Surxondaryo viloyati hokimligi
24.9K subscribers
30.3K photos
3.01K videos
1 file
13.3K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Анорзор – маданиятли солиқ тўловчилар маҳалласи

Музработ тумани “Анорзор” маҳалласи аҳолиси ўзларининг фуқаролик бурчларини бажариб, ер ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлашган. Маҳалла солиқ қарздорлигидан ҳоли ҳудудга айланган.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу маҳаллада бўлиб, маҳалла нуронийлари ва фаоллар билан учрашди. Ишлар намунали ташкил этилганлиги, фуқароларнинг солиқ маданиятига риоя этаётганлиги учун маҳалланинг ички йўлларини асфальтлаб бериш топшириғи берилди. Шунингдек, маҳалладаги ишсиз 15 нафар хотин-қизлар ва 6 нафар алоҳида тоифадаги ёшларга ўзини ўзи банд қилишлари учун субсидия асосида тикувчилик дастгоҳи, асбоб-ускуна ва жиҳозлар топширилди.

Вилоят раҳбари маҳаллада ташкил этилган микромарказ билан ҳам танишди. Марказда тикувчилик, гўзаллик салони ва сартарошхона фаолияти йўлга қўйилган. Масъулларга микромарказ фаолиятини кенгайтириш, иш ўринлари сонини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Термиз шаҳрида дастур ва топшириқлар ижроси ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, кўчалар, кўп қаватли турар-жойларнинг ташқи қиёфасини замонавий кўринишга келтириш бўйича белгилаб берилган топшириқларга асосан, 37 та маҳаллада 58 км йўлларни асфальтлаш, 27 км йўлларга бетон қоплама ётқизиш, 24 км пиёдалар йўлаги барпо этиш, 33 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш, турар жойларда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ишларнинг ижросини ўрганиш мақсадида вилоят ҳокими шаҳарнинг “Ўзбекистон”, “Алпомиш”, “Шифокор”, “Бўстон”, “Боғзор” ва “Маърифат” маҳаллаларида бўлиб, айрим ҳудудларда ишлар тизимли йўлга қўйилмаганлигини танқид қилди. Йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, бартараф этиш учун муддат белгиланди ҳамда ижроси қайта ўрганилиши таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокимининг бир кунлик иш фаолияти

2023 йил 10 июль:

Музработ тумани «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури бўйича намунали ҳудудга айлантирилади;

Музработда “Янги диёр” тажрибаси оммалаштирилади;

Анорзор – маданиятли солиқ тўловчилар маҳалласи;

Термиз шаҳрида дастур ва топшириқлар ижроси ўрганилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёнғин хавфсизлиги бўйича "Долзарб 30 кунлик" тадбирлари ўтказилмоқда

Ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида юртимизда жорий йил 10 июлдан 10 августга қадар  "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбири ўтказилмоқда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, аҳоли турар жойлари ҳамда аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, савдо комплексларини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш, ёнғин хавфсизлиги бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

"Долзарб 30 кун" доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этиш ва унинг талабларига риоя қилиш – ўз фойдамизга хизмат қилишини унутмайлик!

Азиз воҳадошлар! Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг. Унутманг, хавфсизлигингиз ўз қўлингизда!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Дастур ижроси муҳокама қилинди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Термиз шаҳридаги 37 та маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ижроси бириктирилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. Видеоконфренцалоқа тарзида ўтказилган муҳокамада вилоят, шаҳар сектор раҳбарлари, маҳаллаларга бириктирилган ташкилот, корхона ва бошқармалар раҳбарлари, шаҳар студиясидан масъуллар, маҳаллалардаги “Бешлик” иштирок этди.

Дастур ижроси кунлик жойларга чиқилган ҳолда ўрганилмоқда ва масъулларнинг бириктирилган ҳудудларда ишларни ташкил этишдаги хато ва камчиликлари кўрсатиб ўтилмоқда. Бугун ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, йўл ва йўлаклар қуриш, кўп қаватли турар-жойларни таъмирлаш, ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортиш каби қатор тадбирларни сифатли амалга ошириш топширилди. Ҳар бир топшириқ ижросига муддат белгиланиб, ижроси кунлик назорат қилиб борилиши таъкидланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site