Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.5K subscribers
5.09K photos
995 videos
6.26K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Европа фақат шу кеча, Ғазо эса 560 кечадан бери зулматда

Испания, Португалия, Франсия ва Белгия каби кўплаб Европа давлатларида электр узилишлари юз бермоқда.

Испанияда ҳатто светофорлар ҳам ишламаяпти. Поезд ва метро қатновлари тўхтатилган.

Европадаги қисқа муддатли энергия инқирози ҳаётни тўхташ даражасига келтираётган бир вақтда, исроил* босиб олган Ғазода эса 560 кечадир зулмат ҳукм сурмоқда ва у қачон ёруғликка чиқиши номаълум.

исроил* - Бу "Азон Глобал"нинг позисиясини ифодалайди

©️Azon Global
Франция мусулмонлари масжиддаги қотилликдан сўнг адолат талаб қилмоқда

Олдинроқ, Франциядаги масжидда 20 ёшли йигит пичоқлангани ҳақида хабар бергандик. Воқеадан сўнг Франция матбуоти ички ишлар вазири Бруно Ретаёни мусулмонларга қарши нафратни қўзғатишда ва қотилликка кеч муносабат билдирганликда айбламоқда.

Батафсил: https://azon.global/3866

©️Azon Global
Россияда мигрантларнинг ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди

Фармонга кўра, Россия ҳудудида ноқонуний бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар 2025 йил 10 сентябргача ўз ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши ёки мамлакатни тарк этиши керак.

Батафсил: https://azon.global/3868

©️Azon Global
Ислом ва либерализм: эркинликнинг чегараси қаерда?

Ислом ва либерализм – ҳар иккаласи ҳам инсонни озод қилишга интилади, аммо улар эркинликнинг манбаси ва мақсадларини турлича талқин қилади: Исломда эркинлик — маънавий ва ички ҳолат бўлиб, инсон мутлақ ҳақиқатга боғланганидагина ҳақиқий озодликка эришади. Либерализмда эса эркинлик — ташқи мустақиллик бўлиб, инсон ҳар қандай ташқи таъсирдан холи бўлишга интилганида юзага чиқади.

Батафсил: https://azon.global/3867

©️Azon Global
Қозоғистонда урушга чорловчи варақалар тарқатилдими?

Маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда урушда қатнашишга даъват қилувчи варақаларнинг суратлари тарқатилмоқда. Ушбу буклетларда Россия Мудофаа вазирлиги ва унинг алоқа маълумотлари кўрсатилган.

Батафсил: https://azon.global/3869

©️Azon Global
📌 Қирғизларни Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган аёл "кечирилди"

📌 Қозоғистонда урушга чорловчи варақалар тарқатилдими?


📌 Россияда мигрантларнинг ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди

📌 Грециялик аёл сунъий интеллектнинг фолига ишониб, эри билан ажрашди

📌 Франция Покистон билан низолашаётган Ҳиндистонга қурол сотмоқда

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/6OqPCG_bY2I

©️Azon Global
Ҳажни рухсатсиз адо этганларга қатъий чоралар кўрилади

Бугундан бошлаб Саудия Арабистони рухсатномасиз Ҳаж ибодатини адо этган ёки унга уриниб кўрган шахсларга нисбатан қатъий чоралар қўллашини маълум қилди. Xабарда айтилишича, Маккага рухсатсиз киришга уринганлар, жумладан, муддати ўтган визага эга бўлганлар депортация қилинади ва 10 йил муддатга Саудияга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Батафсил: https://azon.global/3870

©️Azon Global
Осмонлар ва ернинг мулки Аллоҳникидир ва қайтиш ҳам фақат Аллоҳгадир

Нур сураси, 42-оят

©️Azon Global
Қозоғистонда ҳудудий мудофаа кучлари ташкил этиладими?

Қозоғистон ҳукумати мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар бир вилоятда ҳудудий мудофаа бригадаларини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилди. Айни пайтда бу ташаббус Россия билан чегарадош ҳудудларда изчил амалга оширилмоқда — 20 та бригаданинг 8 таси айнан шу йўналишда жойлаштирилади.

Батафсил: https://azon.global/3871

©️Azon Global
исроил* Бош вазири автоҳалокатга учради

Ҳодиса Қуддус шаҳрининг марказий ҳудудларидан бирида, пиёдалар ўтиш жойи яқинида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, авария оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, сионист Нетаняхунинг ўзи эса воқеадан зарар кўрмаган.

Батафсил: https://azon.global/3872

©️Azon Global
Сионизм — инсон паразитоиди

Кичкинагина паразит жавоҳир ари нисбатан йирик бўлган суварак танасига заҳрини юбориб, уни митти аричалар вояга етадиган тирик бошпанага айлантиради. Исроил худди шундай жавоҳир паразит арининг замонавий муқобилидир — у ўз хўжайини (АҚШ)га онг ўзгартирувчи заҳар юбориб, уни паразитизмни қабул қилишга ва охир-оқибат ўлимига сабабчи бўлмоқда. Агар биз Исроилга миллатимизни асосчи-оталаримиз орзу қилган эркин миллат эмас, балки зомбиллашган кўринишдаги миллатга айлантиришига қўйиб берсак, шунчаки ўзаро оммавий ҳалокатимизни енгиллаштирган бўламиз. Америкалик ёзувчи, АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери Скотт Риттер мақоласидан.

Батафсил: https://azon.global/3873

©️Azon Global
Ва ҳамма нарса тугаганда эсда қоладиган нарса душманларимизнинг сўзлари эмас, дўстларимизнинг сассизлиги бўлади

Али Иззатбeкович

©️Azon Global
Трамп: “Путин мени алдади”

Доналд Трамп ABC News телеканалига берган интервьюсида журналист ундан: “Путин сизни алдадими?” дея очиқ сўради. Бунга жавобан Трамп, “Ҳа, эҳтимол, у мени бироз алдаётгандир. Шундай бўлса ҳам, менимча, у урушни тўхтатишни хоҳлайди”, деди.

Батафсил: https://azon.global/3874

©️Azon Global
Моди ҳинд армиясига Покистонга жавоб қайтаришни буюрди

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакат қуролли кучларига Покистонга зарба бериш усули, мақсадлари ва муддатларини белгилашда тўлиқ эркинлик берди.

Батафсил: https://azon.global/3875

©️Azon Global
Хитой уйғурлар бўйича танқидларни “ҳужжатли фильм”лар орқали рад этишга уринмоқда

Хитой ҳукумати Шарқий Туркистонда уйғурлар билан боғлиқ инсон ҳуқуқлари бузилиши, хусусан мажбурий меҳнат ва геноцид айбловларига нисбатан халқаро босим кучаяётган бир пайтда, маданий пропагандани яна бир бор восита сифатида ишлатмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3876

©️Azon Global
Россияда узоқ йиллик Исломий таълим стратегияси ишлаб чиқилмоқда

Россияда мусулмон диний арбоблари ва академик доира вакиллари 2037 йилгача амал қиладиган Исломий таълим стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия Мусулмонлар диний идораси раҳбари, муфтий Албир Крганов маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда ушбу ҳужжатга якуний ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3877

©️Azon Global
Украинага қарши урушаётган ўзбекистонликлар сони 1100 нафардан ошди

2022 йилдан буён камида 1110 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия армияси билан шартнома тузиб, Россия-Укрина урушида иштирок этди. Этник ўзбеклар сони билан биргаликда бу кўрсаткич бир неча минг кишига етиши ҳам мумкин. Эълон қилинган рўйхатга кўра, ушбу урушда камида 109 киши ҳалок бўлган, уларнинг энг ёши эса ҳали 21 ёшга тўлмаган.

Батафсил: https://azon.global/3878

©️Azon Global
Ўзбекистонда электрон сигареталарни тақиқлаш ҳақидаги қонун маъқулланди

Қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга электрон сигареталарни ва улар учун суюқликларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Батафсил: https://azon.global/3879

©️Azon Global
Дунё тартиби ва кучлар мувозанати ўзгармоқда. Бу нимадан дарак?

Тарихда дунё тартиби ва кучлар мувозанатида сезиларли ўзгаришлар кўп марта юз берган бўлса-да, ҳозирги вазият мисли кўрилмаган даражада. Зеро, илк бор кучлар мувозанатидаги катта ўзгариш бутун дунёни йўқ қилиш қудратига эга оммавий қирғин қуроллари мавжуд бўлган шароитда рўй бериши мумкин. Энди бу масалани чуқурроқ кўриб чиқиш учун бир қанча саволларга жавоб бериш керак бўлади...

Батафсил: https://azon.global/3880

©️Azon Global