Surxondaryo viloyati hokimligi
24K subscribers
35.4K photos
3.48K videos
1 file
14.8K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Навбатдаги сайёр қабул Термиз шаҳрида ўтказилади

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов 2019 йилнинг 27 июль куни соат 8:00дан бошлаб Термиз шаҳридаги “Шодлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган Бобур номли маданият ва истироҳат боғида навбатдаги сайёр қабул ўтказади.

Мурожаатларга тезкор ечим топиш мақсадида қабулда вилоятдаги бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Билдирилган ҳар бир мурожаат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинади.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Грузин мақоллари

🔥Ароқ билан саломлашиб, ақл билан хайрлаш

🔥Эзгу ишдан ўзга ҳамма нарса ўткинчи.

🔥Аҳмоқ бош кал ҳам бўлмайди, оқармайди ҳам.

🔥Ёмон қўшнидан қутулмоқчи бўлсанг, унга қарз бер.

🔥Нуқсонсиз дўст қидирган ёлғиз қолади.

🔥Дунёдаги энг қийин нарса — яхши ном қозониш.

🔥Шоҳ ғазабланса — халққа бор, халқ ғазабланса — қоч.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Forwarded from Daryo | Lifestyle
Surxondaryoda “Ma’rifat” targ‘ibotchilariga ko‘krak nishoni va a’zolik guvohnomalari topshirildi (foto).

Batafsil — http://dy.uz/mOHRZ
Араб мақоллари

🔥Вақт — энг яхши устоз.

🔥Илмни ёзиш билан мустаҳкамланг.

🔥Уят йўқолганида бало бостириб келади.

🔥Қўрқсанг — гапирма, гапирдингми — қўрқма.

🔥Агар акангдан ёлғон ва хушомад билан бирон нарса сўрашга ўтган бўлсанг, демак у сенга ака эмас.

🔥Ҳузурингда сени ўзингда бўлмаган сифатлар билан мақтаган одамдан эҳтиёт бўлгинки, у сени ўзгалар олдида ёмон сифатлар билан гапиришга ҳам қодир.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Сурхондарёда тест синовлари бошланди, 11 кун давом этади

Бугундан эътиборан вилоятимиздаги 6 та олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқишга кириш учун тест синовлари бошланди.

Эндиликда 76,696 нафар абитуриент жорий йилнинг 8 августига қадар Термиз давлат университети спорт зали, Термиз ихтисослаштирилган олимпия резервлари мактаб-интернати, ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, “Сурхон” спорт мажмуаси, “Алпомиш” кураш мажмуасининг катта сиғимдаги биноларида икки сменада (бир вақтнинг ўзида 3510 нафар, бир кунда икки навбатда 7020 нафар) тест синовларини топширади.

Тест синовларини холис ва шаффоф ўтказилиши учун белгиланган биноларда барча талаблар асосида зарур шароитлар яратилган. Тест жараёнларини кузатиб бориш учун умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларидан 515 нафар кузатувчилари жалб қилинган.

Тест синовлари ўтказиладиган биноларга бориш йўналишларида йўл кўрсатгичлари ўрнатилиб, ҳар бир ҳудудда тест синовлари жараёни учун зарур ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилишига жиддий аҳамият берилди. Хусусан, абитуриентларнинг ҳудуд ташқарисидаги ва ичкарисидаги тўпланиш жойларида соя-салқин жойлар – махсус соябонлар тизими ташкил этилди.

Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларда тиббий навбатчилик йўлга қўйилган. Тест ўтказиладиган бинолар кузатув камералари ва шахсни идентификациялаш воситалари билан жиҳозланди.

Мамлакатимизда, хусусан, Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтаётган тест жараёнларини test2019.uz сайти орқали ёки махсус ташкил этилган Test-2019 телеканали орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Барча абитуриентларга омад ёр бўлсин!

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган тест жараёнларини test2019.uz сайти орқали ёки махсус ташкил этилган Test-2019 телеканали орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
“Трамадол” олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро тўхтатиб қолинди

Божхона ходимлари навбатдаги контрабанда жиноятига чек қўйишди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган йўловчи поезди белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув жараёнида вагонлардан бирида йўловчи сифатида келаётган фуқаро С.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортди.

Ушбу шахс холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг чўнтакларидан таркибида наркотик моддаси бўлган “Трамадол 50мг“ номли жами 66 дона таблеткалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
ТАЙИНЛОВ

Рўзиев Отабек Абдимўминович
Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

У шу кунгача вилоят ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Илм ва эзгу амаллар дунёда азизлик, охиратда шараф келтирар

Дунё “икки эшикли сарой”га қиёс қилинади. Биридан кириб, иккинчисидан чиқиб кетиш масофаси бу умрдир. Кимдир ўша умр манзилида эзгу ва хайрлик ишларни қилишга улгурса, кимдир номақбул юмушлар билан шуғулланиб умргузаронлик этади.

Икки дунё сир-асрори ва моҳиятини англаш ишқи бу илмдир. Шунинг учун ҳам “Билим билан маърифатнинг тутқичи, Илм ила икки дунё очқичи” дейилади. Комил инсон уч мезонга таянади. Булар таълим, тарбия, эзгу амалдир. Инсон камолотини бусиз тасаввур қилиш мушкул. Шу борада бир ривоят ҳам бор.

Аҳли донишлардан бири маслаҳат сўраб келган муридлардан бирига дейди:
- Бу дунёда яхши яшашни истайсанми?
- Ҳа.
- Унда кайфу сафо билан шуғулланавер. Мабодо, у дунёда яхши яшашни истамайсанми?
- Хоҳлайман.
- Унда тоат-ибодат билан машғул бўл. Балки, икки дунё саодатига ҳам мушарраф бўлишни истарсан?
- Албатта, истайман.
- Ундай ҳолда илм изла, илмдонларнинг суҳбатида бўл,-деб жавоб берибди.


Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
ТАЙИНЛОВ

Саломов Сирожиддин Абдималикович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У шу кунгача Термиз шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
ТАЙИНЛОВ

Менглиев Фахриддин Йўлдошевич Термиз тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

У шу кунгача “ALSKOM” суғурта компанияси Сурхондарё вилояти филиали директори вазифасида фаолият юритган.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Сариосиё туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилади

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов 2019 йилнинг 1 август куни соат 9:00дан бошлаб Сариосиё туманидаги Дашнобод МФЙ, “Боғи Самарқанд” қишлоғи ҳудудида жойлашган 71-умумий ўрта таълим мактаби биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказади.

Мурожаатларга тезкор ечим топиш мақсадида қабулда вилоятдаги бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Билдирилган ҳар бир мурожаат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинади.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Ўқишга киритиш учун 1200 АҚШ доллари сўраган шахс қўлга олинди

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Буюк ипак йўли маҳалласида яшовчи 29 ёшли фермер Санам Акрамова (исм-шарифлар ўзгартирилди)ни қўшни Тожикистон Республикасидаги олий ўқув юртларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 1 минг 200 доллар пул сўраган икки шахс ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди.

С.Акрамованинг мурожаатига кўра, олиб борилган тадбир чоғида Узун тумани Маландиён маҳалласида яшовчи 39 ёшдаги Нажим Панжиев фермер аёлдан 1 минг 200 долларни олиб, уни 64 ёшдаги Саидвафо Бобоевнинг уйига олиб бориб бераётганида ашёвий далил билан ушланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича Н.Панжиев ва С.Бобоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw