Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.7K subscribers
5K photos
990 videos
6.16K links
Боғланиш:
@azonglobal_murojaat

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Ўзбекистонда лотерея ва букмекерлик фаолияти лицензия асосида юритилади

Қабул қилинган янги қонунга кўра, лотерея, букмекерлик ва интернет орқали таваккалчиликка асосланган ўйинлар фақат лицензия асосида фаолият юритади. Мазкур ўзгариш билан ушбу соҳаларни тартибга солиш ваколати Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига берилди.

Батафсил: https://azon.global/3767

©️Azon Global
Грузия мактабларида хитой тили иккинчи чет тили сифатида ўргатилади

Грузия Таълим вазирлигининг хабар беришича, мамлакат мактабларида 5 синфдан бошлаб иккинчи хорижий тил сифатида хитой тили ўқитилади. Айтилишича, айни пайтда мамлакатдаги 15 та мактабда хитой тили қўшимча хизмат сифатида ўргатилмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3768

©️Azon Global
Айни сайёҳлик мавсумида Ҳастимом мажмуаси таъмирланади

Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши томонидан ўтказилган йиғилишда Абу Бакр Каффол Шоший мақбараси, Бароқхон ва Мўйи Муборак мадрасалари, Намозгоҳ ва Тиллашайх масжидлари бўйича реставрация ишлари муҳокама қилинган. Барча лойиҳалар кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан тасдиқланган.

Батафсил: https://azon.global/3769

©️Azon Global
АҚШ Яманнинг ёқилғи портини нишонга олди: камида 58 киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 17 апрель куни Яманнинг Рас Иса портига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳусийларга қарашли ОАВнинг хабар беришича, зарба оқибатида камида 58 киши ҳалок бўлган, 126 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Батафсил: https://azon.global/3770

©️Azon Global
Forwarded from Azon Global | Tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hindistonda 50 yillik masjid buzib taşlandi. Masjidning buzilişi hind politsiyasi himoyasida amalga oşirilgan.

@azon_tezkor
Асаднинг Сурия бойликларини олиб қочишига Россия ва БАА ёрдам берган

Маълум қилинишича, операцияни Асаднинг яқин одами ва иқтисодий маслаҳатчиси Ясар Иброҳим ташкил қилган. Сўнгги парвоз 8 декабрда Россияга қарашли Хмеймим ҳарбий базасидан амалга оширилган.

Батафсил: https://azon.global/3771

©️Azon Global
Forwarded from Azon Global | Tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oldinroq Moskva şahridagi “Bodrost” nomli hammomda rus kuç işlatar tuzilmalari migrantlarni yerga yuztuban holda yotqizib, kaltaklagan va yarim yalanğoç holatda emaklab yurişga majburlagandi.

Rossiyaning Qirğizistondagi elçisi Sergey Vakunov qirğizlarni Moskvadagi hammom voqeasini keskinlaştirmaslikka çaqirdi.

“Albatta bu vaziyat Qirğiziston bilan munosabatlarimizni aks ettirmaydi. Keling, vaziyatni keskinlaştirmaylik. Rostini aytsam, men buni odamlarning hissiyotga berilişi, deb bilaman”, degan u.

@azon_tezkor
“Малакали мутахассислар фақат бошидаги рўмол туфайли ишга қабул қилинмаяпти”

Туркиянинг “Аёллар ва Демократия” жамғармаси раиси Сумайя Эрдўғон Байрактар ишга жойлашиш жараёнида ҳижобли аёлларга нисбатан камситиш ҳолатларига эътибор қаратди. У Франция ва Шимолий Кипрдаги чеклов сиёсатини танқид қилиб, эътиқод эркинлигини ҳимоя қилишга чақирди.

Батафсил: https://azon.global/3772

©️Azon Global
Мустамлакачимизни улуғлайдиган ҳолга келдик

"Аср шоҳиди" кўрсатуви, 61-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/kWZcPbsxp0Q

©️Azon Global
📌 Айни сайёҳлик мавсумида Ҳастимом мажмуаси таъмирланади

📌 Ўзбекистонда лотерея ва букмекерлик фаолияти лицензия асосида юритилади

📌 АҚШ Сурияга шарт қўйди


Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/OEQb_ZOXyl4

©️Azon Global
Исломни қабул қилган португал ва румин қизлар исломофобия ҳақида сўз очди

Истанбулда таҳсил олаётган португалиялик Мариана Тавареш ва руминиялик Мария Сирбу Исломни қабул қилганидан кейин ўз ватанларида тўқнаш келган исломофобия ҳақида ҳикоя қилиб берди. Уларнинг айтишича, мусулмонлар томонидан кўрсатилган яхши хулқ ва шахсий намуналар уларнинг диний стереотиплардан чиқишига сабаб бўлган.

Батафсил: https://azon.global/3774

©️Azon Global
Олий суд содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид рақамларни очиқлади

Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларида умумий 19 201 нафар шахс ярашув муносабати сабаб, жавобгарликдан озод этилгани маълум қилинди.

Батафсил: https://azon.global/3775

©️Azon Global
АҚШда минглаб хорижий талабалар визаси бекор қилинди

Оқ уй маъмурияти томонидан сўнги бир ой ичида мингдан ортиқ хорижий талабалар визаси ва ҳуқуқий мақоми бекор қилинди. Виза бекор қилинишининг асосий сабаби — талабалар ва бошқа хорижий фуқароларнинг Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларда иштирок этгани билан боғлиқ.

Батафсил: https://azon.global/3776

©️Azon Global
Таиланд Мянмада қулликдан озод этилган шахсларни ватанига юборди

Таиланд шу йилнинг февралида Мянма чегарасидаги фирибгарлик call-марказларидан озод этилган 30 дан ортиқ давлат фуқароларини ватанига қайтарди. Уларнинг 5,4 мингдан ортиғи хитойликлар экани айтилмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3777

©️Azon Global
Литва Марказий Осиёдан миграцияни чекламоқчи

Литва Бош вазири Гинтаутас Палуцкас мамлакат миграция сиёсатини қайта кўриб чиқишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айрим мамлакатлардан келганлар радикаллашувга мойил. Шу боис келгусида Марказий Осиёдан келаётган мигрантлар сони қисқариши мумкин.

Батафсил: https://azon.global/3778

©️Azon Global
Вена мактабларида мусулмон ўқувчилар пешқадамлик қилмоқда

Австрия пойтахтидаги мактабларда мусулмон болалар сони илк бор насронийлардан ўзиб кетди. Маълумотларга кўра, ўқувчиларнинг 41,2 фоизи мусулмонларнинг фарзандларидир. Қайд этилишича, ўтган йили бу кўрсаткич 39,4 фоиз бўлган — бу эса сон жиҳатидан барқарор ўсиш борлигини кўрсатади.

Батафсил: https://azon.global/3779

©️Azon Global
Фаластинлик бола тасвири йилнинг энг яхши сурати бўлди

Икки қўлидан айрилган фаластинлик боланинг расми 2025 йилнинг энг яхши сурати деб топилди. Ушбу расм фаластинлик фотограф Самар Абу ал-Уф томонидан суратга олинган.

Батафсил: https://azon.global/3780

©️Azon Global
Рамзан Қодиров жамоат жойларида намоз ўқиш тақиқини айирмачилик деб атади

Чеченистон раҳбари Ставрополнинг Андропов туманида жамоат жойларида намоз ўқишни тақиқловчи ва ушбу қоидани бузганларга жарима солинишини назарда тутувчи ташаббусни кескин танқид қилиб, Россиядаги 30 миллион мусулмоннинг қолганлар билан тенг ҳуқуқли эканини таъкидлади.

Батафсил: https://azon.global/3783

©️Azon Global
📌 "Малакали аёллар ҳижоби сабаб ишга олинмаяпти"

📌 Литва Марказий Осиёдан миграцияни чекламоқчи

📌 Фаластинлик қўлсиз бола тасвири йилнинг энг яхши сурати бўлди

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/C-JnsuLEWno

©️Azon Global
Туркияда бўлиб ўтган воқеалар ҳақиқати

Абдулқодир Азҳарий билан суҳбат

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/SKG1bx2gR5M

©️Azon Global