Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.7K subscribers
5.01K photos
990 videos
6.18K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Лавров Самарқандда — Россия Ташқи ишлар вазири нимани кўзламоқда?

Россиянинг баъзи нашрларида тарқалган хабарларга кўра, Лавров "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўяркан, ҳайкалдаги инглиз тилидаги ёзувга қараб, "бу ерга инглизлар қандай келиб қолишди? Мен русчани кўрмаяпман”, деган.

Батафсил: https://azon.global/3808

©️Azon Global
"Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи"

Шуаро сураси, 80-оят

©️Azon Global
Японияда мусулмонлар сони сезиларли даражада ортмоқда

Япониянинг Vaseda университети фахрий профессори Хирофуми Танаданинг тадқиқотига кўра, 2023 йил охирига келиб, мамлакатда 350 000 га яқин мусулмон япон фуқаролари истиқомат қилган. Унинг айтишича, бу кўрсаткич 2005 йилга нисбатан уч баравардан кўпроқни ташкил этган. Ўшанда мусулмонлар сони атиги 100 000 нафар эди.

Батафсил: https://azon.global/3809

©️Azon Global
Ғазода 18 минг бола ўлдирилди

©️Azon Global
📌 Русча ёзув кўрмаяпман — Лавров Ўзбекистондаги ёзувларга эътироз билдирди

📌 Истанбулда 1 соатда 8 та зилзила содир бўлди

📌 Ҳиндистондаги террорчилик оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

📌 Ғазо болаларига яна қандай ҳавф таҳдид қилаяпти?

📌 Мигрантлар учун арзон автобуслар йўлга қўйилади

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/gMfq_5yLCDk

©️Azon Global
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЛГБТдан феминизмгача – инсониятни йўқ қилиш лойиҳалари

Мутахассис: Дениз Унал – биолог-социолог ва оилавий масалалар бўйича маслаҳатчи

©️Azon Global
Киевга уюштирилган ҳужум оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

Украинанинг Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати берган расмий маълумотга кўра, Россия томонидан Киевга йўналтирилган ракета ва дронлар билан амалга оширилган тунги ҳужум натижасида, 63 нафар фуқаро жароҳат олган, 42 нафари шифохонага ётқизилган, уларнинг орасида олтита бола ҳам бор.

Батафсил: https://azon.global/3810

©️Azon Global
Путин Башар Асадни Сурияга қайтармоқчи эмас

Россиянинг рад жавобига қарамай, Дамашқ Москва билан алоқаларни узмоқчи эмас. Сурия етакчисининг айтишича, мамлакат армиясининг аксарият қуроллари Россияда ишлаб чиқарилган ва Кремль билан озиқ-овқат ҳамда энергия таъминоти борасида ҳамкорлик келишувлари мавжуд.

Батафсил: https://azon.global/3811

©️Azon Global
Маҳмуд Аббос ҲАМАС етакчиларини ҳақорат қилди

Фаластин раҳбари ҲАМАС етакчиларига бевосита мурожаат қилиб, “Эй итларнинг болалари, асирларни қўйиб юборинг, халқимизни қутқаринг ва исроилга ҳеч қандай баҳона топишга имкон берманг”, дея ҳақорат қилди. Ҳаракат вакиллари бу баёнотга тезда жавоб қайтариб, унинг чиқишини “Фаластин халқининг қонуний раҳбарлигини сўроқ остига қўювчи” ҳаракат деб атаган.

Батафсил: https://azon.global/3812

©️Azon Global
Кашмирдаги теракт баҳона Деҳли кескин чораларга ўтди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият яна-да кескинлашмоқда. Деҳли 1960 йилда Жаҳон банки воситачилигида имзоланган Ҳинд дарёси сувларидан фойдаланиш бўйича битимни номаълум муддатга тўхтатиб қўйди. Бу дарё Покистоннинг миллионлаб аҳолиси учун асосий ичимлик ва суғориш манбаи ҳисобланади.

Батафсил: https://azon.global/3813

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қатлиомга қарши бир ўзи курашмоқда

Япон фаоли Масаюки Тешима ишғолчи исроилнинг йиллардир давом этаётган қатлиом сиёсатини бир ўзи дунёга маълум қилишга ҳаракат қилмоқда.

©️Azon Global
АҚШ Яман ҳудудига олти марта зарба берди

Маълумотларга кўра, зарбалар айниқса Сааданинг Саҳлайн туманидаги Ал-Салим аҳоли пункти ҳудудини нишонга олган. Айни вақтда ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар сони ҳақида маълумот берилмаган.

Батафсил: https://azon.global/3814

©️Azon Global
Қозоғистон Афғонистоннинг ер ости бойликларини қазиб олиши мумкин

Ҳозирда Қозоғистондан геологлар гуруҳи Афғонистонга юборилган. Улар бу ерда қаттиқ фойдали қазилмалар мавжуд бўлиши мумкин бўлган ҳудудларни ўрганишади. Афғонистон томони ўз навбатида, табиий ресурслар бўйича тасдиқланган заҳиралар ҳақидаги маълумотларни тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Батафсил: https://azon.global/3815

©️Azon Global
Ғазо болалари учун янги хавф

Исроил армияси Ғазода болаларни полиомиелитга қарши оммавий эмлашни тўхтатди. 600 мингдан ортиқ болага мўлжалланган эмлаш кампанияси март ойидан бери давом этаётган Исроилнинг умумий блокадаси туфайли ўтказилмаяпти.

Батафсил: https://azon.global/3816

©️Azon Global
Исроил сўнгги кунларини яшаётган Совет Иттифоқига ўхшаб қолди

Йигирма йил илгари россия-америкалик антрополог Алексей Юрчак Совет Иттифоқи умрининг охирги йигирма йиллигидаги бемаъни ва ғайриоддий воқеликни тасвирлаш учун "гипернормаллаштириш" атамасини киритган эди. Ўша даврда фуқаролар ҳам, амалдорлар ҳам совет тизими ишламаётганини ва ҳақиқатни акс эттирмай қўйганини ич-ичларидан билиб туришарди — лекин ҳамма гўё ҳеч нарса бўлмагандай яшашда давом этарди. Эътибор қилинг: яқинда Ғазода Исроил армияси томонидан 15 нафар тиббиёт ходими ва қутқарувчи қатл этилди. Улардан бири бу воқеани видеога тушириб, Исроил армиясининг расмий баёноти асоссиз эканини исботлагач, дунё саволлар бера бошлади.

Батафсил: https://azon.global/3817

©️Azon Global
"Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожиавий ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши натижасида юз бергани айтилмоқда"

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси

©️Azon Global
Фаластин байроғи ИИБни нега чўчитиб юборди?

Россияда ишлаётган қувалик Файзулло Мухторов “Azon Global“га мурожаат билан чиқиб, Фарғонада яқинлари Фаластин байроғи учун тазйиқ қилинганини билдирди.
“Агрессор Исроил Фаластин ерини тортиб олди, Ўзбекистон кучишлатар ходимлари Фаластин байроғини”, деб ёзди у.

Биз Файзулло Мухторов билан боғланиб, воқеа тафсилотини ўргандик.

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/qgF7eSI8I-Q

©️Azon Global
Трамп таълим даргоҳларидан ғаразли мақсадда фойдаланяпти

Barnard коллежининг бир қатор профессорлари АҚШнинг Тенг ҳуқуқли бандлик имкониятлари бўйича комиссияси (EEOC) номидан юборилган шахсий хабарномаларда “Сиз яҳудиймисиз?” мазмунидаги саволларни олганини маълум қилди. Улар бу жараённи антисемитизмга қарши кураш эмас, балки яҳудийларни танқид қилаётган овозларни бостириш ҳаракати сифатида баҳолашмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3818

©️Azon Global
Мушоҳада: Путиннинг “тил фронти” Ўзбекистонга кўчдими?

Лавровнинг эътирозидан сўнг жамоатчилик фаоллари "валломатларимиз Ўзбекистондаги барча обидаларга русча ёзув қўшиб чиқмаса бўлди", дейишаётгани ҳам бор гап. Катта эҳтимол билан ушбу мавзу бироз совигач, улар кутган ҳодисалар ҳам рўй бериши мумкин.

Батафсил: https://azon.global/3819

©️Azon Global
Покистонлик имом поездда Қуръон ўқигани учун калтакланди

Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги поездда Қуръон тиловат қилаётган масжид имоми “покистонлик” деб айбланиб, уч киши – икки эркак ва бир аёл томонидан шафқатсизларча калтакланди. У бу вақтда ўзи раҳбарлик қилаётган мадраса учун хайрия йиғиш мақсадида Анклешвар шаҳрига кетаётган бўлган.

Батафсил: https://azon.global/3820

©️Azon Global