Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
26.4K subscribers
3K photos
741 videos
3.98K links
Мурожаат учун: @azonglobal_bot
Ҳамкорлик таклифлари учун: @azonglobal_ads

Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal
Download Telegram
Ғазо глобал мафкуравий урушнинг маркази сифатида

Ғазодаги нохуш воқеалар ишдан чиққан ёхуд икки хил стандартларни қўллашга мойил халқаро институтлар ва уларнинг ҳуқуқий асосларидаги камчиликларни фош этмоқда. Бундай институтларнинг тепасида БМТ, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Халқаро Суд туради. Azon Global таҳлилчиси Муҳаммад Довуд Асадуллоҳ мақоласи шу ҳақда.

Батафсил: https://azon.global/1075

©️Azon Global
Испаниянинг 76 та университети Исроил билан алоқаларни узди

Талабалар норозиликлари туфайли Испаниянинг 76 та университети Исроил университетлари билан алоқаларини узди. Конфедерация намойишларга жавобан, Фаластин тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтиришга, кўнгиллилар ва қочқинларга ёрдам бериш дастурларини кенгайтиришга ваъда берди.

Батафсил: https://azon.global/1076

©️Azon Global
Ереван бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилмоқда

Намойишчилар Озарбайжон билан чегарани белгилаш ишлари олиб борилаётганда ҳудудий ён беришда айблаган Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб шиорлар айтишди. Пашиняннинг истеъфога чиқиши учун бир соат вақт берилди. Пашинян маъмурияти эса жавоб бермади.

Батафсил: https://azon.global/1077

©️Azon Global
БМТ Бош Ассамблеяси Фаластиннинг тўлақонли аъзолигини қайта кўриб чиқмоқда

БМТ Бош Aссамблеяси бугун, 10 май куни Фаластиннинг тўлақонли аъзолик масаласини кўриб чиқмоқда. AҚШ Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлишини талаб қилувчи резолюцияга 18 апрел куни вето қўйганидан сўнг, БМТ Бош Aссамблеяси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ушбу масалани қайта кўриб чиқиши ва Фаластинга қўшимча ҳуқуқлар беришини талаб қилувчи резолюция лойиҳасига овоз беради.

Батафсил: https://azon.global/1078

©️Azon Global
Раҳмон Путин билан учрашувда “нозик” масалани кўтарди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон "Крокус Сити Холл"даги қўпорувчилик ҳаракати мавзусига эътибор қаратиб, ушбу фожиа Тожикистон имиджига жиддий зарба берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, республика махсус хизматлари терроризмга қарши курашда россиялик ҳамкасблари билан яқин ҳамкорликда ишлашда давом этади. “Террорнинг ватани, миллати ва дини йўқ. Биз бунга қарши биргаликда курашишимиз керак”, - деди президент.

Батафсил: https://azon.global/1079

©️Azon Global
Бомбаланаётган Ғазо: 217-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 217 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

Батафсил: https://azon.global/1080

©️Azon Global
Европа Иттифоқининг қатор давлатлари Фаластинни тан олиш арафасида

Испания, Малта, Ирландия ва Словения ҳукуматлари Фаластин давлатини тан олиш ниятида. Бу ҳақда бугун, 10 май куни Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель Испаниянинг РНE радиостанцияси эфирида маълум қилди.

Батафсил: https://azon.global/1081

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Имомларни танқид қилса бўладими»

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 17-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/-9C0k7dH4q8

©️Azon Global
Петербургда жумага кетаётган мусулмонлар дарёга қулаган автобус йўловчиларини қутқарди

Санкт-Петербургда 20 нафардан кўп йўловчиси бўлган автобус бошқарувни йўқотиб, Мойка дарёсига қулади. Ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келгунга қадар, жума намозига кетаётган доғистонлик мусулмонлар биринчи ёрдам кўрсатишди.

Батафсил: https://azon.global/1082

©️Azon Global
Aфрика давлатлари собиқ мустамлакачилардан товон пули талаб қилмоқда

Мустамлакачилик даврида Европа давлатлари 12,5 миллиондан ортиқ африкаликларни ўғирлаб кемаларда олиб кетган. Aфриканинг Сан-Томе ва Принсипи орол давлати ҳукумати мустамлакачилик сиёсати натижасида етказилган зарар учун Португалиядан товон пули талаб қилишини айтди.

Батафсил: https://azon.global/1083

©️Azon Global
Эрон MCS Aries экипажини озод қилди

Эрон ҳукумати қўлга олинган MCS Aries кемасининг етти нафар экипаж аъзосини, жумладан беш нафар ҳиндистонликни қўйиб юборди. MCS Aries контейнер кемаси 13 апрель куни Ҳормуз бўғозида Эрон командолари томонидан қўлга олинган эди.

Батафсил: https://azon.global/1084

©️Azon Global
Европа Фаластинни қўллаб-қувватловчи талабалар норозилик намойишларининг янги марказига айланди

Aпрель ойи ўрталарида AҚШнинг Колумбия университетида бошланган норозилик намойишлари бутун дунёга тарқалди. Дунёнинг турли бурчакларидан келган талабалар Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларига норозилик билдириш, шунингдек, Колумбия университетида бошланган норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаш учун ўз кампусларида тўпланишмоқда. Шу кунгача намойишлар чоғида 2500 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Батафсил: https://azon.global/1085

©️Azon Global
Афғонистон шимолида кучли сув тошқини юзага келди

Тинимсиз ёғингарчилик туфайли Афғонистоннинг Бағлон вилоятида сув тошқинлари юзага келди. Сел уйларни вайрон қилган, 200 га яқин одам ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган.

Батафсил: https://azon.global/1087

©️Azon Global
Бомбаланаётган Ғазо: 218-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 218 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

Батафсил: https://azon.global/1086

©️Azon Global
Халқаро мусулмонлар тарихи ойлиги янада кенгайди

1 май куни бутун дунё бўйлаб ҳар йили ўтказиладиган Халқаро мусулмонлар тарихи ойлиги бошланди ва бу йил мусулмон жамоаларининг иштироки ўтган йилга нисбатан 10 баробар ошди

Батафсил: https://azon.global/1088

©️Azon Global
Израильское Лобби: Влияние на политику США

Смотреть 👉 https://youtu.be/gzE3Qfmn6nM

©️Azon Global на русском
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг халқаро мактаблари очилиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов Саудия Арабистонидаги "Al Faris International" компанияси раиси Осама бин Солиҳ билан учрашди. Қайд этилишича, компания сармояси билан ташкил этилган халқаро мактаблар дунё мамлакатлари халқаро стандарти "IBO"га асосан фаолият олиб бормоқда. Улар Саудиядаги мактаблар орасида энг юқори ўринларда туради.

Батафсил: https://azon.global/1089

©️Azon Global
Миср Жанубий Африканинг Халқаро судда Исроилга қарши даъвосига қўшилди

Миср Жанубий Африканинг Исроилга қарши ишини Халқаро Суд олдида расман қўшиш ниятида эканлигини эълон қилди. Шунингдек, босқинчи давлат сифатида Исроилни ўз мажбуриятларини ҳурмат қилишга ва Халқаро Суд буюрган чораларни амалга оширишга чақирди.

Батафсил: https://azon.global/1090

©️Azon Global
#Таъзия

ТАЪЗИЯ

Azon Global ахборот таҳлилий портали жамоаси Аброр Мухтор Алий домланинг падари бузрукворлари Мухтор Алий ҳожи отанинг вафотлари муносабати билан домламизга ва барча оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло оламдан ўтган отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.  

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Azon Global таҳририяти жамоаси
Palestine Cola машҳурликка эришмоқда

Ака-ука Ҳассоунлар томонидан асос солинган Palestine Drinks ичимликлари сотувида кескин ўсиш кузатилмоқда. Истеъмолчилар Америка брендларини бойкот қилгани сабабли Фаластин-Швед компанияси ичимлиги Coca-Cola ва Pеpsi муқобилига айланди. Palestine Drinks компанияси бош ширкати Safad Food вакилининг The National нашрига айтишича, миллионлаб буюртмалар тушмоқда, икки ой ичида 4 миллионга яқин қути сотилган.

Батафсил: https://azon.global/1091

©️Azon Global
Германия ҳарбий хизматга чақиришни тиклайди

Германия Мудофаа вазирлиги умумий ҳарбий мажбуриятни қайта жорий этишнинг уч йўналишини илгари сурди. Улардан бири 18 ёшга тўлган эркакларни ҳарбий хизматга чақиришни назарда тутса, бирида аёлларни ҳам мажбурий аскарликка олиш таклиф қилинган. Мамлакатда умумий ҳарбий мажбурият 13 йил муқаддам – 2011 йилда бекор қилинган эди.

Батафсил: https://azon.global/1092

©️Azon Global