Азиз Абидов | Олий суд
4.13K subscribers
2.2K photos
2.47K videos
4.18K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

БУЙРУҚ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ: ТАКОМИЛ ЗАРУРАТИ

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб замирида фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш сингари эзгу мақсад мужассам.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#таҳлил_ва_таклиф

ФУҚАРОЛИК СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: МИЛЛИЙ АМАЛИЁТ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА ТАҲЛИЛИ

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг моҳиятини ташкил этади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#таҳлил_ва_таклиф

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ: НИЗО ПРЕДМЕТИ ВА ЕЧИМ

Корпоратив бошқарув соҳасида муайян қарорнинг қабул қилиниши икки ва ундан ортиқ шахсга боғлиқ бўлиб қолганда келишмовчиликлар вужудга келиши табиий ҳол. Ушбу шахсларнинг манфаатдорлиги, дунёқараши ва фикрларининг хилма-хиллиги нуқтаи назаридан қараганда, бу каби ҳолларда ўзаро мақбул бир тўхтамга келиш энг тўғри йўл ҳисобланади.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#таҳлил_ва_таклиф

СУД ЖАРИМАЛАРИ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ КАФОЛАТЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА МУҲИМ ЎРИН ТУТАДИ

Аввало шуни айтиш керакки, фуқаролик суд ишларини юритиш жараёнида процесс иштирокчилари ва фуқаролик ишига алоқадор бошқа шахс­лар ҳам суд томонидан жаримага тортилиши мумкин. Процессуал тартибда иш юритиш усулларидан бири бўлган суд жаримасининг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб ўтиш фойдадан ҳоли эмас.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#таҳлил_ва_таклиф

МЕДИАЦИЯ ИНСТИТУТИ ОРТИҚЧА ХАРАЖАТ ВА ОВОРАГАРЧИЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Тараққиёт ўзининг энг юқори чўққисига интилгани сари ҳуқуқ ҳам замонга ҳамнафас равишда мукаммалликка эришиб бормоқда. Ҳуқуқ ўзининг бу даражадаги мақомига замонлар оша босиб ўтилган оғир синовлар орқали етиб келди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#таҳлил_ва_таклиф

БОЛАНИ ТАРБИЯГА ОЛИШГА ОИД НИЗОЛАР: МУАММО ВА ЕЧИМ

Мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бунга судлар фаолиятида ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#таҳлил_ва_таклиф

ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИДА ТАРЖИМОН ИШТИРОКИ ҚАНДАЙ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРГА ТАЯНИШИ ЗАРУР?

Айтиш керакки, суд процессида таржимон одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи муҳим шахс ҳисобланади. Бу мутахассис чет тилини мукаммал билиши керак. Чунки унинг таржимаси сифати ишнинг натижаси ва процесс иштирокчиларининг тақдирига таъсир кўрсатади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#таҳлил_ва_таклиф

МУРОСА МЕЗОНЛАРИ ЁХУД СУДЛАРДА МЕДИАЦИЯ КЕЛИШУВИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Ижтимоий ҳаётда турли субъектларнинг манфаатлари тўқнашуви, улар ўртасида баҳс-мунозара ва низоларнинг келиб чиқиши табиий. Одатда, бундай низолар суд орқали ва муқобил усуллар билан ҳал қилинади. Низоларни муқобил усулларда ҳал этиш тартиби қонунчиликда ҳам ўз ифодасини топган.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#таҳлил_ва_таклиф

КОРПОРАТИВ МУНОСАБАТЛАРДА “ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚ”: ҚОНУНЧИЛИККА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШНИ ТАҚОЗО ЭТАДИ

Аввало шуни қайд этиш керакки, Конституциямизнинг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахслар, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ушбу конституциявий қоида фуқаролик ва корпоратив ҳуқуқий муносабатларда ҳам муайян шакл¬да ўз ифодасини топган.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#таҳлил_ва_таклиф

УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ: ҲУҚУҚИЙ БЎШЛИҚЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМИ

Мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояси кафолатланган. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 53-моддасида “давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олади”, дея белгилангани бунинг исботидир.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#таҳлил_ва_таклиф

ЕРГА ОИД НИЗОЛАРНИ МАЪМУРИЙ СУДДА КЎРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Аввало шуни айтиш керакки, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 68-моддасига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойлик ҳисобланади. Улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

👉 Батафсил

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

ЖИНОЯТ ҚОНУНЧИЛИГИНИ ҚЎЛЛАШ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга муҳим ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди. Амалиётга ярашув институтининг жорий этилгани, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар учун етказилган моддий зарар қоплангани учун айбдор шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг тайинланиши шулар жумласидандир.

👉 Батафсил

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

ЯНГИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК ЗАРУРАТИ

Ҳозирги пайтда гиёҳвандлик воситалари аналоглари ҳисобланган турли хил “дори”ларни истеъмол қилиш ҳолатларининг кўпайиб бораётгани ташвишланарлидир.

👉 Батафсил

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

СУД ҲУЖЖАТЛАРИГА БАҲО БЕРИШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ: ТАКОМИЛ ЗАРУРАТИ

Маълумки, одил судлов сифати суд ҳужжатларининг қонуний, асосли ва адолатлилиги билан чамбарчас боғлиқ. Агар суд томонидан иш якунида қабул қилинган ҳужжатга нисбатан норозилик туғилса ва бу бўйича шикоят қилинса, унга юқори турувчи суд инстанциясида қонуний баҳо берилади. Бу бир тарафдан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг суд томонидан ҳимояланишини англатса, иккинчи томондан, процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи босқич судлари томонидан қуйи судларда қабул қилинган суд ҳужжатларининг қайта кўриб чиқилишини англатади.

👉 Батафсил

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР: МУАММО ВА ЕЧИМ

Президентимизнинг 2018 йил 14 майдаги қарори билан тасдиқланган Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясида миллий хусусият ва шароитлар, илғор халқаро стандартлар ва хорижий амалиётни эътиборга олган ҳолда жиноят қонунчилигига хорижий давлатлар тажрибасини имплементация қилиш, шу жумладан, жазони енгиллаштириш ёки шахсни жиноий жавобгарлик ёхуд жазодан озод қилиш шартларини белгиловчи меъёрларни кенгайтириш зарурлиги назарда тутилган. Жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни такомиллаштиришда ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, ушбу институтни ривожлантиришнинг янгича методологик асосларини яратиш муҳим аҳамиятга эга.

👉 Батафсил

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ЖАРАЁНИ: ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА ВА МИЛЛИЙ АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИ

Маълумки, юртимизда юридик ва жисмоний шахсларни тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш ва ундан кейинги жараёнлар “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Хусусан, юқорида қайд этилган қонунда тўловга қобилиятсизлик аломатлари белгилаб қўйилган. Бу аломатлар мавжуд бўлган ҳолларда ваколатли шахслар томонидан судга мурожаат қилиш орқали тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилиши мумкин ва бу турдаги низолар иқтисодий судларда кўриб чиқилади.

👉 Батафсил

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

ЯРАШУВ ИНСТИТУТИНИ ҚЎЛЛАШНИ КЕНГАЙТИРИШ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ОҚИБАТЛАРИНИ КАМАЙТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Инсонпарварлик ва кечиримлилик каби умумбашарий қадриятларни ўзида мужассам этган ярашув институти бугунги кунда миллий қонунчилигимиздан мустаҳкам ўрин олган эзгу мақсад — инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатли ҳимоясига хизмат қилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚЛАРНИ СУД ОРҚАЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Аввало шуни айтиш керакки, давлатимиз раҳбарининг “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори иштирокчилик асосидаги бизнесни ташкил этиш ва юритиш, корпоратив муносабат субъектларининг ҳуқуқларини амалга ошириш, ҳимоя қилиш, уларнинг жавобгарлиги чегараларини белгилаш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, замонавий корпоратив бош­қарув усулларини жорий этиш, корпоратив бош­қарувга эга хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти ва улар билан муносабатда бўлган кредиторларнинг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга қаратилган муҳим ҳужжат ҳисобланади.

👉 Батафсил

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

НИЗОЛАРНИНГ МАЪМУРИЙ СУДГА ТААЛЛУҚЛИЛИГИ ВА СУДЛОВГА ТЕГИШЛИЛИГИ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Давлат томонидан ҳал этиладиган ҳуқуқ ҳақидаги низолар ва бошқа юридик ишларнинг муайян давлат органи иш юритувига тегишлилиги муҳим аҳамиятга эга. Бу ўз навбатида, юридик ишларни турли хил юрисдикциявий органлар ўртасида аниқ ва мақсадга мувофиқ равишда тақсимланишини таъминлайди. Тааллуқлиликнинг муҳим белгиси унинг қонун билан аниқ белгилаб қўйилгани ҳисобланади.

👉 Батафсил

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

ИММУНИТЕТ ИНСТИТУТИ: ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА УШБУ МЕХАНИЗМНИ КИРИТИШ ЗАРУРАТИ

Мамлакатимизда барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар қатъият билан амалга оширилмоқда. Бунда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини Конституция даражасида мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram