Surxondaryo viloyati hokimligi
25K subscribers
30.8K photos
3.06K videos
1 file
13.5K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Улуғбек Қосимов: Соғлом турмуш тарзини оммалаштириш учун биринчи навбатда мактабларда соғлом овқатланиш тизимини тўғри йўлга қўйишимиз зарур!

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, соғлом овқатланиш тизимини йўлга қўйиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Шўрчи ва Қумқўрғон туманларида бўлди.

Дастлаб, Шўрчи тумани “Мустақиллик” ҳудудида шудгор-2024 тадбирлари ҳамда ғалла экиш ишларининг бориши муҳокама қилинди. Айрим майдонларда шудгорлаш ишлари қониқарсиз, кесакли қилиб бажарилганлиги, ғалла экиш тадбирлари кечикаётганлиги танқид қилинди.

Шундан сўнг 19 ва 35-сонли мактабларда ободонлаштириш ва тозалаш ишларининг бориши, куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда мактаблардаги ошхоналарнинг соғлом овқатланиш талаблари асосида ташкил этилганлиги борасидаги ишлар кўздан кечирилди. Вилоят раҳбари мактаб ўйингоҳида жисмоний тарбия дарсини ўтаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, туманнинг “Хушчекка” маҳалласида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишилди. Шўрчи туманидаги ҳар бир манзилда мутасаддиларга камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, уларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланди. Сектор раҳбарларига мактабларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини бир ҳафта муддатда сифатли қилиб, якунлаш топширилди.

Ҳудудларга ташриф Қумқўрғон туманида давом этди. Ихтисослаштирилган мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечириб, масъулларга ўқувчиларни соғлом овқатлантириш тизимини сифатли йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Вилоят ҳокими ҳудудлардан қайтгач, Термиз шаҳрида ҳам мактаб ва оилавий поликлиниканинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан танишиб, мутасаддиларга вазифаларни юклади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
УзА | Сурхондарёликлар кузда 6 миллион 800 минг донадан ортиқ кўчат ўтқазади

Воҳани яшилликка буркаш учун вилоят ўрмон хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари 12 миллион донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчати етиштирмоқда. Кузги мавсумда жойларда 6 миллион 800 минг дона кўчат экиш мўлжалланаётир. Ана шу кўчатнинг қарийб 25 минг донаси вилоят, туман ва Термиз шаҳри ҳокимликлари боғига ўтқазилади.

Термиз туманидаги Янгиобод маҳалласи ҳудудида 40 гектар майдон ажратилиб, “Ҳокимлик боғи” барпо этиш режалаштирилган эди. Шунингдек, 14 та туман ва Термиз шаҳри ҳокимлиги боғлари учун ҳам ер майдонлари ажратилиб, кузги кўчат қадашга тахт қилингач, уюшқоқлик билан кўчат ўтқазиш бошланди.

🔝 Батафсил: https://uza.uz/posts/534218

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Франция Президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилдилар

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
ТАЙИНЛОВ: Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Шеробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Халилов Зайнобиддин Жалолитдинович соғлиги туфайли ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилганлиги маълум қилинди. Унинг ўрнига Алимов Усмон Иброҳимович туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Усмон Алимов 1983 йил 6 апрелда Денов туманида туғилган. 2007 йил ва 2014 йилда Термиз давлат университетини, 2021 йилда Президент ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – миллий истиқлол ғояси ҳуқуқ ва маънавият асослари, иқтисодиёт, давлат бошқаруви.

У. Алимов 2013-2019 йилларда вилоят ҳокимлигида турли вазифаларда ҳамда Узун тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2019 йилдан буён Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макронни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Улуғбек Қосимов: Ўз вақтида ва сифатли қилинган шудгор мўл ҳосил гаровидир!

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманида 2024 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларини оптимал муддатларда сифатли ўтказиш бўйича ўтказилган семинарда иштирок этди. Семинар видеоконфренцалоқа шаклида барча ҳудудлар учун ташкил этилди.

Вилоят раҳбари семинарда қишлоқ хўжалиги заҳматкашларига мурожаат қилиб, барча шудгорлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, кузги шудгорлаш штаблари фаолияти ҳамда шудгорлаш отрядларининг икки сменада самарали ишлашини ташкил этиш лозимлигини, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилган шудгор мўл ҳосил гарови бўлишини таъкидлади.

Сектор раҳбарларига отрядларга жалб қилинган механизаторларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаш, иссиқ кийим ва иссиқ овқат билан таъминлаш вазифаси юкланди.

Маълумот учун, вилоят бўйича 100 654 гектар майдонни шудгорлаш учун 168 та отряд тузилган, уларга 338 та ҳайдов техникаси жалб қилинган. Шунингдек, 3 170 тонна ёқилғи мойлаш материаллари захираси жамғарилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter