Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.7K subscribers
5.39K photos
1.04K videos
6.57K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Ҳиндистон ва Покистон "катта шахмат тахтасидаги доналар"ми?

Айни дамда Жанубий Осиёдаги ҳарбий кескинлик АҚШ ва Хитойнинг қарама-қарши томонларни қўллаб-қувватлашини акс эттирмоқда.

The New York Times нашрининг ёзишича, Ҳиндистон АҚШ билан яқинлашгани сабабли, 2010 йилдан буён Россия қуролларини сотиб олишни 50 фоиздан кўпроққа қисқартирган ва Америка, француз ҳамда исроил тизимларига кўпроқ эътибор қаратяпти.

Покистон эса Хитой билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирди – мамлакат ҳарбий техникасининг қарийб 80 фоизи Хитойдан келтирилади.


Батафсил: https://azon.global/3949

©️Azon Global
Чеченистонда Қуръондан дарс бериш ҳуқуқига эга бўлганлар сони қарийб мингга етди

Қайд этилишича, яна 94 нафар устозлик курслари битирувчилари нафақат назария ва амалиёт, балки ақида дарсларини ҳам муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификатларга эга бўлишган. Шу тариқа бундай сертификат соҳибларининг умумий сони 977 нафарга етган. Маълумот учун, рухсатномалар Чеченистон Мусулмонлари диний бошқармаси томонидан берилиб, уни олганлар Мусҳафдан мустақил дарс бериш ҳуқуқига ҳам эга бўлишади.

Батафсил: https://azon.global/3950

©️Azon Global
"Ўлмас полк" қандай пайдо бўлиб қолди ва у кимнинг тегирмонини айлантирмоқда?

Ҳар йили 9 май яқинлашгани сари айрим собиқ совет давлатларида “Ўлмас полк” машмашаси бошланади. Бу юриш қаердадир тақиқланади, ташкилотчилар эса одатдагидек норозилик билдириб, ғалва кўтаради. Баъзилар: "Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларини хотирлашнинг нимаси ёмон?" деб сўрашади. Аслида советча ҳарбий форма, аскарларнинг суратлари, Георгий лентаси, урушни ва Совет Иттифоқини эсга солувчи бошқа размлар... Буларнинг барчаси ҳақиқатдан ҳам беозорми?..

Батафсил: https://azon.global/3951

©️Azon Global
📌 АҚШ Марказий Осиёнинг нодир ерости бойликларига кўз тикмоқда

📌 Ҳиндистон Покистон ҳудудига ҳужум қилди

📌 БААда барча таълим муассасаларида сунъий интеллект бўйича таълим жорий этилади


📌 Конгрессмен АҚШни Фаластиндаги геноцидга шерикликда айблади

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/RCY6lQLwLUk

©️Azon Global
3 миллиард доллар – муҳожир аёлларнинг «қудрати»

Аёллар юборган миллиардлар – фойдами ё зарар?!

Ўзбекистонлик мигрант аёллар 2024 йил давомида ватанга жами 3 миллиард АҚШ доллари юборган.
Муҳожирликдаги ўзбек аёллари бу пулларни қандай топаяпти? Мигрант аёлларининг Ўзбекистон иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси уларга нималарни йўқотиш эвазига бўлаяпти? Мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий вазият юклаган мажбуриятдан хотин-қизларни қандай халос қилиш мумкин?
“Мавзу” дастурида Ўзбекистонга юборилган миллиардлар ортидаги муаммолардан бир лавҳа.

«Мавзу» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/XK-LfOUv4Zk

©️Azon Global
Покистон-Ҳиндистон можароси: сўнгги вазият қандай?

6–7 май кунлари Ҳиндистон армияси Покистон ва унга қарашли Озод Кашмир ҳудудидаги 9 та манзилга ракета ҳужумлари амалга оширди. Ҳиндистон ҳужумларга асос сифатида Пахалгамдаги террор ҳужуми ва янги таҳдидлар ҳақидаги разведка маълумотларини кўрсатди. Покистон эса 5 та Ҳиндистон ҳарбий самолёти ва 1 дронни уриб туширганини, ушбу ҳужумлар оқибатида 31 киши ҳалок бўлганини, 57 киши яраланганини маълум қилди.

Батафсил: https://azon.global/3954

©️Azon Global
Шавкат Мирзиёев 9 май арафасида Россияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган тантанали тадбирларда иштирок этади. Парадда Хитой раиси Си Цзиньпин ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3952

©️Azon Global
Telegram’даги “история”сига ИШИД байроғи кўринган видеони жойлаштирган сурхондарёлик йигит уч йилга қамалди

Сурхондарё вилоятида Telegram’даги “история”сига ИШИДнинг қора байроғи кўринган видеони жойлаган 18 ёшли йигит 3 йилга қамалди. Йигит ушбу видеони қўшиғининг оҳанги ёққани учун тарқатганини айтган. У араб тилини билмаслигини, диний таълимга эга эмаслигини ва бундай видеоларнинг жиноий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан бехабар бўлганини таъкидлаган.

Батафсил: https://azon.global/3953

©️Azon Global
Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка чақирди

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминлик кўрсатишга ва вазиятнинг янада ёмонлашишига йўл қўймаслик учун дипломатик мулоқотга устуворлик беришга чақирди.

Батафсил: https://azon.global/3957

©️Azon Global
Европанинг олти давлати Исроил режаларини қоралади

Исландия, Ирландия, Люксембург, Норвегия, Словения ва Испания ташқи ишлар вазирлари Исроилнинг Ғазо секторида ҳарбий амалиётларни кенгайтириш ва у ерда доимий равишда қолиш ниятини кескин қоралади. "Биз Ғазода ҳар қандай демографик ёки ҳудудий ўзгаришларни қатъий рад этамиз, айниқса, аҳолини мажбурий кўчиришга олиб келувчи ҳаракатлар халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланади", — дейилади қўшма баёнотда. Ғазо — Фаластин давлатининг ажралмас қисми экани алоҳида таъкидланди.

Батафсил: https://azon.global/3955

©️Azon Global
Ғазодаги вазият ҳалокатли – БМТ

Сўнгги бир ярим ой ичида Ғазога “бир томчи ҳам ёрдам” киритилмаган. Бу эса одамларни тиббий ёрдам ва зарур хизматлардан маҳрум қилган ҳамда Ғазода яшаб қолишни имконсиз ҳолга келтирган – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби

©️Azon Global
Жиззахда кичик АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди

Фориш туманида Россиянинг «Атомстройэкспорт» ширкати билан ҳамкорликда қурилиши режалаштирилган кичик қувватли атом станциясини жойлаштириш схемаси тасдиқланди. Барча иштирокчиларнинг кичик қувватли АЭС қурилиши лойиҳасини амалга оширишга тайёрлиги билдирилди.

Батафсил: https://azon.global/3958

©️Azon Global
Сўров: Ўзбекистонда диндор мусулмонлар нима хоҳламоқда?

Ўзбекистонда дин ҳаёти тобора шахсий, онгли ва маърифий тус олмоқда. Жамиятда анъанавийликка ҳурмат сақланар экан, уни замон талаблари билан уйғунлаштириш истаги ҳам ортмоқда. Ўзбекистон фуқаролари динни фақат руҳий таянч эмас, балки онгли, илмли ва ижтимоий масъулиятли куч сифатида кўришни истамоқда.

Батафсил: https://azon.global/3956

©️Azon Global
Покистон француз Rafale учоқларини Хитой J-10C самолётлари билан уриб туширди

Агар ушбу маълумотлар расман тасдиқланса, бу J-10C учоғининг жанговар шароитда бошқа ҳарбий учоқни биринчи марта уриб тушириши сифатида тарихга кириши мумкин. Шунингдек, Rafale ҳам биринчи марта ҳаводан уриб туширилган ҳарбий учоқ сифатида қайд этилади. Шунингдек, Ҳиндистонга тегишли 25 та исроилда ишлаб чиқарилган “Harop” туркумига мансуб камикадзе дрони уриб туширилгани маълум қилинди.

Батафсил: https://azon.global/3959

©️Azon Global
Жанубий Фарғона канали қирғоғи ўпирилди: 100 га яқин хонадонни сув босди

Андижон вилоятида Жанубий Фарғона канали қирғоғи ўпирилиши оқибатида 100 га яқин хонадонга сув кирди. Ҳодисага қўшимча ГЭС қуриш учун каналга ортиқча сув ташлангани сабаб бўлди.

Батафсил: https://azon.global/3960

©️Azon Global