Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.8K subscribers
5.37K photos
1.03K videos
6.55K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Германияда суд Алишер Усмоновни Dilbar яхтаси эгаси деб аташни тақиқлади

Гамбург суди USM холдинги асосчиси Алишер Усмоновни Dilbar номли йирик шахсий яхтанинг эгаси деб аташни тақиқлади. Қарорга риоя этилмаган тақдирда, ҳар бир ҳолат учун 250 минг еврогача жарима ёки 6 ойгача маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.

Батафсил: https://azon.global/4018

©️Azon Global
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги уруш: Ким кимни қўллаб-қувватламоқда?

Бугунги дунё блоклар, иттифоқлар, мафкуралар ёки қутблар ўртасида ажралмаган. Яъни бугунги кунда сафлар совуқ уруш давридагидек  кескин эмас. Масалан, Вьетнам ҳарбий соҳада Хитойга қарши АҚШ билан ҳамкорлик қилмоқда, бироқ Украина масаласида Россия томонида туради. Туркия эса Украина урушида Киевни қўллаб-қувватлаш билан биргаликда Украина ва Россия ўртасида воситачилик ҳам қилмоқда ва бу худди “дон келишуви”да бўлгани каби бутун дунё учун муҳим бўлган битимлар орқали икки мамлакатни бирлаштиришда фаол рол ўйнай олади. Эрон масалалари бўйича мутахассис, тадқиқотчи ва журналист Рамазон Бурсанинг "Ал Жазира" нашрида эълон қилинган мақоласидан.

Батафсил: https://azon.global/4019

©️Azon Global
Forwarded from Azon Global | Tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
isroilning tunda boşlanib, ertalab kuçaygan hujumlari oqibatida yuzdan ortiq falastinliklar halok bõldi

AQŞ prezidenti Donald Tramp esa bosqinçi isroilga bergan qurollari va mablağlari õrnini tõldiriş uçun arablardan boj yiğmoqda. Musulmonlar uni raqsga tuşib, õyin-kulgu bilan kutib olyapti.

@azon_tezkor
Туркиялик адвокат Иброҳим Эргин: Мубашшир Аҳмад ҳеч бир қонунни бузмаган!

Мубашшир Аҳмаднинг ҳибсга олиниши масаласида Туркия Миграция бошқармаси (Göç idaresi)га раддия

Туркиялик адвокат Иброҳим Эргин Х ижтимоий тармоғида Туркия Миграция бошқармаси (Göç idaresi)нинг устоз Мубашшир Аҳмаднинг Истанбулда қўлга олиниши ва Ўзбекистон ҳукуматига топширилиши юзасидан жамоатчилик эътирозлари бўйича баёнотига раддия берди. Ушбу раддияни тўлиқ ҳолда ўзбек тилига таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этамиз.

Батафсил: https://azon.global/4020

©️Azon Global
Forwarded from Azon Global | Tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dunyo musulmonlari sukut saqlayotganida õzidan oğir mas'uliyatni zimmasiga olgan falastinlik gõdak

@azon_tezkor
"Мубашшир Аҳмад иши": ҳозир вазият қандай?

“Азон” лойиҳалари бош директори Нуъмон Абдулмажиднинг расмий баёноти

Жонли эфир 👉 https://youtube.com/live/1usTiRS8NoI

©️Azon Global
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода беш нафар доғистонлик кўнгилли ҳалок бўлди

исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида беш нафар доғистонлик кўнгилли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Кизляр имомлари кенгаши раиси Муҳаммадҳабиб Магомедов маълум қилди.

“Ғазода фожиа юз берди. Бугун Жабалия лагери бомбардимон қилинаётганда "Инсон" хайрия фондининг беш нафар кўнгиллиси ҳалок бўлди. Улар муҳтожларга молиявий ёрдам тарқатаётган эди. Ватандошларимиз эзгулик ва раҳм-шафқат йўлида шаҳид бўлишди”, деб ёзган у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

©️Azon Global
Украина зудлик билан ўт очишни тўхтатишга тайёр

Украина зудлик билан ўт очишни тўхтатишга тайёр, фақат Россия ҳам тинчлик шартларига амал қилиши керак. Украина мудофаа вазири Рустем Умеровнинг айтишича, Москва аниқ қадамларни қўйган тақдирдагина ўт очишни тўхтатишга эришиш мумкин: 30 кунлик сулҳга рози бўлиш, гуманитар чораларни маъқуллаш, украиналик болаларни ортига қайтариш ва “ҳамма учун” тамойили асосида маҳбусларни алмашиш шулар жумласидандир.

Батафсил: https://azon.global/4021

©️Azon Global
«Қўрқув салтанати»ни қўрқоқлар қуради. Советча бошқарув

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 64-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/VtN3-8aE6P4

©️Azon Global
Халқимизга мурожаат

Хабарингиз бор, устоз Мубашшир Аҳмад тутқунликда ушлаб турилганларидан бери у кишидан хабар бўлмаяпти. Адвокатлар, жамоат фаоллари ва инсон ҳуқуқларига нисбатан бефарқ бўлмаган сиз азизлар билан ушбу жараённи таъқиб этишга ва қўлимиздан келган жисмоний қўллов ва ҳуқуқий ёрдамларни кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Шу билан бирга шубҳасиз, ёрдамларнинг аввалида мусибат аҳлига қилинадиган дуо келади. Ушбу асосий жиҳатни ҳам маҳкам тутиш қабилида сиз азизларнинг устознинг ҳақларига дуо қилиб, қуйида тавсия этилган кўринишда Аллоҳ таолодан ушбу қийинчилик ортидаги енгилликни тезроқ насиб этишини сўрашингиз биз учун катта аҳамият касб этади:

Ҳожат намози ва унда ўқиладиган дуо:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْحَلِيمُ الكَرِيْمُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ وَالغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ وَالسَّلاَمَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ لَا تَدَعْ لِي ذَنْبًا إِلاَّ غَفَرْتَهُ وَلاَ هَمًّا إِلاَّ فَرَّجْتَهُ وَلاَ حَاجَةً هِيَ لَكَ رِضًا إِلاَّ قَضَيْتَهَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

«Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ибн Можа «йаа арҳамар-роҳимийн» жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган.

Дуонинг маъноси: Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!»

Изоҳ: Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.

©️Azon Global
📌 Токиода 5 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

📌 Ғазода беш нафар доғистонлик кўнгилли ҳалок бўлди

📌 Германия суди Алишер Усмоновни Dilbar яхтаси эгаси деб аташни тақиқлади

📌 Трамп БАА билан 200 млрд долларлик битим имзолади

📌 Истанбулда уч томонлама музокаралар бошланди


📌 Хитой Шарқий Туркистондаги геноцидни халқаро форумлар билан ниқобламоқдa

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/l3oJMISwZ7Y

©️Azon Global
Истанбулдаги Украина–Россия музокаралари: натижа бор, тинчлик йўқ

2025 йил 16 май куни Истанбулда Россия ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри тинчлик музокаралари бўлиб ўтди. Бу учрашув 2022 йилдан бери икки давлат ўртасидаги илк юзма-юз музокаралар сифатида қайд этилди. Аммо учрашув икки соатга ҳам етмай тугади ва сезиларли натижа қайд этилмади.

Батафсил: https://azon.global/4022

©️Azon Global
Исроил армияси “Ғазодаги ишғолини доимий қилиш” режасини амалга оширишни бошлади

Исроил армияси режа доирасида Ғазо секторига қарши ҳужумларини кучайтириш ҳамда шимолий ҳудудлардаги фаластинликларни кучли бомбардимон остида жанубга кўчишга мажбурлашни режалаштирмоқда. Аҳолисини кўчиришга мажбур қилган ҳудудларга қуруқликдан ҳужум уюштиришни кўзлаётган Исроил армияси эгаллаган нуқталардан чекинишни режалаштирмаяпти ва бу ҳудудларда ишғолни доимий сақлаб қолишни мақсад қилмоқда.

Батафсил: https://azon.global/4023

©️Azon Global
Ҳиндистон мудофаа вазири Сингҳ: "Синдур операцияси ҳали якунланмади"

Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингҳ, Жанубий Кашмирдаги террор ҳужумига жавобан Покистонга қарши бошланган "Синдур операцияси" ҳақида гапириб, "Бу ҳали якунланмади. Бу фақат трейлер эди", деди.

Батафсил: https://azon.global/4024

©️Azon Global
Туркия ва Ўзбекистон келишувлар пакетини имзолади

Туркия ва Ўзбекистон ҳамкорликни бир нечта йўналишда ривожлантириш бўйича келишиб олди. Жами олтита ҳужжатга имзо чекилди. Улар орасида Туркия Саноат ва технологиялар вазирлиги билан Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми ҳам бор.

Батафсил: https://azon.global/4025

©️Azon Global
Путин Истанбулдаги музокараларга нега келмади?

15 май куни Россия – Украина урушига барҳам бериш мақсадида Туркия мезбонлигида ташкил этилган тинчлик музокаралари халқаро жамоатчилик эътиборини ўзига тортди. Бироқ Россия президенти Владимир Путин ҳам, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам саммитда иштирок этмади. Бу ҳолат бу борадаги умидларни соя остида қолдирди. Туркия ва АҚШ иштирокида ўтиши режалаштирилган ушбу муҳим саммит етакчилар иштирокисиз фақат ҳайъатлар даражасидаги учрашувга айланди. Хўш, бу музокаралар нега етакчиларсиз ўтказилди, Путиннинг Туркияга келмаслик қарори нимани англатади?

Батафсил: https://azon.global/4026

©️Azon Global
Сурия Россияда пул босишдан воз кечяпти

Сурия банкнотларини БАА ва Германияда чоп этишни режалаштирмоқда. Бунга қадар у 10 йилдан ошиқ вақт давомида Россия билан ҳамкорлик қилиб келган эди.

Батафсил: https://azon.global/4027

©️Azon Global
Умра лицензиясига эга турфирмалар сони 14 тага етди

Дин ишлари бўйича қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича танлов натижаларига кўра яна 2 та турфирмага лицензия берди.

Қўмита жорий йил 7 март куни иккинчи маротаба Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан янги аризалар қабули бошланганини эълон қилган эди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, лицензияловчи ваколатли органга 10 дан ортиқ ариза келиб тушган, лекин қўмита уларнинг фақат 2 тасига лицензия берган.

Батафсил: https://azon.global/4028

©️Azon Global
Марказий Осиё давлатлари, Хитой, Эрон ва Туркия темир йўл тарифларини келишиб олди

Теҳронда Хитой, Эрон, Туркия, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари темир йўл орқали юк ташиш тарифларини мувофиқлаштириш бўйича келишувга эришди. Ушбу келишув Хитойдан Европагача бўлган юк оқимини Марказий Осиё ва Яқин Шарқ орқали оширишга қаратилган транспорт коридорини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Батафсил: https://azon.global/4029

©️Azon Global
Россияда мусулмонлар учун қулай сайёҳлик тизими жорий этилади

2025 йил охиригача меҳмонхоналар ва сайёҳлик объектларида ҳалоллик талабларига жавоб берувчи махсус давлат стандарти ишлаб чиқилади. Бу билан Россия ҳалол хизматлар кўрсатиш талаблари расман тартибга солинган кам сонли мамлакатлар қаторига қўшилади.

Батафсил: https://azon.global/4030

©️Azon Global