Surxondaryo viloyati hokimligi
24K subscribers
35.7K photos
3.51K videos
1 file
14.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокимининг навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди

Бугунги “Тадбиркорлар қабули”да 30 га яқин хусусий сектор вакилларининг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари атрофлича ўрганилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ўзбекистонда 1 мартдан импорт қилинадиган ва маҳаллий Аи-80 русумли бензин нархининг ошиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 1 мартдан импорт қилинадиган ва маҳаллий Аи-80 русумли бензинга акциз солиғининг «ноль» ставкаси қўлланиши муддати тугайди. Шу кундан бошлаб ушбу ёқилғи нархининг ошиши кутилмоқда.

Бунда, нархлар ўзгариши ҳисобига «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр Аи-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Жорий йилда тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1 минг 700 Мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган. Йиғилишда мутасаддилар шу борадаги ишларнинг ташкилий ва молиявий жиҳатлари юзасидан ахборот берди.

Хусусан, ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида 220 Мегаватт, тадбиркорлар томонидан 1 минг 300 Мегаватт ва янги қурилаётган кўп қаватли уйлар томида 15 Мегаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши айтилди. Бу борада Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Навоий ва Самарқандда фаол иш бошлаган.

Батафсил

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Жарқўрғон туманига ташриф: Битта бўш бинода 3 та лойиҳа амалга оширилади

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Жарқўрғон туманига ташриф: Битта бўш бинода 3 та лойиҳа амалга оширилади

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов белгиланган ҳафталик иш режасига асосан ҳудудларда иқтисодиётни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Жарқўрғон туманида бўлди.

Дастлабки манзилда туманнинг “Янгиобод” маҳалласи ҳудудидаги бўш турган бинода (Собиқ Сурхон тола база) амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар билан танишилди. Мазкур бинода учта лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Жумладан, умумий қиймати 2,0 млн долларга тенг бўлган лойиҳа доирасида ун ва бошқа маҳсулотлар учун махсус қоп ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши белгиланган бўлиб, натижада 60 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Иккинчи лойиҳа бўйича ер ёнғоқ маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган завод фаолияти йўлга қўйиш мақсад қилинган бўлиб, унинг умумий қиймати 5,0 млн долларни ташкил этади ва 15 та доимий иш ўрни яратилади.

Шунингдек, ушбу бинонинг бир қисмида хусусий клиника фаолиятини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида аҳолига сифатли тиббиёт хизмат кўрсатилиши ва 30 та иш ўрни яратилишига эришилади. Умумий қиймати 4,5 млрд сўмни ташкил этадиган ушбу клиника ишга тушгач, аҳоли учун қатор қулайликлар яратилиши белгиланган.

Вилоят раҳбари ҳар бир лойиҳа билан батафсил танишиб, ўзини таклиф ва тавсияларини берди. Аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишда янги лойиҳаларнинг ишга туширилиши ҳамда доимий иш ўринлари яратилиши муҳим эканлиги таъкидланиб, масъулларга ҳар бир лойиҳанинг сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Вилоят ҳокимининг топшириғидан сўнг

Ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар:

Термиз шаҳридаги кўп қаватли уйлар фасади бўялиб, замонавий кўринишга келтирилмоқда, кўчалар ва йўллар ёқаларида ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамда йўлларни асфальтлаш давом этмоқда;

Сариосиё туманида маҳаллий аҳамиятдаги 4К625 (Тўпаланг сув омборига олиб борувчи) автомобиль йўлида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда;

Бойсун тумани “Сайроб” маҳалласидаги давлат-хусусий шерикликдаги боғча ишга тушиш
арафасида;

Шўрчи туманидан ўтувчи “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1498-1525 километрларида асфальт
ётқизилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Янги массивдаги ишсиз хотин-қизларнинг 110 нафари ишга жойлаштирилади

Вилоят ҳокими Жарқўрғон туманига ташрифи доирасида “Қораянтоқ” маҳалласида бугун фаолиятини бошлаган “Жарқўрғон барака чеварлари” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди. Мазкур корхонанинг фаолиятини кенгайтириш ва тўлиқ қувватда ишлаши учун имкониятлар етарли бўлиб, тикувчилик цехига жами 96 та замонавий тикув дастгоҳлари, дазмоллар, ўлчаш ва тикиш-бичиш учун зарур бўладиган бошқа асбоб-ускуналар олиб келинган.

Вилоят раҳбари масъулларга корхона фаолиятини ривожлантириш, ҳудудда бунёд этилган “Янги Ўзбекистон” массивида яшовчи 110 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берди.

Шунингдек, ишчиларнинг келиб-кетиши, ишлаши учун муносиб шароит ҳамда иш ҳақи билан таъминлашга эътибор қаратиб, маҳсулотларнинг сифатли ва экспортбоплигига эришиш учун зарурий чоралар кўриш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site