Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.7K subscribers
5.4K photos
1.04K videos
6.58K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Босқинчи исроил* Эронга тўғридан-тўғри ҳужум қилиши мумкин

Босқинчи исроил ҳарбий ва разведка тузилмалари агар Теҳрон–Вашингтон музокаралари муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса, Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилиш учун тайёргарлик кўряпти. Таҳлилчиларнинг фикрича, сионистларнинг эҳтимолий зарбаси бир ҳужум билан чекланиб қолмайди, балки бир неча кун давом этиши мумкин.

Батафсил: https://azon.global/4065

©️Azon Global
Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммити бўлиб ўтди

Саммитда ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикрлар алмашилган. Мирзиёев Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ фаолияти ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Туркий маданият жамғармаси кенгашининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилган.

Батафсил: https://azon.global/4066

©️Azon Global
СССР ҳалиям мавжуд – Путиннинг маслаҳатчиси

Россия Президенти Владимир Путиннинг маслаҳатчиси Антон Кобяков собиқ Совет Иттифоқи ҳақида баҳсли баёнот билан чиқди. Унга кўра, СССР ҳуқуқий жиҳатдан ҳали ҳам мавжуд. Сабаби иттифоқни тарқатиш тартиби ҳали конституциявий жиҳатдан тўлиқ бажарилмаган.

Батафсил: https://azon.global/4067

©️Azon Global
Forwarded from Azon Global | Tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Vaşingtondagi isroil elçixonasining ikki xodimini otib õldirgan Elias Rodriges "Falastinga ozodlik!" deb hayqirdi

@azon_tezkor
Ноқонуний Ҳажга борганлар Саудиядан депорт қилинади

Дин ишлари бўйича қўмитанинг таъкидлашича, айни пайтда Саудия ҳуқуқ тартибот идоралари ноқонуний равишда Ҳажга борганларга нисбатан жазо чораларини қўллай бошлаган. Хусусан, ноқонуний йўллар билан Ҳаж амалларини бажариш 20 мингдан 100 минг Саудия риёлигача (27 минг АҚШ долларигача) молиявий жарималар қўлланишига сабаб бўлади. Шунингдек, фуқарони Саудиядан депортация қилишдан ташқари кейинги 10 йил давомида унинг подшоҳликка кириши тақиқланади.

Батафсил: https://azon.global/4068

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарихий манбаларга кўра, Каъба қурилиши пайтида Абу Қубайс тоғидан олиб келинган ва жаннатдан тушган Ҳажарул Асвад тошидан вақт ўтиши билан ажралиб тушган бўлаклар Усмонли даврида Истанбулга олиб келинган ва Мемор Синон томонидан реставрация қилинган масжидларга жойлаштирилган.

Ушбу тошлар ҳақида Ҳазрати Умарнинг қуйидаги сўзлари машҳур:

"Эй тош, агар Аллоҳнинг Расули сени қандай ўпганини кўрмаганимда бундай қилмас эдим”.

©️Azon Global
📌 Вашингтонда исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди

📌 "СССР ҳалиям мавжуд" – Путиннинг маслаҳатчиси

📌 Босқинчи исроил* Эронга тўғридан-тўғри ҳужум қилиши мумкин

📌 Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммити бўлиб ўтди

📌 Ўзбекистон Афғонистонни минтақавий ҳамкорликка жалб қилмоқчи

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/MHIa-xJYKr0

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбонлик - 2025: Саховатпеша инсонлар ва муҳтожлар ўртасида кўприк бўламиз!

Ўтган йили сизнинг саховатингиз билан амалга оширилган қурбонликлардан юзлаб мусофир талабалар, устозлар ва ходимлар илм бериш ва илм олиш давомида баҳраманд бўлдилар. Ибодат, эътибор ва ҳамжиҳатлик руҳи билан амалга оширилган ушбу қурбонликлар кўплаб хайрларга сабабчи бўлди ва бўлишда давом этмоқда.

Бу йил ҳам, иншааллоҳ, ушбу хайрли ишни давом эттирамиз. Қурбонлик қилмоқчи бўлганларга мусофир олимлар ва талабалардан ташкил топган яхшилар карвонини далолат қиламиз.

Аллоҳ қилаётган эзгу ишларингизни баракали ва ҳайрли қилсин!

☎️ Мурожаат учун:
Tелеграм
: @AzonVaqf_admin
Tелефон: +905517151974
Бошқа сафлардан кўра намозхонларнинг сафи тезроқ тартибга келади. Сабаби, бунда ишни ҳамма бошқадан эмас, ўзидан бошлайди

©️ Мубашшир Аҳмад

Маҳбусликнинг 12-куни

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

©️Azon Global
Сурия “давлат тўнтариши”га қарши эмланмоқдами?

АҚШ давлат котиби Марко Рубио 20 май куни Конгрессда қилган чиқишида Сурияда давлат тўнтариши содир бўлиши эҳтимоли борлигини таъкидлади. У Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа бошчилигидаги ҳукуматни ким заифлаштириши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот бермади. Бироқ Дамашқ олдида турган икки асосий таҳдидни санаб ўтди.

Батафсил: https://azon.global/4069

©️Azon Global
Путин тинчликни хоҳламайдими?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/GvXyPzTx-to

©️Azon Global
Қирғизистонда ноқонуний юрган чет элликларга 10 июнгача муҳлат берилди

Қирғизистонда 10 июндан ноқонуний муҳожирликда юрган чет элликларга қарши «Нелегал» деб номланган кенг кўламли махсус операция бошланади. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатда 5 мингдан зиёд ноқонуний муҳожирлар мавжуд.

Батафсил: https://azon.global/4070

©️Azon Global
Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқимининг 8 аъзоси қўлга олинди

Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзоси 6 йилдан 10 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум этилди. ДХХнинг хабар беришича, жамоат аъзоларининг баъзиларида ҳижрат қилиш нияти пайдо бўлгани маълум қилинди.

Батафсил: https://azon.global/4072

©️Azon Global
Нима учун АҚШ президенти Исроилга совуқ муносабатда бўлиб қолди?

The Times of Israel нашри томонидан 2025 йил 20 май куни эълон қилинган мақолага кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторидаги урушдан "ҳафсаласи пир" бўлган ва Исроил ҳукуматидан урушни якунлашни талаб қилмоқда. Дастлаб The Times of Israel мақоласини ўзбек тилида таништириб ўтиб, сўнгра қўшимча мулоҳаза ва хулосалар беришга ҳаракат қиламиз.

Батафсил: https://azon.global/4071

©️Azon Global
АҚШ исроилга берадиган қуроллари пулини араблардан ундирди – туркиялик депутат

Туркиянинг Диёрбакир шаҳридаги "Адолат ва Тараққиёт партияси" депутати ва "Улуғ" жоме масжидининг собиқ имоми Меҳмет Саид Яз АҚШ исроилга бераётган қуролларининг пулини араб давлатлари тўлаётганини айтди. Депутат исроилни қўллаб-қувватлаётган мусулмон давлатлар раҳбарларини танқид қилиб, улар "тахтини бутга айлантириб, имонини сотгани учун Аллоҳнинг жазосига йўлиқиши"ни қўшимча қилган.

Батафсил: https://azon.global/4073

©️Azon Global
Ислом цивилизацияси маркази деворига миниатюралар чизилади

Миниатюралар Иккинчи Ренессанс даври экспозицияларининг “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”дан ўрин олади. Девор бўйлаб жами 16-18 та миниатюра ўрин олиб, қўш саҳифаларни ҳисоблаганда 21 та миниатюрани ташкил этади. Айни пайтда миниатюралардан иборат девор эскизи яратилган. Унда Ҳирот Бухоро, Самарқанд ва ҳинд миниатюра мактаблари асосида ишланган миниатюралар саралаб олинган. Деворий суратларни чизишда 100 га яқин рассом иштирок этмоқда.

Батафсил: https://azon.global/4074

©️Azon Global
Устоз Мубашшир Аҳмадга қандай шарт қўйилди?

Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га авдокати билан кўришишга рухсат берилди. Устознинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколатли икки адвокатларидан ташқари кўплаб адвокатлар кўнгилли равишда бу ишга қўшилмоқчи бўлдилар. Аммо мутасаддилар Устоздан фақат битта адвокатнинг ҳимоя қилиши етарли эканини айтиб, қолганларининг хизматидан воз кечиш ҳақида тилхат ёзиб беришларини талаб қилган. Мубашшир домла бу шартни бажарганлар. Ҳозирда Устозни бир ваколатли адвокат ҳимоя қилмоқда.

Батафсил: https://azon.global/4075

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Англиянинг муслима мэри ким?

Англияда ҳижобли қиз шаҳар мэри бўлди. Асли покистонлик Рухшона Исмоил Ротерхем шаҳри тарихидаги 120-мэрдир.
Мэрлик лавозими билан бирга “Шаҳарнинг Биринчи фуқароси" унвонига ҳам эга бўлган бу ёш сиёсатчи ким?

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистонда 40 йил яшаган ўрис мусулмон бўлиб ватанига қайтди

Собиқ совет солдати Сергей Краснопёров Афғонистонда 40 йил яшаб, Россияга 80 ёшли онасини кўриш учун қайтди. Ҳозир у 60 ёшда, исми – Нурмуҳаммад.

Нурмуҳаммад (Сергей Краснопёров) 1983 йили армияга чақирилиб, Афғонистон уришига юборилган. Бир куни у ўз базаcини қуролсиз тарк этган ва афғонистонликлар қўлига тушиб қолган.

Нурмуҳаммаднинг таъкидлашича, уни қўлга олган одамлар кўп яхшиликлар қилишган. Тахминан бир йилдан сўнг у маҳаллий тилда гаплаша бошлаган.

Исломни қабул қилгач, афғонистонликлар Нурмуҳаммадга агар қолишни истаса, уйлантириб қўйишларини айтган. У рози бўлган. Ҳозирда Нурмуҳаммаднинг 6 нафар фарзанди ва 2 нафар набираси бор.

©️Azon Global
Трамп хорижлик талабаларнинг Гарвардда ўқишини тақиқлади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Гарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлади. Энди нуфузли Америка IVY League таркибига кирувчи университет хорижликларга АҚШга талабалик визаларини олиш учун зарур ҳужжатларни бера олмайди. Гарвард университети маъмурлари Трамп маъмуриятининг ҳаракатларини ноқонуний ва қасоскор, шунингдек, университетнинг академик ва тадқиқот миссиясига путур етказиш, деб атаган.

Батафсил: https://azon.global/4076

©️Azon Global