Surxondaryo viloyati hokimligi
24.9K subscribers
30.9K photos
3.06K videos
1 file
13.5K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Термиз шаҳридаги 14-мактаб таъмири учун 4,1 млрд сўм сарфланмоқда

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бугун ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишиб, келгусидаги вазифаларни белгилаб берди. Ўрганиш манзилларининг асосий қисми, ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, мактаблар бўлди.

Жумладан, 61 та таъмирталаб мактабларни таъмирлаш дастурига киритилган Термиз шаҳридаги 14-сонли мактабдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Дастурга асосан ушбу 1176 ўринли мактаб таъмири учун 4,1 млрд сўм маблағ ажратилган.

Вилоят раҳбари таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатда мактаб биносини фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, шу ернинг ўзида вилоятда умумтаълим мактабларини таъмирлаш ишлари бўйича тақдимотлар билан танишилиб, масъулларга тегишли вазифалар юкланди.

Эслатиб ўтамиз, 61 та мактабни таъмирлаш дастури Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи протаколига асосан амалга оширилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
III Халқаро бахшичилик санъати фестивали: Сирдарёда Сурхон воҳаси бахшиларининг дўмбира садолари жаранг сочмоқда

Жорий йил 6-8 май кунлари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида III Халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтмоқда. Сурхондарё вилояти учун ажратилган павильионда воҳанинг ўзига хос анъаналари, диққатга сазовор жойлари ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари билан безатилган саҳна ва декорациялар фестивалнинг энг гавжум, файзли жойларидан бирига айланган.

Вилоятимиз саҳнасида воҳа созларида айтилаётган бахшичилик термаларини фестивалга ташриф буюрган маҳаллий ва хорижлик меҳмонлар катта қизиқиш билан томоша қилишмоқда ва сурхонча миллий либослар билан ижро этилаётган воҳа рақсларига тушаётган йигит-қизларимизга жўр бўлишмоқда.

Маълумот учун, илк марта Халқаро бахшичилик санъати фестивали Термиз шаҳрида 2019 йил 5-10 апрель кунлари ўтказилган ва унда 74 та мамлакатдан 160 дан зиёд вакиллар қатнашишган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ҳозирда ҳаёт бўлган сурхондарёлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари:

⬇️ Бойсун тумани
1. Қуллиев Жумақул, 100 ёш, “Сайроб маҳалласи;
2. Ҳамроев Шоҳимардон, 101 ёш, “Темир дарвоза” маҳалласи.

⬇️ Денов тумани
3. Мередов Досек, 98 ёш, А.Жомий маҳалласи;

⬇️ Қумқўрғон тумани
4. Мусаев Ҳайит, 100 ёш, “Мунчоқтепа” маҳалласи.

⬇️ Олтинсой тумани
5. Абдураҳимов Холиқ, 99 ёш, “Узумзор” маҳалласи;

⬇️ Шеробод тумани
6. Иламанов Кенжа, 98 ёш, “Галагузар” маҳалласи.

⬇️ Шўрчи тумани
7. Шоймарданов Оқбой, 98 ёш, “Хушчека” маҳалласи;
8. Мирзараҳимов Рахмонберди, 97 ёш, “Оқтумшуқ” маҳалласи.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокимининг бир кунлик иш фаолияти

2023 йил 6 май куни:

Аҳолини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш йўлида навбатдаги қадам: “Сувоқова” таъминоти корхоналарига 3,5 млн долларлик 42 та махсус техникалар топширилди;

Термиз шаҳрида “Тиббиёт кластери” қурилиши жараёнлари ҳамда кўп тармоқли марказий шифохона ҳудудидаги ободонлаштириш ишлари билан
танишилди;

Термиз тумани кўмир омборида соҳа ходимлари билан учрашув ўтказилди. Кўмир захирасини яратиш ва аҳолини барқарор таъминлаш масалалари
муҳокама қилинди;

Давлат раҳбарининг топшириғи билан вилоятдаги 61 та мактаб дастурга асосан таъмирланмоқда. Термиз туманидаги
3-сонли, Термиз шаҳридаги 14-сонли макталлардаги таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.

Қамров даражаси паст бўлган 4 та ҳудудга “Ақлвой” мобиль автобуслари
топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Пиллакорларнинг илк хирмони

Сурхон воҳасининг илғор пиллакорлари томонидан жорий йилда бир қути ипак қуртидан 90 кг гача пилла ҳосили олинишига эришилди.

Соҳада ҳозирги кунда 5 та саноат кластери фаолият юритаётган бўлиб, жорий йилда 34 минг қути ипак қурти олиш ва йиллик ҳосилдорликни 1 960 тоннага етказиш мақсад қилинган. Шунингдек, тайёр ва ярим тайёр пиллачилик маҳсулотларидан хорижий давлатларга 5,2 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаширилган.

Бугунги кунда кўзланган марраларга қараб илк қадамлар ташланган ва пилла қабул қилиш пунктларида касаначилар томонидан етиштирилган пилла ҳосилини топшириш жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Бойсунлик ўқувчи 15 та университетга ўқишга қабул қилинди

Сурхондарё вилоятида дунёнинг нуфузли университетлари талабалигига қабул қилинаётган ёшлар сафи кенгайиб бормоқда. Жумладан, аввалроқ Термиз шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Бехрузбек Эшдавлатов сайёрамиздаги 33 та олийгоҳ талабаси бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу кунларда тоғли Бойсун туманида тарқалган хушхабарга кўра, тумандаги 13-мактаб битирувчи синф ўқувчиси Фотима Хурсанова бир йўла жаҳондаги 15 та олий таълим муассасаси талабалигига қабул қилиниб, 1 миллион 112 минг доллар миқдоридаги грант соҳибаси бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/480587

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Хотира ва қадрлаш куни арафасида Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент табриги ва совғалари топширилди

Президентимизнинг жорий йил 2 майдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони асосида Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи 8 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президентимизнинг байрам табриги, 18 миллион сўмдан пул мукофотлари, совғалар, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, Қумқўрғон туманида яшовчи Хайит бобо Мусаев, Шўрчи туманида яшовчи Рахмонберди бобо Мирзарахимовлар хонадонида бўлиб,  фахримиз бўлган нуроний боболаримизни ва уларнинг оила аъзоларини байрам билан табриклади, Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттириб, мукофотларни топширди.

Фахрий нуронийларимиз вилоят ҳокими билан суҳбат давомида ўзларининг уруш йиллари хотиралари, ўтган даврларнинг қийинчиликлари, ҳаёт тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди. Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини такрор такрор таъкидладилар, Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатаётган доимий ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирдилар.

Нуронийлар ва тадбирга жам бўлганлар мустақиллигимиз абадийлиги, юртимиз тинчлик-осойишталиги барқарор бўлишини, халқимиз фаровонлигини сўраб дуога қўл очишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site