Surxondaryo viloyati hokimligi
24.8K subscribers
29.4K photos
2.92K videos
1 file
13.1K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Термиз шаҳридаги қатор маҳалла ва кўчаларда олиб борилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди. Хусусан, “Сурхон соҳили”, “Жўйжангал”, “Гулистон” ва “Ўзбекистон” маҳаллалари ҳамда “Ислом Каримов”, “Ибн Сино” кўчаларида амалга оширилган ишлар билан танишилди. Йўл қўйилган хато ва камчиликлар масъулларга кўрсатиб ўтилди.

Жамоат жойлари, ариқлар ҳамда белгиланмаган жойларда чиқиндиларнинг тўпланиб қолганлиги, соҳа масъуллари ўз вақтида олиб чиқиб кетмаётганлиги танқид қилинди.

Вилоят раҳбари шаҳар мутасаддилари ва ҳудудга бириктирилган масъулларга ишларни сифатли амалга ошириш, чиқиндиларни олиб чиқиш, бунёдкорлик ишларини изчил давом эттириш топшириғини берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Томорқа - даромад манбаи

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
#кўрсаткичлар

Сурхондарё вилоятида талаб этиладиган электр энергиясини тўлиқ қоплаш мақсадида жами 1 032 МВт ёки 9 млрд кВт соат кувватларни яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилда “Масдар” компанияси томонидан 500 мВт қувватдаги (457+40 мВт) фото электр станцияси, Тўпаланг ГЭСнинг 175 мегаватига қўшимча 75 МВт (жами 250 МВт) ҳамда “Мустақиллик 25 йиллиги” конида 82 МВт электр энергия ишлаб чиқариш қувватлари яратилади.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти ҳудудларида 25 та кўмирдан электр энергияси ишлаб чиқарувчи когенерация электр станцияКГЭСларни ўрнатиш ҳисобига бир йилда 810 минг МВт электр энергияси ва 327 минг гекакалория иссиқлик қуввати ишлаб чиқарувчи лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, йил якунига қадар жами 105 МВт қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилади. Шундан, ижтимоий соҳа объектларига 10,1 МВт, тадбиркорлик субъектларига 23,0 МВт, аҳоли хонадонларига 16,4 МВт ва кўп қаватли турар жойларга 0,8 МВт қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилади ҳамда 55 МВт қувватдаги кичик ФЭСлар ишга туширилади.

Фото: "Тўполанг" ГЭС

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сурхондарёда пахта етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш бўйича олиб борилаётган ишлар

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёга хуш келибсиз!
〰️〰️〰️

Добро пожаловать в Сурхандарью!
〰️〰️〰️

Welcome to Surkhandarya!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Ногиронлиги бўлган ёшлар давлат эътиборида

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 14-30 ёшдаги ногиронлиги бўлган ёшлар сони 10 575 нафарни ташкил этади. Шундан, 1 185 нафари 1-гуруҳ, 6 минг 747 нафари 2-гуруҳ, 251 нафари 3-гуруҳ ногиронлик гуруҳларига мансуб.

Жорий йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ёшларнинг 556 нафарига “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 1 млрд 453 минг сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилиб, маблағлар уларнинг даволаниши, таълим олиши ва ижтимоий ҳолатини яхшилаши учун йўналтирилди.

Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси қошида "Инклюзив таълим маркази" фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, унда имконияти чекланган, таянч ҳаракати ҳамда талаффузида нуқсони бўлган, эҳтиёжманд оилаларнинг 20 нафардан ортиқ фарзандлари тикувчилик, мусиқа ва математика тўгаракларига жалб қилинган.

Мазкур “Инклюзив таълим маркази” иштирокчиларининг спорт ҳамда маданият ва санъатдаги истеъдодларини намойиш этиш мақсадида турли мусобақалар ва кўрик танловлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 1-мавсуми доирасида ногиронлиги бўлган ёшлар учун “Беш ташаббус параолимпиадаси” мусобақалари ташкил этилди. Унда 70 нафар имконияти чекланган ёшлар санъатнинг қўшиқчилик, спортнинг шахмат-шашка ва стол тенниси, шеърхонлик каби 5 та йўналишда ўз имкониятларини синаб кўришди.

Ушбу тофидаги ёшларнинг кўнглини кўтариш мақсадида турли маданий кўнгилочар тадбирлар, саёҳатлар ташкил этилмоқда.

Сурхондарё вилоятида ногиронлиги бўлган ёшларга нафақат ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатиш, балки, уларнинг таълим олишлари, шахсий ривожланишлари учун ҳам зарур шароитлар яратитилиб, манзилли ва тизимли ишлаш йўлга қўйилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёга хуш келибсиз!
〰️〰️〰️
Добро пожаловать в Сурхандарью!
〰️〰️〰️
Welcome to Surkhandarya!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Сурхондарё вилоятида e-auksion.uz орқали савдога чиқарилган мол-мулклар ва ер участкалари билан танишинг

🗄 Давлат активлари 79 та (кўриш)
🗄 Давлат мулкини ижарага бериш 328 та (кўриш)
🗄 Деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер участкалари 795 та (кўриш)
🗄 Кўчмас мулк 258 та (кўриш)
🗄 Автомототранспорт 53 та (кўриш)
🗄 Ер участкалари 5 642 та (кўриш)
🗄 Ер қари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи 45 та (кўриш)
🗄 Ташқи реклама объектлари 123 та (кўриш)
🗄 Дарёлар ўзанларини тозалаш 28 та (кўриш)
🗄 Махсус техникалар 9 та (кўриш)
🗄 Буюртмачилар мулклари 3 та (кўриш)
🗄 Банкротлик бўйича 4 та (кўриш)
🗄 "Ўзпахтасаноат" АЖ мол-мулклари 1 та (кўриш)
🗄 Бошқа мулклар 7 та (кўриш)
🗄 Кўчма савдо жойлари 2 795 та (кўриш)
🗄 "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ мол-мулклари 133 та (кўриш)
🗄 Микромарказлар 10 та (кўриш)

☎️ +99899 203 00 30 (Сурхондарё вилоятидаги вакил)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью | Оилаларда энергия ресурслари тежамкорлиги ва фойдаланилган электр учун тўловларни вақтида амалга ошириш

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали ахборот хизмати раҳбари амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Қумқўрғон туманида саноат корхоналари фаолияти ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманида бўлиб, қатор ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан танишди. Шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган янги лойиҳалар, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.

Дастлаб, "Surxon parmalash ishlari" АЖнинг жанубий калдара структурасида нефть ва газ қудуқларини қазиш ишлари фаолияти билан танишилди. Шунингдек, шу ернинг ўзида туманда барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар ҳамда аукцион савдоларига чиқарилган бўш турган объектлар тақдимот қилинди;

"Qumqo‘rg‘on tuman ta'mirlash mexanika zavodi" МЧЖнинг темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти кўздан кечирилди ва МЧЖ томонидан амалга оширилаётган тўқимачилик комплекси, 1 МВт қуёш панели ўрнатиш ва бетонли сендвич панелдан кўп қаватли уй-жой қуриш лойиҳалари тақдимот қилинди;

“Механика” хусусий корхонасининг темир маҳсулотларини эритиш ва қайта ишлаш жараёнлари билан танишилди;

“Равшан Инроз” хусусий корхонаси томонидан МДФ эшик ва мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари, тайёр маҳсулотлар ва уларнинг сифати билан ҳам танишилди.

Вилоят раҳбари ҳар бир манзилда мутасаддиларга саноат корхоналари фаолиятини ривожлантириш, уларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш ҳамда тақдимот қилинган лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter