Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.7K subscribers
5.04K photos
992 videos
6.21K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Оқ уй Украина бўйича музокаралардан чиқиши мумкин

Доналд Трамп Украина бўйича давом этаётган музокаралар самара бермаса, Қўшма Штатлар ушбу жараёндан чиқишни кўриб чиқиши мумкинлигини маълум қилди. Унга кўра, келгуси икки ҳафта ичида муҳим келишувга эришилмаса, Вашингтон музокаралардаги иштирокини тўхтатади.

Батафсил: https://azon.global/3824

©️Azon Global
Испания исроил* билан қурол-яроғ битимини бекор қилди

Испания ҳукумати исроил* оккупацияси билан боғлиқ бўлган Guardian Homeland Security S.A. компанияси билан қиймати 6 миллион евродан ошган ўқ-дорилар етказиб бериш бўйича тузилган шартномани расман бекор қилди. Мазкур битим Испания фуқаролик гвардияси учун 15 миллиондан ортиқ ўқ харид қилишни кўзда тутган эди.

Батафсил: https://azon.global/3825

©️Azon Global
исроил* очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда

Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Ғазога гуманитар ёрдам олиб кириш 50 кундан буён тўлиқ тўхтаганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, исроил очликни фаластинликлар учун жазо ва босим воситаси сифатида қўлламоқда

Батафсил: https://azon.global/3826

©️Azon Global
Покистон ва Ҳиндистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди

Кеча тунда Покистон армияси томонидан Жамму ва Кашмирдаги назорат чизиғи бўйлаб Ҳиндистон чегара постларига ўқ узилди. Ўз навбатида, Ҳиндистон аскарлари ҳам жавоб ўқи билан ҳаракат қилган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Батафсил: https://azon.global/3827

©️Azon Global
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин

БААнинг Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқароларидан ташкил топган икки гуруҳ ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда тарқалган хабарларда можаро пичоқбозлик билан якунлангани, натижада гуруҳлардан бирининг етакчиси ҳалок бўлгани айтилган.

Батафсил: https://azon.global/3828

©️Azon Global
Қозоғистон Россия билан урушга тайёрланяптими?

Қозоғистон Россия билан урушга тайёрланаётгани ҳақида айрим оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқалди. Унга кўра, Қозоғистон гўёки Россия билан чегарада “можаро юз бериши эҳтимолига” ҳудудий мудофаа бригадаларини жойлаштирмоқда. Республика Мудофаа вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Батафсил: https://azon.global/3830

©️Azon Global
🔹 Azon Global тақдим этади: “Ҳафталик” жонли дастури

📌 Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари,
📌 Тренд мавзулар муҳокамаси,
📌 Аудитория билан жонли мулоқот

Ҳар жума, Тошкент вақти билан соат 19:00 да

Бугунги мавзу: Туркиядаги зилзила, Лавров ташрифи

Ҳавола 👉 https://youtube.com/live/1UGYOPYLYyA

©️Azon Global
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Москвадаги портлашда Россия Қуролли кучлари генерали ҳалок бўлди

Россия Қуролли кучлари бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 59 ёшли генерал-лейтенант Ярослав Москалик Москва вилоятининг Балашиха шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлди.

Батафсил: https://azon.global/3831

©️Azon Global
Ғазода очлик: 2,4 миллиондан ортиқ одам ҳаёти хавф остида

Фаластин расмийлари жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, зудлик билан инсонпарварлик коридорини очишни талаб қилди. 55 кунлик блокада натижасида 52 нафар фаластинлик очлик ва етарли озиқланишнинг йўқлиги туфайли шаҳид бўлган, уларнинг 50 нафари болалардир.

Батафсил: https://azon.global/3832

©️Azon Global
📌 Ҳиндистон Покистон билан келишувни бузди

📌 Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин

📌 Қозоғистон Россия билан урушга тайёрланяптими?

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/XJSFyfIZzKk

©️Azon Global
Янги темирйўл Марказий Осиёда "ўйин қоидалари"ни ўзгартиради – Azernews

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари тарихий темирйўл битимини имзоламоқчи. Мазкур темирйўл Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан тўғридан-тўғри боғлаши, натижада юк ташиш вақти ва харажатларини сезиларли даражада қисқартириши билан аҳамиятли. Шунингдек, Марказий Осиё давлатларига денгиз портларига чиқиш имконини беради.

Батафсил: https://azon.global/3833

©️Azon Global
Россияда масжидга ўт қўйишда гумонланганлар қўлга олинди

Росияда уч ўсмир Егоревскдаги масжидга ўт қўйишда гумонланмоқда. Тергов фикрича, бунгача улар Россияда тақиқланган миллатчи экстремистик гуруҳ — "Миллий-социализм/Оқ куч” га қўшилган.

Батафсил: https://azon.global/3835

©️Azon Global
БМТ штаб-квартирасида Суриянинг янги байроғи кўтарилди

Нью-Йоркдаги БМТ штаб-квартирасида Суриянинг яшил, оқ ва қора рангли, учта қизил юлдуз тасвирланган янги байроғи расмий равишда кўтарилди. Ушбу маросимда Суриянинг ташқи ишлар вазири Асад аш-Шайбоний иштирок этди.

Батафсил: https://azon.global/3836

©️Azon Global
Трамп: “Биз Ғазога меҳрибон бўлишимиз керак”

Оқ уй раҳбари исроил* бош вазири Бинямин Нетаняху билан телефон орқали мулоқот чоғида Ғазо секторига озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб беришга рухсат беришини сўради. Трампнинг айтишича, исроил томони бу мурожаатни яхши қабул қилган.

Батафсил: https://azon.global/3837

©️Azon Global
Cаудия "ноқонуний зиёратчилар" учун жазони кучайтирди

Яқинлашиб келаётган Ҳаж мавсуми олдидан зиёратчилар оқимини тартибга солиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги виза муддати тугаганларни "қаттиқ жазога тортилиши"дан огоҳлантирди. Қонунни бузганларга 13 минг долларгача жарима солиниши мумкун.

Батафсил: https://azon.global/3838

©️Azon Global
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланади

Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари "Чашма" булоғидан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши тўғрисида келишиб олдилар. Унга кўра, Чашма булоғи Қирғизистон ҳудудида қолади. Ўзбекистон фуқаролари эса, булоқдан эркин фойдаланишлари мумкин бўлади.

Батафсил: https://azon.global/3839

©️Azon Global
Ўзбекистонда олтин экспорти ўсди, энергия импорти эса қисқарди

Ўзбекистон шу йилнинг биринчи чорагида $3,57 млрд қийматда олтин экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34% кўп. Қимматбаҳо металллар мамлакат умумий экспортининг 44%ини ташкил этди. Энергетика соҳасида эса импорт кескин камайган. Нефть ва нефт маҳсулотлари импорти $443,1 млнни ташкил этиб, 16%га қисқарган.

Батафсил: https://azon.global/3840

©️Azon Global
Қрим Россия билан қолади –Трамп

Қрим Россия билан қолади ва Зеленский буни билади, аммо яриморол унга ўтиб кетишига Барак Обама айбдор. Бу гаплар АҚШ президенти Доналд Трампнинг Time журналига берган интервюсидан олинган. АҚШ етакчиси урушни 24 соат ичида тўхтатиш ҳақидаги ваъдасини "ҳазил" ва "муболаға" деб атаган.

Батафсил: https://azon.global/3841

©️Azon Global
Тил ўрганиш яхши, аммо...

Психологларнинг таъкидлашича, тил ўрганиш фақат луғавий эмас, балки ҳиссий тафаккурга ҳам таъсир қилади. Инсон янги тилда фикрлай бошлаганида, ушбу тилга хос ҳис-туйғулар ва реакциялар ҳам онгида акс этади. Шу сабабли ўз тилида фикрламайдиган ёшлар ўз халқи руҳий меросидан узилади. Мухлиса Маҳмуд мақоласидан.

Батафсил: https://azon.global/3843

©️Azon Global