Surxondaryo viloyati hokimligi
24.8K subscribers
31K photos
3.08K videos
1 file
13.6K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Термиз шаҳрида 9 қаватли турар жой ва 200 ўринли клиника лойиҳаси билан танишилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида қурилиши олиб борилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида “Алпомиш” маҳалласида бўлди. Ҳудуддаги собиқ деҳқон ва озиқ-овқат бозори ўрнидан “Smart Hous Building” МЧЖ томонидан 9 қаватли турар-жой ва 200 ўринли клиника қурилмоқда.

Вилоят раҳбари мазкур лойиҳа доирасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Лойиҳа ташаббускори билан мавжуд муаммолар хусусида суҳбатлашди. Аҳолининг турар-жой ва сифатли тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилиши мақсад қилинган ушбу лойиҳани сифатли амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида “Ургут Термиз Алоқа” МЧЖ томонидан барпо этилаётган кўп қаватли турар ва нотурар жой бинолари қурилиши лойиҳаси тақдимот қилиниб, лойиҳадаги мавжуд муаммолар тўғрисида ахборот берилди.

Масъулларга ҳар иккала лойиҳадаги мавжуд муаммоларни батафсил ўрганиб тегишли тартибда ҳал этиш топшириғи берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Вилоят ҳокимининг Термиз шаҳридаги лойиҳалар билан танишуви “Имкон Макс” МЧЖнинг мебель ишлаб чиқариш корхонасида давом этди. Шахристон мебеллар маркази номи билан танилган мазкур корхона йилига 500 комплект мебель ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ҳозирда кўпгина мебеллар турларини маҳаллийлаштириш, сифатли мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган МЧЖ раҳбари билан суҳбат давомида фаолиятни кенгайтириш, маҳсулотлар турларини кўпайтириш, иш ўринлари сонини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Тадбиркорга ишлаб чиқарилган маҳсулотларга харидор топишда кўмак кўрсатиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ис газидан эҳтиёт чораларини бугундан бошлаш лозим!

Совуқ кунларда инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлардан бири бу – ис газидир. Ис газидан захарланиш ҳолатлари асосан мўриларнинг тўлиб қолиши натижасида содир бўлади.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳозирдан мўриларни тозалаш тадбирларини амалга оширинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Расмий муносабат: Ишчи гуруҳи ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Бугун Daryo.uz' интернет нашри "Сурхондарёда 5 млрд сўмга қурилган боғча олти ой ўтмай, болалар учун хавфли масканга айлангани айтилмоқда" сарлавҳали видеоматериаллар эьлон қилди. Унда Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида жорий йил январь ойида фойдаланишга топширилган боғчанинг яроқсиз ҳолга келиб қолгани ҳақида фикр юритилган.

Мазкур материалда келтирилган ҳолатлар вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан шахсан назоратга олиниб,  уни атрофлича ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Ишчи гуруҳга боғчадаги ҳолатни батафсил ўрганиб чиқиш, айбдорларни аниқлаш, қонунчиликда белгиланган тартибда жазога тортиш юзасидан кўрсатма берилди.

Ўрганиш якунлари, кўрилган чоралар тўғрисида батафсил ахборот берилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Термиз шаҳрида “Голден Палос Термиз” МЧЖ томонидан йиллик 2 минг дона палос гилам ишлаб чиқариш қувватига эга, умумий қиймати 16 млрд сўмлик корхона фаолият юритмоқда. Мазкур лойиҳа 2020 йилда ишга туширилган бўлиб, 25 та иш ўрни яратилган.

Бугун вилоят раҳбари Термиз шаҳридаги лойиҳалар билан танишув давомида мазкур корхонада ҳам бўлиб, тайёр маҳсулотлар ва гилам ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Тадбиркор билан суҳбат давомида мавжуд муаммоларни тинглади. Лойиҳани ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.

Тадбиркорнинг кредит билан боғлиқ муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Қишлоқ хўжалиги ва йирик инвестиция лойиҳалари ижроси муҳокама қилинди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлар, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, мавжуд муаммолари юзасидан навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят сектор раҳбарлари, ҳокимнинг соҳага масъул ўринбосарлари, бошқарма, ташкилот ва кластерлар раҳбарлари, ҳудудий студиялардан ҳокимлар, секторлар, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Дастлаб, қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан, ғўза парваришида амалга оширилаётган агротехник тадбирларнинг бориши муҳокама қилинди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, учинчи озуқа бериш ҳамда шарбат усулида суғориш ишларини сифатли бажариш бўйича кўрсатмалар, кластер раҳбарларига пахта ҳосилдорлигини ошириш юзасидан тавсиялар берилди.

Шундан сўнг вилоятда амалга оширилаётган 29 та йирик инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати ва мавжуд муаммолари ҳудудлар кесимида муҳокама қилинди. Масъулларга мавжуд муаммоларни бартараф этиш, лойиҳаларни белгиланган муддатга ишга тушириш, ишларни сифатли амалга ошириб, белгиланган иш ўринларини тўлиқ яратиш вазифалари топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site