Surxondaryo viloyati hokimligi
24.1K subscribers
35.4K photos
3.48K videos
1 file
14.8K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ичкиликни қандай ман қилган эди?

Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. У ҳаёти давомида салтанатни бошқариш билан бирга ижодига ҳам бирдек эътибор берди.

Ҳукмдор сифатида эса ҳар доим адолатга эътибор берди. Қуйида у томонидан 1525 йилда Ҳиндистоннинг забт этилиши шарафига ичкиликни ман қилиш ҳақида берилган олий фармондан парча келтирилади.

«Бу орзу ва бу осойишталик тўла-тўкис охирига етгандан кейин, олам бўйсуниши лозим бўлган фармон ижро шарафига эришдики, тинч сақланган мамлакатда (Аллоҳ офат ва хавфлардан омон қилсин) мутлақо ҳеч бир киши ичкилик ичишга уринмасин, уни ҳосил қилишга тиришмасин, ичкилик ясамасин, сотмасин ва олмасин, ўзида сақламасин, элтмасин ва келтирмасин.

Бу ҳукм улуғ подшоҳ имзоси билан етишса, эътимод қилсинлар.

Амри олий билан 932 йил 24 жумадул-аввалда ёзилди...»


Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi (Zahiriddin To'rayev)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йилнинг 15 февраль куни соат 18:00 да “Surxondaryo” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этади.

Вилоят ҳокимига савол, таклиф ва мурожаатлар (0376) 223-43-91, 223-45-57 телефон рақамлари орқали қабул қилинмоқда. Шунингдек, мурожаатингизни +998994820077 телеграм рақамига ёзма шаклда йўллашингиз ҳам мумкин.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинсой туманида юз берган ҳолат: муаммонинг асл негизи нимада?

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди. Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди. Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин! Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади".

Хароитийнинг "Масавиъ" китоблари, 178-бет
---
Ҳазрати Умарнинг фиқҳларига тасаннолар! Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди. Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ ислом ва бир-бирига яхшилик қилиш боис бўлади.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Деярли барча эркаклар қийинчиликларни енга оладилар, аммо инсоннинг феълини билмоқчи бўлсангиз, унга ҳокимият беринг.

© Авраам Линкольн, АҚШнинг ўн олтинчи президенти

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Сурхондарё вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Муродов Муҳиддин Назарович вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Муродов Муҳиддин Назарович 1964 йилнинг 10 июнида Шўрчи туманида туғилган. 1992 йилда Термиз давлат университети, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ўқув муносабатлари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – агробиолог, ҳисобчи-иқтисодчи.

Фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бош мутахассиси, вилоят Бошоқли дон экинлари уруғчилиги бирлашмаси раҳбари, вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси директори, Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Санъат саройи ҳудудини ободонлаштириш, “Хотира майдони” ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкалига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтинсой туманининг “Халқобод” маҳалласида юз берган ҳолат: муаммонинг туб моҳияти ва сабаблари нимада?

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
- Ҳаётдаги энг катта фожиа - қилиб бўлган ишингизни ўзгартира олмаслик.
(Жон Голсуорси)

- Вақтинини бой бераётганида хуноб бўлган одам энг доно одамдир!
(Данте)

- Камтарликнинг етишмаслиги ақлнинг етишмаслигидан дарак беради.
(Бенжамин Франклин)

- Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, ҳеч ким сизга ишонмаса ҳам, ўзингизга ишонишда давом этинг.
(Авраам Линкольн)

- Ўз орзуларига эриша олмаган кўпчилик қобилият етишмаслигидан эмас, балки қатъият етишмаслигиндан азоб чекади.
(Зиг Зиглар)

- Дунё имтиҳонларига сабр қила олмаганлар, охират неъматларига эриша олмайдилар. 
(Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу)

- Буюк қалб соҳиблари ғояларни муҳокама қиладилар, ўрта ҳоллар эса ҳодисаларни, "кичиклар" эса инсонларни муҳокама қиладилар.
(Элеонора Рузвелт)

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw