Surxondaryo viloyati hokimligi
24.9K subscribers
30.9K photos
3.06K videos
1 file
13.5K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Хабар берилганидек, вилоятда таъмирга муҳтож 61 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича дастур ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда дастурга асосан реконструкция ишлари бошланган.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур дастур доирасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган Термиз туманидаги 3-сонли мактаб биноси билан танишди. Қуввати 1176 ўринга мўлжалланган мазкур мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 3,9 млрд сўм маблағ ажратилган.

Ҳозирда мазкур мактаб биноасида демонтаж, электромонтаж ҳамда том қисмини таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Вилоят раҳбари мактабда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишиб, ишларни сифатли амалга ошириш, объектни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича масъулларга вазифалар юклади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент топшириғи амалда: Олтинсой – зиёрат, тиббиёт, эко ва этнотуризм ривожланган ҳудудга айланади

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олтинсой туманида бўлиб, ҳудуднинг бой туристик салоҳияти билан танишди. Маданият масканлари ва маданий мерос объектларини ўрганди. Жойларда маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Тумандаги Хўжаипок ота зиёратгоҳи сўлим тоғлар қўйнида жойлашган. Тоғ этакларидаги ғорнинг шифобахш суви, мафтункор табиат манзаралари бу масканда нафақат зиёрат балки, тиббиёт ва эко туризмни ривожлантириш учун қулай имконият яратган. Хўжаипок қишлоғида сақланиб қолган қадимги миллий ҳунармандлик намуналари, турли осори-атиқалар этнотуризм шайдоларини ҳам мафтун этиб келади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/480395

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Қамров даражаси паст бўлган 4 та ҳудудга “Ақлвой” мобиль автобуслари топширилди

Сурхондарё вилоятида ҳозирга қадар Қумқўрғон, Бандихон, Олтинсой, Денов ва Узун туманларида болаларнинг мактабгача таълимга қамровини ошириш мақсадида “Ақлвой” мобиль гуруҳлари ташкил этиш учун 5 та автобуслар топширилган.

Бугун қамров даражаси паст бўлган ҳудудлар учун яна 4 та махсус жиҳозланган, “Ақлвой” мобиль гуруҳлари ташкил этишга мослаштирилган автобуслар топширилди. Ушбу 4 та мобиль боғчалар ҳисобига ҳудудларда 24 та гуруҳга 384 нафар болаларнинг мактабгача таълимга қамраб олинишига эришилади.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ташкил этилган тадбирда ушбу “Ақлвой” мобиль автобуслари қамров даражаси нисбатан паст бўлган ҳудудлар учун тантанали топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, автобусларни тантанали топширди ҳамда мобиль боғча шароитлари ва имкониятлари билан танишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Термиз шаҳридаги 14-мактаб таъмири учун 4,1 млрд сўм сарфланмоқда

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бугун ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишиб, келгусидаги вазифаларни белгилаб берди. Ўрганиш манзилларининг асосий қисми, ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, мактаблар бўлди.

Жумладан, 61 та таъмирталаб мактабларни таъмирлаш дастурига киритилган Термиз шаҳридаги 14-сонли мактабдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Дастурга асосан ушбу 1176 ўринли мактаб таъмири учун 4,1 млрд сўм маблағ ажратилган.

Вилоят раҳбари таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатда мактаб биносини фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, шу ернинг ўзида вилоятда умумтаълим мактабларини таъмирлаш ишлари бўйича тақдимотлар билан танишилиб, масъулларга тегишли вазифалар юкланди.

Эслатиб ўтамиз, 61 та мактабни таъмирлаш дастури Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи протаколига асосан амалга оширилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site