Аз барои худам
1.19K subscribers
1.09K photos
2.6K videos
20 files
4.08K links
بسم الله الرحمن الرحيم
Download Telegram
– Қалбим нотинч... Қалб нурини йўқотиб қўйгандекман гўё...

Раъд сураси, 13:28-оятда «Аллоҳнинг зикри билан қалблар ором топмасми» дея марҳамат қилинади. Зикр билан ором топар дейилмоқда, кулгу билан дейилмаган, бахт билан дейилмаган, фарзандларинг билан дейилмаган. Зикр билан, Аллоҳни эслаш билан дейилган.

Чанқоқни сув босади, очликни овқат... Сув ичгунча танангиз сув, овқат егунча ошқозон овқат истайди. Қалб ҳам хотиржамлик топгунча Аллоҳ дейиши керак.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•



https://t.me/azbaroyixudam
Психосоматика

Кўп касаликларга ўзимиз билиб билмай сабабчи бўламиз. Онгимиздаги қайси фикрлар ва тасаввурлар бизни касалликларга яқинлаштиради.
Билиб оламиз ва бундай фикрлар ва ҳолатлардан воз кечамиз.

🔗БУРУН КАСАЛЛИКЛАРИ:

Ҳафагарчилик, ўзини ахамиятсиздек ҳис қилиш. Eътиборга ва ёрдамга мухтож инсонлар бурун билан боғлиқ касалликларга чалинишади.

🔗ЖИГАР КАСАЛЛИКЛАРИ:

Ички жахл, эски ҳафагарчиликларни эслаб юриш, яқинларидан кўплаб айбловлар, норозиликлар эшитадиган инсонлар жигар хасталиклари билан касалланишади.

🔗ОШҚОЗОН КАСАЛЛИКЛАРИ:

Қўрқув, эркинликнинг йўқлиги, тинимсиз кимнингдир қарамоғида бўлиш, хохламаган ишини мажбуран бажариш инсонларни ошқозон хасталиклари билан касалланишига олиб келади.

🔗ТИЗЗА БЎҒИМЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ (артрит):

Яқинлари мехр - муҳаббати етишмовчилиги, ўзини ўзи кучли танқид қилиш, айбдорлик ҳисси, яроқсиз бўлиш, содир бўладиган воқеалардан қўрқиб яшайдиган инсонлар тизза билан боғлиқ касалликларга чалинишади.

🔗ТEРИ КАСАЛЛИКЛАРИ:

(Нейродермитлар) Жисмоний яқинликка хохиш йўқлиги, (хуснбузарлар) - ўз менига нисбатан жахл тери билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқаради.

🔗БОШ ОҒРИҚЛАРИ:

Ўзини ўзи тинмай танқид қилиш, ишдан ва ўқишдан кўнгил тўлмаслик бош билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқаради.

🔗ЕЛКА КАСАЛЛИКЛАРИ:

Eмоционал қўллаб-қувватлаш етишмовчилиги, айбдорлик хисси тақиб қилиши, пулнинг сурункали йўқлиги елка билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқаради.

🔗ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИ:

Зерикиш, ўз менига нисбатан жахл, кўнгил қолиш, умидсизлик, омадсизлик ўпка касалликларини келтириб чиқаради.

🔗ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР:

Ҳар бир қилган хатолари учун тинмай ўзини айблаш, афсус - надомат чекиш, ички бўшлиқ ва ёлғизликни ҳис қилиш онкологик касалликларни келтириб чиқаради.

🔗СУЯК КАСАЛЛИКЛАРИ ВА ВАРИКОЗ:

Атрофни ўраб турган муҳит ўзгаришларига хамоҳанг ўзгаришни хохламаслик.

Ҳар қандай касалликлар сабаби ички нотинчлик, ёмон ҳис-туйғулар ва барча салбий эмоциялар, шунинг учун фақат яхши нарсаларни ўйланг ва ёмонликларга эътибор бермасликка харакат қилинг, асабларингизни асранг, ахир энг муҳими саломат бўлишку, тўғрими, соғлик бўлса қолган барча нарса топилади.

Илтимос яна қайтадан ўқинг! Сизда қайси томондан руҳий хатоликлар кетяпти. Уларни таҳлил қилинг ва воз кечинг.


https://t.me/azbaroyixudam
Forwarded from Ayn Academy (Ayn)
📖 "Oson" tarif dasturi bilan ARAB TILI o'rganishda yengil uslubdan foydlaning!


🖋 O'qish va yozish
🎤 Chiroyli talaffuz (fonetika)
📚 To'g'ri talaffuz (harf maxrajlari)
📙 Grammatika va so'zlashuv


Guruhlarimiz:

- Kattalar   (18-70 yosh)

- O'smirlar  (13-17 yosh)

- ArabicKids  (7-12 yosh)



Hozir aynan vaqti! Sizning vaqtingiz!



Buxoroda filiallarimiz:

📍 5-mkr  "Sagdiana"
        yon tomonida

📍 XBK / "Melodiya" bekati
  "Mezon Market" orqa tomonida



🧑‍💻 @AynAdmin

📞 +998 93 453 1005

@AynAcademy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 50 yil bomdodga chorlab mehrobda vafot etgan otaxon



https://t.me/azbaroyixudam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МашаАллоҳ

100 дан ўтган ака сингиллар 😍

Гаплашишларини эшитинг мазза қиласиз!

Бизга ҳам насиб қилсин шу ёшларга кириш 🤲

https://t.me/azbaroyixudam
Муҳаммад расулуллоҳ айтган эканлар: «Мол-дунёнинг одамлар орасида шўриш, ғавғо солиши икки-уч бўрининг қўйлар орасига кириб шўриш, ғавғо солишига ўхшашдир».
Вазир Низомул-Мулк севимли шогирди имом Ғаззолий билан маслакдош, фикрдош бўлган. Бир куни Низомул-Мулкнинг душманлари Маликшоҳга арз қилиб: «Вазир фақиҳлар, сўфийлар ва Қуръон ҳофизларига ҳар йили 300 минг динор маблағ сарфлайди, агар шунча пул сипоҳийларга берилса, Кунстантия дарвозаси аллақачон очилар эди», - дейишди. Султон ўз вазири НизомулМулкни чақириб: «Нима гап?» - деб сўради. Вазир деди: «Олампаноҳ, султоним. мени қул қилиб сотсанг, 3 динорга хам олмайдилар. Шундай экан, Ҳақ таоло сен билан мени сийлаб шундай кўп бойликлар ато қилибди, дунёда ҳеч кимни бунчалик сийламаган. Шуларнинг ҳаммасини сен билан бизга ато этган Аллоҳнинг улуғ китобини ёдлаб бизга етказган уламолар 300 минг динорга арзимайдими? Сенинг энг моҳир мерганинг ёй ўқини 1 мил (2 км) дан оширмайди. Агар қилич урса, ёнида турган одамга етади холос. Аммо ҳалиги маблағни мен шундай лашкарга бермоқдаманки, булар дуо, ибодат қилганида (қуввати) Арши аълога етиб боради. Ва бу дуоларнинг Аллоҳ даргоҳига етишига дунёда ҳеч бир куч тўсқинлик қила олмайди».
Султон Маликшоҳ бу сўзларни эшитиб, кўзларига ёш олди ва «Сен шу лашкарларни (уламо, Қуръон ҳофизларини) кўпайтиравер. Дунёнинг бор хазиналарини сенинг пойингга ташлайман!», - деди.
«Зубдатут - таворих» («Тарихлар қаймоғи») муаллифининг ёзишича Низомул-Мулк вазирлар орасида биринчи бўлиб жасур лашкарбошиларга ер-мулкларни иқтў-совға қилиб бера бошлаган. У Араб Ироқи, Ажам Ироқи ва Хуросондаги жуда кўп вилоятларда «Низомия» мадрасаларини қурдирган. Абу Ҳомид Ғаззолий Хуросон ва Бағдоддаги ана шундай мадрасаларда минглаб талабаларга илоҳиёт, Қуръон ва Ҳадисдан сабоқ берган.


https://t.me/azbaroyixudam
Бу дунё инсонлар учун мусобақа қилиш майдонидир. Лекин бу мусобақада Аллоҳни таниб, унинг ҳақини билган ва берган неъматларига шукр қиладиган инсонгина ғалаба қозонади. Аммо буни тушунмаганлар ва дунёнинг ўткинчи матоларига қувнаб юрадиганлар ўзларининг ҳаётларини аҳмоқона ўтказиб юборадилар. Ва ҳеч қандай илм ва маърифатга эга бўлмайдилар.

“Кўрмайдиларми, (улар) ҳар йили бир ёки икки марта синовга учрамоқдалар. (Шундан) сўнг (ҳам) на тавба қиладилар ва на эслатма оладилар”, (Тавба сураси, 126-оят).

«Хулуқул Муслим» китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

https://t.me/azbaroyixudam
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.



https://t.me/azbaroyixudam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Аллоҳ таоло нега икки жинсни яратди? 🥺


https://t.me/azbaroyixudam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фойдали

Энергия кимларда кўп бўлади биласизми?

https://t.me/azbaroyixudam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобат, ишларнинг ривожи керакми?

https://t.me/azbaroyixudam
ФАРИШТАЛАР КИРМАЙДИГАН УЙЛАР.

Силайи раҳмни узган, қариндошлари билан алоқаларни тарк қилган кишининг уйи (Тавба, 71; Имом Бухорий).

Ота-онасига итоат этмаган кимсанинг уйи (Нисо, 36; Луқмон, 14).

Етимнинг молини еган кимсанинг уйи (Нисо, 10; Имом Бухорий ва Имом Муслим)

Ичида фоиз ейиладиган, фоизга олинган (Бақара, 275-276; Имом Бухорий)

Ит сақланаётган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Ибн Можа).

Аллоҳ зикр этилмаган мажлислар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтилмайдиган йиғинлар, нафс устунликка чиқиб олиб, шайтон ҳозир бўлган уйлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад).

Ичида азизларга, ўликларга, даҳрга, шамолга, хўрозга, касалликларга ва шуларга ўхшаш нарсаларга сиғиниладиган уйлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ичида сурат, расм ва ҳайкал бўлган уйлар (Анбиё, 52; Соффат, 95-96; Имом Бухорий).

Аллоҳнинг зикри бир четда қолиб ўйин-кулгуга ружу қўйилган ва мусиқа оҳанглари тараладиган уй (Имом Аҳмад).

Ичида қотиллик юз берган уй (Имом Муслим, Имом Абду Довуд ва Имом Термизий).

Ичида бақир-чақир кўп бўладиган, аёл киши устунни йиқитадиган даражада баланд овозда гапирадиган уй (Имом Муслим).

Ичида спиртли ичиладиган ва қимор ўйналадиган уй (Моида, 90-92; Имом Табароний).

Ичида Аллоҳга шерик қўшилган, сеҳр-жоду қилинадиган уйлар (Нисо,48).

Ичида нарда ўйналадиган уй (Мунофиқун, 9; Имом Муслим ва Абду Довуд).

Ҳаром бўлган кийимлар кийиладиган ва ҳаром бўлган ашёлар ҳамда олтин-кумуш идишлар қўлланиладиган уй (Имом Термизий, Имом Муслим ва Имом Табароний).

Лаънатланган кимсаларнинг уйлари. Масалан: ичкилик ичадиган, Аллоҳнинг амрларига итоат этмайдиган, эрининг истагини қабул этмайдиган хотин, намозни тарк этган кишилар яшайдиган уй (Имом Табароний, Ибн Можа).

Ичида ёмон ҳидлар бўладиган уй. Масалан, пиёз, саримсоқ ва шуларга ўхшаш ўсимликлар, тамаки, чилим, нос каби бадбўй нарсалар бўлган уй (Имом Муслим, Имом Термизий).

Жунуб бўлиб ғусл обдасти олинмаган уй (Имом Абу Довуд, Имом Табароний).

Уй эгаси аёлларнинг атир-упаларидан фойдаланувчи уй (Имом Абу Довуд).

Исрофгарнинг уйи (Имом Насаий, Имом Муслим).

Уй эгалари ва ўша уйда яшовчилар гуноҳ ишлардан тийилмайдиган уй (Имом Насаий, Имом Аҳмад).

Ичида зино қилинган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насоий)

Саҳих ҳадислардан танлаб олинган.



https://t.me/azbaroyixudam
Forwarded from Ayn Academy (Ayn)
📖 "Oson" tarif dasturi bilan ARAB TILI o'rganishda yengil uslubdan foydlaning!


🖋 O'qish va yozish
🎤 Chiroyli talaffuz (fonetika)
📚 To'g'ri talaffuz (harf maxrajlari)
📙 Grammatika va so'zlashuv


Guruhlarimiz:

- Kattalar   (18-70 yosh)

- O'smirlar  (13-17 yosh)

- ArabicKids  (7-12 yosh)



Hozir aynan vaqti! Sizning vaqtingiz!



Buxoroda filiallarimiz:

📍 5-mkr  "Sagdiana"
        yon tomonida

📍 XBK / "Melodiya" bekati
  "Mezon Market" orqa tomonida



🧑‍💻 @AynAdmin

📞 +998 93 453 1005

@AynAcademy
ҚУРЪОН ҚИРОАТИДАН КЕЙИН СОФФАТ СУРАСИНИНГ ОХИРИНИ ЎҚИШ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Бизда Қуръон ўқилгандан кейин “Субҳана роббика роббил иззати” оятини ўқилади. Бунинг асоси борми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу оятлар Соффат сурасининг охирги уч ояти бўлиб, Қуръон қироатидан кейин ўқиш бизда жорий бўлган гўзал одатдир. Уламоларимиз уни қуйидаги ҳадиси шарифга кўра жорий қилганлар.
عن الشعبي قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من سره أن يكتال بالمكيال الأوفى من الأجر يوم القيامة ، فليقل آخر مجلسه حين يريد أن يقوم سبحان ربك رب العزة عما يصفون . وسلام على المرسلين . والحمد لله رب العالمين
“Шаъбийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида туришдан аввал: “Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн”ни ўқисин”, - деганлар (Ибн Абу Ҳотим ривояти).
Қуръон қироати ҳам алоҳида мажлис, яъни мустақил амал ҳисобланади. Қори Қуръон тиловат қилгач, ушбу оятлар билан якунлаш мазкур ҳадисга мувофиқдир. Аммо ушбу оятни қироатдан кейин ўқиш фарз, вожиб ёки суннат амал эмас. Яъни кимдир ўқимаса, гуноҳкор бўлмайди.
Бундан ташқари илмий-маърифий ёки бошқа турдаги суҳбатлар якунида ҳам мазкур оятларни ўқиш маҳбуб амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://t.me/azbaroyixudam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Агар Эркакни кўзидан ёш чиқса... 🥺

Жуда маъноли

https://t.me/azbaroyixudam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qaytib oʻgirlamaydigan boʻldi . 🤣

✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿



https://t.me/azbaroyixudam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аз корҳои ошхона хабар надоштаги келин.

Якум бор ба таом пази даст зад


Кайфияти хуш металабем

https://t.me/azbaroyixudam