Институт учун қўшимча ўқув биноси ажратиш масаласи кўриб чиқилди
Бугун Термиз туманида бўлган вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз тумани касб-ҳунар мактаби (Собиқ Халқобод коллежи)да бўлиб, масъуллар билан ушбу бинодан самарали фойдаланиш масаласини жойида ўрганди.
Ҳозирги кунда касб-ҳунар мактаби сифатида фаолият юритаётган мазкур бино 886 ўринли бўлиб, мавжуд қувватдан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Шу сабабли бинодан самарали фойдаланиш мақсадида, йилдан-йилга талалабалар сони ортиб бораётган, қўшимча ўқув биносига эҳтиёжи бўлган Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтига ажратиш масаласи тегишли вазирликлар билан биргаликда кўриб чиқилиши белгиланди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида 20 нафар ишсиз хотин-қизларга ўзини-ўзи банд қилишлари учун тикув дастгоҳлари топширилди.
Кейинги манзилда вилоят раҳбари “Нурмуҳаммад-Мафуна” фермер хўжалигига қарашли 200 тонна сиғимли музлаткичли-омборида бўлиб, бу ерда укроп маҳсулотларини йиғиш, сақлаш ва экспортга йўналтириш жараёнлари билан танишди. Тадбиркорнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, ечими борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Вилоят ҳокими Термиз туманига ташрифининг кейинги манзилида “Мустақиллик” маҳалласидаги қумлоқ, чўл зонада жойлашган 5 гектар майдондан самарали фойдаланиб,
Калифорния “қизил ёмғир чувалчанглари”дан биогомус ўғит-маҳсулотини етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркор фаолияти билан танишди.
Тадбиркор мазкур жойда маҳаллий аҳолининг чорва молларидан чиққан гўнгдан сифатли органик ўғит ишлаб чиқармоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биогумуснинг ўрнини яхши билган тадбиркор шу ернинг ўзида полиз ва сабзавот экинлари етиштиришни ҳам яхши йўлга қўйган.
Вилоят раҳбари унга фаолиятини кенгайтириши учун қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдириб, масъулларга тадбиркорга кўмак кўрсатиш топшириғини берди.
Шунингдек, ушбу маҳалла хонадонларининг бирида биогумусдан фойдаланиб , иссиқхонада помидор маҳсулоти етиштириш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Калифорния “қизил ёмғир чувалчанглари”дан биогомус ўғит-маҳсулотини етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркор фаолияти билан танишди.
Тадбиркор мазкур жойда маҳаллий аҳолининг чорва молларидан чиққан гўнгдан сифатли органик ўғит ишлаб чиқармоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биогумуснинг ўрнини яхши билган тадбиркор шу ернинг ўзида полиз ва сабзавот экинлари етиштиришни ҳам яхши йўлга қўйган.
Вилоят раҳбари унга фаолиятини кенгайтириши учун қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдириб, масъулларга тадбиркорга кўмак кўрсатиш топшириғини берди.
Шунингдек, ушбу маҳалла хонадонларининг бирида биогумусдан фойдаланиб , иссиқхонада помидор маҳсулоти етиштириш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Термиз туманининг “Намуна”, “Нурли диёр” ва “Айритом” маҳаллаларида аҳолининг томорқадан фойдаланиш тажрибаси, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, ички йўллар таъмири борасида олиб борилган ишлар кўздан кечирилди.
Туман мутасаддилари билан “Нурли диёр” маҳалласи инфратузилмасини яхшилаш тақдимоти кўриб чиқилди. Ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалаларда келгусидаги вазифалар белгилаб берилди.
“Айритом” маҳалласида эса дастур асосида томорқадан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, иссиқхоначиликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар билан танишилди.
Вилоят ҳокими туманга ташрифи якунида Намуналик нуроний отахонлар билан учрашиб, маҳаллада олиб борилаётган кенг кўламли янгиланишлар ҳақида суҳбатлашди. Давлатимиз раҳбарининг халқпарвар сиёсати сабаб бугунги кунда юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида борилаётган ислоҳотлар эътироф этилди. Нуронийлар юртимиз ривожининг бардавомлиги, тинчлик ва осойишталигини сўраб дуога қўл очишди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сурхондарё вилояти Ангор туманида уч авлод учрашувлари бўлиб ўтди
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Диққат эълон!
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сухондарё ҳудудий филиалининг маълум қилишича, белгиланган дастурга асосан “Enterprise Electrician” МЧЖ томонидан 4р-108 “Денов айланма йўли” ва М-41 “Бишкек-Термиз-Душанбе” автомобиль йўлини боғловчи темир йўл устидан ўтувчи кўприк қурилиши муносабати билан “Л-Турмуш” 110 кВ ли ҳаво электр узатиш тармоғинининг бир қисмини бошқа ҳудудга кўчириш режалаштирилган.
Шунга асосан 110 кВ кучланишли “Л-Турмуш” ҳаво электр узатиш тармоғида 11-12 апрель кунлари соат 08:00 дан 18:00 гача таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу туфайли Узун тумани аҳолиси ва юридик истеъмолчилари, жумладан, “Оқ мачит”, “Маданий турмуш”, “Малик-1,2” насос станциялари ҳамда ҳудудда жойлашган ҳарбий қисмга қарашли чегара постларида, “Боботоғ” божхона пост ва бошқа истеъмолчилари вақтинчалик электр таъминотидан узилади.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.