Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.7K subscribers
5K photos
990 videos
6.17K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда бўлиб ўтган воқеалар ҳақиқати

Абдулқодир Азҳарий билан суҳбат

©️Azon Global
Россия Афғонистон орқали Жанубий Осиёга чиқмоқчи

Маълум қилинишича, май ойида Қозонда ўтказиладиган “Россия – Ислом дунёси” форумида Афғонистон делегацияси ҳам ташриф буюради. Унда муҳокама қилинадиган лойиҳалар орқали Марказий Осиё давлатлари Афғонистон ҳудуди орқали Форс кўрфази ва Ҳинд океани портларига бевосита чиқиш имкониятига эга бўлади.

Батафсил: https://azon.global/3801

©️Azon Global
“Мусулмон аёлнинг пардоз китоби" – Зийнатланишнинг машруълигига ҳадислардан далиллар

Гўзалликка интилиш, чиройли кўринишга уришиш ва бунинг учун зийнатланиб, пардоз-андоз қилиш аёллар фитратига жойланган. Аммо ҳар бир ишда бўлганидек, бу борада ҳам динимизнинг кўрсатмалари, йўл-йўриқлари бор. Ислом илмларини олий даргоҳларда эгаллаган, кўп йиллардан бери диний соҳада хизмат қилаётган синглингиз Макнуна бу борадаги маълумотларни тўплаб, саралади ва Сиз учун “Мусулмон аёлнинг пардоз китоби"ни ҳозирлади. 6-қисм – – Зийнатланишнинг машруълигига ҳадислардан далиллар.

Батафсил: https://azon.global/3726

©️Azon Global
Ҳиндистондаги террорчилик оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолида жойлашган Жамму ва Кашмир минтақасида рўй берган террорчилик ҳужуми оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлган ва яна 12 киши тан жароҳати олган. Айтилишича, “Лашкар-и-Тайба” террористик гуруҳига алоқадор икки ёки уч нафар қуролланган шахс Баясаран водийсида саёҳат қилаётган туристларга ҳужум қилган.

Батафсил: https://azon.global/3802

©️Azon Global
Зеленский: "Қрим — бу Украина"

Украина президенти Қрим мақомини муҳокама қилиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва яриморол Украинага тегишли эканини таъкидлади. “Бу — бизнинг ҳудудимиз, Украина халқининг ерлари. Бу борада гаплашишга ўрин йўқ — бу масала бизнинг Конституциямиз доирасидан ташқарида”, деди Зеленский.

Батафсил: https://azon.global/3803

©️Azon Global
7 ёшли фаластинлик Аҳмад Ҳижозий исроил* босқинлари сабаб 2 кўзидан айрилди

исроил* - Бу "Азон Глобал"нинг позициясини ифодалайди

©️Azon Global
Мигрантларга ёрдам: арзон автобус, йўлкира ва имтиёзлар

Эндиликда ватанга қайтаётган муҳожирлар учун арзон ва тартибли автобус қатнови йўлга қўйилади. Шунингдек, уларга “Ишчи виза”сини расмийлаштириш, йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун моддий ёрдам ажратилади.

Батафсил: https://azon.global/3804

©️Azon Global
Ўзбекистонда тўйлар тартибга солинади

Ўзбекистонда президент фармони билан тасдиқланган лойиҳага асосан тўйлар тартибга солинади. Унга кўра, август ойигача тўйлар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кўзда тутилган.

Батафсил: https://azon.global/3805

©️Azon Global
Доғистонда мусулмонларга қарши махфий кураш олиб бориляптими?

Ижтимоий тармоқларда Доғистон Ички ишлар вазирлиги томонидан Хўжалик ишлари университети (DGUH) ректорига юборилган расмий хат кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Хатда талабалар ва уларнинг диний фаоллиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилиши сўралган.

Батафсил: https://azon.global/3806

©️Azon Global
Истанбул яқинида 6,2 магнитудали зилзила юз берди

Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Расмий хабарларга кўра, биринчи силкиниш маҳаллий вақт билан соат 12:13 да, иккинчи зилзила эса, соат 12:49 да қайд этилган. Истанбул билан бир қаторда атрофдаги вилоятларда ҳам сезилган зилзила 6,92 километр чуқурликда содир бўлгани аниқланди.

Батафсил: https://azon.global/3807

©️Azon Global
Лавров Самарқандда — Россия Ташқи ишлар вазири нимани кўзламоқда?

Россиянинг баъзи нашрларида тарқалган хабарларга кўра, Лавров "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўяркан, ҳайкалдаги инглиз тилидаги ёзувга қараб, "бу ерга инглизлар қандай келиб қолишди? Мен русчани кўрмаяпман”, деган.

Батафсил: https://azon.global/3808

©️Azon Global
"Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи"

Шуаро сураси, 80-оят

©️Azon Global
Японияда мусулмонлар сони сезиларли даражада ортмоқда

Япониянинг Vaseda университети фахрий профессори Хирофуми Танаданинг тадқиқотига кўра, 2023 йил охирига келиб, мамлакатда 350 000 га яқин мусулмон япон фуқаролари истиқомат қилган. Унинг айтишича, бу кўрсаткич 2005 йилга нисбатан уч баравардан кўпроқни ташкил этган. Ўшанда мусулмонлар сони атиги 100 000 нафар эди.

Батафсил: https://azon.global/3809

©️Azon Global
Ғазода 18 минг бола ўлдирилди

©️Azon Global
📌 Русча ёзув кўрмаяпман — Лавров Ўзбекистондаги ёзувларга эътироз билдирди

📌 Истанбулда 1 соатда 8 та зилзила содир бўлди

📌 Ҳиндистондаги террорчилик оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

📌 Ғазо болаларига яна қандай ҳавф таҳдид қилаяпти?

📌 Мигрантлар учун арзон автобуслар йўлга қўйилади

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/gMfq_5yLCDk

©️Azon Global
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЛГБТдан феминизмгача – инсониятни йўқ қилиш лойиҳалари

Мутахассис: Дениз Унал – биолог-социолог ва оилавий масалалар бўйича маслаҳатчи

©️Azon Global
Киевга уюштирилган ҳужум оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

Украинанинг Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати берган расмий маълумотга кўра, Россия томонидан Киевга йўналтирилган ракета ва дронлар билан амалга оширилган тунги ҳужум натижасида, 63 нафар фуқаро жароҳат олган, 42 нафари шифохонага ётқизилган, уларнинг орасида олтита бола ҳам бор.

Батафсил: https://azon.global/3810

©️Azon Global
Путин Башар Асадни Сурияга қайтармоқчи эмас

Россиянинг рад жавобига қарамай, Дамашқ Москва билан алоқаларни узмоқчи эмас. Сурия етакчисининг айтишича, мамлакат армиясининг аксарият қуроллари Россияда ишлаб чиқарилган ва Кремль билан озиқ-овқат ҳамда энергия таъминоти борасида ҳамкорлик келишувлари мавжуд.

Батафсил: https://azon.global/3811

©️Azon Global
Маҳмуд Аббос ҲАМАС етакчиларини ҳақорат қилди

Фаластин раҳбари ҲАМАС етакчиларига бевосита мурожаат қилиб, “Эй итларнинг болалари, асирларни қўйиб юборинг, халқимизни қутқаринг ва исроилга ҳеч қандай баҳона топишга имкон берманг”, дея ҳақорат қилди. Ҳаракат вакиллари бу баёнотга тезда жавоб қайтариб, унинг чиқишини “Фаластин халқининг қонуний раҳбарлигини сўроқ остига қўювчи” ҳаракат деб атаган.

Батафсил: https://azon.global/3812

©️Azon Global
Кашмирдаги теракт баҳона Деҳли кескин чораларга ўтди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият яна-да кескинлашмоқда. Деҳли 1960 йилда Жаҳон банки воситачилигида имзоланган Ҳинд дарёси сувларидан фойдаланиш бўйича битимни номаълум муддатга тўхтатиб қўйди. Бу дарё Покистоннинг миллионлаб аҳолиси учун асосий ичимлик ва суғориш манбаи ҳисобланади.

Батафсил: https://azon.global/3813

©️Azon Global