Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.7K subscribers
5.39K photos
1.04K videos
6.57K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Нима учун АҚШ президенти Исроилга совуқ муносабатда бўлиб қолди?

The Times of Israel нашри томонидан 2025 йил 20 май куни эълон қилинган мақолага кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторидаги урушдан "ҳафсаласи пир" бўлган ва Исроил ҳукуматидан урушни якунлашни талаб қилмоқда. Дастлаб The Times of Israel мақоласини ўзбек тилида таништириб ўтиб, сўнгра қўшимча мулоҳаза ва хулосалар беришга ҳаракат қиламиз.

Батафсил: https://azon.global/4071

©️Azon Global
АҚШ исроилга берадиган қуроллари пулини араблардан ундирди – туркиялик депутат

Туркиянинг Диёрбакир шаҳридаги "Адолат ва Тараққиёт партияси" депутати ва "Улуғ" жоме масжидининг собиқ имоми Меҳмет Саид Яз АҚШ исроилга бераётган қуролларининг пулини араб давлатлари тўлаётганини айтди. Депутат исроилни қўллаб-қувватлаётган мусулмон давлатлар раҳбарларини танқид қилиб, улар "тахтини бутга айлантириб, имонини сотгани учун Аллоҳнинг жазосига йўлиқиши"ни қўшимча қилган.

Батафсил: https://azon.global/4073

©️Azon Global
Ислом цивилизацияси маркази деворига миниатюралар чизилади

Миниатюралар Иккинчи Ренессанс даври экспозицияларининг “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”дан ўрин олади. Девор бўйлаб жами 16-18 та миниатюра ўрин олиб, қўш саҳифаларни ҳисоблаганда 21 та миниатюрани ташкил этади. Айни пайтда миниатюралардан иборат девор эскизи яратилган. Унда Ҳирот Бухоро, Самарқанд ва ҳинд миниатюра мактаблари асосида ишланган миниатюралар саралаб олинган. Деворий суратларни чизишда 100 га яқин рассом иштирок этмоқда.

Батафсил: https://azon.global/4074

©️Azon Global
Устоз Мубашшир Аҳмадга қандай шарт қўйилди?

Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га авдокати билан кўришишга рухсат берилди. Устознинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколатли икки адвокатларидан ташқари кўплаб адвокатлар кўнгилли равишда бу ишга қўшилмоқчи бўлдилар. Аммо мутасаддилар Устоздан фақат битта адвокатнинг ҳимоя қилиши етарли эканини айтиб, қолганларининг хизматидан воз кечиш ҳақида тилхат ёзиб беришларини талаб қилган. Мубашшир домла бу шартни бажарганлар. Ҳозирда Устозни бир ваколатли адвокат ҳимоя қилмоқда.

Батафсил: https://azon.global/4075

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Англиянинг муслима мэри ким?

Англияда ҳижобли қиз шаҳар мэри бўлди. Асли покистонлик Рухшона Исмоил Ротерхем шаҳри тарихидаги 120-мэрдир.
Мэрлик лавозими билан бирга “Шаҳарнинг Биринчи фуқароси" унвонига ҳам эга бўлган бу ёш сиёсатчи ким?

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистонда 40 йил яшаган ўрис мусулмон бўлиб ватанига қайтди

Собиқ совет солдати Сергей Краснопёров Афғонистонда 40 йил яшаб, Россияга 80 ёшли онасини кўриш учун қайтди. Ҳозир у 60 ёшда, исми – Нурмуҳаммад.

Нурмуҳаммад (Сергей Краснопёров) 1983 йили армияга чақирилиб, Афғонистон уришига юборилган. Бир куни у ўз базаcини қуролсиз тарк этган ва афғонистонликлар қўлига тушиб қолган.

Нурмуҳаммаднинг таъкидлашича, уни қўлга олган одамлар кўп яхшиликлар қилишган. Тахминан бир йилдан сўнг у маҳаллий тилда гаплаша бошлаган.

Исломни қабул қилгач, афғонистонликлар Нурмуҳаммадга агар қолишни истаса, уйлантириб қўйишларини айтган. У рози бўлган. Ҳозирда Нурмуҳаммаднинг 6 нафар фарзанди ва 2 нафар набираси бор.

©️Azon Global
Трамп хорижлик талабаларнинг Гарвардда ўқишини тақиқлади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Гарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлади. Энди нуфузли Америка IVY League таркибига кирувчи университет хорижликларга АҚШга талабалик визаларини олиш учун зарур ҳужжатларни бера олмайди. Гарвард университети маъмурлари Трамп маъмуриятининг ҳаракатларини ноқонуний ва қасоскор, шунингдек, университетнинг академик ва тадқиқот миссиясига путур етказиш, деб атаган.

Батафсил: https://azon.global/4076

©️Azon Global
Туркияда биринчи исломофобияга қарши кураш маркази oчилди

Анқара Билим Университети таркибида Туркияда илк бор Исломофобияга қарши курашиш бўйича илмий марказ ва тадқиқот институти (CENTERCIF) очилди. Очилиш маросимида маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Рим империясидан то замонавий мустамлакачиликгача бўлган даврларда диндорларнинг қандай зулмларга дучор бўлганини ҳикоя қилиб берди.

Батафсил: https://azon.global/4077

©️Azon Global
Маҳбусликнинг 13-куни

Агар ислом қонхўрлар дини бўлганда, нега Мисрда масиҳийлар олти аср давомида кўпчиликни ташкил қилган? Ваҳоланки, ўша пайт Андалусдаги тафтиш маҳкамалари юз йилдан кам муддатда, мусулмонларни қириб, қувиб ё насроний қилиб, тугатиб бўлди!

Агар ислом қонхўрлар дини бўлганда, нега ҳозир Андалусда мусулмон топилмайдию, Мисрда миллионлаб насронийлар эмин-эркин яшайдилар?

Ёлғон ахборотларга эмас, тарихий ҳақиқатларга таяниш керак!

©️ Мубашшир Аҳмад

©️Azon Global
📌 АҚШ исроилга берадиган қуроллари пулини араблардан ундирди – туркиялик депутат

📌 Трамп хорижлик талабаларнинг Гарвардда ўқишини тақиқлади

📌 Ислом цивилизацияси марказидаги "Вақт девори"га миниатюралар чизилади

📌 Москвадаги хорижликлар илова орқали назорат қилинади

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/udMpqm1rCtw

©️Azon Global
Аллоҳ ва Расулига уруш очиш, энг кичиги онаси билан зино қилишга тенг гуноҳ: рибо

Бугун кредит олиш шунчалик осонлашдики, икки дақиқада жозибали шартларда фоизга пул олишингиз мумкин: ҳеч қандай гаровсиз, кафилсиз, кам фоизга ва узоқ муддат тўлашга. Қандай яхши, шунча муаммоларингизга бир лаҳзада ечим! Аммо...

Батафсил: https://azon.global/4078

©️Azon Global
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат «овозларни ўчириш» билан бошқарилмаслиги керак

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 65-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/u9NLu9CJS2k

©️Azon Global
АҚШда федерал судья Трампнинг Гарвард университетига халқаро талабаларни қабул қилишни тўхтатиш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШнинг Бостон шаҳридаги федерал судья Эллисон Бэрроуз мамлакат Ички хавфсизлик вазирлиги томонидан Гарвард университетига кеча юборилган қарорни вақтинча тўхтатди. Аввалроқ Трамп маъмурияти Гарвард университетининг халқаро талабаларни қабул қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор чиқарган эди. Судья Бэрроуз бу қарорни "жараёнга оид қўшимча маълумот ва ҳужжатлар тақдим этилгунга қадар" тўхтатишга қарор қилди.

Батафсил: https://azon.global/4079

©️Azon Global
БМТ: Асад режими ағдарилгандан сўнг 1,5 миллиондан ортиқ суриялик қайтди

БМТнинг Инсонпарварлик ишларини мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) операциялар ва ҳимоя бўлими директори Эдем Восорнунинг маълум қилишича, Башар Асад режими ағдарилганидан сўнг мамлакат ичида кўчиб юрган ва қўшни давлатларда бўлган 1,5 миллиондан ортиқ суриялик ўз ҳудудларига қайтган.

Батафсил: https://azon.global/4080

©️Azon Global
“Мусулмон аёлнинг пардоз китоби" – Зийнатнинг турларга бўлиниши

Гўзалликка интилиш, чиройли кўринишга уриниш ва бунинг учун зийнатланиб, пардоз-андоз қилиш аёллар фитратига жойланган. Аммо ҳар бир ишда бўлганидек, бу борада ҳам динимизнинг кўрсатмалари, йўл-йўриқлари бор. Ислом илмларини олий даргоҳларда эгаллаган, кўп йиллардан бери диний соҳада хизмат қилаётган синглингиз Макнуна бу борадаги маълумотларни тўплаб, саралади ва сиз учун “Мусулмон аёлнинг пардоз китоби"ни ҳозирлади. 8-қисм – "Зийнатнинг турларга бўлиниши".

Батафсил: https://azon.global/4081

©️Azon Global
Бельгия фуқароси Ҳажга велосипедда борди

Анас шу йилнинг март ойида, Рамазон ойида Ҳаж зиёрати учун йўлга чиқиб, Германия, Австрия, Босния ва Герцеговина сингари 9 мамлакатни босиб ўтди. У тоғлар, нотекис йўллар ва турли об-ҳаво шароитларидаги машаққатларга қарамай мақсадидан қайтмади.

Батафсил: https://azon.global/4083

©️Azon Global
"Миллиардлаб пуллар оч-наҳор Ғазога эмас, Трампга ҳадя қилинди"

Ливия бош муфтийси Шайх Содиқ ал-Ғирёний араб давлатларининг АҚШ президенти Дональд Трампга катта миқдорда пул берганини танқид қилди.

"Миллиардлаб пуллар Трампга шунчаки бериб юборилди. Улар Ғазода очликдан ўлаётган болаларни қутқариш учун бир чақа ҳам сарфлашни исташмади", деган муфтий.

Батафсил: https://azon.global/4084

©️Azon Global
исроил* элчихонаси ходимларини отиб ташлаган эркакка ўлим жазоси берилиши мумкин

АҚШ Адлия вазирлиги Вашингтондаги исроил элчихонасининг икки ходимини ўлдиришда гумонланаётган чикаголик Элиас Родригесга айблов эълон қилди: унга ўлим жазоси берилиши мумкин.

Батафсил: https://azon.global/4085

©️Azon Global
Саудия Арабистони спиртли ичимликлар сотувини қонунийлаштирмоқчи

Саудия Арабистони 2026 йилдан айрим туризм ва дипломатик зоналарда спиртли ичимликларни чекланган тарзда сотишга ва истеъмол қилишга рухсат бермоқчи. Янги қоидалар 600 та жойни қамраб олади.

Батафсил: https://azon.global/4086

©️Azon Global