Surxondaryo viloyati hokimligi
24.8K subscribers
31K photos
3.08K videos
1 file
13.6K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Сурхондарёда Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида тантанали маросимлар ташкил этилмоқда.

Бугун эрта тонгда вилоят марказидаги “Болажон боғи” ҳудудида жойлашган катта байроқ остидаги майдонда тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Сапаров, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда байроғимизда миллий-тарихий анъаналаримиз, узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бой маданиятимиз, поклик беғуборлик, гўзаллик, яхшилик, донишмандлик, шон-шуҳрат ва садоқат каби буюк фазилатларимиз ўз ифодасини топгани хусусида сўз юритилди.

Термиз шаҳри марказий кўчалари бўйлаб ҳарбийлар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида маршлар ўтказилди.

Жойларда Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тадбирлар давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Республика ишчи гуруҳи иштирокида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини ўрганиш, корхоналардаги мавжуд қувватларни ошириш, янги қувватларни ишга тушириш орқали ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича Ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

🔝 https://surxondaryo.uz/1210

🔝 Lotinda o'qish uchun

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM