Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.8K subscribers
5.37K photos
1.03K videos
6.55K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Аёлни хорижда ишлашга мажбур қолдирманг

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/YwX01GfmLBo

©️Azon Global
New York Times ёзувчиси Томас Фридманнинг Трампга мурожаатидан иқтибослар:

— Яқин Шарқ масаласида ички туйғуларингизга эргашинг. Акс ҳолда, яҳудий набираларингиз яҳудий давлати жаҳонда четлатилган давлат сифатида кўриладиган шароитда вояга етади.

— Нетаньяху Трампни аҳмоқ деб ҳисоблайди, аммо Трамп унга ўзини сотиб олиб бўлмаслигини кўрсатди.

— Нетаньяху ўз манфаатларини Исроил ва АҚШ манфаатларидан устун қўйди.

— Нетаньяху доимий ишғол ва барча фаластинликларни чиқариб юборишни кўзламоқда. Бу эса Ўрта ер денгизи соҳилидаги “Вьетнам”га айланиши мумкин.

— Коррупция айбловлари билан судланётган Нетаньяху бош вазирлик лавозимини йўқотмаслик учун курашмоқда.

— Исроил (ғазоликларни) ўлдирди. Буни бизнинг қўлларимиз билан қилди. Биз кўзларимизни юммаслигимиз керак. Уйғониш ва баланд овозда баён қилиш вақти келди: Урушни тўхтатинг.

Батафсил: https://azon.global/3977

©️Azon Global
Ғарбнинг қўрқинчли туши – Файсал ибн Абдулазиз

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/g46E-gTrkQo

©️Azon Global
ҲАМАС АҚШ фуқаросини озод қилади

Бу келишув тўғридан-тўғри ҲАМАС ва АҚШ ўртасида имзоланган – исроил бу келишувда иштирок этмаган. Фаластин қаршилик ҳаракати америкалик ҳарбий асир ва яна 10 нафар яҳудийни озод қилиши эвазига 70 кунлик оташкесим эълон қилиниб, чегаралар очилиши ҳамда Ғазога инсонпарварлик ёрдами киритилиши кутиляпти.

Батафсил: https://azon.global/3978

©️Azon Global
Истанбулда Россия-Украина тинчлик музокаралари: томонлар нима демоқда?

2025 йил 15 май куни Истанбул шаҳрида Россия ва Украина президентлари — Владимир Путин ва Владимир Зеленский ўртасида тўғридан-тўғри тинчлик музокаралари ўтказилиши режалаштирилган. Бу учрашув 2022 йил март ойидаги музокаралардан сўнг икки давлат раҳбарлари ўртасидаги илк бевосита мулоқот бўлади.

Батафсил: https://azon.global/3979

©️Azon Global
Покистон ва Ҳиндистондаги вазият сабаб Uzbekistan Airways парвозларига ўзгартишлар киритди

Uzbekistan Airways Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги ҳаво чекловлари сабаб Тошкент ва Деҳли, Мумбай, Лаҳор, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет ўртасидаги йўналишлар бўйича парвозлар жадвалида мажбурий ўзгаришлар бўлишидан огоҳлантирди. Баъзи ҳолатларда учиш вақти ўртача 1,5 соатга ёки ундан кўпроққа ошиши мумкин.

Батафсил: https://azon.global/3980

©️Azon Global
Қатар Трампга Boeing 747 асосидаги «учувчи сарой»ни совға қилмоқчи

АҚШ ва Қатар ҳукуматлари ўртасида Қатар шоҳ оиласига тегишли бўлган люкс даражада жиҳозланган Boeing 747 самолётини Дональд Трампга вақтинча фойдаланиш учун бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Самолёт Трампнинг ваколати тугагач, унинг президентлик кутубхонасига совға қилиниши ҳам мумкин.

Батафсил: https://azon.global/3981

©️Azon Global
PKK расман қурол ташлагани ва ўзини тарқатганини эълон қилди

40 йилдан ортиқ давом этган қуролли курашдан сўнг Курдистон Ишчилар партияси (PKK) ўз-ўзини тугатиш ва қуролларни топшириш қарори қабул қилганини эълон қилди. Бу қарор Туркия билан тинчлик ташаббуси доирасида, шимолий Ироқда бўлиб ўтган партия қурултойида қабул қилинди.

Батафсил: https://azon.global/3982

©️Azon Global
АҚШ ва Хитой 90 кунга божхонa тўловларини камайтириш бўйича келишувга эришди

АҚШ ва Хитой Швейцариядаги музокаралар натижасида ўзаро жорий қилган экспорт божларини 90 кунга камайтиришга келишиб олди. Унга кўра, Хитой АҚШга нисбатан қўллаётган божхона тўловини 125 фоиздан 10 фоизгача пасайтирди, АҚШ эса Хитойга нисбатан божни 145 фоиздан 30 фоизгача туширди.

Батафсил: https://azon.global/3983

©️Azon Global
РАСМИЙ БАЁНОТ
Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) 2025 йилнинг 8 май, пайшанба куни тонгда Истанбулнинг Баҳчешеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди. Шу куннинг ўзида адвокатлари иштирокида дастлабки суриштирув ўтказилди. Ўша куни адвокатларига билдирилган охирги маълумотга кўра, суриштирувдан сўнг Истанбулдаги Депортация марказига (Geri Gönderme Merkezi – GGM) ўтказилиши, эртасига – 9 май, жума куни у ердан қўйиб юборилиши керак эди.
Аммо орадан 4 кун ўтган бўлса-да, Иммиграция бошқармаси (Göç İdaresi) домланинг қаердалиги, соғлиғи ва суд жараёни ҳақида адвокатларига ҳам, яқинларига ҳам ҳеч қандай маълумот бермаяпти. Ваҳоланки, Туркия қонунчилигига кўра, назоратда ушлаб турилган шахснинг оиласига бу ҳақида маълумот берилиши, унинг ўзига ҳам яқинлари билан мулоқот қилишга изн этилиши белгилаб қўйилган. Ҳозиргача ҳатто адвокатлари ҳам домладан бирор хабар ололмаётганидан, ақалли қаерда сақланаётганини ҳам билолмаётганидан оиласи ва яқинлари асосли равишда хавотирга тушишмоқда. Боиси устоз Мубашшир Аҳмад узоқ йиллардан бери қандли диабет ва юқори қон босимидан азият чекиб келади ҳамда мунтазам равишда инсулин ва бошқа дорилар қабул қилишга мажбур.

Бу борада қандайдир маълумот, янгилик бўлиши билан сизларни хабардор қиламиз. Бу орада урчиши мумкин бўлган ҳар қандай асоссиз хабарларга эътибор бермаслигингизни сўраймиз.
Дуоларингиз билан қўллаб туринг.
Туркия Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистонга топширди

Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депортация қилинган. Уни 9 май куниёқ шошилинч тарзда депортация қилишмоқчи бўлишган, лекин жамоатчилик аралашуви туфайли Эдирнега жўнатилган.

«Эдирнедаги Миграция идорасида разведка назорати остида сақланган, кейинчалик шанба куни яна Истанбулга қайтарилган. Бу орада у юридик тизимдан четлаб ўтилган ва ноқонуний тарзда Ўзбекистонга топширилган», дейилади туркиялик адвокат Иброҳим Эргиннинг баёнотида.

Унга кўра, хавфсиз жой истаб, бошпана сўраб келган инсонни мамлакатига қайтариб бериб юбориш ҳам қонуний, ҳам диний ва ҳам виждоний жиҳатдан жоиз эмас.

Батафсил: https://azon.global/3985

©️Azon Global
Ҳиндистон келишувдан сўнг ўз аэропортларини очди

Олдинроқ, Ҳиндистон Покистон билан кескинлик фонида мамлакатдаги 487 та аэропортдан 32 тасини ёпган эди. Мамлакатлар ўртасидаги келишувдан сўнг, ушбу аэропортларнинг барчаси ўз фаолиятини қайта бошлаган.

Батафсил: https://azon.global/3986

©️Azon Global
Францияда мусулмонлар учун хатарсиз жой қолмади

Сиссе шунчаки ўлдирилмади, балки муқаддас жойда нишонга олинди. Жума намози учун масжидни тозалагандан сўнг кузатув камераларида у бошқа бир эркакка намоз ўқишни ўргатаётгани кўринади. Сиссе саждага бош қўйганида, нариги одам ўзини намоз ўқиётгандек кўрсатиб, ёнидан пичоқ чиқарди ва унга 57 марта пичоқ урди ҳамда исломофобик ҳақоратлар билан бақирди.

Батафсил: https://azon.global/3987

©️Azon Global
📌 Эрдўғон Путиннинг таклифига рози бўлди

📌 Туркия Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистонга топширди

📌 Қирғизистонда юзлаб аёллар ниқобини ечишга мажбурланди

📌 Қатар Трампга “учар сарой” совға қилмоқчи


📌 PKK расман қурол ташлаганини эълон қилди

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/c5TexvCO83U

©️Azon Global
Истанбулдаги илк масжид қандай қилиб черковга айлантирилган эди?

Истанбулда илк азон янграган масжид
Бейўғли туманининг Галата ҳудудида жойлашган Араб жомеси Истанбулнинг энг кўҳна ва нодир масжидидир.
Масжид 717 йилда Истанбулни забт этиш учун келган Меслема ибн Абдулмалик қўмондонлигидаги Ислом араб қўшин томонидан қурилгани айтилади.
Масжид сифатида қурилиб, сўнг черковга айлантирилган, замонлар ўтиб яна масжид ҳолига қайтган Араб жомеси ҳақида ҳикоя қиламиз

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/p78AeyRcyyw

©️Azon Global
ҲуДаПар партияси Туркия ҳукуматини Мубашшир Аҳмад масаласида шаффоф баёнот беришга чақирди

Туркиянинг йирик партияларидан бири, Эрдўғон раҳбарлигидаги "Адолат ва тараққиёт" партиясининг асосий иттифоқчиларидан бири бўлмиш ҲуДаПар ("Ҳур даъво") партияси ҳукуматни ўзбекистонлик машҳур олим, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад билан боғлиқ масала бўйича шаффоф баёнот беришга чақирди.

"Халқаро қонун ва Туркия томонидан тан олинган шартномалар зулм қилиниш хавфи остидаги шахсларнинг бирор талабга кўра топшириб юборилишини тақиқлайди. Инсонпарварлик тамойилларига ва қочқинларнинг бошпана сўраш ҳуқуқига риоя қилиниши нафақат конституциявий, балки виждоний мажбурият ҳамдир", дейилади ҲуДаПарнинг баёнотида.

Батафсил: https://azon.global/3988

©️Azon Global
Ливия пойтахтида қуролли тўқнашувлар қайта жойланди: уларни қайси давлатлар дастакламоқда?

Ливия Ички ишлар вазирлиги барча фуқароларни уйларида қолиш ва хавфсизликлари учун кўчаларга чиқмасликка чақирди. Триполидаги Митига халқаро аэропортидаги рейслар вақтинча Мисрата аэропортига йўналтирилди, мактаблар ва университетлар фаолияти тўхтатилди.

Батафсил: https://azon.global/3989

©️Azon Global
Ҳаж сабабли Доғистондан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2025 йилги Ҳаж мавсуми бошланиши ва йўловчилар оқими кўпайиши сабабли май ойи давомида Доғистон пойтахти Махачқалъадан Тошкентга рейслар кечикиши мумкинлигини маълум қилди.

Батафсил: https://azon.global/3990

©️Azon Global
Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми бошланди: илк зиёратчилар кузатиб қўйилди

Бугун, 13 май куни илк гуруҳ зиёратчиларимиз Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Жорий мавсумда Ўзбекистондан 15 000 нафар киши ҳаж сафарига йўл олади. Парвозлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Андижон, Фарғона, Наманган, Термиз ва Урганчдан амалга оширилади.

Батафсил: https://azon.global/3991

©️Azon Global