Surxondaryo viloyati hokimligi
24.8K subscribers
31K photos
3.08K videos
1 file
13.6K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви Ангор туманида бўлиб ўтди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят прокурори С.Турдиев, ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов, ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи О.Ҳақназаров, Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов, давлат солиқ бошқармаси бошлиғи С.Эшматов ангорлик ёшлар билан учрашди.

Учрашувда асосий эътибор Ватанимиз равнақи ва келажаги бўлган, унинг тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладиган шижоатли ёшларни эзгу ғоялар атрофида янада жипслаштириш, уларнинг ютуқларини эътироф этиш, жамиятда бўлаётган ўзгариш ва воқеаларга нисбатан дахлдорлик туйғусини оширишга қаратилди.

Учрашув давомида секторлар раҳбарлари ёшларни қизиқтирган масалалар, ўйлантираётган муаммоларни тинглаб, ҳеч бир мурожаатни эътиборсиз қолдирмасдан барчасига тегишли тартибда ижобий ечим топдилар. Иқтидорли йигит-қизлар томонидан ўртага ташланган бир қатор таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиб, уларни амалга ошириш юзасидан чоралар белгиланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг “Синьхуа” ахборот агентлиги янгиликларида Шеробод анорлари намойиш этилди

“Синьхуа” ўз янгиликларини Осиё, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Африка давлатларига тарқатади. Агентликнинг жаҳонда 100 дан ортиқ филиали бор. Филиалларидаги мухбирлар дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни хитой, инглиз, француз, рус, испан, араб ва япон тилларида тарқатади. Шунингдек, алоҳида тайёрланадиган янгиликлар лентаси орқали муҳим воқеаларни 9 тилда бутун дунёга етказиб беради.

Хитой ҳудудида агентликнинг 33 мухбирлар бюроси, 170 га яқин бўлимлари ишлаб турибди. Дунёнинг турли бурчакларида 2 минг 500 дан ортиқ ўз мухбирлари, фотосуратчилари ва операторлари фаолият кўрсатади. Шеробод анорлари ҳақидаги лавҳа Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланган.

“Синьхуа” ахборот агентлиги мамлакатдаги энг нуфузли: “Xinhua Daily Telegraph” ва “The Outlook” журналлари каби мавзу ва йўналишларда турлича бўлган 20 дан ортиқ газета ва журналларни чоп этади.
Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Амиров Алишер Хуррамович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод қилинди.

Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Давлатов Зиёдулла Ўроқович Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

З.Давлатов 1974 йил 3 мартда Термиз туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

2007-2010 йилларда АТ Халқ банки ички аудит бошқармаси бошлиғи, кредит департаменти директори, 2010-2013 йилларда Халқ банки Тошкент вилояти филиали бошлиғи, 2013-2017 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, 2017 йилдан то шу кунгача Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Баҳодир Ўроқов Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди

Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқди. 

Сессияда 2017 йилдан буён Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Зиёдулла Давлатов Шеробод тумани ҳокими этиб тайинланганлиги маълум қилинди.

Жарқўрғон туманига эса 2018 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўроқов Баҳодир Абдиқаюмович ҳоким этиб тасдиқланди.

Б.Ўроқов 1979 йилнинг 17 февралида Жарқўрғон туманида туғилган. 1999 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари олийгоҳи, 2008 йилда Тошкент молия институти, 2016 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

2003-2005 йилларда Сурхондарё вилояти молия бошқармаси етакчи иқтисодчиси, 2005-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги инвестициялар бошқармаси бўлим бошлиғи, 2017-2018 йилларда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.