Музработ тумани «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури бўйича намунали ҳудудга айлантирилади
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманида бўлиб, “Osiyo Darmon Servis” МЧЖнинг “Инфунзион сестемалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси билан танишди. Шу ернинг ўзида Президентимизнинг “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан янги иш ўринлари яратиш ва дастур ижросини намунали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Корхона ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шифохоналарни сифатли ва арзон тиббий воситалар билан таъминлаш бўйича шартномалар тузиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Вилоят раҳбари корхона фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот турларини кўпайтириш бўйича тавсияларини берди. Туманда Фармон билан тасдиқланган дастур ижросини сифатли ва намунали амалга ошириш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари тафсилотлари
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Музработда “Янги диёр” тажрибаси оммалаштирилади
Вилоят ҳокими Музработ туманига ташрифини “Янги диёр” маҳалласида давом эттирди. Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси Дилбар Рахимова ташаббуси билан микромарказ ташкил этилиб, 65 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланган.
Микромарказда тикувчилик, мебелсозлик, миллий тақинчоқлар ясаш, ҳамширалик хизмати, болалар массажи ҳамда аёлларга психологик кўмак кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилган.
Вилоят раҳбари ҳоким ёрдамчисининг ушбу ташаббусини эътироф этиб, унинг тажрибасини оммалаштириш, маҳаллаларда шу тартибда микромарказлар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Анорзор – маданиятли солиқ тўловчилар маҳалласи
Музработ тумани “Анорзор” маҳалласи аҳолиси ўзларининг фуқаролик бурчларини бажариб, ер ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлашган. Маҳалла солиқ қарздорлигидан ҳоли ҳудудга айланган.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу маҳаллада бўлиб, маҳалла нуронийлари ва фаоллар билан учрашди. Ишлар намунали ташкил этилганлиги, фуқароларнинг солиқ маданиятига риоя этаётганлиги учун маҳалланинг ички йўлларини асфальтлаб бериш топшириғи берилди. Шунингдек, маҳалладаги ишсиз 15 нафар хотин-қизлар ва 6 нафар алоҳида тоифадаги ёшларга ўзини ўзи банд қилишлари учун субсидия асосида тикувчилик дастгоҳи, асбоб-ускуна ва жиҳозлар топширилди.
Вилоят раҳбари маҳаллада ташкил этилган микромарказ билан ҳам танишди. Марказда тикувчилик, гўзаллик салони ва сартарошхона фаолияти йўлга қўйилган. Масъулларга микромарказ фаолиятини кенгайтириш, иш ўринлари сонини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Термиз шаҳрида дастур ва топшириқлар ижроси ўрганилди
Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, кўчалар, кўп қаватли турар-жойларнинг ташқи қиёфасини замонавий кўринишга келтириш бўйича белгилаб берилган топшириқларга асосан, 37 та маҳаллада 58 км йўлларни асфальтлаш, 27 км йўлларга бетон қоплама ётқизиш, 24 км пиёдалар йўлаги барпо этиш, 33 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш, турар жойларда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ишларнинг ижросини ўрганиш мақсадида вилоят ҳокими шаҳарнинг “Ўзбекистон”, “Алпомиш”, “Шифокор”, “Бўстон”, “Боғзор” ва “Маърифат” маҳаллаларида бўлиб, айрим ҳудудларда ишлар тизимли йўлга қўйилмаганлигини танқид қилди. Йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, бартараф этиш учун муддат белгиланди ҳамда ижроси қайта ўрганилиши таъкидланди.