

©️Azon Global
Башар Асад даврида миллионлаб сурияликлар кузатувда бўлган

Сурия собиқ президенти Башар Асад бошқаруви даврида махсус хизматлар тахминан саккиз миллион кишини кузатган, қидирган ёки улар ҳақида маълумот тўплаган. Бу кўрсаткич Сурия халқининг деярли учдан бир қисмини ташкил этади.

Батафсил: https://azon.global/4094

©️Azon Global
исроил*нинг Ғазодаги қатлиоми: ёнганларнинг аксари – болалар

Интернетда тарқалган видеоларда аксари болалардан иборат ёниб кетган жасадлар ва аланга ичидаги муҳитда ёрдам сўраётган одамлар кўринади.

Батафсил: https://azon.global/4095

©️Azon Global