– Устоз, – деди бир кун тулки тулкига, –
Нега биз нишонмиз доим кулгуга?
Ўрмонда бўри ҳам, ҳатто жаноб шер,
Бир-бирин туртишиб: «Тулкисан-а!», дер!
Бошқалар устидан кулмаслар нечун,
Бу ҳол қоронғудир биз ёшлар учун.
– Шогирд, – деди шунда тулкига тулки, –
Бундай ҳодисотнинг сабаби шулки,
Касбини эплолмай қолса аксари
Тулкилик қилади ҳайвонлар бари.
Кўпинча иложсиз қолган фурсатда
Тулкилик қилади шер ҳам, албатта!
Лекин бизнинг ишни эплолмас улар,
Шу сабаб ўрмонда масхара бўлар.
Сен-чи, бундай ҳолдан сира ўкинма,
Бошқалар сингари четга бекинма.
Тулкисан, бундай чоғ тулкилик қилгин,
Тулки деб кулсалар, қўшилиб кулгин.
Абдулла Орипов
👉@azamatkamal81👈
Нега биз нишонмиз доим кулгуга?
Ўрмонда бўри ҳам, ҳатто жаноб шер,
Бир-бирин туртишиб: «Тулкисан-а!», дер!
Бошқалар устидан кулмаслар нечун,
Бу ҳол қоронғудир биз ёшлар учун.
– Шогирд, – деди шунда тулкига тулки, –
Бундай ҳодисотнинг сабаби шулки,
Касбини эплолмай қолса аксари
Тулкилик қилади ҳайвонлар бари.
Кўпинча иложсиз қолган фурсатда
Тулкилик қилади шер ҳам, албатта!
Лекин бизнинг ишни эплолмас улар,
Шу сабаб ўрмонда масхара бўлар.
Сен-чи, бундай ҳолдан сира ўкинма,
Бошқалар сингари четга бекинма.
Тулкисан, бундай чоғ тулкилик қилгин,
Тулки деб кулсалар, қўшилиб кулгин.
Абдулла Орипов
👉@azamatkamal81👈
Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университети ташкил этилади.
Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишларини Университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади.
Университетда 2025/2026 ўқув йилидан эҳтиёж юқори бўлган қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:
➖аниқ ва табиий фанлар;
➖ахборот технологиялари;
➖сунъий интеллект;
➖иқтисодиёт;
➖бизнес ва туризм;
➖инвестицияларни бошқариш;
➖қишлоқ хўжалиги;
➖экология ва атроф-муҳит муҳофазаси;
➖логистика.
Telegram | YouTube

Шавкат Мирзиёев 27 октябрда мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент сайлови борасидаги фикрларини айтди.
Қайд этилганидек, ушбу сайлов Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга ошираётган туб ислоҳотлар самарасини ўзида яққол акс эттирди, демократик тараққиётимизни ёрқин ифодаси сифатида ҳаётимизда ўчмас из қолдирди.
Президент кўп миллатли халқимизга сайловларда юксак сиёсий маданият ва фаоллик кўрсатиб, фуқаролик бурчини масъулият билан адо этгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, халқ вакили деган юксак мақомга эга бўлган барча юртдошларимизни чин қалбдан табриклади.
Сайловлар натижасида юртимизда ҳуқуқ ва ваколатлари сезиларли даражада кучайган янги вакиллик органлари тизими ҳам шакллангани таъкидланди.

AZAMAT KAMOLOV
Photo
#Қори_Ниёзий_Тарбия_педагогикаси_миллий_институти
#танлов_суҳбат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги “Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 95 йиллик тарихга эга бўлган Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти негизида Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этилди.
Институтнинг тузилмасига ҳам ўзгартиришлар киритилиб, янги тарбия методикаларини яратиш ва амалиётга жорий қилиш бўйича олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат муассасаси сифатида тарбия соҳасини такомиллаштиришга оид илмий асослантирилган истиқболли таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.
Янгиланган тузилмага кўра аввал мавжуд бўлимлар ҳам замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янгиланиб, мазкур бўлимлар таркибида етакчи, бош ҳамда катта илмий ходим штат бирликлари ажратилди.
Мазкур лавозимларга ишга қабул қилиш бўйича малака талабларида етакчи ва бош илмий ходимларга фан доктори ёки DcS ҳамда етакчи илмий ходимлар учун фан номзоди ёки PhD илмий даражасига эга бўлиш белгиланган.
Умуман институт тузилмасидаги янги штат бирликларидаги вакант лавозимларга номзодларни меритократия тизими асосида очиқ, ошкора ва шаффоф танлов асосида қабул қилиш мақсадида жорий йил 18 сентябрда оммавий ахборот воситалари орқали танлов ҳақида эълон берилиб, бир ой муддат давомида талабгорлардан ҳужжатлар қабул қилинди.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунга қадар институтнинг илмий салоҳияти 100 фоизни ташкил этиб, институтда фан доктори, профессорлар ҳамда бизнинг фахримиз бўлган, педагогика соҳасидаги 2 нафар академиклар, устозларимиз Рисбой Ҳайдарович Жўраев ҳамда Холбой Ибрагимович Ибраимовлар фаолият кўрсатиб келишмоқда.
Куни кеча шу азиз устозларимиз ва комиссия аъзолари билан биргаликда институтга вакант лавозимларга танловга ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказдик. Қувонарлиси танловда юртимизда педагогика соҳасида кўзга кўринган олимлар, шунингдек, ёш олимлар ҳамда бугунги кунда ҳимоя қилиш арафасида бўлган, ўз олдига қатъий мақсадлар қўйган, икки-учта хорижий тилларни мукаммал эгаллаган, замонавий фикрловчи ёшлар, айниқса аёлларнинг борлигини кўриб, жуда ҳам хурсанд бўлдим.
Чунки бугун оилавий юмушлардан ортиб, жамиятда ўз ўрнини топиш, илм билан шуғулланишга бел боғлаган хотин-қизларнинг сафи ортаётганлиги бу пировардида фарзандларимизнинг тарбиясида ҳам муҳим рол ўйнайди.
(бунга шароит яратиб бериб, аёлларни қўллаб-қувватлаётган эркакларимизга ҳам тасанно, албатта)))😁
Устозлар билан суҳбат жараёнида энг муносиб номзодларни иш фаолиятларини институтда олиб бориш учун тавсия этдик.
Институтдаги олимлар таркибининг ёшариб бораётганлиги ва гендер тенглигига алоҳида аҳамият қаратилаётганлиги қўйилган вазифаларни самарали ижро этишга муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Ишга қабул қилинганларнинг келгуси фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилайман.
Устозларимиз доимо соғ ва омон бўлишсин, биз шогирдларга ҳам уларнинг йўлларини берсин.

Forwarded from Fan olimpiadalari (:))
Asosiy fan olimpiadasining VILOYAT bosqichi hamda O‘zbekiston terma jamoasiga nomzodlarni saralashning birinchi bosqichi o‘tkazilish sanalarida o‘zgarish bo‘ldi.
Quyidagi havola orqali viloyat bosqichi tashkil etiladigan kunlar bilan tanishib olishingiz mumkin.
👉 Viloyat bosqichi hamda saralash tashkil etiladigan sanalar
🌐 👉 olympiad.uzedu.uz
✅ Telegram | 📹 Youtube | ✅ Facebook | 🌐 Instagram
Quyidagi havola orqali viloyat bosqichi tashkil etiladigan kunlar bilan tanishib olishingiz mumkin.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шеър:
* * *
Қаранг, чархпалакдек кечмоқда фурсат,
Қаранг, кўнглингизга қарадим сизнинг.
Кимдир “Видо они”, дедими ҳайҳот,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?
Хазонрезги боғда юрибсиз ёлғиз,
Кўзингизга кўзим тўқнашди илкис.
Мени руҳлантирди бир баҳорий ҳис,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?
Хазонрез боғларда барг шивирлари,
Сизга қизиқмасми буларнинг бари?
Баҳорни эслатар гоҳ ёмғирлари,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?
Таскин топганлар бор зилол сувдан ҳам,
Ҳайратга тушасиз – сиз каби мен ҳам,
Кузда туриб кузни соғинсангиз ҳам,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?...
© Шерзод Абдусамадов
👉@azamatkamal81👈
* * *
Қаранг, чархпалакдек кечмоқда фурсат,
Қаранг, кўнглингизга қарадим сизнинг.
Кимдир “Видо они”, дедими ҳайҳот,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?
Хазонрезги боғда юрибсиз ёлғиз,
Кўзингизга кўзим тўқнашди илкис.
Мени руҳлантирди бир баҳорий ҳис,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?
Хазонрез боғларда барг шивирлари,
Сизга қизиқмасми буларнинг бари?
Баҳорни эслатар гоҳ ёмғирлари,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?
Таскин топганлар бор зилол сувдан ҳам,
Ҳайратга тушасиз – сиз каби мен ҳам,
Кузда туриб кузни соғинсангиз ҳам,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?...
© Шерзод Абдусамадов
👉@azamatkamal81👈
Telegram
ТилиҒирром
#Шеър
Юрагимга яқин хазонрезги куз,
Менинг қалбимда ҳам бир баргихазон.
Атрофда сокинлик, атроф-да маъюс,
Кўксимда тўлишиб бормоқда осмон.
Дарахтдай тўкилдим кузнинг бағрига,
Дилимда жонсарак бир ҳис тентирар.
Сизни соғинмасдан яшамоқ оғир!
Соғиниб…
Юрагимга яқин хазонрезги куз,
Менинг қалбимда ҳам бир баргихазон.
Атрофда сокинлик, атроф-да маъюс,
Кўксимда тўлишиб бормоқда осмон.
Дарахтдай тўкилдим кузнинг бағрига,
Дилимда жонсарак бир ҳис тентирар.
Сизни соғинмасдан яшамоқ оғир!
Соғиниб…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳаётнинг_аччиқ_ҳақиқати
Ота-оналаримиз доимо соғ ва омон бўлишсин. Жигарлар ўртасидаги меҳр-оқибат бардавом бўлсин.
👉@azamatkamal81👈
Ота-оналаримиз доимо соғ ва омон бўлишсин. Жигарлар ўртасидаги меҳр-оқибат бардавом бўлсин.
👉@azamatkamal81👈
Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг қўшма мажлислари 2024-йилнинг 7-12 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.
Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳудудий кенгашларга сайланган депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
Telegram | YouTube
Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳудудий кенгашларга сайланган депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shoira Kumush Abdusalomovadan qiziga, umuman bolalarga atalgan otashin she’r!
“Mutolada she’riyat” spektaklidan
👉@azamatkamal81👈
“Mutolada she’riyat” spektaklidan
👉@azamatkamal81👈