Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
27K subscribers
5.29K photos
1.02K videos
6.47K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Тожикистонда “лайк” босганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон имзолаган қонун билан ижтимоий тармоқларда постларга “лайк” ва бошқа белгиларни қўйганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди. Тожикистон бош прокурори биринчи ўринбосари Умед Каримзода сўзларига кўра, ҳозир 1507 нафар фуқаро интернетдаги видеолар ва репортажларни ёқтиргани, шунингдек, "террористик ва экстремистик мазмундаги шарҳ ва фикрларни" ёзгани учун қамоқда сақланмоқда.

Батафсил: https://azon.global/4006

©️Azon Global
Россия-Украина музокаралари ҳақида нималар маълум?

Украина ва Россия Туркияда тинчлик музокаралари учун учрашмоқда. Бу сафар АҚШ президенти Дональд Трамп музокараларга қўшилиш учун учиб келиши мумкинлигини билдирди. Охирги бор бу икки давлат Туркияда бундан уч йил олдин учрашган, аммо унда томонлар ўзаро муросага келолмаганди.

Батафсил: https://azon.global/4007

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп санкцияларни бекор қилиш эвазига Аҳмад аш Шаръга қандай шартларни қўйди?

АҚШ президенти Дональд Трамп бугун Ар-Риёдда Сурия президенти Аҳмад аш Шаръ билан учрашди.

Оқ уй матбуот котиби Каролин Левиттга кўра, Трамп музокараларда Сурия президентидан исроилни дипломатик жиҳатдан тан олишни, “барча хорижий жангчиларни Суриядан чиқариб юборишини” сўраган. Фаластинликларни мамлакатдан депортация қилиш ҳам шулар қаторидандир.

Шунингдек, у Сурия президентини ИШИДнинг ҳар қандай қайта тикланишини тўхтатишда АҚШга ёрдам беришга чақирган. Трамп Сурияни исроил билан Иброҳим келишувини имзолашга чорлаган.

Бундан ташқари, АҚШ президенти Сурия ҳукуматига ИШИД аъзолари сақланаётган тергов изоляторлари учун “жавобгарликни ўз зиммасига олишини” тайинлаган.

©️Azon Global
"Дунёнинг энг камбағал президенти" сифатида танилган собиқ Уругвай президенти Хосе Мухика вафот этди.

Мухика президентлик даврида дабдабага берилмай, эски Volkswagen Beetle машинасида юрган.

У ҳатто президент саройида яшашдан воз кечиб, маошининг катта қисмини хайрияга сарфлаган. Маълумотларга кўра, Хосе Мухика ҳаёт бўлганида 20 майда 90 ёшга тўларди.

©️Azon Global
📌 Афғонистон Ўзбекистонга 16 та юк машинасида Ҳирот оқ мармарини совға қилди

📌 Мисрда ўзбекистонликлар ушланди

📌 Ғазода иссиқ овқат тарқатиш миқдори 70 фоизга камайди

📌 Трaмп Сурияга нисбатан қўйилган барча санкцияларни бекор қилди

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/Gn0Cg_hlGqU

©️Azon Global
Трамп ва Путин Истанбулдаги музокараларда иштирок этмаслигини билдирди

Рейтер агентлиги хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Истанбулда ўтказилиши режалаштирилган музокараларда иштирок этмаслигини маълум қилган. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ҳам ушбу музокараларда қатнашмаслигини аввалроқ эълон қилган эди. Музокараларда кимлар иштирок этмоқда?

Батафсил: https://azon.global/4008

©️Azon Global
Японияда мусулмонлар учун дафн муаммоси ортиб бормоқда

Япония мусулмон жамоаси сўнгги йилларда ўсишда давом этмоқда. Бироқ мусулмон аҳоли сони ошиб бориши билан мусулмонлар дафн масаласида жиддий тўсиқларга дуч келмоқда. Муаммо шундаки, Япониядаги қабристонларнинг 99,9 фоизи фақат кремацияни (жасадни ёқиш – Azon Global) амалга оширади – бу эса исломда қатъиян тақиқланган амалиёт ҳисобланади.

Батафсил: https://azon.global/4009

©️Azon Global
Трамп Қатарда нима қилди: миллиардлик битимлар, шоҳона ҳаёт ва АҚШ президенти оиласининг шахсий манфаатлари

Дональд Трамп Яқин Шарқ турнеси доирасида Қатарга ташриф буюриб, бир неча миллиард долларлик келишувлар ва ҳамкорлик декларациясини имзолади. Унинг оилавий компанияси Қатар ва БААда гольф майдонлари ҳамда меҳмонхоналар қуришни режалаштирмоқда.

Батафсил: https://azon.global/4010

©️Azon Global
Мубашшир Аҳмаднинг Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши турк жамоатчилигида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди

Туркиядаги йирик Milli Gazete, Yeni Akit ва DoğruHaber каби мухолифат нашрлари ушбу масалани биринчи саҳифаларда ёритиб, ҳукуматни танқид қилди. Уларда “олимни золимга топширдилар” каби оғир сўзлар билан воқеа тафсилотлари кенг ёритилди. Туркия Миграция бошқармаси ҳам ҳолат юзасидан баёнот берди.

Батафсил: https://azon.global/4011

©️Azon Global
исроил* Ғазога гуманитар ёрдам етказишни қайта тиклашга рози бўлди

Янги режа исроил* ва АҚШ ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, уни амалга оширишда одатдагидек БМТ иштирокидан эмас, балки хусусий компаниялар ёрдамидан фойдаланилади. Жараёнга АҚШдаги UG Solutions ва Safe Reach Solutions компаниялари жалб этилади.

Батафсил: https://azon.global/4012

©️Azon Global
Туркияда 452 нафар Қуръон ҳофизига диплом топширилди

Туркияда бугунги кунга қадар 255 мингдан ортиқ Қуръон ҳофизлари диплом олган. Расман ҳужжат олмаганлар билан ҳисобланса бу рақам ярим миллионга яқинлашиши мумкин.

Батафсил: https://azon.global/4013

©️Azon Global
Маҳбусликнинг 5-куни

Бугун, 2025 йил, 15 май, пайшанба.

Кеча 14 май, чоршанба куни кечки пайт Устознинг яқинларига “ичкаридан” хабар берилишича, давлат адвокат тайинлаган. Ўша адвокат, имкони бўлса, яқинлари билан учрашув ташкил қилишини билдирган. Аммо бугун адвокат учрашувнинг иложи бўлмаганини айтган ва Устознинг саломатликлари қониқарли аҳволдалиги, дорилари ҳам ҳозирча етарли эканини айтиш билан чекланган.

Ҳолбуки, икки ваколатли адвокатлари бир неча кундан буён Устоз билан кўриша олмаяпти, ҳатто айнан қаерда сақланаётгани ҳақидаги ҳуқуқ-тартибот идораларига берган сўровлари ҳам жавобсиз қолмоқда.
Бундай қонунсизлик ҳолати Устоз Мубашшир Аҳмаднинг оиласи, яқинлари ва кенг жамоатчиликни ҳақли равишда хавотирга туширмоқда ва ижтимоий тармоқларда ҳар хил тасдиқланмаган хабарларнинг урчишига сабаб бўлмоқда.

©️Azon Global
Қозоғистонда мажбурий никоҳ учун 7 йилгача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин

Сўнгги уч йил ичида мамлакатда турмуш қуришга мажбурланганлардан 214 та шикоят келиб тушган. Улардан фақат 10 таси судгача етиб борган. Юзлаб жиноий ишлар шунчаки ёпилиб кетган. Шу сабаб парламент аъзолари тез орада Мажилисда кўриб чиқиладиган тузатишларни ишлаб чиқади. Яқин орада Қозоғистонда "келин ўғирлаш" учун жазо пайдо бўлиши мумкин.

Батафсил: https://azon.global/4014

©️Azon Global
Қирғиз имомлари стипендия олишни бошлади

Дастлабки босқичда имомлар ҳар ойда 8 минг сом (тахминан 91 доллардан ортиқ) миқдорда пул олади. Стипендиялар мамлакатнинг барча ҳудудларидаги масжидларда расман рўйхатдан ўтган имомларга тўланади. Диний идора бу уларнинг хайр-эҳсон ва ташқи ёрдамга муҳтожлигини камайтиришини маълум қилган.

Батафсил: https://azon.global/4015

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Украина давлат раҳбари Владимир Зеленскийнинг учрашуви бошланди

©️Azon Global
Истанбул битими: Путин нега келмади?

“Агар Путин Истанбулга келмаса ва ўйин қилишда давом этса – бу якуний нуқта бўлади ва Россия уруш тугашига тайёр эмаслигини намойиш этади” деган эди Владимир Зеленский.

Расмий Москва Истанбулга Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский раҳбарлигидаги гуруҳни юборди. Шу тариқа Кремл Украина президентининг таклифини рад этди.

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/juGdaZzPGlE

©️Azon Global
Forwarded from Azon Global | Tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Trampning Yaqin Şarq davlatlari bõylab taşriflari davom etmoqda. Qatardan sõng, AQŞ prezidenti Birlaşgan Arab Amirliklariga yetib keldi.

Uni BAA amiri va ikki qator yoş qizlar, xuddi siyosatçi bilan uçraşuv emas, balki haramga kasting bõlayotgandek, soçlarini yoyib kutib olişdi.

@azon_tezkor
Ўзбекистон Республикаси Президентига "Азон Глобал" жамоасидан мурожаат

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/vkF8Gry2NOw

©️Azon Global
📌 Ўзбекистон ҳам санкцияга тушадими?

📌 Трамп Қатар билан 1,2 трлн долларлик битим имзолади

📌 Японияда мусулмонларни дафн қилиш муаммоси пайдо бўляпти

📌 Яна бир ўзбекистонлик уруш оқибатида ҳалок бўлди

📌 Туркияда 452 нафар Қуръон ҳофизига диплом топширилди


Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/daqt0hFi9Io

©️Azon Global