Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.8K subscribers
5.37K photos
1.03K videos
6.55K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
РАСМИЙ БАЁНОТ
Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) 2025 йилнинг 8 май, пайшанба куни тонгда Истанбулнинг Баҳчешеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди. Шу куннинг ўзида адвокатлари иштирокида дастлабки суриштирув ўтказилди. Ўша куни адвокатларига билдирилган охирги маълумотга кўра, суриштирувдан сўнг Истанбулдаги Депортация марказига (Geri Gönderme Merkezi – GGM) ўтказилиши, эртасига – 9 май, жума куни у ердан қўйиб юборилиши керак эди.
Аммо орадан 4 кун ўтган бўлса-да, Иммиграция бошқармаси (Göç İdaresi) домланинг қаердалиги, соғлиғи ва суд жараёни ҳақида адвокатларига ҳам, яқинларига ҳам ҳеч қандай маълумот бермаяпти. Ваҳоланки, Туркия қонунчилигига кўра, назоратда ушлаб турилган шахснинг оиласига бу ҳақида маълумот берилиши, унинг ўзига ҳам яқинлари билан мулоқот қилишга изн этилиши белгилаб қўйилган. Ҳозиргача ҳатто адвокатлари ҳам домладан бирор хабар ололмаётганидан, ақалли қаерда сақланаётганини ҳам билолмаётганидан оиласи ва яқинлари асосли равишда хавотирга тушишмоқда. Боиси устоз Мубашшир Аҳмад узоқ йиллардан бери қандли диабет ва юқори қон босимидан азият чекиб келади ҳамда мунтазам равишда инсулин ва бошқа дорилар қабул қилишга мажбур.

Бу борада қандайдир маълумот, янгилик бўлиши билан сизларни хабардор қиламиз. Бу орада урчиши мумкин бўлган ҳар қандай асоссиз хабарларга эътибор бермаслигингизни сўраймиз.
Дуоларингиз билан қўллаб туринг.
Туркия Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистонга топширди

Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депортация қилинган. Уни 9 май куниёқ шошилинч тарзда депортация қилишмоқчи бўлишган, лекин жамоатчилик аралашуви туфайли Эдирнега жўнатилган.

«Эдирнедаги Миграция идорасида разведка назорати остида сақланган, кейинчалик шанба куни яна Истанбулга қайтарилган. Бу орада у юридик тизимдан четлаб ўтилган ва ноқонуний тарзда Ўзбекистонга топширилган», дейилади туркиялик адвокат Иброҳим Эргиннинг баёнотида.

Унга кўра, хавфсиз жой истаб, бошпана сўраб келган инсонни мамлакатига қайтариб бериб юбориш ҳам қонуний, ҳам диний ва ҳам виждоний жиҳатдан жоиз эмас.

Батафсил: https://azon.global/3985

©️Azon Global
Ҳиндистон келишувдан сўнг ўз аэропортларини очди

Олдинроқ, Ҳиндистон Покистон билан кескинлик фонида мамлакатдаги 487 та аэропортдан 32 тасини ёпган эди. Мамлакатлар ўртасидаги келишувдан сўнг, ушбу аэропортларнинг барчаси ўз фаолиятини қайта бошлаган.

Батафсил: https://azon.global/3986

©️Azon Global
Францияда мусулмонлар учун хатарсиз жой қолмади

Сиссе шунчаки ўлдирилмади, балки муқаддас жойда нишонга олинди. Жума намози учун масжидни тозалагандан сўнг кузатув камераларида у бошқа бир эркакка намоз ўқишни ўргатаётгани кўринади. Сиссе саждага бош қўйганида, нариги одам ўзини намоз ўқиётгандек кўрсатиб, ёнидан пичоқ чиқарди ва унга 57 марта пичоқ урди ҳамда исломофобик ҳақоратлар билан бақирди.

Батафсил: https://azon.global/3987

©️Azon Global
📌 Эрдўғон Путиннинг таклифига рози бўлди

📌 Туркия Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистонга топширди

📌 Қирғизистонда юзлаб аёллар ниқобини ечишга мажбурланди

📌 Қатар Трампга “учар сарой” совға қилмоқчи


📌 PKK расман қурол ташлаганини эълон қилди

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/c5TexvCO83U

©️Azon Global
Истанбулдаги илк масжид қандай қилиб черковга айлантирилган эди?

Истанбулда илк азон янграган масжид
Бейўғли туманининг Галата ҳудудида жойлашган Араб жомеси Истанбулнинг энг кўҳна ва нодир масжидидир.
Масжид 717 йилда Истанбулни забт этиш учун келган Меслема ибн Абдулмалик қўмондонлигидаги Ислом араб қўшин томонидан қурилгани айтилади.
Масжид сифатида қурилиб, сўнг черковга айлантирилган, замонлар ўтиб яна масжид ҳолига қайтган Араб жомеси ҳақида ҳикоя қиламиз

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/p78AeyRcyyw

©️Azon Global
ҲуДаПар партияси Туркия ҳукуматини Мубашшир Аҳмад масаласида шаффоф баёнот беришга чақирди

Туркиянинг йирик партияларидан бири, Эрдўғон раҳбарлигидаги "Адолат ва тараққиёт" партиясининг асосий иттифоқчиларидан бири бўлмиш ҲуДаПар ("Ҳур даъво") партияси ҳукуматни ўзбекистонлик машҳур олим, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад билан боғлиқ масала бўйича шаффоф баёнот беришга чақирди.

"Халқаро қонун ва Туркия томонидан тан олинган шартномалар зулм қилиниш хавфи остидаги шахсларнинг бирор талабга кўра топшириб юборилишини тақиқлайди. Инсонпарварлик тамойилларига ва қочқинларнинг бошпана сўраш ҳуқуқига риоя қилиниши нафақат конституциявий, балки виждоний мажбурият ҳамдир", дейилади ҲуДаПарнинг баёнотида.

Батафсил: https://azon.global/3988

©️Azon Global
Ливия пойтахтида қуролли тўқнашувлар қайта жойланди: уларни қайси давлатлар дастакламоқда?

Ливия Ички ишлар вазирлиги барча фуқароларни уйларида қолиш ва хавфсизликлари учун кўчаларга чиқмасликка чақирди. Триполидаги Митига халқаро аэропортидаги рейслар вақтинча Мисрата аэропортига йўналтирилди, мактаблар ва университетлар фаолияти тўхтатилди.

Батафсил: https://azon.global/3989

©️Azon Global
Ҳаж сабабли Доғистондан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2025 йилги Ҳаж мавсуми бошланиши ва йўловчилар оқими кўпайиши сабабли май ойи давомида Доғистон пойтахти Махачқалъадан Тошкентга рейслар кечикиши мумкинлигини маълум қилди.

Батафсил: https://azon.global/3990

©️Azon Global
Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми бошланди: илк зиёратчилар кузатиб қўйилди

Бугун, 13 май куни илк гуруҳ зиёратчиларимиз Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Жорий мавсумда Ўзбекистондан 15 000 нафар киши ҳаж сафарига йўл олади. Парвозлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Андижон, Фарғона, Наманган, Термиз ва Урганчдан амалга оширилади.

Батафсил: https://azon.global/3991

©️Azon Global
ҲАМАС гаровдаги америкаликни озод қилди

Ғазода асирда бўлган сўнгги тирик Америка фуқароси деб ҳисобланган 21 ёшли Александр жанубдаги Хон Юнис шаҳрида Қизил Хоч расмийларига топширилган. Қаршилик ҳаракати бу Ғазо секторига "ўт очишни тўхтатиш, ўтиш жойларини очиш ва ёрдам етказиш бўйича кўрилаётган қадамларнинг" бир қисми эканини айтди.

Батафсил: https://azon.global/3992

©️Azon Global
Британия собиқ махсус кучлари Ироқ ва Афғонистондаги қотилликларидан сўз очди

Инглиз ҳарбийлари Ироқ ва Афғонистонда тинч аҳолини, шу жумладан болаларни отиб ўлдириш, маҳбусларни мунтазам қатл этиш ва одамларни ухлаб ётган жойида портлатиб юбориш каби ваҳшийликларга қўл урган.

Батафсил: https://azon.global/3993

©️Azon Global
Мубашшир Аҳмад домла ҳибсда. Бу билан нимага эришиляпти? Мақсад очиқчасига ўз фикри билан баҳс юрита оладиган рақибни тинчитиб, ҳеч қандай баҳс-мунозарани тан олмайдиганлар сафини кенгайтиришми? Бу жамиятда диндорнинг сўзи, фикри мутлақо ўчирилиши керак деганими?

Нимага эришиляпти? Бу кишини қамашдан мақсад келажакда ёзиладиган "қатағонлар ёдномасини" бойитишми? Бир мунча вақт ўтиб "ёшларимизни биз ўзимиз экстремист қилдик" дейилиш учун қилиняптими бу яна?

Ҳа. Тўғри. Ғарб оғалардан Ўзбекистонда диний эркинликлар бузилиши ҳақида ҳисоботлар энди чиқмаса керак. Демак бемалол ортга чекиниб эски ишлар қайтариладими? Бундан бошқа яна қандай "сиёсий мантиқ" бор? Мўътадил диний фаолларни таъқиб қилиш экстремистлар сонини оширишга олиб келиши борасидаги оддий ҳақиқат наҳотки яна унутилди?

Менинг фикрим: Мубашшир Аҳмаднинг ғайриҳуқуқий қамалиши бу дунёвийликнинг навбатдаги мағлубиятидир. Чунки бундай "дунёвийлик" на мунозара ва муросага очиқ ва на ўз принципларига содиқ.

Жамшид Муслимов, таҳлилчи

©️Azon Global
Трамп Истанбулдаги Россия-Украина музокараларида шахсан ўзи қатнашмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трампнинг маълум қилишича, у 15 майда Истанбулда Россия ва Украина ўртасида ўтказилиши режалаштирилган музокараларда шахсан ўзи қатнашиши мумкин. АҚШ етакчиси Эрдўғоннинг ажойиб мезбон эканлигини эътироф этган.

Батафсил: https://azon.global/3994

©️Azon Global
ИИВ: Мубашшир Аҳмад қамоққа олинди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Мубашшир Аҳмаднинг Ўзбекистонга депортация қилингани ва қамоққа олинганини тасдиқлади.

P/S. Устоз Мубашшир Аҳмаднинг ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси йўлида адвокатлари ҳаракатни бошлаб юборишди.
Шу ўринда жамоатчиликдан ҳам бир диний олимнинг тақдирига бефарқ бўлмасликларини, ҳақ жойида қарор топиши йўлида имкон доирасида ҳисса қўшишларини сўраймиз.


Батафсил: https://azon.global/3995

©️Azon Global
Моди Покистон билан кескинликдан сўнг илк бор халққа мурожаат қилди

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Покистон билан сўнгги тўрт кунлик ҳарбий тўқнашувлардан сўнг халққа мурожаат билан чиқди. У Покистон томонидан Ҳиндистонга қарши бирор ҳаракат содир этилса кескин жавоб қайтарилишини таъкидлаган. Шунингдек, Моди икки давлат ўртасидаги сув битимининг тўхтатилганига ишора қилиб, "сув ва қон бирга оқмаслиги"ни қўшимча қилган.

Батафсил: https://azon.global/3996

©️Azon Global
Ўзбекистонга депортация қилинган фуқароларга вақтинча хорижга чиқиш паспорти берилмайди

Хукумат қарори билан 1 сентябрдан хорижий мамлакатларда қонун бузиб, депортация қилинган ёки Ўзбекистон обрўсини тўккан фуқароларга икки йил муддатга хорижга чиқиш паспорти берилмайди. Истисно ҳолатлар Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Батафсил: https://azon.global/3997

©️Azon Global
Green Card 2025: ўзбекистонликлар дунёда энг кўп ғолиб чиққан миллат бўлди

АҚШ Давлат департаменти томонидан ўтказиладиган Diversity Visa (DV) — Green Card лотереяси натижаларига кўра, 2025 йилги дастурда Ўзбекистон фуқароларидан 5 564 нафар киши ғолиб деб топилди. Бу кўрсаткич жаҳон бўйича энг юқори натижа сифатида қайд этилди.

Батафсил: https://azon.global/3998

©️Azon Global
Дональд Трамп Саудия Арабистонида: иқтисодий келишувлар ва геосиёсий музокаралар

АҚШ президенти Дональд Трамп 2025 йил 13 май куни Яқин Шарқ бўйлаб сафарини Саудия Арабистонидан бошлади. У ерда у валияҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан тантанали кутиб олинди. Сафарнинг бош мақсади – икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва стратегик ҳамкорликни кенгайтиришдир

Батафсил: https://azon.global/3999

©️Azon Global