Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
27.1K subscribers
5.28K photos
1.02K videos
6.45K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Истанбулдаги Украина–Россия музокаралари: натижа бор, тинчлик йўқ

2025 йил 16 май куни Истанбулда Россия ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри тинчлик музокаралари бўлиб ўтди. Бу учрашув 2022 йилдан бери икки давлат ўртасидаги илк юзма-юз музокаралар сифатида қайд этилди. Аммо учрашув икки соатга ҳам етмай тугади ва сезиларли натижа қайд этилмади.

Батафсил: https://azon.global/4022

©️Azon Global
Исроил армияси “Ғазодаги ишғолини доимий қилиш” режасини амалга оширишни бошлади

Исроил армияси режа доирасида Ғазо секторига қарши ҳужумларини кучайтириш ҳамда шимолий ҳудудлардаги фаластинликларни кучли бомбардимон остида жанубга кўчишга мажбурлашни режалаштирмоқда. Аҳолисини кўчиришга мажбур қилган ҳудудларга қуруқликдан ҳужум уюштиришни кўзлаётган Исроил армияси эгаллаган нуқталардан чекинишни режалаштирмаяпти ва бу ҳудудларда ишғолни доимий сақлаб қолишни мақсад қилмоқда.

Батафсил: https://azon.global/4023

©️Azon Global
Ҳиндистон мудофаа вазири Сингҳ: "Синдур операцияси ҳали якунланмади"

Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингҳ, Жанубий Кашмирдаги террор ҳужумига жавобан Покистонга қарши бошланган "Синдур операцияси" ҳақида гапириб, "Бу ҳали якунланмади. Бу фақат трейлер эди", деди.

Батафсил: https://azon.global/4024

©️Azon Global
Туркия ва Ўзбекистон келишувлар пакетини имзолади

Туркия ва Ўзбекистон ҳамкорликни бир нечта йўналишда ривожлантириш бўйича келишиб олди. Жами олтита ҳужжатга имзо чекилди. Улар орасида Туркия Саноат ва технологиялар вазирлиги билан Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми ҳам бор.

Батафсил: https://azon.global/4025

©️Azon Global
Путин Истанбулдаги музокараларга нега келмади?

15 май куни Россия – Украина урушига барҳам бериш мақсадида Туркия мезбонлигида ташкил этилган тинчлик музокаралари халқаро жамоатчилик эътиборини ўзига тортди. Бироқ Россия президенти Владимир Путин ҳам, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам саммитда иштирок этмади. Бу ҳолат бу борадаги умидларни соя остида қолдирди. Туркия ва АҚШ иштирокида ўтиши режалаштирилган ушбу муҳим саммит етакчилар иштирокисиз фақат ҳайъатлар даражасидаги учрашувга айланди. Хўш, бу музокаралар нега етакчиларсиз ўтказилди, Путиннинг Туркияга келмаслик қарори нимани англатади?

Батафсил: https://azon.global/4026

©️Azon Global
Сурия Россияда пул босишдан воз кечяпти

Сурия банкнотларини БАА ва Германияда чоп этишни режалаштирмоқда. Бунга қадар у 10 йилдан ошиқ вақт давомида Россия билан ҳамкорлик қилиб келган эди.

Батафсил: https://azon.global/4027

©️Azon Global
Умра лицензиясига эга турфирмалар сони 14 тага етди

Дин ишлари бўйича қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича танлов натижаларига кўра яна 2 та турфирмага лицензия берди.

Қўмита жорий йил 7 март куни иккинчи маротаба Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан янги аризалар қабули бошланганини эълон қилган эди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, лицензияловчи ваколатли органга 10 дан ортиқ ариза келиб тушган, лекин қўмита уларнинг фақат 2 тасига лицензия берган.

Батафсил: https://azon.global/4028

©️Azon Global
Марказий Осиё давлатлари, Хитой, Эрон ва Туркия темир йўл тарифларини келишиб олди

Теҳронда Хитой, Эрон, Туркия, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари темир йўл орқали юк ташиш тарифларини мувофиқлаштириш бўйича келишувга эришди. Ушбу келишув Хитойдан Европагача бўлган юк оқимини Марказий Осиё ва Яқин Шарқ орқали оширишга қаратилган транспорт коридорини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Батафсил: https://azon.global/4029

©️Azon Global
Россияда мусулмонлар учун қулай сайёҳлик тизими жорий этилади

2025 йил охиригача меҳмонхоналар ва сайёҳлик объектларида ҳалоллик талабларига жавоб берувчи махсус давлат стандарти ишлаб чиқилади. Бу билан Россия ҳалол хизматлар кўрсатиш талаблари расман тартибга солинган кам сонли мамлакатлар қаторига қўшилади.

Батафсил: https://azon.global/4030

©️Azon Global
Туркия Мубашшир Аҳмадга адолатсизлик қилдими?

15 май куни Туркияда “MazlumDer” – “Инсон ҳуқуқлари ва мазлумлар учун бирдамлик” уюшмасининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқ фаоллари ва жамоат фаоллари иштирок этди.

Томошақ қилинг 👉 https://youtu.be/Mc511LZYl4U

©️Azon Global
Туркия Мубашшир Аҳмадга адолатсизлик қилдими?

Туркияда “MazlumDer” – “Инсон ҳуқуқлари ва мазлумлар учун бирдамлик” уюшмасининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқшунослар ва жамоат фаоллари иштирок этди.

Анжуманда асосий эътибор Туркияда кенг муҳокама ва эътирозларга сабаб бўлаётган Алишер Турсунов (Мубашшир Аҳмад)нинг депортациясига қаратилди.

Хусусан, “MazlumDer” ташкилоти вакили ушбу депортация жараёни суд қарори ва қонун талабларига зид ҳолда амалга оширилганини маълум қилди. У Туркия Иммиграция бошқармаси фаолияти борасида жиддий назорат текшируви ўтказиш лозимлигини таъкидлади.

Батафсил: https://azon.global/4031

©️Azon Global
📌 Рус тили имтиҳонидан ўта олмаган муҳожирларнинг болалари ортига қайтариладими?

📌 Умра лицензиясига эга турфирмалар сони 14 тага етди

📌 Сурия Россияда пул босишдан воз кечяпти

📌 Истанбулдаги Украина–Россия музокаралари: натижа бор, тинчлик йўқ

📌 Трамп фаластинликларни Ливияга кўчирмоқчи

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/VdmM9CFiDgU

©️Azon Global
Мубашшир Аҳмад иши: зиёлилар нима дейди?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/Lwqkwg0MwUA

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тарихда_бугун

1944-йил 18-20-май кунлари Совет Иттифоқи раҳбари Иосиф Сталин ва НКВД бошлиғи Лавренти Бериянинг махфий буйруғи билан Қрим татарларининг оммавий сургуни бошлатилди. Атиги бир неча дақиқа ичида уйларини тарк этишга мажбур бўлган 250 мингга яқин қрим татари – ёш, кексалар, аёллар, болалар – оч ва чанқоқ ҳолда юк вагонларига тиқилиб, Орта Осиёга, асосан Ўзбекистонга сургун қилинди

©️Azon Global
исроил* Ғазода янги қуролли ҳужумни бошлади

исроил армияси Ғазо секторида янги қуролли юриш бошланганини маълум қилди. Бу операция "Гидеон аравалари" деб номланди. Тунги ҳаво ҳужумларида камида 130 нафар киши ҳалок бўлди. Сўнгги ҳафтада Исроил зарбаларидан 464 нафар фаластинлик қурбон бўлган.

Батафсил: https://azon.global/4032

©️Azon Global
Ўзбек мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи олтин медални қўлга киритди

Туркиянинг Испарта шаҳрида бўлиб ўтган ҳарбий мерганлар мусобақасида Ўзбекистон жамоаси олтин медални қўлга киритди. Ўзбек мерганлари ноаниқ масофаларга ноқулай истеҳкомдан, турли тўсиқлар ортидан, вертолёт ва қайиқдан жанговар ўқ отиш, 5 км масофадан юк ва қурол билан югуриб келиб, тунда номалум масофаларга ўқ отиш каби шартларда энг яхши натижаларни қайд этди.

Батафсил: https://azon.global/4033

©️Azon Global
Сомалидаги тўқнашувларда 70 нафар Аш-Шабаб жангариси йўқ қилинди

Сўнгги 48 соат ичида Ҳиршабелле штатида Сомали армияси ва Аш-Шабаб жангарилари ўртасида кучли тўқнашувлар содир бўлди. Расмий баёнотда таъкидланишича, мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётган ва минтақага тарқалишга уринаётган террорчилик гуруҳига қаттиқ зарба берилган, натижада 70 нафар жангарининг йўқ қилингани қайд этилган.

Батафсил: https://azon.global/4034

©️Azon Global
Россияга кириш учун QR код керак бўлади

Россияга бораётган хорижликлар 30 июндан "Госуслуги RuID" иловаси орқали QR код олишлари керак бўлади. Буни 3 суткадан кечиктирмай, фавқулодда ҳолатларда эса камида етиб боришидан 4 соат олдин амалга ошириш зарур.

Батафсил: https://azon.global/4035

©️Azon Global
ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синвар ўлдирилдими?

Al Arabiya'нинг ёзишича, ҲАМАС етакчиси Муҳаммад Синвар босқинчи исроил авизарбаси оқибатида бир неча кун олдин ўлдирилган. Айни пайтда исроил томони унинг ўлимини тасдиқламаяпти. Маълумот учун, сионистларнинг махсус хизматлари бир неча бор Яҳё Синварнинг укаси Муҳаммадни ўлдиришга уринган, аммо шу кунгача буни уддалай олмаётган эди.

Батафсил: https://azon.global/4036

©️Azon Global