Surxondaryo viloyati hokimligi
24.9K subscribers
30.9K photos
3.06K videos
1 file
13.5K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Хотира ва қадрлаш куни арафасида Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент табриги ва совғалари топширилди

Президентимизнинг жорий йил 2 майдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони асосида Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи 8 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президентимизнинг байрам табриги, 18 миллион сўмдан пул мукофотлари, совғалар, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, Қумқўрғон туманида яшовчи Хайит бобо Мусаев, Шўрчи туманида яшовчи Рахмонберди бобо Мирзарахимовлар хонадонида бўлиб,  фахримиз бўлган нуроний боболаримизни ва уларнинг оила аъзоларини байрам билан табриклади, Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттириб, мукофотларни топширди.

Фахрий нуронийларимиз вилоят ҳокими билан суҳбат давомида ўзларининг уруш йиллари хотиралари, ўтган даврларнинг қийинчиликлари, ҳаёт тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди. Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини такрор такрор таъкидладилар, Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатаётган доимий ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирдилар.

Нуронийлар ва тадбирга жам бўлганлар мустақиллигимиз абадийлиги, юртимиз тинчлик-осойишталиги барқарор бўлишини, халқимиз фаровонлигини сўраб дуога қўл очишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида
Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бошланади.

Скоро с участием Президента Шавката Мирзиёева начнется встреча с главами палат Олий Мажлиса, политических партий, органов судебной и исполнительной власти, а также представителей общественности, посвященная итогам референдума.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқининг аввалида Конституция бўйича референдум якунларига тўхталди.

“Хабарингиз бор, шу йил 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида ҳеч шубҳасиз том маънодаги улкан тарихий воқеа бўлиб ўтди. Биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик.

Референдумда иштирок этган фуқароларимизнинг мутлақ кўпчилиги “Бу – менинг Конституциям”, деб ғурур билан овоз берди.

Референдум кейинги йилларда халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқараши нақадар юксалганини амалда кўрсатди.

Ушбу тарихий танлов орқали халқимиз бундан олти йил олдин бошлаган ислоҳотларимизга катта ишонч билан қараб, уларни тўла қўллаб-қувватлашини яна бир бор намоён этди", - деди давлатимиз раҳбари.

Эл-юртимизнинг ана шундай азму қарори асосида давлатчилигимиз ва иқтисодиётимизни бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратилгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Буларнинг барчаси – миллати, тили ва динидан қатъи назар ҳар бир юртдошимиз “қилса бўлар экан-ку”, деб ўз рўзғори, оиласи мисолида юртимизда юз бераётган катта ўзгаришларни яққол сезаётганидан далолат эмасми?

Конституциямиз лойиҳасини муҳокама қилишдан бошлаб то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида миллионлаб юртдошларимиз фаол ва муносиб иштирок этдилар.

Шу нуқтаи назардан қараганда, янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор.

Энг муҳими, энди ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз, “инсон – жамият – давлат”, деган янги тизим асосида фақат ва фақат олдинга қараб борамиз!”, - деди давлатимиз раҳбари.

Албатта, халқимизнинг референдумдаги овози, билдирган юксак ишончи барчамизга катта масъулият юклаши, эл-юртимизни рози қилиш учун бизни янги марраларга ундаши, ислоҳотларни жадал давом эттиришда янада катта куч-ғайрат ва илҳом бағишлаши таъкидланди.

"Ўзининг юксак фуқаролик бурчини чин дилдан адо этиб, Асосий қонунимизни қабул қилишда амалий таклиф ва ташаббуслари, ғоя ва фикрлари билан фаол иштирок этган кўп миллатли, мард ва олижаноб халқимизга таъзим қиламан”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари халқ билан мулоқот қилиб, унинг фикрини олиб, Асосий қонунимизни такомиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшган Конституциявий комиссия аъзоларига, барча депутат ва сенаторлар, сиёсий партиялар вакилларига, қонун лойиҳасини халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқишда фаол иштирок этган олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларга, референдум жараёнларини ҳаққоний ёритиб, ўзининг холис фикрларини билдирган барча оммавий ахборот воситалари ходимларига, халқаро кузатувчиларга алоҳида ташаккурлар айтди.

Президентимиз кўпни кўрган, ҳаёт маъносини, тинчлик ва инсон қадрини чуқур англайдиган эл-юртимиз демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларига садоқатини яна бир бор амалда тасдиқлаганини таъкидлади.

"Қадим тарихимиздан келиб чиққан ҳолда, ота-боболаримизга хос эзгу қадриятларни рўёбга чиқариш, яъни инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, одамларимиз билан бамаслаҳат иш кўриш – биз учун чинакам демократия намунасидир.

Халқимизда “Бирдамлик бор жойда илдамлик бор”, деган доно нақл бежиз айтилмаган.

Чиндан ҳам, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик бўлган юртда албатта қут-барака, тараққиёт бўлади.

Такрор ва такрор айтаман: бизнинг энг катта бойлигимиз – Ўзбекистонни ўзи учун ягона Ватан деб биладиган кўп миллатли буюк халқимиздир.

Жонажон юртимизда қарор топган миллатлараро дўстлик ва аҳилликни – мана шундай бебаҳо хазинамизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш барчамизнинг олий бурчимиз эканини ҳар доим ёдда тутишимиз лозим” – деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Янгиланган Конституциямизнинг биринчи моддасида Ўзбекистон – суверен демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат, деб қатъий белгилаб қўйилгани тарихий аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан Асосий қонунимизда муҳрланган бу принциплар – мамлакатимизнинг тараққиёт йўли ва тақдирини, унинг келажагини белгилаб берган ушбу “бешта устун” ҳеч қачон ўзгартирилмаслиги қайд этилди.

"Дунёда кундан-кунга янги-янги синовлар, хавф-хатар ва таҳдидлар пайдо бўлаётганини барчангиз кўриб турибсиз.

Энг нуфузли сиёсатшунос ва экспертлар ҳам, “ақл марказлари” ҳам, жаҳонда содир бўлаётган ҳозирги зиддият ва тўқнашувлар қачон ва нима билан тугашини айта олмаяпти.

Шундай мураккаб вазиятда, ҳар бир ишимизда, қабул қилаётган барча қонун ва қарорларимизда фақат ва фақат халқимиз, Ватанимиз манфаатлари энг устувор ўринда туриши шарт!" - деди Президент.

Бунинг учун, биринчидан, ота-боболаримизнинг асрий армони бўлган, тенгсиз ва буюк неъмат – мустақиллигимизни асраб-авайлаш, уни янада мустаҳкамлаш ва келгуси авлодларга мерос қилиб қолдириш барчамиз учун ҳаёт-мамот масаласи эканини унутмаслигимиз зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

"Биз уч минг йиллик давлатчилик тарихига, бой ва бетакрор маданиятга эга бунёдкор халқмиз. Қирқ миллионга яқинлашиб бораётган аҳолимизнинг тақдири ва истиқболи, фаровон ҳаёти учун масъул ва жавобгармиз.

Шу сабабдан юртимизда тинчлик ва барқарорликни асраш ва мустаҳкамлаш бундан буён ҳам энг муҳим вазифамиз бўлиб қолади", - деди давлат раҳбари.

Ушбу мақсадда миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини оширишга қаратилган ишлари янги босқичга олиб чиқилиши, “Хавфсиз шаҳар”, “хавфсиз маҳалла”, “хавфсиз кўча” концепциялари жадал амалга оширилиши айтилди.

Дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда тинчликсевар ташқи сиёсат давом эттирилиши, узоқ ва яқин давлатлар билан дўстлик алоқалари, барча соҳаларда ўзаро ҳамкорлик ривожлантирилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
"Нима учун аҳолимиз референдумда бунчалик фаол бўлдилар, нимага улар ислоҳотларимизни қўллаб-қувватламоқдалар?

Чунки Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларимизнинг қишлоқ ва овулларидан тортиб, пойтахтимиз маҳалла ва кўчаларидаги улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини ўз кўзлари билан кўраяптилар", - деди Президент.

Биргина мисол, ўтган йилдан бошлаб “Очиқ бюджет” тизими жорий этилгани қишлоқ ва маҳаллардаги оддий-оддий одамларимиз кайфиятига қандай ижобий таъсир кўрсатганини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз.

Лекин, одамларимизнинг ўсиб бораётган талабларини қондириш учун ҳозиргидан кўра икки карра кўп ишларни бажаришимиз керак.

Мамлакатимизда камбағаллик борлиги тан олиниб, алоҳида дастурлар асосида уни қисқартириш бўйича катта иш олиб борилмоқда.

Шу мақсадда аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини ошириш борасида “учта дафтар”, ижтимоий реестр тизими йўлга қўйилиб, салмоқли натижаларга эришилди.

"Асосийси, фуқаролар ислоҳотларимизни қўллаб-қувватламоқда. Лекин, ҳали қиладиган ишларимиз кўп.

Бу борада одамларимиз янгиланган Конституциядан, биз жорий этаётган янги тизимдан кўп нарсаларни кутмоқда. Аҳолимизга муносиб турмуш шароитларини яратиш учун, энг аввало иқтисодий ўсишни таъминлаш зарур.

Ялпи ички маҳсулотимиз ҳажмини ҳозирги 80 миллиард доллардан яқин йилларда 160 миллиард долларга етказиш учун бор имкониятларни ишга солишимиз керак. Бу – аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 4 минг долларга етади, дегани.

Биз бундан буён ҳам хусусий секторни қўллаб-қувватлаш,
солиқ маъмурчилигини янада соддалаштириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш борасидаги ишлар жадал давом эттирилади.

Ҳукуматга 1 августга қадар давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича уларнинг маблағлари, ижро механизмлари, бу масалада масъул вазирлик ва ҳокимликлар аниқ кўрсатилган алоҳида дастур ишлаб чиқиб, парламентга киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Такрор ва такрор айтаман: бизнинг энг катта бойлигимиз – Ўзбекистонни ўзи учун ягона Ватан деб биладиган кўп миллатли буюк халқимиздир" - Президент

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қонун – муқаддас, ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатни қарор топтириш шарт!” деган қараш жамиятнинг ҳар бир аъзоси, айниқса, мансабдорлар учун ҳаёт қоидасига айланиши керак" - Президент.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Конституциямизда илк бор Ўзбекистонга ҳуқуқий давлат деган таъриф берилганига эътибор қаратди.

Конституцияда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар ҳам 3 баробар кўпайтирилди.

Бу – авваламбор барча соҳада қонун устуворлиги таъминланади, дегани. Бундан буён, қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлади.

"Энг муҳими, “Қонун – муқаддас, ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатни қарор топтириш шарт!” деган қараш
жамиятнинг ҳар бир аъзоси, айниқса, мансабдорлар учун ҳаёт қоидасига айланиши керак.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш учун судларнинг одил ва мустақил иш юритишини, албатта амалда таъминлашимиз зарур", - деди Президент.

Шу мақсадда, Асосий қонунда ҳеч ким суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмаслиги белгиланди; эркинликни чеклашга фақат суд қарори асосида йўл қўйилиши ҳақидаги қоида мустаҳкамланди; айбланувчига ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи биринчи марта алоҳида белгилаб қўйилди; адвокатлар мақоми оширилиб, улар терговчи ва прокурор билан тенг ваколатга эга бўлди.

Асосий қонунга киритилган бу илғор янгиликларни амалда жорий этиш осон бўлмайди, кўп жамиятлар бундай ўзгаришларни фақат орзу қилади.

Бунинг учун суд-ҳуқуқ идораларининг кадрлар салоҳиятини яхшилаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш зарур. Энг муҳими, терговчи, прокурор, судья, адвокатларнинг билим ва малакаси, маънавий дунёсини юксалтириш билан бирга аҳолининг ҳам ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳаммамизнинг дунёқарашимизни ўзгартириш талаб этилади.

"Қандай оғир бўлмасин, бу ишларни амалга оширишни замоннинг ўзи тақозо этмоқда", - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент мамлакатимиз демократик тараққиёт йўлини қатъий давом эттиришини таъкидлади.

Бош қонунимизда бу мақсадга эришиш кафолатлари янада кучайтирилди.

"Бизга инсон ва бизнеснинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган ихчам ва самарали бошқарув тизими керак. Маъмурий ислоҳотларни айнан шу мақсадда бошладик. Биринчи босқичда Ҳукумат ва вазирликлар ихчам қилиниб, уларнинг иш услуби ўзгартирилди.

Навбатдаги вазифамиз вилоят ва туман даражасида ҳам бошқарув сифатини оширишдан иборат.

Менинг энг катта ниятимодамларни қийнаётган муаммоларни маҳалланинг ўзи ечадиган халқчил тизим яратиш", - деди давлат раҳбари.

Шу боис, молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига тушириш режа қилинган.

Facebook|Instagram|Twitter
Шу билан бирга, янгиланган Конституциядаги ўзгаришлар бир қатор сиёсий ислоҳотларни ҳам назарда тутади.

Бу борада парламент фаолиятида муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага, Сенатда эса 14 тадан 18 тага етказилди.

Айни пайтда палаталарнинг ваколатларига ҳам аниқлик киритилди. Жумладан, Ҳукуматни шакллантириш, унинг фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш масалалари Қонунчилик палатасининг ваколатига ўтказилди.

Сенатнинг фаолияти эса ҳудудлар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, маҳаллий Кенгашларга ҳар томонлама кўмаклашиш, жойларда, айниқса маҳаллаларда қонунларнинг ижросини таъминлашга йўналтирилиши зарур.

"Энди улар пастга тушиб, кўпроқ одамларимиз билан учрашиб, уларнинг муаммоларини эшитса, вазирлар ва ҳокимлар билан биргаликда ҳар бир масала бўйича аниқ ечимларни топса, бундан умумий ишимизга фақат фойда бўлади", - деди Президент.

Бугунги кунда халқ овози ва фикрини кенг жамоатчиликка, давлат идоралари эътиборига олиб чиқаётган энг таъсирчан куч, бу – оммавий ахборот воситалари ва журналистлар экани таъкидланди.

"Жамиятимиздаги очиқлик сиёсатини изчил давом эттириш мақсадида оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги, ахборот олиш, фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқлар қатъий кафолатланмоқда.

Шу билан бирга, сўз эркинлиги бу – масъулият ҳам дегани. Яъни, ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон эканини ҳам унутмаслигимиз зарур", - деди давлатимиз раҳбари.

Айни пайтда, нодавлат ташкилотларнинг ролини янада ошириш, ҳуқуқларини кафолатлаш орқали фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бугунги кунда халқ овози ва фикрини кенг жамоатчиликка, давлат идоралари эътиборига олиб чиқаётган энг таъсирчан куч, бу – оммавий ахборот воситалари ва журналистлардир" - Президент.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Ўзбекистон – дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Халқимизнинг референдум орқали билдирган хоҳиш-иродаси, қатъий танлови ҳам шу!" - деди Президентимиз.

Бундан буён ҳам миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлиги таъминланиши; барча диний конфессиялар эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши; мамлакатимизда миллатлар ва конфессиялар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш сиёсати изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Қайд этилганидек жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўйилмайди.

"Мен Президент сифатида иш бошлаган биринчи кунданоқ “Биз халқимизга хизмат қилгани келганмиз”, “Биз халқни рози қилишимиз керак” деган гапларни доим такрорлайман.

Ислоҳотларни бошлаган пайтда ўзимиз тасаввур ҳам қилмаган жуда кўп муаммо ва синовларга дуч келдик. Уларга эл-юртимиз билан биргаликда ечим топиб, ҳар бир масалани жойида ҳал қилиб бораяпмиз.

Чунки, янгиланган Конституциямизнинг маъно-мазмуни, бош мақсади ҳам халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратиб беришдан иборатдир.

Бу мақсад йўлида қанчалик оғир бўлмасин, зарур маблағларни, керак бўлса, ортиқчаси билан топиб, барча имкониятларни ишга солаяпмиз.

Халқимизнинг ўзи – энг адолатли ҳакам. Мен аминман, бугун юртимиздаги ҳар бир инсон “ҳаётимда ижобий ўзгариш бўлмоқда”, деб айта олади", - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
"Бугун биз тарихнинг янада масъулиятли ва ҳал қилувчи палласида турибмиз. Мамлакатимиз тараққиётида мутлақо янги даврга қадам қўймоқдамиз", - деди Президентимиз.

Янгиланган Конституция қабул қилиниши билан Учинчи Ренессанс учун ҳуқуқий пойдевор яратилгани қайд этилди.

Бугун халқимиз интилаётган ана шу буюк мақсадни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшаман, деган ҳар бир юртдошимиз аввало ушбу пойдеворга таяниб ҳаракат қилиши лозим.

Айниқса, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқаришда, ёшларимиз келажаги учун мустаҳкам замин ҳозирлашда Асосий қонунимиз уларга беқиёс имкониятлар очиб беради.

Шу муносабат билан Президент бугун иккита муҳим фармонни имзолаганини эълон қилди.

Биринчи фармон янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш, ижросини таъминлаш учун унинг мазмун-моҳиятини халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича аниқ вазифаларни назарда тутади.

Бош қонунимизнинг ҳар бир банди ва моддасини жамиятимиз, айниқса, ёшларимиз учун ҳаёт қоидасига айлантириш, бу борада уларнинг тушунча ва тасаввурларини кенгайтириш; ҳар бир маҳалла, таълим маскани, ташкилот ва корхонада чуқур ўрганиш мақсадида ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмалар яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Янгиланган Конституциянинг 128-моддасида мамлакат Президентига берилган ваколатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари иккинчи муҳим фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, юртимизда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади.

Facebook|Instagram|Twitter
"Бундай қарорга келиш учун қандай объектив зарурат бор, деган савол туғилиши табиий, албатта. Нима учун қолган уч ярим йиллик Президентлик муддатидан ўз ташаббусим билан воз кечаяпман?

Чунки, ўзингиз кўриб турибсиз, Асосий қонунимизга мувофиқ, биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда.

Иккинчидан,
янгиланган Конституциямиз Президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда.

Учинчидан, халқимиз биздан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда.

Тўртинчидан, дунёда ва минтақамизда кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда.

Азиз ва муҳтарам ватандошлар, барчангиз кўриб турибсиз, олдимизга бугун янада улкан марралар қўймоқдамиз.

Бундан буён ҳам, давлат ва жамият ҳаёти, бугунги ва келгуси тараққиётига оид ҳар бир масала бўйича фақат ва фақат сизлар, донишманд, бағрикенг халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Асосий қонунимизда халқ – давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи, деб бежиз ёзилмаган.

Шу нуқтаи назардан, янгиланган давлат ҳокимияти тизимида халқимиз, яна бир бор айтаман, фақат халқимиз ўзи ишонган раҳбарга мандат бериши мақсадга мувофиқ.

Ўйлайманки, бугунги мавжуд шароитда бу энг тўғри ва адолатли қарор бўлади", - деди Президент.

Сайловлар қонунга тўла мувофиқ ҳолда, очиқ ва ошкора тарзда ўтказилиши қайд этилди. Бунда сиёсий партиялар, Президентликка номзодлар юртимиз тинчлиги ва унинг равнақига, халқимиз фаровонлигига хизмат қиладиган янги ғоя ва ташаббуслар билан майдонга чиқишига ишонч билдирилди.

Учрашув якунида иштирокчилар кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари юртимизда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилишини эълон қилди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сурхондарёда ҳам Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига Президент совғаси ва пул мукофоти етказилди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Сурхондарё вилоятида Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига алоҳида иззат–икром кўрсатилиб, уларнинг жанг майдонларидаги жасоратлари ва урушдан кейинги йиллардаги мардонавор меҳнатлари шарафланмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/480761

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site