БАА раҳбари Қатар амиридан ҳол сўрагани Доҳага келди
Доҳада Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди. Маълум бўлишича, БАА раҳбари исроилнинг Қатар пойтахтига ҳаво ҳужумидан кейин Қатарга ташриф буюрган.
Яқин вақтларда Иордания ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаларининг ҳам ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Бу ташрифлар аввалдан режалаштирилмаган бўлиб, Қатар билан минтақавий ҳамжиҳатлик ифодаси сифатида баҳоланмоқда, деб ёзади ахборот агентлиги.
©️Azon Global

Россияда мигрантлар учун ўз мақомини қонунийлаштириши мумкин бўлган муддат тугади
РФ ИИВ расмий вакили Ирина Волкнинг маълум қилишича, 11 сентябрдан бошлаб Россияда ноқонуний бўлиб турган хорижий фуқаролар "чиқариб юбориш режими"га киритилади ва келажакда Россияга киришини чеклаш чоралари кўрилади.
Бундан ташқари, уларнинг шахсий маълумотлари "назорат қилинадиган шахслар реестри"га киритилади.
Маълумот учун, апрель ойида Путин "Айрим тоифадаги хорижий фуқароларнинг мақомини тартибга солиш тўғрисида"ги буйруқ муддатини 10 сентябргача узайтириш ҳақида фармон чиқарган эди.

"Матонат" (Global Sumud) флотилиясининг Тунисдаги кемалари бугун Ўзбекистон вақти билан соат 20:00 да Ғазога йўл олади.
©️Azon Global
©️Azon Global
3👍242 131⚡19❤6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қотил компаниялар: Амазон, Google ва Мета
У телефон рақамлари, хабар гуруҳлари ва рақамли изларни текширади. Натижада одамларга 1 дан 100 гача бўлган балл қўйилади. Юқори балл эса ўлим рўйхатига кириш демакдир.
Батафсил видеолавҳада...
@Azon_Global

😢156 82🤬39👍12😡10❤4💯4🔥2
Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирурлар.
Анъом сураси, 116-оят
©️Azon Global
Анъом сураси, 116-оят
©️Azon Global
1😢138💯87 27❤16👍13🔥3⚡2
Босқинчи исроил Доҳага зарба берган вақтда ҲАМАС раҳбарлари намоз ўқиётган бўлган
Сион-фашист армияси Қатар пойтахтидаги ҲАМАС раҳбарлари бўлган музокара хонасига зарба берди, аммо ҳужум муваффақиятсиз якунланди.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, ҳужум вақтида қаршилик ҳаракати аъзолари телефонларини ичкарида қолдириб, намоз ўқиш учун хонадан чиқиб кетишган бўлган. Худди шу пайтда исроил разведкаси фаластинликларни ҳали ҳам хонада деб ўйлаб, у ерни портлатишга қарор қилган.

1❤334 154👍75😁16🎉4😡4😢3⚡2
Ҳақиқий мустақиллик ўзи ишлаб чиқарган қуролларга эга бўлишдир
Араб мамлакатларининг АҚШда ишлаб чиқарилган ҳужумкор ва мудофаа қуролларни ҳеч қачон АҚШ рухсат бермаган ҳолатларда ишлатиб бўлмайди. Уларнинг орасида тиш-тирноғигача юксак технологияли АҚШ қуроллари билан қуролланган давлатларнинг бирортаси Исроилга хавф туғдирмайди.
Батафсил: https://azon.global/4564

💯179 33❤30🤬29😁19👀8⚡7😢6🔥3👍2😡2
исроил Яманга зарба берди. Қурбонлар сони 35 нафарга етган
Босқинчи исроил асосан тинч аҳоли яшайдиган жойлар — Сано шаҳрининг “Ал-Таҳрир” маҳалласи, шаҳарнинг жануби-ғарбидаги 60-кўчада жойлашган тиббиёт масканига ҳужум қилган. Шунингдек, Ал-Жауф губернаторлигининг маъмурий маркази Ал-Ҳазмдаги ҳукумат биноси ҳам катта зарар кўрган. Бундан ташқари, зарбалар Яман Нефть ва газ компаниясига қарашли тиббий масканни ҳам вайрон қилган.
Ал Масираҳ телеканалининг хабар қилишича, зарбалар оқибатида кўплаб уйлар вайрон бўлган, воқеа жойларида ёнғин чиққан. Фавқулодда хизматлар жабрланганларни қидириш ва ёнғинни ўчириш ишларини давом эттирмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 130 дан ортиқ фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

🤬248 38😢20❤11😡10🤯4⚡1
Трамп тарафдори бўлган консерватив сиёсий фаол отиб ўлдирилди
АҚШда президент Доналд Трампнинг таъсирли иттифоқчиси, ўнг қанот фаоли ва шарҳловчиси Чарлз Киркга суиқасд уюштирилди. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. Бироқ кейинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп у вафот этганини маълум қилган. Расмийлар буни «сиёсий суиқасд» деб атамоқда.
Батафсил: https://azon.global/4565

Афғонистонда вазир ва ҳокимни олиб кетаётган вертолёт қулади
Афғонистоннинг кон ва нефть вазири Ҳидоятуллоҳ Бадрийни олиб кетаётган вертолёт Ғур вилоятида қулаб тушди.
Hasht-e Subh Daily нашрининг ёзишича, вазирдан ташқари вертолётда вилоят ҳокими Ҳаётуллоҳ Муборак ва бир нечта расмий ҳам бўлган. Улар конларни кўздан кечириш учун йўлга чиққан. Авиаҳалокатдан мулозимлар омон қолгани айтилмоқда. “Толибон” Мудофаа вазирлигига кўра, Тулак туманига йўл олган вертолёт техник носозлик туфайли тоғга урилган.
“Ҳалокатда ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва жароҳатланмаган, барча йўловчилар бутунлай соғ-саломат”, дейди вазирлик.

Хорватия президенти босқинчи исроил вазири билан учрашишдан бош тортди
Хорватия президенти Зоран Миланович ушбу мамлакатга расмий ташриф билан келган исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар билан учрашишни хоҳламади. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.
"Агар мен уларнинг ҳукуматидаги бирор киши билан учрашганимда, бу исроилнинг зўравонлиги, этник тозалашлари ва ҳарбий жиноятларини тан олишимни англатарди", деган президент.
Миланович, шунингдек, ўз ҳукуматини ҳам танқид қилиб, улар Фаластин давлатини тан олиш ўрнига сионистларнинг “уруш ва зўравонлик сиёсати”ни қўллаб-қувватлаётганини айтган.

👏281 112👍55❤18👀2🫡2⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аввал сен, кейин мен". АҚШ қўшинлари Афғонистондан қандай чиқиб кетганди?
Афғонистондан АҚШ қўшинларининг чиқиши тўғрисидаги келишувнинг имзоланиш маросими худди шундай тарихда қолди: "Толибон" вакили ўз имзосини фақат АҚШ вакили шартномани имзолаганидан кейингина қоғозга туширди. У америкаликнинг қўлини мийиғида кулгу ва дадиллик билан сиқиб қўйди: афғонлар босқинчиларни худди шу тарзда келган жойларига кузатиб қўйишди. Аллоҳ таоло фаластинликларга ҳам ғалаба насиб этсин!

👍359 155❤35🔥26😁18👏6⚡4🎉1🤩1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
исроил Фаластиндаги зайтун дарахтларини нима учун кесади?
Мустамлакачилик ҳар доим бир маккор ёлғонни тўқиб келган:
гўёки одамлар яшаб келган ер “бўш” экан.
Исроил Фаластин ерларини босиб олганида, бу ҳудудларни Ғарб жамоатчилиги кўз ўнгида “эгасиз, саҳройи” деб кўрсатди.
Гўё бу ерда ҳеч қачон инсон яшамаган, тарих бўлмаган каби.
Батафсил видеолавҳада...
@Azon_Global
Мустамлакачилик ҳар доим бир маккор ёлғонни тўқиб келган:
гўёки одамлар яшаб келган ер “бўш” экан.
Исроил Фаластин ерларини босиб олганида, бу ҳудудларни Ғарб жамоатчилиги кўз ўнгида “эгасиз, саҳройи” деб кўрсатди.
Гўё бу ерда ҳеч қачон инсон яшамаган, тарих бўлмаган каби.
Батафсил видеолавҳада...
@Azon_Global
Исроилнинг Қатарга ҳужуми: «Абрахам» «Иброҳим»га айланадими? | Таҳлил
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/R3bzlOJ2Yq4
©️Azon Global
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/R3bzlOJ2Yq4
©️Azon Global
#Таъзия
ТАЪЗИЯ
Azon Global ахборот таҳлилий портали жамоаси Наманганнинг забардаст Қуръон ҳофизларидан бири, Янгиқўрғон тумани "Шўркент" жоме масжиди имом ноиби, умрини Аллоҳнинг Каломини кенг ёйишга атаган, ўнлаб қорилар етиштирган Муҳиддин қори Абдуллаевнинг вафоти муносабати билан оталари Умархон ҳожи отага, амакилари Абдували ҳожи акага ва барча оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло оламдан ўтган қори домламизнинг барча солиҳ амаллари, дин йўлида қилган барча хизматларини муносиб тақдирлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин!
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Azon Global таҳририяти жамоаси

😢339❤54 26🫡15⚡5💯2
Coca-Cola’га бойкот давом этмоқда: бозор улуши бир нечта мамлакатларда пасайди
Coca-Cola’нинг бозор улуши Туркия, Қирғизистон, Покистон, Ўзбекистон ва Озарбайжонда пасайди.
Энг катта йўқотиш Қирғизистонда қайд этилди — бир йил ичида минус 10 фоизлик пункт. Туркияда кўрсаткич 5 пунктга, Покистон ва Ўзбекистонда — 4 пунктга, Озарбайжонда эса — 1 пунктга тушди.
Брендга қарши бойкот унинг бозордаги позицияларига сезиларли таъсир кўрсатишда давом этмоқда.

Қатарга ҳужумнинг тафсилотлари. Исроил ҳужумни қандай амалга оширди? | Долзарб
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/qT1i3zf2lro
©️Azon Global
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/qT1i3zf2lro
©️Azon Global
Эронда афғон муҳожирлари қийноққа солинмоқда
"Ал-Ҳуррия" радиостанцияси хабарига кўра, Эрон полицияси афғон муҳожирларига қарши рейдлар ўтказиб, уларни қийноққа ва ҳатто ўлимгача олиб борувчи таҳқирларга дучор қилмоқда.
Радиостанция манбасига кўра, яқинда Исфаҳонда ёш афғон Ғулом Ҳазрат қўлга олинган. У шафқатсиз қийноқларга солиниб, Афғонистонга чиқариб юборилган.
Бу воқеалар Эрон ҳукумати оммавий депортациялар ва муҳожирларга нисбатан тизимли равишда шафқатсиз муносабатни кучайтираётганидан далолат беради. Жорий йилда афғонларнинг кўпчилигига уйдирма айбловлар қўйилиб, уларга нисбатан жазо чоралари тайинланганди, дейилади хабарда.

😡147🤬23 18🤔10😢5❤2👍1🎉1