Surxondaryo viloyati hokimligi
24.1K subscribers
35.4K photos
3.49K videos
1 file
14.8K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Кўзи ожизлар махсус кутубхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сурхондарёда иш бошлаган илк кунларида Термиз шаҳридаги кўзи ожизлар махсус кутубхонасида бўлиб, у ердаги шароитлар билан танишган, ўта абгор ҳолатдаги кутубхона учун янги замонавий бино қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топшириғини берган эди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифида мазкур лойиҳа таклифи маъқулланиб, амалга оширишга рухсат берилди ва маблағ ажратилди.

Ўтган қисқа давр мобайнида 5,2 млрд сўмлик лойиҳа доирасида замонавий, кўзи ожизлар учун барча қулайликларга эга бино қурилиб битказилди ва вилоят маҳаллий бюджетидан 200 млн сўм маблағ ажратилиб, брайл алифбосидаги, сўнгги, замон талабларидаги китоблар жамланмалари билан таъминланди.

Бугун мазкур замонавий кутубхона биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими, шаҳар мутасаддилари, Кўзи ожизлар жамияти аъзолари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар, юртбошимизнинг аҳолининг барча қатламларига ва соҳаларни ривожлантиришга қаратаётган эътиборларидан мамнунликларини таъкидлашиб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун | Бугун Термиз шаҳрида мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллиги байрам концерт дастури бўлиб ўтади

Бугун, 30 август куни, соат 19:00 дан бошлаб Термиз шаҳридаги муҳташам “Санъат саройи” олди қисми ва амфитеатрида вилоятнинг асосий байрам шодиёналарига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтади.

Концерт дастури Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ва “Сурхондарё” телерадиокомпаниясида тўғридан-тўғри эфирга узатилади ҳамда “Санъат саройи” ҳудудида ўрнатилган мониторларда намойиш этилади.

Шунингдек, қайноқ жараёнлар “Ишонч” телерадиокомпанияси эфирларида бериб борилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
🇺🇿 Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун | Термиз шаҳрида мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллиги байрам тантаналари бошланмоқда

Термиз шаҳридаги муҳташам “Санъат саройи” амфитеатрида вилоятнинг асосий байрам шодиёналарига бағишланган концерт дастури бошланиш арафасида.

Концерт дастури Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг Youtube.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси ҳамда “Surxondaryo” телеканали жонли эфирида тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.

Шунингдек, концерт дастуридан олинган жараёнлар “Ishonch” телеканали эфирларида бериб борилади.

Жонли эфирни томоша қилиш учун:
🌐 https://www.youtube.com/live/vq-OiHUHlVk?si=6LtcLZOUJRDmOqzl

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамга туҳфа: Термиз шаҳри жамоат транспорти учун 100 дона автобус фойдаланишга топширилди

Давлатимиз раҳбарининг шаҳарлар жамоат транспортини ривожлантириш, аҳоли учун қулайликлар яратиш борасида белгилаб берган топшириқларига асосан Термиз шаҳрида жамоат транспорти хизмати кўрсатишни яхшилаш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг Термиз филиали ташкил этилди.

Бугун Термиз шаҳрига 100 дона замонавий “Isuzi” автобуси олиб келиниб, янги ташкил этилган филиалга топширилди. Эндиликда ушбу автобуслар Термиз шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун хизмат қилади ва жамоат транспортининг сифат жиҳатидан яхшиланишига эришилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
🇺🇿 Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун | Термизда мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда

Термиз шаҳридаги муҳташам “Санъат саройи” амфитеатрида воҳалик ишлаб чиқариш илғорлари, фермер ва тадбиркорлар, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда воҳа меҳмонлари иштирокида вилоятнинг асосий байрам шодиёналарига бағишланган концерт дастури кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.

Тадбирни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов табрик сўзи билан очиб берди ва Сурхон воҳаси аҳлини мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллиги билан муборакбод этди.

Тадбирда, шунингдек, Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сулаймонзода Акрам ҳамда Турсунзода шаҳри хокими Акрамзода Парвиз Акрам бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам иштирок этишмоқда.

Концерт дастури кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Жонли эфирни томоша қилиш учун:
🌐 https://www.youtube.com/live/vq-OiHUHlVk?si=6LtcLZOUJRDmOqzl

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун | Термизда мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллиги байрам тантаналари давом этмоқда

Термиз шаҳридаги муҳташам “Санъат саройи” амфитеатрида вилоятнинг асосий байрам шодиёналарига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтмоқда.

Концерт дастури Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг Youtube.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси ҳамда “Surxondaryo” телеканали жонли эфирида тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.

Шунингдек, концерт дастуридан олинган жараёнлар “Ishonch” телеканали эфирларида бериб борилади.

Жонли эфирни томоша қилиш учун:
🌐 https://www.youtube.com/live/vq-OiHUHlVk?si=6LtcLZOUJRDmOqzl

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун | Термизда мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллиги байрам тантаналари давом этмоқда

Концерт дастурида пойтахтдан ташриф буюрган, элимиз суйган санъаткорлар, эстрадамиз ёрқин юлдузларининг чиқишлари байрамга янада кўтаринкилик бағишламоқда ва иштирокчиларга позитив кайфият улашмоқда.