Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.7K subscribers
5.41K photos
1.04K videos
6.6K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Буюк Британия Россиянинг эҳтимолий ҳужумига тайёргарликни бошлади

Буюк Британия ҳукумати Россиянинг эҳтимолий ҳарбий ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда ва уруш ҳолатидаги ҳаракатлар бўйича янги режа устида ишламоқда. Маълум қилинишича, ҳужжат “Миллий мудофаа режаси” деб номланади ва можаро бошланган дастлабки кунларда амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар тартибини белгилайди. Хусусан, ҳужжатда ҳукумат уруш эълон қилинса қандай чоралар кўриши, мамлакатни ҳарбий ҳолатда қандай бошқариши кераклиги баён этилган.

Батафсил: https://azon.global/3939

©️Azon Global
Мисли йўқ қамоқхоналар ва мунтазам қийноқлар: Фаластинликлар одам ўрнида кўрилмаяпти

Исроил қамоқхоналари шафқатсизликда одамларни ажратиб ўтирмайди. Фаластинликлар – ёши, жинси ёки сиёсий мансублигидан қатъи назар – шунчаки фаластинлик бўлгани учун қаттиқ жисмоний ва руҳий зўравонликка дучор бўладилар. Болалар, кексалар ва сиёсатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаганлар жангчилар билан бир хил шафқатсиз муомалага дучор бўладилар.

Батафсил: https://azon.global/3940

©️Azon Global
📌 Истанбул аэропортида портловчи пейжерлар

📌 Тошкентда нарко-графитиларни тарқатган 2 талаба ушланди

📌
Саудия Арабистонига қўшимча чартер рейслари йўлга қўйилади

📌
Покистоннинг атом бомбалари ҳақида маълумот берилди

📌
Ливандаги “пейжерлар портлаши”дан сўнг Туркияда портловчи ускуналар мусодара қилинди

📌
Россияда "Ҳалол" сертификатига эга бўлган косметикаларга талаб кескин ошмоқда

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/8XGCa4yj1oo

©️Azon Global
Ҳиндистон Покистон ҳудудига ракета зарбаларини берди

Деҳли томонининг баёнотига кўра, зарбалар аниқ нишонга қаратилган бўлиб, улар ҳарбий объектларга эмас, бошқа белгиланган нуқталарга йўналтирилган. Покистон ҳукумати ҳам ушбу ҳужумни расман тасдиқлади. Исломобод расмийларининг билдиришича, Ҳиндистон учта алоҳида ҳудудга ракета ҳужумлари уюштирган.

Батафсил: https://azon.global/3941

©️Azon Global
Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолётини уриб туширди

Покистон ҳаво кучлари Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолётни уриб туширди. Хавфсизлик манбаларига кўра, Покистон армияси жавоб ҳужуми доирасида Ҳиндистон бўлинмаси штаб-квартирасига зарба берган. Ракета зарбалари оқибатида икки давлат ўртасида жойлашган назорат-ўтказиш пункти вайрон бўлган.

Батафсил: https://azon.global/3942

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистон ҳаво ҳужуми оқибатида 3 покистонлик ҳалок бўлган

Покистондаги тўққизта нишонга берилган зарбалар ортидан Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик янада ошди. Нью-Деҳли гўёки бу ҳужум "террорчилик инфратузилмасига қарши мақсадли операция" эканлигини ва ҳаракатлар "чекланган"лигини билдирди.

Расмий Исломобод Ҳиндистонни камида уч киши, жумладан бир болани ўлдирганликда, масжид ва мадрасаларни вайрон қилганликда айбламоқда.

Покистон аллақачон жавоб ҳаракатларини бошлаган ва Кашмирдаги бир неча йўналишда кучли ўт очишлар давом этяпти.

©️Azon Global
Таҳлил: Ҳиндистон Покистонга ҳужум қилди. Ядровий уруш бошланадими?

Кеча, 6 май куни Ҳиндистон Покистон томонидан бошқариладиган Кашмирдаги бир нечта нуқталарга ракета зарбаларини берди. Таҳлилчиларга кўра, бу воқеа ядро қуролига эга икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг сезиларли даражада ёмонлашганини ва уларнинг тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатларга киришганини кўрсатади. Ҳиндистон ва Покистоннинг асосан мусулмонлар истиқомат қилувчи Жамму ва Кашмирдан ташқари ҳам бошқа конфликт нуқталари бор: чунки асрлар давомида ҳиндлар ва покистонликлар ўртасидаги қоришганлик даражаси юқори эмас. Бу эса ўзаро зиддиятни янада оловлантирмоқда. Ўтган асрда ядровий тўқнашув АҚШ ва СССР ўртасида моделлаштирилган бўлса, ҳозирда бундай тўқнашув бўлиши мумкин бўлган давлатлар деб Ҳиндистон ва Покистон кўрилади.

Батафсил: https://azon.global/3943

©️Azon Global
исроил ҳукумати Ғазода қуруқликдаги операцияни кенгайтиришни тасдиқлади

исроил ҳукумати ҲАМАСга қарши қуруқликдаги операцияни кенгайтириш режасини маъқуллади. Унга кўра, Ғазонинг тинч аҳолисини анклав жанубига кўчириш режалаштирилмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3944

©️Azon Global
БААда барча таълим муассасаларида сунъий интеллект бўйича таълим жорий этилади

Бирлашган Араб Амирликлари(БАА)да янги ўқув йилидан бошлаб давлатга қарашли барча таълим муассасаларида — боғчалар, мактаблар ва олий ўқув юртларида — сунъий интеллект дарслари ўтилади. Сунъий интеллектни алоҳида фан сифатида ўқув дастурига киритиш қарори мамлакат вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Батафсил: https://azon.global/3945

©️Azon Global
АҚШ Марказий Осиёнинг нодир ерости бойликларига кўз тикмоқда

Украина билан стратегик ресурсларни биргаликда қазиб олиш бўйича келишувга эришгандан сўнг, АҚШ Марказий Осиёни нодир қазилмаларни олиш учун навбатдаги муҳим ҳудуд сифатида кўрмоқда. Мазкур минтақа катта захираларга эга бўлган ҳолда, Хитой ва Россиянинг кучли таъсирига қарамай, АҚШнинг эътибор марказидадир.

Батафсил: https://azon.global/3946

©️Azon Global
АҚШ Фаластиндаги геноцидга шерик – конгрессмен

АҚШ Вакиллар палатасининг Демократик партиядан аъзоси Рашида Тлаиб Қўшма Штатларни геноцидга шерикликда айблади. Унинг таъкидлашича, исроил* 64 кундан бери инсонпарварлик ёрдамининг Ғазога киришига тўсқинлик қилмоқда. Уруш жиноятчиси Бинямин Нетаняху бутун Фаластин аҳолисини мажбуран чиқариб юбориш, этник тозалаш, Ғазони бутунлай вайрон қилиш ва уни аннексия қилишни назарда тутувчи режасини яширмаяпти.

Батафсил: https://azon.global/3947

©️Azon Global
Покистон ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш шартини маълум қилди

Покистон мудофаа вазири Ҳавожа Асиф агар Нью-Деҳли "Синдур" ҳарбий операциясини тўхтатса Исломобод Ҳиндистон билан можарони кучайтирмаслигини айтиб ўтган. Шунингдек, вазир Ҳиндистон чекинадиган бўлса, Покистон жавоб чоралари кўрмаслигини, акс ҳолда, мамлакат ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлишини қўшимча қилган.

Батафсил: https://azon.global/3948

©️Azon Global
Ҳиндистон ва Покистон "катта шахмат тахтасидаги доналар"ми?

Айни дамда Жанубий Осиёдаги ҳарбий кескинлик АҚШ ва Хитойнинг қарама-қарши томонларни қўллаб-қувватлашини акс эттирмоқда.

The New York Times нашрининг ёзишича, Ҳиндистон АҚШ билан яқинлашгани сабабли, 2010 йилдан буён Россия қуролларини сотиб олишни 50 фоиздан кўпроққа қисқартирган ва Америка, француз ҳамда исроил тизимларига кўпроқ эътибор қаратяпти.

Покистон эса Хитой билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирди – мамлакат ҳарбий техникасининг қарийб 80 фоизи Хитойдан келтирилади.


Батафсил: https://azon.global/3949

©️Azon Global
Чеченистонда Қуръондан дарс бериш ҳуқуқига эга бўлганлар сони қарийб мингга етди

Қайд этилишича, яна 94 нафар устозлик курслари битирувчилари нафақат назария ва амалиёт, балки ақида дарсларини ҳам муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификатларга эга бўлишган. Шу тариқа бундай сертификат соҳибларининг умумий сони 977 нафарга етган. Маълумот учун, рухсатномалар Чеченистон Мусулмонлари диний бошқармаси томонидан берилиб, уни олганлар Мусҳафдан мустақил дарс бериш ҳуқуқига ҳам эга бўлишади.

Батафсил: https://azon.global/3950

©️Azon Global
"Ўлмас полк" қандай пайдо бўлиб қолди ва у кимнинг тегирмонини айлантирмоқда?

Ҳар йили 9 май яқинлашгани сари айрим собиқ совет давлатларида “Ўлмас полк” машмашаси бошланади. Бу юриш қаердадир тақиқланади, ташкилотчилар эса одатдагидек норозилик билдириб, ғалва кўтаради. Баъзилар: "Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларини хотирлашнинг нимаси ёмон?" деб сўрашади. Аслида советча ҳарбий форма, аскарларнинг суратлари, Георгий лентаси, урушни ва Совет Иттифоқини эсга солувчи бошқа размлар... Буларнинг барчаси ҳақиқатдан ҳам беозорми?..

Батафсил: https://azon.global/3951

©️Azon Global
📌 АҚШ Марказий Осиёнинг нодир ерости бойликларига кўз тикмоқда

📌 Ҳиндистон Покистон ҳудудига ҳужум қилди

📌 БААда барча таълим муассасаларида сунъий интеллект бўйича таълим жорий этилади


📌 Конгрессмен АҚШни Фаластиндаги геноцидга шерикликда айблади

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/RCY6lQLwLUk

©️Azon Global