Азиз Абидов | Олий суд
4.16K subscribers
2.17K photos
2.42K videos
4.1K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ИЧКИЛИК КАСРИ

Оила — муқаддас даргоҳ. Шу боис у жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади. Унинг мустаҳкамлиги эр-хотиннинг кўп жиҳатдан аҳил-иноқ ва ҳамжиҳатлигига боғлиқ. Чунки оилавий турмушда ҳар бирининг ўрни, вазифаси, таъбир жоиз бўлса, масъулияти бор. Афсуски, ҳаётда ана шу мезоннинг бузилиши натижасида турли низолар келиб чиқади. Уларнинг айримлари фожиали якунланиши ҳам мумкин. Бунга қуйидаги воқеа ҳам мисол бўла олади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноятга_жазо_муқаррар

СОХТАЛИК ПАНД БЕРДИ

Судда тўрт нафар фуқаронинг иши кўриб чиқилди. Улар ҳужжатларни сохталаштириб, фирибгарлик жинояти содир этишган.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ҚИММАТГА ТУШГАН АЛДОВ ЁХУД ОДАМ САВДОСИ ОҚИБАТЛАРИ

Бутун дунё миқёсида одам савдоси жиноятига қарши курашиш долзарб вазифа ҳисобланади. Ўз навбатида, бу иллатга қарши муросасиз ва қатъият билан курашиш халқаро, минтақавий ва кўп томонлама ҳамкорликни талаб этади.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

БАРОРИДАН КЕЛМАГАН ОВ

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 62-моддасида “Фуқаролар атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”, 68-моддасида эса, “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” дея қайд этилган.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

СЎНГГИ ПУШАЙМОНЛИК


Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи Мухтор Сўпиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳаётда тўғри йўл қолиб, эгри йўлни танлаши, жон койитмай мўмай даромад топишга уриниши охир-оқибат унинг ўзига қимматга тушди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ЖАҲЛИ ЖИЛОВЛАНМАГАН КУЁВ

Халқимизда “Эр-хотиннинг уруши – дока рўмолнинг қуриши”, деган ибора бор. Бу оила бошлиғи ва рафиқаси ўртасидаги ўзаро жанжал қисқа вақтда эсдан чиқиб, яна аввалгидек муомала-муносабат давом этаверишига ишорадир. Аммо...

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ОҚ ҚАНДЛАРДАГИ ДОҒЛАР ЁХУД ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛАЁТГАН
ЖИНОЯТЛАР ОҚИБАТИ

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ҚАЙНОНА ҲОВЛИСИДАГИ ҚОТИЛЛИК

Эр-хотин ўртасидаги ўзаро ишончсизлик, рашк ва шубҳа-гумонлар инсонни не-не гуноҳларга бошламайди, дейсиз. Ҳатто, энг қабиҳ жиноятга ҳам етаклайди. Узоққа бормайлик, бундай ҳаётий мисолларни ёнгинамизда – бир маҳалла, битта қишлоқ ёки бир даҳада истиқомат қилаётган аҳоли орасида ҳам кўришимиз мумкин.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

“ФАРМАЦЕВТ” ОШПАЗ...

Инсон ҳаёти ва соғлиғига оид фаолият тури билан фақат мутахассислар шуғулланиши керак. Бироқ онда-сонда бўлсада фармацевтика соҳасига бу борада ҳеч қандай билим ва малакага эга бўлмаганлар аралашиб қолиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бунга яқинда судда кўрилган бир ишни мисол сифатида келтириш ўринли.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ЮЗАГА ЧИҚҚАН ҲАҚИҚАТ


Аввало шуни айтиш керакки, амалдаги Жиноят-процессуал кодексига киритилган қатор ўзгартиш ва қўшимчалар суд ҳукми, қарори ва ажримининг қонуний, асосли ҳамда адолатли бўлиши, ишларнинг шаффоф ва холисона кўриб чиқилиши, тарафлар тенглиги таъминланиши, шу тариқа одил судловга эришишда муҳим асос бўлмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ОИЛАГА БЕФАРҚЛИК ОХИР-ОҚИБАТ АЯНЧЛИ ЯКУН ТОПДИ

Ҳаётда инсон учун оиладан муқаддас ва азиз гўша топилмайди. Чунки ҳар биримизнинг умримиз асосан оилада кечади, бу муқаддас даргоҳда келажагимиз давомчилари бўлган фарзандларимиз туғилиб, улғаяди. Айниқса, халқимизга хос миллий қадрият ва эзгу анъаналар ушбу муқаддас гўшада ривож топишини эътиборга олсак, унинг нақадар улуғлиги янада яққолроқ намоён бўлади. Халқимиз қушнинг ҳам ини бузилмасин, дея бежизга айтмаган. Нега деганда, бир оиланинг бузилиши, нафақат эр ва хотин, балки фарзандлар тақдирида ҳам аянчли из қолдиради. Бу ҳақида бежизга фикр юритаётганимиз йўқ. Чунки турли хил иллатлар сабабли бузилиб кетаётган оилалар ҳамон учраб туради.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ҚИММАТГА ТУШГАН БЕПИСАНДЛИК

Маълумки, шахснинг тайинланган озодликни чеклаш жазоси чекловларини бузиши унга нисбатан оғирроқ турдаги бошқа жазога алмаштиришга сабаб бўлади.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ЎЗГАНИНГ ҲАҚИ ЁХУД ФОШ БЎЛГАН ҚИНҒИРЛИК

Бугунги кунда “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” тамойили асосида фаолият юритиш банкларнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади. Бу табиийки, ҳар бир банк ходими зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Афсуски, бу жараёнда ўз манфаатини ҳамма нарсадан устун қўядиган, ҳатто ўзгаларнинг мулкига кўз олайтирадиган айрим кимсалар ҳам учраб туради.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ ОЛҒИР 24 НАФАР ЭЪЛОН БЕРУВЧИНИ ЧУВ ТУШИРДИ

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ФОШ БЎЛГАН ҚИНҒИРЛИК

“Агробанк”нинг Нурота филиалида ҳуқуқшунос лавозимида ишлаган Жавоҳир Облоқулов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлардан ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишни кўзлайди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

МАНСАБ СОХТАКОРЛИГИ БОШ ҲИСОБЧИНИ МУЛЗАМ ҚИЛДИ

Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, унинг манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг асосий йўналиши этиб белгиланган. Юртимизда ҳар бир одамнинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши учун зарур шароит ва имконият яратилмоқда. Бу ўз навбатида, ҳар бир юртдошимизни мамлакатимиз равнақи ва тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш, амалдаги қонунларга риоя қилиб, ҳалол яшашга ундайди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ХУФИЯ КЕЛИШУВ ЖИНОИЙ ШЕРИКЛАРГА ҚИММАТГА ТУШДИ

Асли Тожикистон Республикасининг Панжикент туманида туғилиб, вояга етган, кейинчалик оиласи билан Ургут туманига кўчиб келиб, муқим яшай бошлаган Мустафоқул Мамашукуров (исм-шарифлар ўзгартирилди) ўғлини уйлантирганда тўйга қўшни республикадан қариндошлари, яқин танишлари ҳам келишди. Меҳмонлар орасида синфдоши Бўрон Исматов ҳам бор эди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

БАДНАФСЛИК ЁХУД СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНГАН ИШОНЧ

Нафс қутқусига берилиш кишини тўғри йўлдан адаштириши тайин. Буни Мажбурий ижро бюросининг Хива тумани бўлимида депозит бўйича мутахассис вазифасида фаолият юритган Дониёр Оллаёровнинг қилмишлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Бўлимнинг айланма ҳисоб рақамидаги катта миқдордаги пул маблағи унинг тинчини ўғирлади. Шу тариқа у нафсининг қутқусига учиб, ушбу маблағни ўзлаштириш йўлини излай бошлади.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

САВДОГАР НИҚОБИДАГИ ФИРИБГАР

Элдор Зарипов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Шаҳрихон туманидаги “Дилбар ун” савдо марказида ун маҳсулотларини сотиш билан шуғулланарди. Бундоқ олиб қараганда топиш-тутиши ёмон эмасди. Аммо борган сари нафси ўпқон отиб, тадбиркорликнинг савдо айланмаси уни қаноатлантирмай қўяди. Оқибатда ҳалол савдога фирибгарлик ва ғирромлик аралашди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ТЎХТАТИЛГАН “ПАРВОЗ”: СУДДА ОДАМ САВДОСИ ЖИНОЯТИГА ҚОНУНИЙ ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

Ҳозирги пайтда бутун дунё миқёсида одам савдоси жинояти глобал муаммо ҳисобланади. Куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишда ифодаланадиган ушбу трансчегаравий жиноятга қарши курашиш жаҳон жамоатчилигининг доимий диққат марказида турибди. Афсуски, бу турдаги жиноятчилик мамлакатимизга ҳам бегона эмас.

👉 Батафсил

Telegram