Surxondaryo viloyati hokimligi
24K subscribers
35.4K photos
3.48K videos
1 file
14.8K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Шеробод туманида мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги кўздан кечирилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод тумани “Баҳор” маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги 2-сонли умумтаьлим мактабида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Мактаб 315 ўринли бўлиб, ҳозирда лойиҳа қиймати 4,8 млрд сўм бўлган қўшимча ўқув биноси қуриш орқали реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш ишлари якуний босқичда бўлиб, бино янги ўқув йилига топширилиши режалаштирилган.

Вилоят раҳбари қурилиш-таъмирлаш ишлари, ишлатилаётган материаллар, эшик ва дераза ромлари сифати билан танишди. Мактаб ҳудудида ташкил этилган лимончилик иссиқхонасини кўздан кечирди. Мактаб реконструкциясини янги ўқув йили бошлангунига қадар сифатли якунлаш, жиҳозлаш ва дарс жараёнларига шай ҳолатга келтириш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Талабалар учун турар жой муаммо бўлмайди

Термиз давлат университетида талабаларни 2023/2024-ўқув йилида ётоқхона ва ижара хонадонларига жойлаштиришга кўмаклашадиган маълумотлар маркази иш бошлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/512684

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Шеробод туманида «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури юзасидан амалий семинар ўтказилди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан камбағалликка қарши курашиш, янги иш ўринларини яратишда тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури амалга оширилмоқда.

Дастур доирасида Сурхондарё вилоятида ҳам қатор лойиҳалар йўлга қўйилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманида мазкур дастур доирасида амалга оширилаётган "Шер Газ Авто" МЧЖ томонидан пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди. Умумий қиймати 709 минг доллар бўлган ушбу лойиҳа доирасида 60 та доимий иш ўринлари яратиш, йиллик 100 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шунингдек, шу ернинг ўзида туманда «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш юзасидан амалий семинар ўтказилди. Унда дастурга жалб қилинган тадбиркорлар, масъуллар ва ишсиз фуқаролар иштирок этишди.

Туманда 19 та тадбиркорлик субъектлари дастурга жалб қилинган бўлиб, улар томонидан 1,4 минг иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Семинар давомида вилоят раҳбари дастурга жалб қилинган тадбиркорлар муаммоларини манзилли ҳал этиш, уларга белгиланган имтиёзлардан фойдаланишлари учун шароит яратиш, режалаштирилган иш ўринларини тўлиқ ташкил этиб, фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманига ташрифини “Чўйинчи” маҳалласида давом эттириб, маҳаллада Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори билан тасдиқланган “Сурхондарё вилоятидаги маҳаллаларда биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури"га асосан бажарилаётган ишлар билан танишди.

Маҳаллада 1,1 км йўлни асфальтлаш, янги трансформатор пункти ўрнатиш каби ишлар амалга оширилмоқда. Ободонлаштириш, кўчаларни тартибга келтириш ва чиқиндиларни олиб чиқиш каби тадбирлар бажарилиши натижасида ҳудуд кўркам манзилга айлантирилди.

Вилоят раҳбари маҳалла нуронийлари ва фаоллар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Мамлакатимизнинг ҳар бир маҳалласида янгиланишлар, инфратузилмани яхшилаш тадбирлари олиб борилаётганлигидан хурсанд бўлган нуронийлар юрт тинчлиги, ободлиги ва фаровонлигини сўраб дуога қўл очишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманига ташрифининг кейинги манзилида Абу Исо Муҳаммад Ат-Термизий мажмуасида бўлиб, ҳадис илми намоёндаси, олти саҳиҳ китоблардан бирининг соҳиби ва ўз даврининг етук олимларидан саналган Имом Абу Исо Термизий қабрини зиёрат қилди.

Мажмуа ҳудуди ва унга олиб борувчи йўл бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг бориши билан танишди. Зиёрат туризмида воҳанинг муҳим қадамжоларидан саналган мазкур мажмуда хорижий ва маҳаллий туристлар учун зарур шароитларни яратиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, вилоятда туристлар учун туну-кун ишлайдиган “туризм кўчаси” ташкил этиш учун танлаб олинган объектларда олиб борилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, “туризм кўча”ларини жорий йил сентябрь ойидан фаолиятини бошлаш топшириғи берилди. 

Маълумот учун, Сурхондарё вилоятида туну-кун фаолият олиб борадиган “туризм кўча”лари ташкил этиш учун Термиз шаҳрининг Бахт ва Дилнаво, Бойсун туманининг Мустақиллик, Шеробод туманининг Аҳмад Дониш, Денов туманининг Мустақиллик кўчалари танлаб олинган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter